Muallif Mavzu: QOYΙLLATGAN GAPΙRSΙN (Ôz fikringizni bildiring)  ( 5562 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 1 Mehmon ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

Umarxonov

  • Newbie
  • *
  • Rahmat
  • -aytdi: 3
  • -oldi: 1
  • Xabarlar: 14
  • Jins: Erkak
QOYΙLLATGAN GAPΙRSΙN (Ôz fikringizni bildiring)
« : 13 Sentyabr 2015, 22:06:18 »
    Buni ôqiyotganlar - barchamiz ijtimoiy tarmoqlarning faol foydalanuvchilarimiz. Har kuni har xil stslar, guruhlarda mavzular ôqiymiz, ajoyib-ajoyib niklarni kôramiz. Onalar haqida, sevgi haqida, Vatan haqida, din-u diyonat, taqvo haqida... Fikrimizni hozir shulardan din haqidagi mavzularga qaratamiz.
    Niklar: "Alloh deya urar yuragim", "Joynamoz ustida jonimni olgin", "Ι ❤ Allah" "musilmanin", "musulmanka" yoki arab yozuvlaridagi shunga ôxshash ma'nolardagi taxalluslar kôp uchraydi.
    Sts va mavzular ham shunga ôxshash. Kim Allohni sevsa klass bossin, Ota-onasini hajga etmoqchi bôlganlar klass bossin va h.k. Yana muhokamalarda yozib qôyishadi: (ma'nosini ôzlari ham tushunmaydigan gaplardan iborat) duolar, unaqa bôlsin, bunaqa bôlsin... Kamida oxirida "Amin" yoki "Omin" deb!.. Diniy she'rlar... Gôyoki, ular bu ishlari bilan taqvo qilishmoqda, ôzlaricha olim! Kimlardir bilan diniy mavzularda tortishadi ham. Zôr-da u, "olim u, ulamo u!" Yaqinda bir komentda ôqib qoldim:
   - Sen dalbayoblar dinni tushunarmiding, - degan!.. Yana biri sts yozgan:
  - Besh kunlik dunyoda tôğri yasha pidarazlar, - deb... Astağfirulloh!!! Muloyimlik va môtadillik dini tarğibotchisi aytgan gapini qarang-a!!!
     Yana bir guruhda, Allohning sifatlari haqida faylasuflik qilishyapti-yu, bittasi gap qotgan: "Baqara surasini 255-oyatiga qara, Allohni taniysan", - deb. Ôzi bor yôği bilib olgani shu, xuddi "Tafsiri Ιrfon", "Tafsiri Hilol" yozib qôyganday gapiradi!..
    Yana bir rasmni kôrdim. Ka'baning rasmi, tepasida esa "shu yerga borwni ollox barchamizga vojib aylasin" deb yozib qôygan. Hajni vojib aylasa qiyin masala-ku bu!? Vojib - farzdan ustun! Haj esa faqat boylarga farz qilingan! Bu xatosini komentda aytdim. "Hub" deb, tôğirladi... Qarangki, imloviy savodxonligi ham 0 bôlgan odam qanaqa qilib dinni ôrgatadi. "Hub" komputerlarni bitta tizimga ulaydigan qurilma, hajga nima aloqasi bor ekan desam, bu yerda "xôp" degan, ôzicha!
    Yaqinda, ma'lumki, shayx Muhammad Sodiq hazratlari vafot ettilar. Ushbu sovuq xabar yozilgan mavzuning ostidagi komentlarni ôqidim. U kishini tanimaydigan "taqvodorlar" ham bor ekan! Yana biri aytganki, nima emish, yurtimizda ôzi bor yôği bitta olim bôlgan ekan-u, u ham vafot etipti! Ey nodon, dinimizning barcha yônalishlari yetakchilari, jahon bôyicha peshqadam ulamolar barchasi Vatandoshlarimiz-ku!!! Yanayam aniq aytsak, "GΙGANT ULAMOLAR"!!!
    Har xil SPAM xabarlar ham kôp: " 1 soat ichida 10 kishiga tarqat, tarqatsang bôlasan, tarqatmasang ôlasan" ma'nosidagi. Axir bunda hech qanday mantiq yôq-ku! Xabar egalariga buni aytsak, dindan dars berishadi bizga.
    Ramazondan oldinroq rôza haqida bong urib boshlashdi: "45 kun qoldi, 40 kun qoldi" deb.
   Tasavvufdan gapirishadimi-ye, xullas, ôta ketgan olim, shayx ular!!!
   Lekin bir narsa - shu tarğibotchilar ôzlari rôza tutarkinmi?! Tuta olarkinmi?! Avval tutganmikin?! Namoz ôqirkinmi?! Ôqiganmi?! Boshni sajdaga qôyganda nima deyish kerakligini bilarkinmi?! Qaysi holat sajda, qaysi holat ruku' ekanini bilarkinmi?! Hech bôlmaganda imomga iqtido qilolarkinmi?! Taavvaz va basmalani bilarkinmi?! Kalimasini ayta olarkinmi?! Kuzatsak, kôpchiligi (taxminan 90 foizdan ortiği) real hayotda hech qanday ôrni yôq, kôcha bezorisi-yu takasaltanglar, erkatoylar ekan saytdagi "ulamoyi sharif"larimiz!.. Gapirsa, gap kôp, kamchiliklarimiz ham keragidan ortiq!.. Bir narsani aniq dalil bilan bilmay turib gapirish - katta xato! Ayniqsa dinni! Kôpchilikni bilib-bilmay yôldan adashtirib qôyish mumkin. Respublikamizning yetuk ulamolari bir fikrni aytadilar: "Har qanaqa soha haqida gap ketganda, ôsha sohaning ustalari, maromiga yetkazganlar gapirsin!" Gapning indallosi shu, "Qoyillatgan gapirsin!"
 
Umarxonov Ğiyosxon
07.05.2015
« So'nggi tahrir: 06 Noyabr 2015, 18:54:20 muallifi Umarxonov »

Umarxonov

  • Newbie
  • *
  • Rahmat
  • -aytdi: 3
  • -oldi: 1
  • Xabarlar: 14
  • Jins: Erkak
Javob: QOYΙLLATGAN GAPΙRSΙN (Ôz fikringizni bildiring)
« Javob #1 : 01 Iyun 2016, 23:57:17 »
                     НИҚОБ
                      ёхуд
    ҚОЙИЛЛАТГАН ГАПИРСИН!
   Ҳозирда, сир эмаски, ҳар хил диний экстримистик гуруҳлар интернетда "ин қурган". Улар ижтимоий тармоқлар орқали диний билими саёз, шароити оғир ёшларни ўз домига осонгина тортади. Бу ҳақида ОАВ кўп вақтлардан бери огоҳлантираётгани ҳам сир эмас. Юртимизнинг етук уламоларидан бири Айдарбек Тулеповнинг "Ислом ва ақидапараст оқимлар", "Интернетда ин қурган ўргимчаклар", "ИШИД фитнаси" каби долзарб мавзудаги асарлари бутун дунё бўйича кўп тилларга таржима қилиниб, сотувга чиққан. Мақсад - ёшлар "тўр"га илинмасин ва тўғри йўлдан адашмасин. Булардан ташқари, шайх Муҳаммад Содиқ, шайх Абдулазиз Мансур, Анвар қори, Одилхон қори, Ҳасанхон қори ва бошқа шайх ва уламоларимизнинг мукаммал, ишончли диний китоблари исталган китоб дўконларидан ўрта нархда топилади. Яна бир гапни айтиб ўтаман: "Ислом динининг барча йўналишлари бўйича энг етук, пешқадам олимлари бизнинг юртдошларимиз, ЎЗБЕКЛАР!
                                      ***
   Буни ўқиётганлар - барчамиз ижтимоий тармоқнинг фаол фойдаланувчиларимиз. Ҳар куни турли мавзуларда, турли савиядаги постлар (статуслар)ни фойдаланувчилар профилида, гуруҳларда ўқиймиз. Она, ватан, оила, бойлик, дўстлик, садоқат, дин-у диёнат ва ҳ.к. ҳақида (ҳозир динга оид мавзуларга тўхталамиз); шунга яраша чиройли-чиройли "ник"ларни кўрамиз: "Alloh deya urar yuragim", "Joynamoz ustida jonimni olgin", "Ι ❤ Allah", "musilmanin", "musulmanka" ёки араб ёзувларида шунга ўхшаш маънодаги "ник"ларни кўрамиз.
   Постлар ва гуруҳларга ажойиб ва "ажойиб" мавзулар қўйишади, баъзилари исломий сайтлардан кўчириб, баъзилари "ўткир билим"ларига таяниб...
                                     ***
   "Ота-онасини ҳажга этмоқчи бўлганлар класс боссин!", "Мана буни фалон вақт ичида фалон нафар одамга тарқат, тарқатсанг, бўласан - тарқатмасанг, ўласан", "Аллоҳни (ёки Муҳаммад (а.с.))ни севадиганлар; ким мусулмон бўлса, класс боссин!"; баъзан оят ва ҳадисларни ўқишимиз мумкин. Уларнинг остига шарҳлар ҳам қолдиришади: дуолар қилишади, маъносини ўзлари тушунмаса-да, мингта хатоларга йўл қўйиб бўлса-да, дуо ва оятларни ёзиб қолдиришади ва бошқаларнинг ҳурмат-эътиборига сазовор бўлишади. Буни қолдирилган  шарҳларга босилган класслар сонига қараб билиш мумкин. Бу "тур"даги ник ва мавзуларни кўриб, ушбуларнинг соҳиб ва соҳибалари ҳақида "ўта билимдон ва тақводор" деган НОТЎҒРИ хаёлга ўзимиз билмаган ва истамаган ҳолда бориб қўямиз. Агар бу мавзуларни кузатсак, тортишувларнинг ҳам гувоҳи бўламиз:
"Сен "д...б"лар динни тушунармидинг?"
"Беш кунлик дунёда тўғри яша, "п..."лар!" каби... Яна-да ачинарли ва қайсидир маънода кулгули гапни кўп ўқиб қоламан: "Динни андижонликлар зўр билади, андижонлик бўлмасанг, тушунмайсан" деб, "ташлаб қолишади" баъзи муҳокамалрда... Ахир, бу маҳаллийчилик эмасми?!. Андижонликларни кузатдим ва обрўси баландроғидан таҳоратнинг фарзларини (тўртта: юзни ювиш, қўллар тирсаккача ювилиши, бошга масҳ тортиш ва оёқлар тўпиғи билан ювилиши) сўрадим, "олтита" деган жавобни олдим... Яна бошқа масалалар бўйича "ёрдам сўраб", юқоридагидек жавоб олдим... Мўминлар барчалари бир-бирларига биродардирлар - бунақа "айириш" яхши иш эмас! (Узр лекин)
   Баъзида аёл-қизларимизни кўрамиз: ҳижобли қиз расмини қўйволишган, никлари алламбало, пост(статус)лари ҳам шунақа, диний мавзуларда. Айримларининг шарҳларини кўрдим. Йигитлар, табиийки, ҳар йўлини қилиб қизларга гап отгиси келади - керак бўлса-бўлмаса, маза-бемаза саволлар берган. Ҳурматли "мусулмака"ларимиз эса "Номаҳрамга гапириб, гуноҳга қолиш ниятим йўқ, бошқа ёзма(нг)! Ҳе башаранг қурсин, ҳе бир нарса-бир нарса!.." дея, ҳеч кимни "жавобсиз қолдирмаган". Ҳали гап отишга улгурмаган йигитларимиз мулзам бўлиб қолган: "Бу жуда билимли экан" деб. Чунки аввалроқ гап отган йигит саволига жавоб ололмаган, кейин келган йигитларга эса юқоридагидай - "Бу жуда билимли экан, гапирманг номаҳрамга, бефойда" дея жавоб берворишган, "мусулманка"га яқинроқ бориш учун бўлса керак... Бир "мусулманкаой"га бир чиройли савол бердим ва қуйидагича жавоб олдим: "Olgan bilimimni javobini faqat olloximga beraman bandasiga 6rgatiwm wartmas majburmasman". Негадир "кўрмаганнинг кўргани қурсин" деган гап ва хасис бойлар кўз олдимга келди... Хулоса сиздан...
   Бир йигит Каъбанинг расмини қўйган ва "wu yerga borwni ollox barchamizga vojib aylasin" деб ёзган. У расмга кириб, фарз ва вожиб нима экани, уларнинг фарқларини қисқача тушунтирдим. "Hub" деган жавобни олдим-у ўйланиб қолдим: Hub - бир нечта компютерни битта тизимга улайдиган қурилма ва Каъба, фарз, вожибнинг ўртасида қандай боғлиқлик бор экан, деб... Кейин эса ҳозирги "саводхонлик даражаси"ни ҳисобга олиб, ақлим ишлаб кетди: у йигит "хўп" деган!!!
   Ҳар қандай адабиётни, Конституцияни, ОАВни ўзларича тан олишмайди. Фақат ва фақат Қуръон ва ҳадисни тан олишади... Аммо ўзлари интернетда-ку? Интернет ҳам ОАВ эмасми? Телефонлари бор-ку? Уйида ТВ бордир?!. Конституциямиз тузилишида динимизнинг энг етук ўнлаб уламолари, шайхлари иштирок этгани сир эмас-ку, мактаб дарслигида ўтилган-ку? Интернетдаги аёлларни ёмонлашданам тойишмайди - бозорларда кўплаб аёллар бор; бошқа жойлардаям эркаклар билан ишлайдиган аёлларимиз кўп-ку, буни дин таъқиқламаган-ку? Кўчада очиқ кийиниб юрадиганлар қанча... Зўр экан, нега шуларга эътибор бермайди? Бирорта уларга сал ёқмайдиган гап гапирса, тамом, кофирга чиқаради. "Кофир деган миллат" дейишаётганига ҳам гувоҳ бўлдим, бундай миллат йўқ экани ақли ва эс-ҳуши бор  одамга кундек равшан. Динимизда эса "такфирчилик" учун савоб ваъда қилинмаган...
   Яна бир савол ва унга берилган жавобларни кузатдим: "Аллоҳнинг қўлидан нима келмайди?" Жавоблари ҳам бор... Шунақаям бемаъни савол бўладими?!. Э, қочиб кет-е!..
   Ҳар куни - рўзага 50-60 кун қолганидан бошлаб, рўзага неча кун қолганини санаб, ўз саҳифаларига бириктириб "лайк"(класс) тўплашади... Буни билдириб қўйиш яхши, албатта, агар шу одам рўзани интиқлик билан кутаётган бўлса, яъни, рўза тутса... Рўза тутасизми деб сўралса, реал ҳаёидагилар каби ё ёлғон гапириб - рўза тутишини тасдиқлайди, ё бели, тиши, ошқозони, елкаси, қорни оғришини, ёки рўза тутса бошқа одамлардан кўра ёмонроқ чанқаб кетишини айтишади. Ёки бўлмаса, кўп сўкишини, ёки оила боқишини, шу сабаб рўза тутмаслигини айтади...
   Халқимизда "Тил билган эл билади" деган мақол бор. Фикри ожизимча, бу мақол фақат хорижий тиллар учун эмас, аввало, ҳамма ўз она тилисини пухта ўргансин. Айтмоқчиманки, юқорида "зикр" қилинган тақводор "олим"ларимизнинг имловий саводхонлиги яхши - ўз тафаккур доираларидаги одамлар наздида, албатта!.. Чунки улар учун имло аҳамиятсиз - билишмайди-да! Ачинарли... Ахир, қандай қилиб имловий саводхонлиги "тешик кулча" шаклидаги одам диндан дарс берсин?!. Шу тақводорларимиз Қуръондан ўнта сурани тажвид билан ўқиб бера оладими? Рўзага чидами қандай? Нечта китоб ўқиган? Бу каби саволларни кўплаб давом эттириш мумкин...
   "Тақводор"ларимизнинг фаолият тасмасини кузатсак, кун бўйи бирор дақиқани хафа қилишмаганига гувоҳ бўламиз... Реал ҳаётга ҳам бир назар солдим, ушбу "шарафли зот"ларимиз кўпчилиги такасалтанг, безори, реал ҳаётда ўз ўрнига эга бўлмаган, бегона даврага кирганда ўзини кўрсатадиганлар хилидан экан...
                                      ***
   "Эй иймон келтирганлар! Сизлар нега ўзларингиз қилмайдиган нарсани (қилдик ёки қиламиз деб) айтурсизлар?" (Саф, 2.)
                                       ***
   Агар инкор қилиб бўлмас фактлар билан гапирсак, маломат ёғдиришади: "Ўқиб ўрганиб олган-дасан!" каби. Албатта, ўқиб ўрганганмиз ва бунда бардавоммиз. Чунки ваҳий келишдан тўхтаган. Динимиз камолга етгани Моида сурасининг учинчи оятида айтилган...
                                 ***
   Юртимизнинг етук уламолари айтадилар: "Қайси соҳада гап кетганда ҳам, ўша соҳанинг усталари, қойиллатган гапирсин!" Гапнинг қисқаси шу!.. Алданиб қолманг(-йлик), тўғри йўлдан адашмайлик, аввал ўрганайлик, ҚОЙИЛЛАТГАНДАН СЎНГ ГАПИРАЙЛИК!!!

Ғиёсхон Умархонов
07.05.2015
Қайта ишланди:
01.06.2016
« So'nggi tahrir: 02 Iyun 2016, 07:47:31 muallifi Umarxonov »

Walternut

  • Newbie
  • *
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 0
  • Xabarlar: 2
Javob: QOYΙLLATGAN GAPΙRSΙN (Ôz fikringizni bildiring)
« Javob #2 : 07 Fevral 2018, 15:03:18 »
Sizning hikoyangiz juda yoqadi. Men buni juda yaxshi ko'raman.

 

Forumdoshlar, yangi sayt haqida maslahat va fikrlaringizni bildiring!!!

Muallif AnsoraBo'lim Fikr va mulohazalar

Javoblar: 12
Ko'rilgan: 7134
So'nggi javob 25 Dekabr 2012, 14:41:42
muallifi Bahodir Muhammad
"Turk oshxonasi" bo'limi haqida fikr-mulohazalaringizni bildiring.

Muallif AnsoraBo'lim Turk oshxonasi

Javoblar: 7
Ko'rilgan: 3808
So'nggi javob 17 Sentyabr 2012, 13:00:02
muallifi Donishmand