Muallif Mavzu: TAFAKKUR...  ( 70798 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 1 Mehmon ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

Muhtoj

  • Newbie
  • *
  • Rahmat
  • -aytdi: 128
  • -oldi: 56
  • Xabarlar: 26
Javob: TAFAKKUR...
« Javob #165 : 11 Mart 2013, 12:40:17 »
Maktabda boshlang'ich sinflarga rasm fanidan dars o'tadigan muallima aytadi:
Bir kuni bolalarga bahor fasli manzarasini chizishni buyurdim. Bir payt o'quvchilardan bir qizcha oldimga o'zi chizgan rasmni ko'tarib keldi, u mus'hafni (qur'on) rasmini chizib kelgandi. Men bundan ajblandim va unga:
 - Nima, gapimni tushunmadingmi? Men senga bahorni rasmini chiz dedim, qur'onnimas - deb aytdim. Shunda u o'ta beg'uborlik bilan javob qaytardiki, xuddi kimdir yuzimga tarsaki tortgandek bo'ldi... U aytdiki:
- Qur'on mening qalbim bahori, oyijonim menga shunday o'rgatganlar..

Muxsiya

  • Hero Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 18
  • -oldi: 484
  • Xabarlar: 997
Javob: TAFAKKUR...
« Javob #166 : 12 Mart 2013, 13:50:32 »
Канийди Куръон хар биримизнинг калбимиз бахорига айлансаб шунда балки бу дунёнинг узиёк жаннатга айтаниб кетармиди

Secret

  • Sr. Member
  • ****
  • Rahmat
  • -aytdi: 309
  • -oldi: 674
  • Xabarlar: 311
  • Jins: Ayol
  • Tavba - 129
Javob: TAFAKKUR...
« Javob #167 : 09 Iyun 2013, 06:22:23 »


Taqiy Usmoniy hazratlari aytadilar: “Inson qorong'i xonaga kirganda ko'zining qorachig'i
kengayadi. Yorug'likka chiqqanda esa, torayadi. Qorachiq shu kengayishni sekundiga 14 km tezlikda
bajaradi. Biz ko'zimizdan bu qadar tezlik va aniqlikni talab qilmaganmiz, buyurtma ham
bermaganmiz. Shuning uchun inson Alloh bergan bu ko'z omonatini Egasiga sog' holda qaytarishi
kerak. Sog' holda qaytarish esa, U zot qaytargan, qarash harom bo'lgan narsalarga qaramaslik
bilan bo'ladi”.
Sukutingdan afzalroq biror narsa aytishga qodir bo'lmaguningcha sukut saqla

Mufazzala

  • Full Member
  • ***
  • Rahmat
  • -aytdi: 476
  • -oldi: 492
  • Xabarlar: 212
Javob: TAFAKKUR...
« Javob #168 : 26 Iyul 2013, 14:15:28 »
:asl3:

O'tmishni o'ylab hafa bo'lishlik,
kelajakni o'ylab havotirlanishlik-bu ikkalasi shu ongi damlarimizni o'g'risidir. Bu sababli biz
o'zimizni baxtli va shodon his qila olmaymiz.
Agar yuqoridagi ikki narsa bo'lmasa bizni ushbu onlarimizni shukrona va hamdlar
ichida mazza qilib  o'tkazishimizga nima halaqit bera oladi...?

Salsabil

  • Jr. Member
  • **
  • Rahmat
  • -aytdi: 131
  • -oldi: 280
  • Xabarlar: 99
  • Allohim, o'zingdan o'zgaga MUHTOJ aylama!...
Javob: TAFAKKUR...
« Javob #169 : 29 Iyul 2013, 10:51:51 »

Abdurrohmon ibn as-Sulamiy rohimahulloh aytadi: «Bizga Qur'on o'qitgan Usmon ibn Affon, Abdulloh ibn Mas'ud va boshqa zotlar aytishardiki, ular Nabiy sollallohu alayhi va sallamdan o'n oyat ta'lim olsalar, o'sha oyatlarni va ular o'z ichiga olgan ilm va amalni puxta o'rganmagunlaricha boshqasiga o'tmas ekanlar. Ular: «Biz Qur'onni, ilm va amalni birga o'rganganmiz», deb aytishardi».
SubhanAllah! MashaAllah!
Muhammad Muxtor Shinqitiy:<< Alloh Taolo bandaning yuzini do'zahdan sadaqa bilan to'sganchalik boshqa biron bir narsa bilan to'smadi! Hadisda” Yarimta hurmo sadaqa qilib bo'lsa ham do'zaxdan saqlangin”>>
اللهُمَّ إِنِّي  أَسْأَلُكَ  أَنْ تَجْعَلَ الْقُرْآنَ رَبِيعَ قَلْبِي، وَنُورَ صَدْرِي، وَجَلاءَ حُزْنِي وَذَهَابَ هَمِّي
Allohim!Qur'onni qalbimning bahori, ko'nglimning nuri, mahzunligimni ketgazuvchi va tashvishimni aritguvchi qilgin!

Salsabil

  • Jr. Member
  • **
  • Rahmat
  • -aytdi: 131
  • -oldi: 280
  • Xabarlar: 99
  • Allohim, o'zingdan o'zgaga MUHTOJ aylama!...
Javob: TAFAKKUR...
« Javob #170 : 29 Iyul 2013, 18:57:04 »
Birodari azizlar, hammamiz birin-ketin bugunmi ertaga o'lamiz!
"O'lim degani birodarlardan ayrilib qolish degani emas, o'lim degani solih amal qilishdan ayrilib qolish degani!"
(Ibni Usaymiyn rohimahulloh)
اللهُمَّ إِنِّي  أَسْأَلُكَ  أَنْ تَجْعَلَ الْقُرْآنَ رَبِيعَ قَلْبِي، وَنُورَ صَدْرِي، وَجَلاءَ حُزْنِي وَذَهَابَ هَمِّي
Allohim!Qur'onni qalbimning bahori, ko'nglimning nuri, mahzunligimni ketgazuvchi va tashvishimni aritguvchi qilgin!

Lu`lu`

  • Hero Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 2118
  • -oldi: 2046
  • Xabarlar: 927
  • Jins: Ayol
  • лу'лу, иймонингни куткар!
Javob: TAFAKKUR...
« Javob #171 : 24 May 2015, 22:47:13 »
ассалому алайкум ахли форум.
Муборак Ша'бон ойида турибмиз. Кетидан шарафли Рамазонга етишайлик, омин.
Шу баракали ойни рузалари ута хайрлидир.
Хар хафтани душанба ва пайшанба кунлари, еки ойни 13, 14, 15 кунлари, еки ойни аввалидан, уртаси хам охиридан 3 кундан руза тутиш суннат булиб, суннатни савоби умидида казо рузаларни тутиш эса Аллох таолони ризолигига эришишдир.
Барчамизга ушбу ой ва келаси ой Рамазонни рузалари муборак булсин.
Кечиккан адолат адолатсизликдир.

Orifjon Hanafiy

  • Jr. Member
  • **
  • Rahmat
  • -aytdi: 1
  • -oldi: 2
  • Xabarlar: 65
Javob: TAFAKKUR...
« Javob #172 : 12 Iyul 2015, 10:12:15 »
ТАФАККУР ВА ТАШАККУР
Ибодати исломия китобида шундай бўлим бор. Унда инсон тафаккур қилиши ва Аллоҳ таоло берган неъматларни англаб шукр қилиши лозимлиги баён қилинган. Ана шундай шукрона қилишимиз лозим бўлган неъматларнинг бири – тинчлик неъмати.
Бугунги кунда Аллоҳ таоло бизларга Ўзининг тинчлик, омонлик ва хотиржамликдек улуғ неъматини марҳамат қилдики, бунинг учун ҳар ким қўлидан келганича шукрона қилиши лозим. Айниқса бугуни ахборот алмашинуви ўта ривожланган кунда бутун куррайи замин халқларининг ҳолатларидан бохабар бўлган ҳар қандай инсофли инсон шундай хотиржамлик диёрида яшамоқлик насиб этганига ҳар қанча шукр қилса камлик қилади. Зеро бу неъмат Аллоҳ таолонинг шундай улуғ неъматики, бу ҳақда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам  ҳадиси шарифларида қайта - қайта таъкидлаганлар.
Анас ибн Молик разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий саллалоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига бир киши келиб:
‒  Эй, Аллоҳнинг Расули, дуоларнинг қай бири афзалроқ? –  деб сўради.
–  Парвардигорингдан дунё ва охиратда афв ва офият(тинчлик, хотиржамлик)ни сўра, – жавоб бердилар жаноб Сарвари коинот саллалоҳу алайҳи ва саллам.
Иккинчи куни келиб яна:
–   Эй, Аллоҳнинг Расули, дуоларнинг қай бири афзалроқ? –  деб сўради.
–  Парвардигорингдан дунё ва охиратда афв ва офият(тинчлик, хотиржамлик)ни сўра, – жавоб бердилар яна.
Учинчи куни келиб яна:
–   Эй, Аллоҳнинг пайғамбари, дуоларнинг қай бири афзалроқ? –  деб сўради.
–  Парвардигорингдан дунё ва охиратда афв ва офият(тинчлик, хотиржамлик)ни сўрайвер. Бас  қачонки сенга дунё ва охиратда афв ва офият берилса, батаҳқиқ нажот топибсан, – жавоб бердилар Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам. (Ибн Можа ва Термизий ривоят қилган, лафз ибн Можаники)

   Ҳусанбой Сотволдиев. Мулла Райимжон масжиди имом хатиби
   Абдулқосим Ҳолматов. Бобожон қори масжиди имом хатиби
   Асака


Orifjon Hanafiy

  • Jr. Member
  • **
  • Rahmat
  • -aytdi: 1
  • -oldi: 2
  • Xabarlar: 65
Javob: TAFAKKUR...
« Javob #173 : 21 Oktyabr 2015, 16:00:22 »
Ҳикматлар
“Фузайл ибн Иёз раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Уч кишини ғазабинг келган пайтда ҳам маломат қилма: касал одамни, рўзадорни ҳамда мусофирни”.

“Бир донишманд шундай деган экан: “Дунё бир харобазор, вайронадир. Уни обод қилувчининг қалби эса, ундан ҳам хароброқдир. Охират ободлик диёридир. Уни истовчининг қалби эса, ундан ҳам ободроқдир”.

“Донолардан бири айтади: “Оқил ўз нафсининг кирдикорларидан доим қийналуви, аммо одамлар ундан ҳурсанд, аҳмоқ эса, ўз нафсидан ҳурсанд, одамлар эса ундан хафадирлар”.

“Бир донишманд айтган экан: “Мен шайтондан кўра аёллардан кўпроқ қўрқаман. Чунки, Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “Албатта, шайтоннинг макри заифдир” (Нисо, 76) деган. Аёллар ҳақида эса: “Ҳақиқатан, сизларнинг макрингиз улкандир” (Юсуф, 28) деган”.

Шундай яшагинки; Отангнинг боши эгилмасин, онангнинг кўзи ёшланмасин.

Бало-офат сени поклик томон етаклаётганини кўряпсанми? Демак у неъматдир. Неъмат сени туғён ва саркашлик томон етаклаётганини кўряпсанми? Демак у ғазабдир. Мустафо Маҳмуд.

Ёмонликнинг асли учтадир - такаббурлик; ҳасад; очкўзлик. Такаббурлик сабаб Иблис одамга сажда қилишдан бош тортди. Очкўзлик сабаб Одам жаннатдан чиқарилди.  Ҳасад сабаб, Одам фарзанди ўз инисини қатл этишга журъат қилди.

Кўп одамлардан ҳайрон қоласан! Агар иш ўзларининг гуноҳларига тааллуқли бўлса, "Аллоҳ гуноҳларни кечирувчи раҳмли Зот" дея бонг урадилар. Бордию, иш бошқаларнинг гуноҳларига тааллуқли бўлса, "Аллоҳ, азоби қаттиқ Зот" дея асослаб берадилар. Илтимос! Инсониятга, шахсий нуқтаи назарингиз билан ҳукм қилманг!

Исмоилов Сайдуллоҳ. Аҳмадали махдум жомеъ масжиди имом хатиби
Фармонов Абдураззоқ. Муҳиддин саҳҳоф жомеъ масжиди имом хатиби
Асака

Orifjon Hanafiy

  • Jr. Member
  • **
  • Rahmat
  • -aytdi: 1
  • -oldi: 2
  • Xabarlar: 65
Javob: TAFAKKUR...
« Javob #174 : 05 Noyabr 2015, 07:35:44 »
УЙҚУНИНГ ТУРЛАРИ
Уйқу - Аллоҳ таоло бандага ато этган неъматларнинг сараларидан бири. Айнан шу неъмат орқали бутун жисмониятимиз ором олади. Тана аъзоларимиз қувватга тўлади. Соғлом инсонда уйқу доимий кўникма бўлгани учун унинг қадрини баҳолаш хаёлимизга ҳам келмайди, уйқу ҳақида кўп ҳам тафаккур қилавермаймиз. Бироқ биз эътибор бермаган бу неъмат ҳақида тафаккур қилгувчи олимлар ҳам бор. Улар уйқуни бир неча турга бўлганлар. Жумладан, баъзи уламолар унинг ўн икки хил турини баён қилганлар:
1.   Суннат уйқу. Офтоб кўтарилиб то пешин намозигача бўладиган оралиқдаги уйқу. У "қайлула" дейилади. Қайлула ақлга қувват бўлади.
2.   Бидъат уйқу. Пешин намози вақтида пешинни ўқимасдан аввал ухлаш.
3.   Телбалик уйқуси. Аср намозидан кейинги уйқу. Бу руҳий хасталик, паришонхотирлик ва телбаликка сабаб бўлади.
4.   Уқубат уйқу. Хуфтонни ўқимасдан ухлаш. Натижада хуфтон қазо бўлиб, уқубатга сабаб бўлиши мумкин.
5.   Одатий уйқу. Хуфтондан бамдодгача.
6.   Надомат уйқу. Тонготар вақтида ва илмий мажлис вақтида ухлаш ҳам надоматга сабаб бўлади.
7.   Ғафлат уйқу. Тонг отганида ухлаб ётиш. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Фотима разияллоҳу анҳога: "Тонгда ухлаб ётмагин, чунки бу вақтда уч нарса: яхшилик, одоб ва барака тақсимланади", деганлар.
8.   Фақирлик уйқуси. Бамдоддан кейин кун чиққунча ухлаб ётиш камбағалликка, қашшоқликка, қарздорликка сабаб бўлади. Бу уйқуни яна бошқа бир манбада Аллоҳнинг лаънати ёғилиши эҳтимоли борлигидан “лаънат уйқуси” деб ҳам айтганлар. (Худо сақласин)
9.   Хусрон (зарар) уйқуси. Ибодатдан сўнг дуо ва зикрларда ухлаб қолиш. Яна бир ривоятда жума кечасидаги уйқу.
10.   Роҳат уйқу. Касал ва гўдакларнинг меъёрдаги уйқуси. Яна бир ривоятда пешин намозидан кейинги уйқуни ҳам шундай деганлар
11.   Ибодат уйқу. Олимлар, обидлар ва рўзадорларнинг уйқуси. Киши хуфтон намозидан сўнг таҳоратли ухласа, фаришталар ҳимоясида  бўлади.
12.   Каромат уйқу. Тунда намоз ўқиб туриб, чарчаб саждада ухлаб қолиш.
Валлоҳу аълам.

Исмоилов Сайдуллоҳ. Аҳмадали махдум жомеъ масжиди имом хатиби
Фармонов Абдураззоқ. Муҳиддин саҳҳоф жомеъ масжиди имом хатиби
Асака

Orifjon Hanafiy

  • Jr. Member
  • **
  • Rahmat
  • -aytdi: 1
  • -oldi: 2
  • Xabarlar: 65
Javob: TAFAKKUR...
« Javob #175 : 19 Noyabr 2015, 08:10:55 »
Уламолар ИШИД ҳақида
   Бугунги кунда Сурияда бўлаётган хунрезликлар бутун жамиятнинг асосий диққат марказида бўлиб турибди. Дунёга бунчалик ғавғо солганлар ўзларини Ислом номидан иш кўраётганлигини даъво қилсалар-да, аслида уларнинг бу бебошликлари мутлақо Ислом таълимотларига зид эканлигини нафақат мусулмон халқи, балки бутун афкор оммаси англаб турибди. Шундай бўлсада, баъзи бир Исломни тўлиқ англамаган ёки қалбида муқаддас динимиз таълимотларига ғаразликлари бўлган кимсалар ҳамон ИШИДни Исломга нисбат қилмоқда. Бунга уламоларимиз аниқ далиллар асосида раддиялар бермоқда. А. Тўлеповнинг “ИШИД фитнаси” китоби ҳам юртимизнинг ҳар бир мусулмон ва бошқа дин вакиллари ўқиб чиқишлари лозим бўлган манба десак хато қилмаган бўламиз.
   Дунёдаги барча Ислом уламолари ҳам узлуксиз равишда баёнотлар бериб бормоқдалар. Жумладан Миср диёри муфтийси Доктор Шавқий Аллом ИШИД ҳақида қуйидаги фикрларни билдирди: ”ИШИД – адашган террористик гуруҳ! Ғарб ОАВ бу уюшмани исломий атама ва номлар билан атаб, ИШИДнинг Ислом суратида намоён бўлишига ҳисса қўшмоқдалар. ОАВ воқеликни бу тарзда ёритишдан ниҳоятда ҳушёр бўлиши лозим. Чунки қаршимизда Ислом динига умуман алоқаси бўлмаган бир террорчилик ташкилоти турибди”.
Яқинда ОАВ орқали “Ал-Азҳар” университетининг дунёга машҳур уламоларининг ИШИДга қарши раддиялари эълон қилинди. Жумладан Нуфузли олимлар ҳайъати аъзоси Доктор Маҳмуд Маҳно шундай дейди: “Ироқ ва Сурияда фаолият олиб бораётган ушбу террорчи ташкилот баъзилар хато талқин қилаётганидек, «Аҳли сунна» намоёндалари эмас. Чунки «Аҳли сунна» эътиқоди тинч аҳолига ва мусулмонларга тажовуз қилишга зинҳор рухсат бермайди. У ноҳақ қон тўкишнинг ҳаром эканини қатъий таъкидлайди. ИШИД суннани боши берк кўчага олиб кирмоқда. Ислом динини бутунлай салбий суратда гавдалантириб, уни беҳуда, ўйинчоқ ва қотиллик дини сифатида намоён қилмоқда. Мусулмон ўз биродарига қилич кўтармайди. Ҳатто ўзга дин вакиллари модомики мусулмонларга қарши жанг қилишмас экан, уларга ҳам қилич кўтариш мумкин эмас”.
Доктор Аҳмад Таййиб ИШИД ҳақида шундай дейди: “Ислом дини вайронагарчилик ва қотиллик каби ишларни амалга оширадиган қуролли ҳаракатларни рад қилади. Ислом бундай ишлардан мутлақо йироқ!”
   Нуфузли олимлар ҳайъати бош котиби Доктор Аббос Шумон шундай дейди: “Ислом башарият учун тинчлик ва раҳмат дини! Ироқ ва Суриядаги хунрезлик ишлари эса Исломдан эмас! Мусулмон одам бошқа дин ва ақида вакилларига нисбатан раҳм-шафқатли, кечиримли ва бағрикенг бўлиши лозим. Мусулмон киши ақида сабабли бировга зулм қилиши, террорчилик ҳаракатларини амалга ошириши ва қўполлик қилиши, хусусан, бу ишларни мусулмонга нисбатан амалга ошириши асло мумкин эмас”.
Дарҳақиқат, тинч аҳолининг қонларини ноҳақдан тўкишлик Қурони карим ҳукмига кўра абадий азобга гирифтор қилгувчи улкан гуноҳдир. Бу ҳақда Нисо сурасининг 93-оятида баён қилинган:
وَمَن يَقْتُلْ مُؤْمِناً مُّتَعَمِّداً فَجَزَآؤُهُ جَهَنَّمُ خَالِداً فِيهَا وَغَضِبَ اللّهُ عَلَيْهِ وَلَعَنَهُ وَأَعَدَّ لَهُ عَذَاباً عَظِيماً
    Яъни: “Ким бир мўминни қасддан ўлдирса, унинг жазоси жаҳаннамдир. Унда абадий қолур. Унга Аллоҳнинг ғазаби ва лаънати ёғилур. Ва Аллоҳ унга улкан азобни тайёрлагандир”.
   Ҳа, бу Аллоҳнинг ваъдаси. Умид қиламизки, бузғунчилар ҳадемай қилмишларига яраша жазосини тортадилар. Ҳақиқат ва порлоқ эътиқод ҳамиша ўз мавқеъини йўқотмагай.

   Шаҳобиддин Парпиев. Асака туман бош имом хатиби

 

Tafakkur durdonasi yoxud adabiyotdan abituriyentlarga yana bir qo'llanma

Muallif RobiyaBo'lim Ma'rifat

Javoblar: 48
Ko'rilgan: 29559
So'nggi javob 25 Yanvar 2009, 13:13:43
muallifi Robiya
Imom G’azzoliy. Ihyou ulumid-din (Tafakkur kitobi)

Muallif AbdullоhBo'lim Islomiy kitoblar

Javoblar: 85
Ko'rilgan: 32881
So'nggi javob 31 Yanvar 2009, 02:23:23
muallifi AbdulAziz
Iqtisodiy tafakkur tarixidan

Muallif AbdullоhBo'lim Iqtisod saboqlari

Javoblar: 5
Ko'rilgan: 8208
So'nggi javob 29 Mart 2009, 16:09:24
muallifi Abdullоh
No'mon Rahimjonov. Ilmiy tafakkur jilolari

Muallif AbdulAzizBo'lim Ilmiy-tarixiy, adabiy maqolalar, risolalar

Javoblar: 0
Ko'rilgan: 3646
So'nggi javob 04 Avgust 2012, 10:53:33
muallifi AbdulAziz
Aziz Qayumov. Nazm va tafakkur quyoshi

Muallif AbdulAzizBo'lim Ilmiy-tarixiy, adabiy maqolalar, risolalar

Javoblar: 0
Ko'rilgan: 3652
So'nggi javob 28 Avgust 2012, 14:58:04
muallifi AbdulAziz