Ибратли ҳикоялар  ( 30686 marta o'qilgan) Chop etish

1 2 3 4 B


MirzoMuhammad  04 Iyun 2019, 09:25:20

КИЧИК ГУНОҲЛАР
إياكم ومحقرات الذنوب فإنهن يجتمعن على الرجل حتى يهلكنه )رواه أحمد ، صحيح الجامع
      “Гуноҳларни ҳақир кўришдан сақланинг. Чунки улар кишига  жамланиб, уни ҳалок қилишгача боради”
   عن أنس رضي الله عنه قال : ( إنكم لتعملون أعمالاً هي أدق في أعينكم من الشعر ، كنا نعدها على عهد رسول الله صلى الله عليه وسلم من الموبقات )
      Анас разияллоҳу анҳу айтганлар: “Бизлар Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам даврларида  ҳалок қилгувчи деб ҳисоблаган гуноҳларимизни сизлар кўзларингизда толадан ҳам кўра кичикроқ деб биласизлар”.
Ривоят қилинишича Саълаба ибн Абдураҳмон исмли ёш саҳоба ансорлардан бирининг уйининг олдидан ўтаётиб тасодифан аёл кишининг ғусл қилаётганига кўзи тушиб қолди. У яна қайта назар ташлади. Кейин эса Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга бу гуноҳим ҳақида ваҳий келиб қолса-я, деган қўрқувда Мадинадан  қочиб чиқиб, Макка ва Мадина орасидаги тоққа борди.
Қирқ кунгача Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам уни суриштирдилар, лекин хабари бўлмади. Кейин Жаброил алайҳис салом келиб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга шундай деди:
-   Раббингиз Сизга салом йўллади ва қочиб кетган умматингиз фалон тоғда дўзахдан паноҳ сўраб, Аллоҳга сиғинаётганининг хабарини берди.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Умар ибн Хаттоб ва Салмон Форсийларни чақириб, уни келгани юбордилар.
Улар йўлда Зуфофа исмли чўпонни учратишиб тоққа чиқиб кетан йигит ҳақида сўрашди. Чўпон:
-   Жаҳаннамдан қочган йигитни сўраяпсизларми? – деди.
-   Унинг жаҳаннамдан қочганини сен қаёқдан биласан? – сўрадилар.
-   У ярим кечада ҳарсангларнинг орасидан чиқиб: “Қанийди, жонимни олсанг эди! Менга Ўз марҳаматингни дариғ тутмагин!” деб йиғлаб нола қилади.
-   Ҳа, ўшани излаяпмиз, – деди Умар разияллоҳу анҳу.
Зуфофа уларни етаклаб борди. Ярим кечада Саълаба чиқиб одатига кўра фарёд қила бошлади. Умар разияллоҳу анҳу бориб уни ушлаган эди, у:
-   Омонлик! Омонлик! Қачон дўзахдан нажот топурман?! – деб ҳайқирди.
Умар разияллоҳу анҳу ўзини танитган эди у савол берди:
-   Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам менинг гуноҳимдан хабардор бўлдими?
-   Мен уни билмайман. Менинг билганим шуки, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам кеча сени сўради, – жавоб берди ҳазрат Умар.
-   Мени Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам намоз ўқиётган ёки Билол қомат айтаётган пайтда олиб кирмайсан – деди Саълаба.
-   Майли, шундай қиламан, – деди Умар разияллоҳу анҳу..
Улар Мадинага бориб, масжидга кирсалар Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам намоз ўқиётган эканлар. У зотнинг қироатларини эшитиб Саълаба беҳуш бўлиб йиқилди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам намоздан салом бергач, Умар ибн Хаттоб ва Салмон Форсийдан Саълабани сўрадилар.
-   Ана у, эй Аллоҳнинг расули! – дедилар. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам чиқиб уни ўзига келтирдилар ва сўрадилар:
-   Нима нарса сени мендан узоқда қилди?
-   Гуноҳим! – деди у.
-   Сенга гуноҳ ва хатоларни ўчиргувчи оятни ўргатайми?
-   Ҳа, ё Расулуллоҳ! – деди.
-   “رَبَّنَا آتِنَا فِي الدُّنْيَا حَسَنَةً وَفِي الآخِرَةِ حَسَنَةً وَقِنَا عَذَابَ النَّارِ  “ (Эй Раббимиз, бизга бу дунёда ҳам яхшиликни, охиратда ҳам яхшиликни бергин ва бизни дўзах азобидан сақлагин) деб айт, – дедилар Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам.
-   Менинг гуноҳим ундан ҳам катта! – деди Саълаба. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
-   Йўқ! Аллоҳнинг Каломи буюкроқдур! – дедилар ва уни уйига қайтишига буюрдилар.
У уйига бориб уч кун касал бўлди Салмон разияллоҳу анҳу Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга унинг бемор бўлиб қолганини айтди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг уйига бордилар. Тиззаларига унинг бошини қўйдилар. У бошини тортиб олди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
-   Нега бошингни тиззамдан тортиб олдинг? – деб сўрадилар.
-   Чунки менинг бу бошим гуноҳларга тўла.
-   Нимани сезяпсан?
-   Этим билан суякларим орасида чумоли ўрмалагандек бўляпти.
-   Нимани хоҳлаяпсан?
-   Тангримнинг мағфиратини.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳ уни мағфират қилганининг хабарини етказдилар, бир ҳайқирди-ю, жон таслим қилди...
Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам уни ювиб, кафанлаб, жанозасини ўқидилар ва қабристонга бордилар. У ерда оёқларнинг учларида юрган эдилар саҳобалар сабабини сўрадилар. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
-   Уни кузатгани келган фаришталарнинг кўплигидан оёғимни қўйгани жой топа олмаяпман, – дедилар.
Бизлар нима қилмоқдамиз?..

Улуғбек қори Йўлдошев. Асака туманидаги Холид ибн Валид жомеъ масжиди ходими

Qayd etilgan


MirzoMuhammad  04 Iyun 2019, 21:13:08

БОЯЗИД БИСТОМИЙ
Боязид Бистомий Эроннинг Бистом шаҳридан туғилган йили аниқ эмас, 875 йилда вафот этган — форс суфийлик оқимининг асосчиларидан бири. Тайфурия суфийлик тариқатининг пири. Унинг бобоси исломни қабул қилган зардуштийлардан бўлган, бутун умрини асосан Бистомда ўтказган. Вафотидан кейин уни Султон ал-орифин лақаби билан атай бошлаганлар. (Википедия)
 Боязид хафа ҳолда ўлтирган эди, буни кўриб бир муриди унинг хафачилигининг сабабини сўради.
«Эй (доим) осмони фалакнинг устида юрган, Арш фазосига ҳам қадами етган устоз! Кўнглинг қандай бир ишдан бу қадар эзилмоқда? Бундай қийналишингга нима сабаб бўлди?»
Пир кўзидан ёш тўкиб, ҳатто ўтли бир оҳ тортиб, деди:
«Бу шундай ғамки, мени адо қилди. Бу ғала-ғовур билан тўла дунёда одамлар кўп-у, аммо ҳеч ким йўқдек. Ҳар кишининг кўзига ўзининг иши яхши кўриниб, бошқа бир одамни йўқлаган ҳақиқий бир инсон йўқ! Бу атрофда бундай киши борлигини аниқ билмайман. Бўлса ҳам, дунёдан ўтиб кетган кишилар орасида бўлиши мумкин”.
Бу жавобдан савол берган изтироб чекиб, яна деди:
«Эй Қуёшдек олижаноб зот! Эл орасида бундай одам йўқ деяр экансан, ўшандай  кишилар доирасига ўзинг мансуб эмасмисан?»
Шайх жавоб берди:
«Эй иши гумроҳлик бўлган, ишларнинг сирларидан ҳам огоҳлиги бўлмаган инсон! Мен ўзим ҳам ўзимга ўхшаган юз минг сарсон-саргашта юрган, кўзининг ёшлари бағрининг қони билан қоришиб кетганлардан мен. Кимки имон билан кетмаса, билгилки, бундайларни одам дейиш мумкин эмас. Оламда қанчадан-қанча катта ва кичик менга ўхшаган, сенга ўхшаган ҳар хил одамлар бўлиб, ҳаммамиз шундай ташвиш тиғидан жароҳатда, барчамиз шундай мотамга гирифтормиз.
Кимнинг ичи бундай ғуссадан қон бўлмаган? Бу гапнинг маъноси кимга аён эмас?
Бирон киши жони билан видолашар экан, унинг имони бўлмаса, демак, унинг ҳамроҳи ҳам йўқ. Қачонки жаҳон аҳлининг барчасида аҳвол шундай экан - буёғида саволга ўрин йўқ».
Савол берган мурид бундай дурга ўхшаш маъноли гапларни қулоғи билан эшитар экан, оғзи садаф оғзидек хомуш бўлганича қолди.
Алишер Навоийнинг «Ҳайрат ул-аброр» достонидан
(ziyouz.uz)

Боязид Бистомий (қуддиса сирруҳо) ҳазратларидан сўрадилар:
“Шайxингиз ким?” Айтди:
“Бир xотиндир”.
“Не важҳ ила?” – дедилар.
“Бир куни важд ва тавҳид шавқи билан саҳрода кетар эдим. Бир xотинга дуч келдим. Бир қоп уни бор эди.  “Шуни элтгин”, деди. “Менинг кучим етмас”, деб бир арслонга ишорат қилдим, қопни унга юкладим.
Аммо кароматим изҳоридан қўрқиб, xотинга дедимки: “Бозорга етгач, кимни кўрдим дейсан?” “Золим ва раъно (ўзига бино қўйган) Боязидни кўрдим”, дегайман”. “Нега?” дедим. “Бу арслонни Аллоҳ юк учун яратдими? Нега унга юк юклатурсан? Сен истайсанки, шаҳар xалқи сенинг арслонга юк ортганингни кўрсинлару, сени соҳиби каромат десинлар, шундайми? Эй Боязид! Бу ишинг золимлик ва ўзига бино қўйишлик эмасми?” “Оре, золимлик ва ўзига бино қўйишлик”, деб йиғладим. Тавба қилдим”. (зиёуз.сом)


Йўлдошев Сарварбек. Асака т. "Мирзо Шариф" масжиди имом хатиби

Qayd etilgan