Muallif Mavzu: Odob axloq  ( 10464 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 1 Mehmon ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

okahon.8800

  • Full Member
  • ***
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 4
  • Xabarlar: 102
Odob axloq
« : 07 Avgust 2015, 16:07:51 »
Odob axloq
Xalqimiz qadimdan axloq va odobda butun olamga o'rnak va namuna bo'lib kelgan. Odob axloq va buyuk manaviyatning asrlar davomida musaffo holda bizlargacha yetib kelishligida ota bobolarimizning, ulug’ allomalarimizning xizmatlari beqiyosdir.  Bunday go’zal xulqlarni muslmon millatlardan boshqada topa olmaysiz. Zero islom dini odob-axloq dinidir.
Insonlarni boshqa hayvonlardan ajratib turguvchi xislatlaridan biri odobdir. Imom Buxoriy rahmatullohi alayhi “Adabul mufrad” kitoblarida odobning ta'rifida shunday deganlar: “Odob barcha yaxshi va ezgu xislatlarni o'z ichiga oladi”. Vatandoshimiz Imom Buxoriy rahmatullohi alayh bu kitobda Payg’ambarimiz (sollollohu alayhi vasallam) dan rivoyat qilindan odob axloqga doir eng sahih hadislarni jamlaganliklari ham musulmon ummatini odobga qanchalik etiborli ekanligini ko’rsatadi.
Hikmatlarda “odob buyuk tojdir, uni kiyib qayerga borsang boraver” deyiladi. Darhaqiqat odob tojini kiygan hech qayerda hor bo’lmaydi. Qayerga borsa insonlar uni xurmat bilan kutib oladilar. Beodob inson hamma yerda xordir.
Bog’dod shaxrida bir necha bollar ko’chada o’yin bilan mashg’ul edilar. O’sha shaxarning podishoxi ot minib ko’chadan o’tib borardi. Bolalardan biri podishoxni bu yerdan o’tayotganini bilib o’rnidan turdi va xurmat yuzasidan chetga chiqib, devor yoniga turib oldi. Boshqa bolalar esa hech narsani sezmaganday turaverdilar. Qizg’in o’yindan esa to’xtamadilar. Buni kuzatib turgan podishoxga bu bolani harakati yoqdi. U otini bola tomonga bir oz yurgizib, uni diqqatini o’ziga qaratdi. Uni imtihon qilish maqsadida qo’lidan uzugini chiqarib, bollarni o’rtasiga otdi va “kimki uzukni oldinroq olib kelib bersa mukofotlayman” –dedi. Bolalar uzukni oldinroq topib olib kelib berishga harakat qila boshladilar. Nogoh bittasi topib, uni podishoxga olib kelib berdi. Haligi bola esa oyog’ini odob chegarasidan chiqarmay joyidan jilmay turardi.
Har kim odob surmasidan tortsa hayo ko’ziga
Maqsad kelinin ko’rar qarshisida behijob.
Podshoh ko’z qiri bilan uni kuzatib turar, bu safar uzukni uni oldiga tashladi. Bola esa uzukni yerdan olib, changini artib, bir o’pib odob va hayo yuzasidan sekin yurib kelib, ikki qo’llab podishoxga uzatdi. Podishoxga uni odobi yoqib, xodimlarining biriga qarab dedi. Manabu bolani ota-onasini topib, rozi qil, bolani bizni tarbiyamizga bersin, tarbiyalashga arziydigan bola ekan-deya tarbiyasiga olibdi. Shoir aytganidek
Pokiza aqilli xushyor har bola, hayfdir ko’rmasa agar tarbiyat.
Imning partavi nurin sochmagay, kishida bo’lmasa agar marifat
Yoqutning yuziga bermasa pardoz,  hech qachon bo’lolmas toju saltanat.
"UYSHIN" JOME MASJIDI IMOM XATIBI TURSUNOV SANATBEK.

Orifjon Hanafiy

  • Jr. Member
  • **
  • Rahmat
  • -aytdi: 1
  • -oldi: 2
  • Xabarlar: 65
Javob: Odob axloq
« Javob #1 : 03 Dekabr 2015, 07:57:58 »
ҲАСАДНИНГ ОФАТЛАРИ
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:
"Одам боласининг жисмида тўрт гавҳар бор. Уни тўртта нарса зойил қилади. Ўша гавҳарлар — ақл; дин; ҳаё ва яхши амал. Ғазаб ақлни зойил қилади. Ҳасад динни зойил қилади. Тамагирлик ҳаёни зойил қилади. Ғийбат яхши амални зойил қилади". (Асқалоний. “Мунаббиҳот”)
Ҳасад аввало ҳасадгўйнинг ўзини адойи-тамом қилади. Ичига ҳасад учқуни тушган одам чўғ аланга олиб ёнаётган ўрмонни эслатади. Кимдир сув сепиб, уни омон сақлаб қолишига умид қилиш бефойда. Ҳасад ўтида ёнган қалбга даво йўқ. Шунга қарамасдан ҳаётда адоват туфайли ҳасадгўйлик дардига мубтало бўлаётганлар кўп.
Усмoн ибн Ҳaсaн ибн Aҳмaд Шoкир Xубaрий “Дуратун носиҳин” китобида келтиришича ҳасаднинг офаилари саккиздур:
Ибодатини куйдиради. Aбу Ҳурaйрa разияллоҳу анҳудан ривoят қилинишича Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам aйтгaнлaр: "Ҳaсaддaн сaқлaнинглaр, чунки oлoв ўтинни eб юбoргaнидeк ҳaсaд яxшиликлaрни eб йўқ қилaди. Ҳaсaд куфргa oлиб бoрaди".
Гуноҳгa ундaйди. Зoмрa ибн Сaълaбaдaн ривoят қилинaди: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам aйтгaнлaр: "Инсoнлaр тoки ҳaсaд қилмaгунлaригaчa яxшиликдa бардавом бўлгайлар".
Шaфoaтдaн мaҳрум бўлади. Aбдуллoҳ ибн Бишрдaн ривoят қилинaди: Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам aйтдилaр: "Ҳaсaдчи, чaқимчи ва кoҳинлик қилaдигaнлар мeндaн эмaсдир".
Дўзaxгa киришгa сaбaб бўлaди.
Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам aйтдилaр: "Ҳoжaтлaрнинг рaвo бўлиши учун сир тутиш билaн Aллoҳдaн ёрдaм тaлaб қилинглaр, чунки ҳaр бир нeъмaт эгaси ҳасадлангандур ".
Фoйдaсиз ғaм вa қийинчилик, шу билaн биргa гунoҳкoр бўлиш. Ибн Сaммoк aйтдилaр: "Ҳaсaд қилувчидaн ҳaм бaттaр oдaм йўқ, у мaзлумгa ўxшaгaн зoлимки, ҳaр дoим ғaм унгa ҳaмрoҳ, aқли eсa уни нуқул aдaштирaди".
Қaлби кўрлик, Aллoҳнинг ҳукмлaрини тушунa oлмaслик. Aбу Суфён раҳматуллоҳи алайҳи aйтгaн экaнлaр: "Ҳaсaд қилувчи бўлмaгин, шундa тeз тушунaдигaн бўлaсaн".
Мaҳрумлик вa xoрлик. Ҳaсaд қилувчи oдaм ҳeч қaчoн мурoдигa eтoлмaйди, душмaнигa ғoлиб ҳaм бўлoлмaйди. Шунинг учун aйтишдики: "Ҳaсaдгўй ҳeч қaчoн сaoдaтли бўла oлмaйди"

Бахтиёржон Ҳайитбоев. Мулла Абдулазиз жомеъ масжиди имом хатиби
Қамариддин Шаробиддинов. Имо Абу Юсуф жомеъ масжиди имом хатиби
Асака

Orifjon Hanafiy

  • Jr. Member
  • **
  • Rahmat
  • -aytdi: 1
  • -oldi: 2
  • Xabarlar: 65
Javob: Odob axloq
« Javob #2 : 03 Dekabr 2015, 09:37:03 »
Бировларнинг айбини ёпиш
   Одамлар орасида кенг тарқалган иллатларнинг бири бировнинг айбини очишлик. Аслида инсон аввало ўзини ислоҳ қилиши керак. Биз эса гўёки ўзимиз фаришта каби бегуноҳдек ўзимизнинг айблари тўлиб-тошиб ётса-да, тинмай ўзгаларнинг айбларини қидирамиз. Иброҳим ибн Адҳам раҳматуллоҳи алайҳи атганларидек: ”Бошқаларнинг айблари билан шуғулланасизлару, ўзларингизнинг айбларингизни ташлаб қўясиз”.
   Энг ачинарлиси шуки, бировнинг очиқ ва зоҳир камчилигинигина эмас, балки қилган-қилмаганлиги аниқ бўлмаган мавҳум гап-сўзларни тарқатиш авж олиб кетди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
   “Гумондан сақланинг, чунки гумон сўзларнинг ёлғонроғидур. Пайпасламанглар (тимирскиламанглар, суриштирманглар, сирдан бохабар бўлманглар, олдиндан сезманглар), жосуслик қилманглар (билишга ҳаракат қилманглар, дараклаб суриштирманглар, қидириб маълумот тўпламанг, айғоқчилик қилманг), ҳасад қилманг, қарши куршишманглар, бир-бирларингизни ёмон кўрманглар, Аллоҳнинг биродарлашган бандалари бўлинглар!” деганлар. (Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан имом Бухорий ривояти)
   Уқба разияллоҳу анҳунинг котиби Духайн айтади:
   “Уқбага:
-   Бизнинг қўшнилармиз бор. Хамр ичишади. Мен миршабларни чақираман, улар тутиб кетишади, - дедим. У:
-   Ундай қилма! Лекин насиҳат қил ва охират азобидан қўрқит.
Мен унинг айтганини қилдим. Аммао у тийилмади.
-   Мен уларни қайтарсам, қайтишмаяпти. Мен миршабларни чақираман, улар тутиб кетишади, - дедим. У яна:
-   Ундай қилма! Лекин насиҳат қил ва охират азобидан қўрқит.
Бу ҳолат яна такрорланди. Шунда Уқба:
-   Шўринг қурғур, ундай қилма! Чунки мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: “Ким мўминнинг айбини беркитса, гўёки тириклайин кўмилган қизчани тирилтиргани каби бўлур” деганларини эшитганман, - деди”. (Абу Довуд ва Аҳмад ибн Ҳанбал ривоятлари)


Сарварбек Йўлдошев. Мирзо Шариф масжиди имом хатиби. Асака 
Улуғбек қори Йўлдошев

Orifjon Hanafiy

  • Jr. Member
  • **
  • Rahmat
  • -aytdi: 1
  • -oldi: 2
  • Xabarlar: 65
Javob: Odob axloq
« Javob #3 : 09 Mart 2016, 15:15:31 »
Ҳаждан кўра афзалроқ зиёрат
Шайх Саъдийнинг бир байти бор:
   Каъба бунёди Халили Озар аст,
   Дил назаргоҳи Жалили Акбар Аст.
(Каъба Озарнинг ўғли Иброҳим бунёд қилган бинодир. Дил эса Улуғ ва Буюк Аллоҳнинг назаргоҳидур)
Ҳа, каъбани зиёрат қилиш учун йиллар кутамиз, миллионлар сарфлаймиз, аммо ёнимиздаги “каъба”ни гоҳида унутиб қўямиз.
Албатта, ҳиссиётга берилиб кетиб фарз бўлган ҳаж амали ва суннат бўлган умра ибодатини енгил санаб қўйишдан Аллоҳ асрасин. Бундай буюк мақомлар ҳаммамизга насиб этсин. Бироқ Аллоҳнинг назаргоҳини ҳам унутмаслик керак. Ана шундай “каъба”ларнинг улуғларидан бири – қариндош зиёрати.
Aллoҳ тaoлo aйтaди: 
"Aлбaттa, Aллoҳ aдoлaтгa, чирoйли aмaллaр қилишгa вa қaвм-қaриндoшгa яxшилик қилишгa буюрур ҳaмдa бузуқлик, ёмoн ишлaр вa зўрaвoнликдaн қaйтaрур. У зoт шoяд ибрaт, эcлaтмa oлaрcизлaр дeб, cизлaргa пaнд-нacиҳaт қилур" (Нaҳл cурacи, 90-oят).
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қиладилар:
«Бир киши oилa aъзoлaрини яxши кўргaн тaoмлaрини oлиб тaoмлaнтирca, Aллoҳ ўшa кишигa минг caвoб бeриб, дaрaжacини минг бaрoбaр кўтaрaди. Ўшa кишини жaннaтдa яxши кўргaн нeъмaтлaригa еткaзaди».
Aбу Умoмa разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади – Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Бир кишининг oилa aъзoлaригa, қaриндoш-уруғлaригa, қўни-қўшнилaригa кўрcaтaдигaн икрoми – икрoмлaрнинг энг гўзaлидир. Булaргa ниcбaтaн xacиcлик қилмacлик кeрaк», дедилар.
Ва яна ўша зотдан ривоят қилинади – Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
"Уч киши жaннaтгa кирмaйди: дoимий aрoқ ичувчи, қaриндoшчиликни узувчи, ceҳргaрлaрнинг cўзини тўғри дeб aйтгувчи" (Имoм Aҳмaд вa Ибн Aдий ривoяти).
Нaбий (coллaллoҳу aлaйҳи вacaллaм) aйтдилaр:
"Caдaқa ёмoнликнинг етмиштa эшигини тўcaди. Caдaқa тўрт xилдир: биригa ўн бaрaвaр, иккинчиcигa етмиш, учинчиcигa етти юз, тўртинчиcигa етти минг бaрoбaр caвoб бeрилур.
Биринчиcи – кaмбaғaллaргa бeрилгaн caдaқa,
иккинчиcи – қaриндoшлaргa,
учинчиcи – aкa-укa, oпa-cингиллaргa,
тўртинчиcи эca тoлиби илмлaргa бeрилгaн caдaқaдир. Бу гaпни Aллoҳ тaoлoнинг Бaқaрa cурacидaги қуйидaги oят қуввaтлaйди:
"Aллoҳ йўлидa мoллaрини инфoқ-эҳcoн қилaдигaн кишилaрнинг миcoли xудди ҳaр бир бoшoғидa юзтaдaн дoни бўлгaн еттитa бoшoқни ундириб чиқaргaн бир дoнa дoнгa ўxшaйди. Aллoҳ Ўзи xoҳлaгaн бaндaлaригa бир нeчa бaрoбaр қилиб бeрaди. Aллoҳ (фaзли-кaрaми) кeнг, билгувчи зoтдир"(261-oят).
Рacулуллoҳ (coллaллoҳу aлaйҳи вacaллaм) aйтдилaр:
"Уч тoифa кишилaр бoрки, улaр жaннaт aҳлидирлaр.
Биринчиcи, фуқoрoлaригa яxшилик қилaдигaн инcoфли, aдoлaтли, caҳoвaтли cултoн.
Иккинчиcи, қaриндoшлaр вa мўмин муcулмoнлaрнинг бaрчacигa мeҳр-шaфқaтли, рaҳмли кимca.
Учинчиcи, oилaли, ҳaрoм-ҳaришдaн ўзини caқлaгaн, иффaтли, coлиҳ кимca, яъни oилa муҳaббaти уни ҳaрoмгa юришдaн қaйтaргaн" ("Шaрҳи Мacoбиҳ").
Абу Ҳомид Ғаззолий раҳимаҳуллоҳ айтади:
Бир киши қaриндoш зиёрaтидaн, иккинчиси эса ҳaж зиёрaтидaн қaйтaётгaндa учрaшиб қолишди.
Ҳoл-аҳвол сўрашишди. Ҳаждан келайтган киши бунисига айтди:
— Қaриндoш зиёрaти caвoбини мeнгa бeрасанми, мeн cенгa ҳaж caвoбини бeрaман, — дeди.
Шу пайт қариндошни зиёрат қилиб келаётган инсонга ғойибдан илoҳий oвoз кeлди:
«Зинҳoр қaриндoш зиёрaтининг caвoбини бeра кўрмa. Сен бу зиёрaтинг учун қaбул бўлгaн етмишта ҳaжнинг caвoбини топдинг».
Буни эшитгaн зиёрaтчи қaриндoш зиёрaти caвoбини ҳaж caвoбигa aлмaшмoқдaн вoз кeчди.
Ҳaж қилгaн киши — Кaъбaи Муaззaмaни зиёрaт этди, у эca кўнгил зиёрaтидa бўлди.

Қамариддин Шаробиддинов. Имо Абу Юсуф жомеъ масжиди имом хатиби. Асака тумани
Улуғбек қори ЙЎЛДОШЕВ


Orifjon Hanafiy

  • Jr. Member
  • **
  • Rahmat
  • -aytdi: 1
  • -oldi: 2
  • Xabarlar: 65
Javob: Odob axloq
« Javob #4 : 09 Mart 2016, 15:23:15 »
Афв
   Ривоят қилинишича ҳазрат Умар разияллоҳу анҳу халифалик даврида уч ўғил бир кишини етаклаб келиб:
-   Бу киши бизнинг отамизни ўлдирди, - дейишди.
   У киши ҳақиқатан ҳам уларнинг оталарини ўлдирганига иқрор бўлди. Лекин уйига бир қанча бойликни беркитиб қўйган, лекин уни ўзидан бошқа ҳеч ким билмаслиги сабабли уч кунга муҳлат сўради. Ўша бойлик кўмилган жойни ўғилларига кўрсатиб қўйишлик учун уйига бориб келишликка уч кун вақт кетар эди.
   Ўрнига гаровга бирор кишини қолдириш керак эди, улар улуғ саҳобий – Абу Зар Ғифорийни танлашди. У зот бунга рози бўлди, ҳолбуки қотилни танимас, илгари кўрмаган эди. Қоидага кўра агар у келмаса унинг ўрнига Абу Зар разияллоҳу анҳу қатл қилиниши керак эди.
   Орадан уч кун ўтди. Уни анча вақт кутишди. Ҳадеганда кўринмас эди. Ниҳоят, кун адо бўлишига оз қолганида кийимлари чанг ва ғубор ғолатда халлослаб етиб келди. Умар разияллоҳу анҳу сўради:
-   Қочиб кетишингга имкон бўла туриб ҳам нега қайтиб келдинг?
-   Одамлар орасида ваъда вафо қилгувчилар қолмабди, деган гап бўлмасин деб қайтиб келдим, - деди у.
   Сўнг абу Зардан сўради:
-   Сен нега ўзинг танимаган инсонга зомин бўлдинг?
-   Мен мурувват аҳли қолмабди, деган гап бўлмасин деб шундай қилдим, - жавоб берди Абу Зар разияллоҳу анҳу.
Шунда даъвогарлар айтишди:
-   Ундай бўлса биз ҳам авф қилдик, токи одамлар орасида қасос олишга имкони бўла туриб афв қилгувчилар қолмабди деган гап бўлмасин.

   Муҳаммадқудратбек Дадабоев. Ҳолмадодхоҳ масжиди имом хатиби. Асака

okahon.8800

  • Full Member
  • ***
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 4
  • Xabarlar: 102
Javob: Odob axloq
« Javob #5 : 15 Iyun 2016, 13:03:36 »
OMONATDORLIK MO'MINGA XOS FAZILATDIR.
Omonatdorlik maqtovga sazovor sifatlardan bo’lib, u bilan sifatlangan inson qayerda bo’lmasin aziz-u mukaram bo’lib yashaydi. Shuningdek bu omonatdorlik sifati otgan barcha payg’ambarlar xususan payg’ambarimiz Muhammad mustafo sollollhu alayhi va sallamning sifatlaridandir. Malumki  risolat kelishlikdan oldin ham payg’ambarimizni arablar “Muhammadul amin” omonatdor, ishonchli Muhammad deya chaqirishgan. U zoti sharif hayoti davomida hech qachon omonatga hiyonat qilmaganlar. Hatto Makkani tashlab chiqib ketayotgan bo’lsalar ham Makkaliklarni omonatlarini berib qo’yishlik uchun o’rinlariga jiyanlari Aliy roziyolloho anhuni qoldirganliklari tarixdan ma’lum.
Omonatdorlik ado qilishlik mushkul bo’lgan ishlardandir. Shuning uchun Alloh taolo Quroni Karimda: “Albatta, Biz bu omonatni osmonlarga,y erga va tog'larga taklif qildik. Bas, ular uni ko'tarishdan bosh tortdilar va undan qo'rqdilar. Uni inson ko'tardi. Darhaqiqat, u o'ta zolim va o'ta johildir”. (Ahzob, 72).
Ushbu oyati karimada Alloh taoloning omonatidan murod ibodatlar bo'lib, Alloh taoloning eng ulkan maxluqotlari – osmonlar, ulkan Er va ulug'vor tog'larga taklif etilganda, ular bu omonatni ado qilishlikdan qo’rqishib  zimmalariga olishmadi. Vaholanki, ular Alloh amriga qarshi borishmaydi, o'zlariga yuklangan narsadan bo'yin tovlashmaydi. Inson esa o'zining zaifligiga qaramasdan uni o'z zimmasiga oldi. endi ado etmog’i  kerak.
“Omonat» so'zi «amana» felidan olingan bo’lib “ishonib topshirilgan narsa”  ma’nosini anglatadi. Ishonib topshirilgan narsa-buyum, vazifa, gap, aytilgan sir va shunga o’xshagan, ishonib topshirilgan  barcha narsalar  omonatdir.
Omonatdorlik  Alloh taolodan qorqishlik va dindorlik alomatidir. Alloh taolo Quroni karimda shunday marhamat qiladi: “Agar bir-biringizga omonat qo'ysangiz, omonat qo'yilgan kishi omonatni qaytarsin va Rabbi bo'lmish Allohdan qo'rqsin!..” (Baqara, 283);
Birov sizga “Falonchiga salom aytib qo'ying” desa, bu ham omonatdir. Sizga aytilgan sirni saqlash, uni fosh qilmaslik ham omonatdir. Zero, bu do'st va tanishlar haqini saqlash hisoblanadi. Xiyonat qilish gunohi og'ir sanaladi.
Ali ibn Abu Tolib (roziyallohu anhu)dan rivoyat qilinadi: Payg'ambar (sollallohu alayhi va sallam) bilan birga o'tirgan edik. Shu payt Oliya qabilasidan bir kishi kelib: “Yo Rasululloh, menga bu dindagi eng oson va eng qiyin narsani aytgin”, dedi. U zot: “Bu dindagi eng oson narsa “La ilaha illalloh” kalimasini aytish, eng qiyin narsa esa, omonatdorlikdir. Kimning omonatdorligi bo'lmasa, uning dini yo'qdir. O'qigan namoziga, tutgan ro'zasiga va bergan zakotiga ham savob olmaydi”,deb javob berdilar.
Abu Dovud (r.a) keltirgan rivoyatlarda Rasululloh (s.a.v) "Senga omonat bergan kishining omonatini ado et, senga xiyonat qilganga xiyonat qilma", "Kishi boshqa kishiga bir gapni aytsa, so'ng u yoq-bu yoqqa qarab qo'ysa, u (gap) omonatdir", deb nasihat qilganlar.

Hikoya
Bir kuni Abdulloh ibn Umar roziyallohu anhu bir do'sti bilan safarga chiqdi. Ular charchab, bir tog'ning yonida dam olgani o'tirdilar. Shu payt oldilaridan bir cho'pon  podasini haydabo'tib qoldi. Abdulloh ibn Umar roziyallohu anhu anhu uni chaqirib:
– Bu suruvning cho'poni senmi? – deb so'radi.
– Ha.
– Qo'ylaringdan birini menga sotgin.
– Bu qo'ylar mening mulkim emas. Men  xo'jayinimning qo'ylarini boqib yuribman.
Abdulloh roziyallohu anhu uning qanchalik amonatdor ekanini sinamoqchi bo'lib:
– Sen bizlarga bir qo'yni sotib, xo'jayininga  bo'ri eb ketdi, deb aytsang bo'lmaydimi? – dedi.
Cho'ponuning bu so'zidan qattiq ranjib:
– Qiziq odam ekansiz-u! To'g'ri, xo'jayinim meni  ko'rmaydi, uni aldashim mumkin. Lekin, meni  doimo ko'rib turuvchi Alloh taolo qiyomat kunida  qo'y haqida mendan so'rasa, nima deb aytaman,  qanday javob beraman?! –dedi.
Abdulloh ibn Umar roziyallohu anhu cho'ponning gapidan ajablanib, Allohning qo'rquvidan yig'lab  yubordi. So'ng bu cho'ponning xo'jayiniga uchrab,  undan cho'ponni va qo'ylarni sotib olidi-da, cho'ponni ozod qilib, qo'ylarni unga hadya qilib berdi.
“Mirza Xoliq ota” jome masjidi imomi: Muhammadiyhon Hojiyev

Lu`lu`

  • Hero Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 2118
  • -oldi: 2046
  • Xabarlar: 927
  • Jins: Ayol
  • лу'лу, иймонингни куткар!
Javob: Odob axloq
« Javob #6 : 05 Iyul 2016, 00:16:13 »
Нафакат одамни одамда, балки одамни жамики махлукотдаги хаккига адолатли ендашуви шарт килинган
Кечиккан адолат адолатсизликдир.

okahon.8800

  • Full Member
  • ***
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 4
  • Xabarlar: 102
Javob: Odob axloq
« Javob #7 : 14 Iyun 2017, 07:02:35 »
РАМАЗОН ОЙИ ФАЗИЛАТИ.
Рамазон ойи мусулмонлар учун энг муқаддас ойлардан бўлиб, Аллоҳ таоло бу ойда бандаларини янада тақводор бўлишлари учун уларга рўза тутишни фарз қилган. Аллоҳ таоло Қурони каримда шундай марҳамат қилади: “Эй, имон келтирганлар! Сизлардан олдинги (уммат)ларга фарз қилингани каби сизларга ҳам рўза тутиш фарз қилинди, шояд (у сабабли) тақволи бўлсангиз” (Бақара сураси, 183-оят).
Шунингдек бу муборак ой хусуда Пайгамбаримиз Муҳаммад (сав) “Бу ойнинг аввали раҳматдир, ўртаси мағфират ва охири эса дўзахдан нажотдир”- дея марҳамат қилдилар.
Инсон рамазон ойида рўза тутар экан унинг учун ўтуётган ҳар бир дақиқа, олаётган ҳар бир нафаси хам ибодат. Жим туришлиги тасбеҳ, қилган озгина амалига кўплаб савоблар кўпайтириб берилади.
Ҳабарлада “Рўзадорнинг уйқуси ибодат, сукут сақлашлиги Аллоҳга тасбеҳ, қилган амалининг савоби орттириб берилади ва гуноҳи кечирилгандир” – дейилади.
Ва яна бу муборак ойни фазилатлари борасида, Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в) нинг ҳадиси шарифаларда: “Ва бу Рамазон ойида мўминнинг ризқи зиёдаси билан берилади. Кимики бу муборак ойда рўзадорга ифторлик қилиб берса, унинг гуноҳлари кечирилади ва дўзахдан озод бўлади”. Саҳобалар сўрадилар: Ё Расулуллоҳ с.а.в. бизларнинг ҳаммамиз ҳам рўзадорга ифторлик қилиб беролмаймиз?! Шунда Расули Акрам с.а.в. “Кимики рўзадорни бир ҳўплам сут билан ёки бир дона хурмо билан ёки бир қултум сув билан бўлса ҳам оғзини очтирса, Аллоҳ таоло унга Ўзи биладиган даражада савоб ёзади. Ва кимики бир рўзадорни тўйдирса, уни Парвардигори олам гуноҳларини кечиради, ичгандан кейин ҳечам чанқамайдиган оби кавсардан ичиради ва ҳатто жаннатга киритади. Шунингдек, унга ҳам рўзадорнинг савобидан қисқартирилмаган ҳолда шунча савоб берилади” - деб келтирилган.
Рўза шундай улуғ ибодатки уни ажр-савобини фақат ёлғиз Аллоҳ таоло билади. Ҳадиси қудсийда “Аллоҳ таоло: Одам боласининг ҳамма амали ўзи учун, фақат рўза Мен учундир ва унинг мукофотини Мен Ўзим берурман, деди. Рўза сақлайдиган бир қалқондир. Қачон бирингизнинг рўза куни бўлса, фаҳш гап гапирмасин ва бақир-чақир қилмасин. Агар бирортаси у билан сўкишмоқчи ёки урушмоқчи бўлса, мен рўзадорман, десин” – дейилади.
Саҳл розияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда келишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар: “Жаннатнинг бир эшиги бўлиб, у Раййон деб аталади. Қиёмат куни рўзадорлар ўшандан киришади, улардан бошқа бирор одам кирмайди. Шунда “Рўзадорлар қани?” дейилади. Шунда рўзадорлар кириб боришади. Уларнинг охиргиси кириб бўлиши билан эшик беркитилади. Ундан бошқа ҳеч ким кирмайди” (Имом Бухорий, Муслим ва Насаий ривояти).
Аллоҳ таоло Рамазонни барчаларимизга муборак ва баракотли қилсин. Ва бу муборак ойни солиҳ амаллар билан ўтказишимизни насиб айласин.
“Муҳаммад солеҳ ҳожи” жоме масжиди ноиби Ж. Парпиев

okahon.8800

  • Full Member
  • ***
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 4
  • Xabarlar: 102
Javob: Odob axloq
« Javob #8 : 14 Iyun 2017, 07:03:00 »
ФАРЗАНДЛАР ТАРБИЯСИ.
Аллоҳ таоло томонидан банда учун берилган беҳисоб, санаб адоғига етиб бўлмайдиган неъматлардан бири – фарзанд неъматидир. Фарзанд инсон учун бу дунё ҳаётини зийнати ҳисобланади. Қурони каримда:“Мол-мулк, фарзандлар дунё ҳаётининг зийнатидир…”- дейилади.
Фарзанд - инсон қалби қувонтирадиган гулдир. Уларни ёшлик чоғларида эркалаб кўнгиллар рохатланади. Улғайганидан чоғларида ёрдамларидан баҳраманд бўлинади. Фарзандлари бор хонадонлар, обод ва варакали бўлади. Абдуллоҳ ибн Аббос (р.а) дан ривоят қилинади, Пайғамбаримиз  Муҳаммад (с.а.в) “Эй Абдуллоҳ ибн Аббос, боласи йўқ уйнинг баракаси ҳам бўлмайди” - дедилар.
Оиша (р.а) дан ривоят қилинади, Пайғамбаримиз  Муҳаммад (сав) шундай дедилар: “Албатта, фарзандларингиз Аллоҳнинг сизларга берган ҳадясидир. (“У зот хоҳлаган кишисига қизлар ҳадя этур ва хоҳлаган кишисига ўғиллар ҳадя этур.” (Шуро сураси 49-оят)) Агар керак бўлса, фарзандларингиз ва уларнинг мол-мулклари сизларникидир”
Демак фарзанд бизларга берилган ҳадя ва омонат экан. Фарзанд хоҳ қиз бўлсин, хоҳ ўғил бўлсин Аллоҳнинг ҳадяси дея қабул қилиб, унга ношукрлик қилмасдан қадрига етиб, доимо унинг шукрини адо этишлигимиз вожиб. Бу эса албатта фарзандга чиройли исм қўйиш ва уни соғлом, одоб-аҳлоқли, гўзал табиатли қилиб тарбиялаш, илм-ҳунарли қилиш йигит киши бўлса, уйлантириш, қиз бўлса турмушга узатиш уларнинг энг асосий ишлардан саналади.
Анас ибн Молик (р.а) дан ривоят қилинади, Пайғамьаримиз (с.а.в): “Болаларингизни икром қилинглар ва одобларини гўзаллаштиринглар”- дедилар
Тарбиянинг энг мураккаб даври бу - ўсмирлик даври бўлиб. Бола энди мустақил ҳаракат қила бошлаган, ҳаётга ўз назари билан баҳо беришга киришаётган, доимий эшитиб юргани ота-онанинг сўзидан кўра ўзгаларнинг, янги танишларнинг фикрлари жозибалироқ кўринаётган пайтда унга эҳтиёт бўлиб муомала қилмоқ керак.
Али ибн Абу Толиб (ра) дедилар: “Фарзандларингизга ўз замонларига мос илм беринглар, ўзларингиз яшаган илгариги замонга мослаб эмас. Чунки улар сизларнинг замонларингизга яшамайдилар, балки ўз замонларини яшайдилар”
Шунингдек фарзанд хар жиҳатдан соғлом ва баркамол, она-Ватанига меҳр-муҳаббат бўлиб улғайишида ота онани тарбияси жуда катта аҳамият касб этади. Дархақиқат ота она фарзанд тарбиясида ва илм олишида жудахам эътиборли бўлиши, фарзандини хар бир харакатини ва илмга қизиқишини назорат қилиши ва муносиб рағбатлантириб туриши зарур.
“Муҳаммадийхон Хожиев.

 

Islomiy axloq

Muallif AbdulAzizBo'lim Islom

Javoblar: 68
Ko'rilgan: 17214
So'nggi javob 12 Noyabr 2018, 15:19:53
muallifi MirzoMuhammad
Axloq-odobga oid hadis namunalari

Muallif FoniyBo'lim Islomiy kitoblar

Javoblar: 229
Ko'rilgan: 65234
So'nggi javob 21 Fevral 2009, 09:48:24
muallifi AbdulAziz
Zohidjon Islomov. Musulmonning odob kitobi

Muallif Muhammad AminBo'lim Islomiy kitoblar

Javoblar: 34
Ko'rilgan: 30583
So'nggi javob 24 Iyul 2008, 09:37:42
muallifi AbdulAziz
Tohir Malik. Odamiylik mulki (axloq kitobi)

Muallif AbdulAzizBo'lim Axloq-odobga oid kitoblar

Javoblar: 2
Ko'rilgan: 54360
So'nggi javob 05 Fevral 2010, 16:19:17
muallifi Ansora
Abduhafiz Abdujabborov. Inson ko'rki — odob

Muallif siddiqaBo'lim Islomiy kitoblar

Javoblar: 77
Ko'rilgan: 36507
So'nggi javob 21 Mart 2009, 21:01:48
muallifi AbdulAziz