Muallif Mavzu: БЕКОРЧИЛИК ВА БУЗИҚЛИК ЎЧОҒИ  ( 1177 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 1 Mehmon ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

1abdulaziz1

  • Newbie
  • *
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 2
  • Xabarlar: 41
БЕКОРЧИЛИК ВА БУЗИҚЛИК ЎЧОҒИ

Беҳуда иш

Бугун мактаб ўқувчиларининг хам қўлида уяли телефон бор, уларнинг аксарияти интернетга уланган, Бу митти матоҳ ёрдами¬да дунёни кафтда кўргандек кузатиш мумкин. Истаган одам интернетга кира олади. Бирок глобал "ўргимчак тўри”даги тузоқлардан бирига илиниб қолишлик хавфи хам катта. Шу тариқа, хар хил маълумотлар бола онгини захарлайди.
Ёшларнинг кўп холларда интернетдан фақат кўнгилочар восита сифатида фойдаланиши ташвишлидир. Улар эзгу мақсадлар қолиб, мусиқа кўчириш, клиплар ва кинолар кўриш, "йигит ва қиз танишуви" билан овора бўлмоқда. Ижтимоий тармоқларда вақтни беҳуда сарфлаш, ҳеч бир фойдасиз суҳбатлар қуриш исрофдан бошқа нарса эмас. Вақтни исроф қилиш эса гунохдир. Аъроф сурасининг 31-оятида: “У исроф қилувчиларни севмайди”, деб огоҳлантирилган. Шунингдек, Имом Термизий ривоят қилган хадисда: “Беҳуда ишларни тарк этиш киши исломининг гўзаллигидандир” дейилган.
Ёшлар ўртасида энг оммабоп сайт - "odnoklassniki.ru" каби ижтимоий тармоқлар лоқайдлик, хаёсизлик, тубанлик тарғиботига "хизмат" қилмоқда. Ёшлар тафаккурини заифлаштиришга, онгини заҳарлашга қаратилган бузғунчи хабарлар тобора кенг тарқалмокда.
Ибн Масъуд (розияллоху анху)дан ривоят қилинади: "Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дедилар: "Қиёмат куни то беш нарса ҳақида умрини нимага сарфлагани, ёшлигини нимага кетказгани, молини қаердан касб қилгани ва сарфлагани, билганига қандай амал қилгани ҳақида сўралмагунича банданинг қа¬дами Рабби ҳузурида (олдинга) силжимайди" (Имом Термизий ривояти).
 
Вабо вируси
Интернетда кишиларнинг шаънига, обру-иззатига тегадиган видео лавҳалар ёки суратларни томоша қилиш, ёхуд уларнинг шахсий хаётларига тегишли маълумотларни ўғринча билишга ҳаракат қилиш, уларни ёйиш, инсон ҳақ-ҳуқуқларини бузишдир. Агар бу ҳаракатлар беҳаё суратлар, ахлоқсиз фильмлар томоша қилиш билан боғлик, бўлса, бундай ҳолатларга хар томонлама тақиқлар бор. Чунки бундай нарсаларни томоша қилиш фахш эшиклари очилишига сабаб бўлади. Расулуллох, (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) айтадилар:
"Бирор-бир қавмнинг ичида фаҳш зоҳир бўларкан, унинг сабабидан қавм лаънатга учрайди. Олдинги умматларда бўлмаган касалликлар ва ўлатлар тарқалади” (Ибн Можа ривояти).
Бундай гунох, касридан киши шу ёруғ дунёда бериладиган жазо билан қутулолмайди. Қандай ёмон ишни қилган бўлса, охиратда, албатта, сўроққа тутилади, лойиқ жазо олади.
Бу сайтлар содда бўлиб, фотоальбом тузиш ва мулоқот қилиш жуда қулай. Икки инсоннинг реал ҳаётда юзма-юз мулоқотга киришуви айрим ички кечинмаларни бекитиб туради. Масалан, бири андишага бориб, суҳбатдошининг гапини аранг тинглайди ёки беадаблик қилмайди. Сабаби, инсон¬нинг кўзида ҳосил бўлган биоқувват суҳбатдошининг кўзи орқали унинг онгига таъсир ўтказади. Шунинг учун юзма-юз гаплашиш виртуал мулоқот қилишга қараганда жуда қийин. Ўз навбатида, кишининг овозида ҳам шундай хусусиятлар бор. Овоз қулоққа етиб боргач, унинг пардаларини тебратади. Ва у ўз навбатида киши онгида ижобий ё салбий уйғонишни содир этади...
Ҳикматларда бундай дейилади: "Кўз билан қилинган гуноҳнинг қалбга таъсири катта. Чунки кўз қалб билан боғлиқдир”.

(Интернетга ин қурган ўргимчаклар китобидан)

Найнаво масжиди имоми:                  Р.Омонов