Muallif Mavzu: Ҳижрат ҳақида тушунча  ( 1416 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 1 Mehmon ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

1abdulaziz1

  • Newbie
  • *
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 2
  • Xabarlar: 41
Ҳижрат ҳақида тушунча
« : 14 Fevral 2016, 14:48:15 »
Ҳижрат ҳақида тушунча

Оламларга раҳмат қилиб юборилган зот Расулуллоҳ «саллоллоху алайхи вассаллам» айтганлар: «Макка фатҳидан кейин ҳижрат йўқ
(Имом Бухорий ривояти)». Ва яна бошқа ҳадисларида шундай деганлар:
«Ҳижратнинг энг афзали Аллоҳ таоло қайтарган нарсани тарк этмоқдир (Имом Ахмад ривояти)».
ИШИД бузғунчилари инсонлар орасида фитна қўзғаш, парокандаликни юзага келтириш ҳамда шу орқали ўзларининг ғаразли мақсадларига эришиш учун турли хил услуб ва воситалардан фойдаланмоқда. Шулардан бири, маълум бир давлатни "куфр диёри" деб атаб, у ердан ҳижрат қилиш лозим, шунингдек, бундай "куфр диёрлари”га қарши уруш олиб бориш керак, деган ғоядир.
Умуман олганда, "дорул ислом" ва “дорул куфр" каби тушунчаларнинг луғавий, истилоҳий маънолари ҳамда уламоларнинг бу борадаги фикрларини ўрганиш ҳам муҳим аҳамият касб этади.
"Дорул ислом” диний истилоҳ, бўлиб, луғатда "ислом диёри" деган маънони англатади. Истилоҳда эса, "ислом арконлари амалда бўлган худудга нисбатан қўлланилади".
"Дорул ҳарб" ёки "дорул куфр”тушунчалари эса "уруш диёри", "куфр диёри” мазмунини билдириб, юқорида айтилган ҳолатга зид бўлган, яъни ислом арконларини бажаришга умуман йўл қўйилмайдиган худудга нисбатан қўлланилади.
Ушбу масалада фақихларнинг қарашлари турли хил. Баъзи уламолар диёрларни иккига, “Дорул ислом" ва "Дорул ҳарб»га ажратса, бошқалари бунинг қаторига учинчи - "Дорус сулх,"ни ҳам қушади "Дорус сулх," луғатда сулх, ахд диёри маъносини англатади.
Мутаасиб гуруҳлар эса бу каби тушунчалардан ўз қинғир қилмишларини хасп хўшлашда фойдаланиб мусулмонлар эмин-эркин ибодат қилаётган, замонавий, адолатли қонунлар асосида яшаётган диёрларни «Куфр диёри» деб атайдилар ва уларга қарши жанг қилишни буюрадилар.   
Абдулқодир Авда айтади: “Дорул ислом-ислом арконлари амалда бўлган ёки унда яшовчи мусулмонлар ислом арконларини бажаришларига монелик бўлмаган худуддир.
“Бадоеус саное”да: “Куфр диёрида намоз ўқиш, рўза тутиш каби ислом аҳкомларига амал қилиниши билан у ислом диёрига айланади”, деб таъкидланган.
Ислом оламида машҳур бўлган уламо Муҳаммад Абу Захра бундай дейди: “Баъзи кишилар каби шариат ахкомлари жорий қилинмаганини хисобга олган ҳолда, бу худуд “дорул ислом” бошқаси “дорул куфр” деб айта олмаймиз. Хозир Мағрибдан то Машриққача жойлашган давлатларда шариат ахкомлари татбиқ қилинмаса ҳам, барчаси “дорул ислом” ҳукмидадир. Чунки у жойларда яшаётган мусулмонлар омонликда ҳаёт кечиришяпти ва уларнинг динига ҳеч қандай ҳавф йўқдир”.
Бирок ҳозир ИШИД каби бузғунчи ташкилот ва оқимлар Ҳижратни ўз қора мақсадларига мос равишда талқин қилиб, масжидларда жамоат билан беш маҳал намоз адо этилиб турган, мусулмонлар Ислом арконларига эмин-эркин амал қилиб келаётган мамлакатларни ҳам дорул ҳарб (уруш диёри) ёки дорул куфр (куфр диёри)га чиқаришмоқда. Бу борада нозил бўлган оят ва ҳадисларни бузиб талқин этиб, ғўр кишиларни бундай жойлардан Ҳижрат қилишга ундамоқда. Ҳижрат қилмаганларни эса куфрда айбламоқда. Ваҳоланки, мусулмонлар ўз динларига бемалол амал қилган ҳолда яшайдиган диёр дорул Ислом ҳисобланади. Бундай юртдан ҳижрат қилиш мумкин эмас.
Беш маҳал намозини ўқиб, рузасини тутиб, фарзи айн бўлган ҳукмларга амал қилиб юрган мусулмонларга: "Ҳижрат қилмасанг, кофир бўласан!” дейиш ботил даъводан ўзга нарса эмас. Бунинг устига "Ҳижрат қилмаган кофир бўлади" деб айтаётганларнинг бузуқ фикрига биноан, ҳозир гўё ҳамма мамлакатлар дорул куфр бўлиб, ҳижрат қилишни эса фақат ўзларининг харбий лагерларигагина мос деб хисоблайдилар. Мана, гап қаерда!.. Шундай экан, ИШИД каби адашган фирқаларнинг иғвогарона чақириқларига асло учмаслик лозим.


ИШИД фитнаси китобидан


Найнаво масжиди имоми:               Р.Омонов

 

Қарз ҳақида

Muallif MirzoMuhammadBo'lim Umumiy

Javoblar: 1
Ko'rilgan: 227
So'nggi javob 12 Fevral 2019, 11:57:37
muallifi MirzoMuhammad