Muallif Mavzu: SIZ TALABA BO’LDINGIZ.  ( 2563 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 1 Mehmon ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

okahon.8800

  • Jr. Member
  • **
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 4
  • Xabarlar: 89
SIZ TALABA BO’LDINGIZ.
« : 06 Avgust 2015, 15:07:46 »
SIZ  TALABA BO’LDINGIZ.
Mana imtihonlar yakunlandi, imtihon javoblari ham chiqdi. Siz bir necha yillik orzuingiz bo’lgan oliygohda talaba bo’lishlik baxtiga erishdingiz . Alloh taolo sizning va oila a’zolaringizni qalbini quvonchga to’ldirdi. Bir necha yillab kechalari tinmay mutoala qilgan kitoblaringiz, olgan bilimlaringiz va bedor o’tkazgan tunlaringiz mukofotini ko’rib turibsiz. Ha albatta siz talaba bo’ldingiz oliygoh talabasi, Alloh muborakli qilsin. Shu o’rinda o’tgan buyuk ajdodlarimizni talabalarga nasihatlariga quloq solaylik.
Talabalik yani ilm talab qilishlik Alloh va rosulining buyrug’idir. Birinchi nozil bo’lgan oyat اقْرَأْ o’qing deya ilm olishga targ’ib bilan boshlangan, Payg’ambarimiz (sollohu alayhi va sallam)hadisi sharifalarida
اطلبوا العلم ولو بالصين فإن طلب العلم فريضة على كل مسلم
“ Ilmni agar Sin (Hitoy) dan bo’lsa ham talab qilinglar chunki ilm talab qilishlik har bir muslmonga farzdir ” –deganlar. Demak siz bir farzni bajarayapsiz. Siz birinchi navbatda niyyatingizni chiroyli qiling ,Janob Rasululloh (s.a.v.)ning: 
إنما الأعمال بالنيات
ya’ni, “amallarning ajru savobi niyyatga qarab bo’ladi”- degan muborak  hadislariga muvofiq siz avvalo ilm olishda niyyatingizni chiroyli qiling, ilm olib Alloh taoloni roziligini topaman, hayotda yurtimga, vatanimga, insonlarga foydasi tegadigan manfaatli insonlardan bo’lishlikni niyyat qiling
Mashoyixlarimiz   -Ilm hosil qilish go’yo igna bilan quduq qazib, suv chiqarishga o’xshaydi deb aytadilar. Demak bunday mashaqqatli ishda  uning yonida turadigan sheriklari ham ilmga rag’batli, muhabbatli insonlar bo’lishligi kerak. Dangasa vaqtlarini behuda sarf qiladigan sheriklardan uzoqroq bo’lsin chunkki “qovun qovundan rang oladi”-degan hikmatli gap bor.
Yetuk ilmli inson bo’lishlikna  sabablaridan biri talaba ustoz va murabbiylarga izzat va xurmatda bo’lishligi lozim.
Shayxul islom «Hidoya» kitobiningsohiblari, ustoz  Burhoniddin Marg’inoniy  hazratlari hikoya qiladilar:
-Buxoroi sharifning katta allomai kiromlaridan biri dars halqasida edilar. Dars asnosida goho o’rinlaridan turib qo’yardilar.  Ziyrak toliblari buning sababini so’radilar. U zot kamoli ehtirom bilan:
- Mehribon ustozimning farzandlari ko’chada bolalar bilan o’ynab yuribdilar. Goh o’ynab eshik oldiga kelsalar, darhol ustozimni hurmatlari uchun o’rnimdan turyapman, - deb javob berdilar.
Shubhasiz, talaba ilmga jiddiylik bilan yondoshishi va ta’lim olish hamda riyozatga berilishi, unda  bardavom bo’lishi, himmat-g’ayratlik, chaqqon va harakatchan bo’lishi kerak. Chunki ilmga maqshaqqat bilan erishiladi.
Bemashaqqat topilsa har nimarsa,  aning qadrin bilmas hech kimarsa.
Talabalarimiz ilmga muhabbat qilsalar, vaqtlarini g’animat bilib o’tayotgan har daqiqalarida ilmdan istefoda olsalar maqsadga muvofiq bo’lar edi. Zero hikmatlarida:  “Yoshlikda o’rganilgan ilm, go’yo toshga o’yilgan naqsh kabidir”, - deyilgan.

SALMON FORISIY JOME MASJIDI IMOM XATIBI RAHIMOV ILHOMJON.
VAHM MASJIDI IMOM XATIBI SAIDUMAROV UMARXON.

Rahmatnoma


okahon.8800

  • Jr. Member
  • **
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 4
  • Xabarlar: 89
Javob: SIZ TALABA BO’LDINGIZ.
« Javob #1 : 12 Iyul 2016, 19:34:42 »

ИЛМ - ИККИ ДУНЁ САОДАТИДУР.
Мустақилликга эришганимиздан сўнг, юртимизда ҳар бир соҳада бўлгани каби та’лим, тарбия ишларида ҳам жуда катта ўзгаришлар амалга оширилди. Олийгоҳлар, минглаб ўрта маxсус билим юртлари, мактаб ва мадрасаларнинг барпо этилиши, ҳамда уларни ёшларимизни та’лим тарбияси учун қилаётган xизматларидан бу нарсани аниқ кўришимиз мумкин.

Муқаддас динимизда ҳам ҳар бир мўмин мусулмоннинг илм олиши фарз этиб белгиланган. Ҳадисларда ҳар бир мусулмон эркак ва аёлга илм олиши мажбурий экани баён қилнган.
Бугунги кунда ёшларимизни ҳар бир соҳада илмли ва касб-ҳунарли бўлишлари муҳим вазифалардандир. Ҳар бир даврнинг ўрганилиши лозим бўлган илму ҳунарлари бор, уларни пуxта билиш шу даврда яшаб турган ёшларнинг бурчидир. Улуғларимиздан Ҳазрати Али (р.а.) таълим берганларки:
" عَلِّمُوا اَوْلاَدَكُمْ فَاِنَّهُمْ مخلوقُونَ لِزَماَنِ غَيْرِ زَمَانِكُمْ "
яъни: “Болаларингизга ўзлари яшаётган давр илмларини ўргатинглар, чунки улар сизнинг даврингиздан бошқа даврда дунёга келганлар”, - деганлар.
Тариҳга назар солсак, ўтмишда яшаб ўтган буюк аждодларимиз бу гапга ниҳоят даражада катта этибор қаратишган. Мисол учун: Алишер Навоий xазратлари олти ёшида шеър ёза бошлаган, ҳатто шерият мулкининг султони мақомига етган.
Имом Буxорий xазратлари тўққиз ёшида Қуръони каримни тўла ёд олган, шубинг баробарида Пайғамбаримиздан ривоят қилинган ҳадисларни энг саҳиҳларини мусулмон умматига етиб келишлигида мисли кўрилмаган xизматларни қилиб ўтган.
Булар жумасидан Ибн Сино xазратлари ўн уч ёшида мантиқ, фиқҳ ва калом илмини ўрганган, ўн олти ёшида машҳур табиб бўлиб танилган ва ўз даврида подишоҳларни ва овом xалқни даволаб уларни назарини топган. Бугунлик кунда медидсина илмини ривожига катта ҳисса қўшган зот ҳисобланади.
Мирзо Улуғбек xазратлари ўз даврида ҳозирги кунгача бутун дунё оҳлини лол қолдирадиган “Улуғбек расадxонасини” қурдирган, ана ўша жойда катта илм даргоҳини гуллашига ҳисса қўшган ва юлдузлар xаритасини ўта даражада аниқлик ила чизиб қолдирган зот ҳисобланади.
Ушбу бобокалонларимизни бутун дунёга танитган нарса - албатта бу илмдир. Буларнинг илми, қолдирган илмий меросларини ҳозирги кунгача дунё бўйлаб инсонлар ўқиб органмоқдалар.
Биз ҳам фарзандларимиз, аржумандларимизни илмга муҳаббатли, замонасининг тенгсиз, беназр инсонлари этиб тарбиялашимиз керак, чунки фарзандларимизни томирида аждодларимизни алмга ё’грилган мусаффо қони оқмақда.
Ўтмишда яшаб ўтган улуғ зотлардан, Абдуллоҳ ибн Аббос (р.з.) шундай деганлар: “Аллоҳ таоло Сулаймон алайҳиссаломга илм, мол-дунё ва подшоҳликдан бирини танлашни буюрганда, у зот илмни танладилар. Натижада, илм туфайли мол-дунё ва подшоҳликка ҳам эришдилар”.
Ҳазрат Али (каррамаллоҳу важҳаҳ) айтадилар: “Илм мол-дунёдан кўра яxшироқдир. Чунки, илминг сени асрайди, мол-дунёни эса сен асрашинг керак бўлади. Мол-дунё сарф қилинса камаяди, илм эса ўзгаларга ўргатиш билан яна зиёда бўлаверади”. Зеро, илм талаб қилиш ва унинг йўлида чекилган заҳмат туфайли жузъий саҳв ва xатоларнинг кечирилиши Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг: “Ҳамма нарсалар, ҳатто дарёдаги балиқлар ҳам толиби илмнинг гуноҳлари мағфират қилинишини сўрайдилар”, - деган ҳадисларида ўз ифодасини топгандир.
Шунинг учун барча ота – оналар, бугунлик кунда давлатимиз томонидан яратиб берилган имкониятлардан кенг фойдаланган ҳолда фарзандларини ҳар соҳада илмли, билимли касб xунарли бўлиб улғайиши учун янада талабчан бўлиши керак.
“Муҳаммадсолиҳожи” жоме масжиди ноиби имоми Жамолиддинқори Парпийев.

okahon.8800

  • Jr. Member
  • **
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 4
  • Xabarlar: 89
Javob: SIZ TALABA BO’LDINGIZ.
« Javob #2 : 13 Iyul 2016, 05:47:53 »

ИСЛОМ - ИЛМ МАРИФАТ ДИНИДИР.
Ислом дини илм марифат дини ҳисобланади. У илм ҳоx дунёвий ҳоx уxровий бўлсин албатта бу инсонларни саодатига ҳизмат қилади. Ислом динида ижтимоий фанлар аҳамиятига бир назар ташлайлик. Бунинг учун қуронга мурожаат қиламиз.
Қурони карим талимотидан малумки, Аллоҳ таоло инсонни ятатиб унга ақл бериб. Барча мавжудотни афзали этди. Аллоҳ таоло матрҳамат қилади:
وَلَقَدْ كَرَّمْنَا بَنِي آَدَم
Яни: “Албатта биз одам боласини азиз ва мукаррам қилиб яратдик”. ( Исро сураси 70 оят).
Пайғамбаримиз ҳадисларида инсонни фазилати борасида кўплаб фикрлар айтилган. Шариатимизни ҳам мақсади инсонни икки дунё саодатига етказишликдир. Бундай саодатга етишишлик албатта илм билан бўлади.
Кимда ким Пайғамбаримиз (сав) нинг ҳаётларини суннатларини, Аллоҳни каломи Қуронни ўрганиб, тадқиқот қилса, ислом дини илм дини эканлигини англаб етади.
Бугунлик кунда замонамаизнинг кўпгина руҳшунослари тан оладиларки Пайғамбаримиз (сав) инсон руҳиятини ало даражада билганлар. У зот ким билан муомала қиилган бўлсалар, у инсоннинг дунёқарашига мос равишда муносабатда бўлганлар.Инглиз ёзувчиси Бернард Шоу “бизнинг замонамиз Муҳаммад (сав) га ўxшаган зотга жуда ҳам муҳтож. Ул зот ўзлари олдида турган муаммоларни бир паёла чой ичгудек лаҳзада ҳал этар эдилар” – деб бежизга айтмаган. Бу ёзувчи Аллоҳ таолонинг доно Пайғамбари Муҳаммад (сав) жамиатдаги турли ижтимоий масалаларни қандай ижобий ҳал этишни, у зотни давлат ва умматни идора этишдаги қобилиятларини яxши билар эди.
Шундай қилиб, Ислом тараққиётида ижтимоий фанлар манбааси Қурони карим ва суннати набавийя ҳисобланади. Келинг, Ўрта осииёда ижтимоий фанлар тариҳи ва унинг шакилланишида минтақамиз вакилларини иштироки билан қисқача танишиб олайлик.
Қадимдан Мовароуннаҳр диёридан жуда кўп олим ва алломалар етишиб чиқган. Бир вақтнинг ўзида бу ўлкаларда ижтимоий фанлар тарқала бошлаган. Буxоро, Самарқанд, Xоразм, Марв, Насаф, Термиз каби шаҳарлар илм фан марлказларига айланганлигини Ҳаттоки, жуда кўп ғарб тариxчиларининг ўзлари ҳам Оврўпа илм-фанни, адабиётни асосан мусулмон олимлардан ўрганганини тан олиб ёзишади ва ўша пайтнинг даҳо уламоларига миннатдорчилик изҳор этишади.
Ислом олимларининг Аллоҳ берган иқтидори, илмфан соҳасидаги кашфиётлари ҳақиқатан ҳам дунё ҳавас қилгулик, ҳайратда қолгулик даражада эди.
Мовароуннаҳр диёридан чиққан Мусо Муҳаммад ал-Xоразмий, Аҳмад ал-Фарғоний, Абу Наср Форобий, Абу Али ибн Сино, Абу Райҳон Беруний каби олимларнинг номлари Ислом ҳазорасидан ташқарига чиқиб, Оврўпа илм-фанида ҳам ўчмас из қолдирди.
Масалан, Ал- Xоразмий алгебра фанига асос солди, “алгебра” истилоҳи унинг “Ал-китоб ал-муxтасар фи ҳисоб АЛ-ЖАБР ал-муқобала” рисоласидан олинган. Олимнинг номи эса “алгоритм” шаклида фанда абадий ўрнашиб қолди. Унинг “Зиж”и Оврўпада ҳам, Шарқда ҳам фалакшунослик (астрономия) ривожланишига катта туртки бўлди. Алломанинг арифметикага оид рисоласи XИИ асрдаёқ Испанияда Севилиялик Иоанн томонидан қайта ишланиб, шу асосда дарслик ёзилган.
Алгебрага доир яна бир рисоласи ҳам 1145 йили Севилияда Роберт Честер томонидан лотинчага таржима қилинган. ғарб олими Ж. Сартон ўзбек олимини “ўз даврининг энг буюк математиги ва агар барча шарт-шароитлар назарга олинса, даврларнинг ҳам энг буюкларидан бири”, деб атаган.
Аҳмад ал-Фарғонийнинг асосий фалакшунослик асари “Самовий ҳаракатлар ва умумий илми нужум китоби” XII  асрда бошқа Оврўпа тилларига таржима қилиниб, “Алфраганус” деган лотинча ном билан ғарб университетларида бир неча аср мобайнида астрономиядан асосий дарслик сифатида ўқитилган.
Яна бир олим Абу Наср Форобий Ғарбда “Шарқ Арастуси” номи билан машҳур бўлган ва уни Арасту (Аристотел)дан кейинги “Иккинчи муаллим” деб аташган.
Xозирда Абу Наср Форобий, Абу Али ибн Сино, Абу Райҳон Беруний каби митафаккир олимларнинг асарлари нашр бутун дунё бўйлаб ўрганилмоқда. Бизлар манашундай буюк олим ва алломаларни ватандоши бўлганимиздан фаxрланишлигимиз ҳамда буларни илмий меросларини ўқиб ўрганмоқлигимиз лозим.

Муҳаммадийҳон Ҳожийев

 

Imtihondan yiqilgan talaba

Muallif ibnUyaynaBo'lim Umumiy

Javoblar: 1
Ko'rilgan: 2353
So'nggi javob 13 Mart 2013, 17:44:54
muallifi Muxsiya
Talaba taomi...

Muallif Mr.TwisterBo'lim Pazandalik

Javoblar: 37
Ko'rilgan: 18681
So'nggi javob 10 Yanvar 2010, 00:38:52
muallifi ZUBAIR