Muallif Mavzu: Эрнинг бурчлари  ( 2246 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 1 Mehmon ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

1abdulaziz1

  • Newbie
  • *
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 2
  • Xabarlar: 41
Эрнинг бурчлари
« : 24 Fevral 2016, 12:18:58 »
Эрнинг бурчлари
Эр ва хотин аҳил тотув, бахтли ва фароғатли ҳаёт кечириш учун бир-бирларидаги ҳақларини яхши билиб олишлари ва бунга қатъий амал қилишлари зарур бўлади.
Хотиннинг эрдаги ҳақлари қуйидагилар:
Хотиннинг эр зиммасидаги ҳақи эрнинг ўзига ҳам, молига ҳам тегишлидир. Хотиннинг эри зим¬масидаги маҳр, нафақа сингари молиявий ва шах¬сий ҳақларини эр хурсандлик билан адо этиши лозим.
Эр хотинига хушфеълли бўлиши, у билан ях¬ши муомала қилиши, бирга фаровон ҳаёт кечириши, унга озор етказмаслиги керак. Чунки ҳадисда “Сизларнинг энг яхшиларингиз хотинларига ях¬ши муомала қилганингиздир”, дейилган.
Эр хотиннинг озорларини кўтариши, у ғазабланганда мулойимлик кўрсатиши, унинг хатоларини кечириши керак.
Эр хотини билан уз қадрини туширмайдиган даражада ҳазил-ҳузул қилиши, чақчақлашиши, уйнамоғи керак. Бу ишлар аёл қалбига сурур бағишлайди, уни масъуд қилади.
Эр аёлини қизғаниши (рашқ қилиши), унинг ор-номусини сақлаши даркор. Оқибати ёмон бўладиган ҳар қандай ҳолга бепарво бўлмаслиги ке¬рак. Аммо ёмон ўй, ўта талабчанлик ва рашқда ҳаддан ошиш дуруст эмас.
Эр хотинига алоҳида маскан (уй) қилиб бериши, унда эрнинг яқинларидан ҳеч ким бўлмаслиги лозим.
Эр хотинига бериши лозим бўлган махрни, у қанча бўлишидан қатъи назар, тўла бериши керак. Маҳр танҳо хотиннинг ҳақидир.
Эр хотиннинг озиқ-овқат, кийим-кечак каби эҳтиёжларини исрофга йўл қўймаган ҳолда етарли таъминлаши зарур. У бунга сарфланган ҳаражатлари учун ажр-савобга эришади.
Эр хотинига диний масалаларни, шаръий ҳукмларни ўргатиши, ибодатга тарғиб қилиб туриши керак. Агар хотини исён ёки ахлоқсизлик қилса, эр уни тўғри йўлга солиш учун одоб ўргатиши лозим. Бу иш босқичма-босқич олиб борилади: аввал панд-насиҳат қилинади, огоҳлантирилади, тарғиб қилинади, қўрқитилади. Булар фойда бермаса, тўшакда унга тескари ҳолда ётилади, сўнг бир кечадан уч кечагача бир хонада жойини алоҳида қилиб ётади. Аммо ўзини хонада ёлғиз қолдирмайди. Агар бу ҳам фойда бермаса, хотинини ранжитадиган даражада, аммо танасига зарар етказмай, бирор жойини қонатмай урилади. Бироқ унинг юзига, бошига, қорнига, белига, баданининг зарарланадиган қисмига уриш мумкин эмас.
Эр хотинининг иффатини сақлаши, уни ҳаромдан ҳимоя қилиши керак. Айниқса, қўшилиш чоғида хотинининг ҳоҳишини инобатга олиши лозим.
Эр хотинини на сўз билан, на феъл билан сўкиб, айблаб, хақоратлаб, ёмонлаб, пастга урмаслиги, унинг жисмию хулқини, оиласию яқинларини камситмаслиги зарур. Зеро, бу мусулмон одобига мутлақо тўғри келмайди.
Эр хотинини яхши кўрса, уни ҳурматлаши, қадрлаши лозим, ёмон кўрса, зулм қилмаслиги керак. Истаса, чидаб яшасин ёки яхшиликча ажрашсин. Аёлни фақат мардлар кадрлайди, пастлар хорлайди.
Булардан ташқари, эр одобига кирувчи жуда кўп вазифалар ҳам борки, қуйида буларни ҳам келтириб ўтамиз:
Эр аҳли аёлининг ҳузурига кўчадан салом бериб киради ва унинг аҳволини, кайфиятини сўрайди.
Аёли ёлғиз, кайфияти яхши бўлса, унинг сочларини силаб, суйиб, турли илтифотлар кўрсатади.
Хотинини қайғули, хафа ҳолда кўрса, унга раҳм-шафқат кўрсатади, ҳол сўрайди, яхши сўзлар би¬лан тасалли беради.
Эр турли ширин сўзлар, дил изҳорлари, тасал¬ли ва ваъдалар билан хотинининг кўнглини кўтариб, дилини хуш қилади. Чунки аёл эрининг хонадонида бошқалардан умидсиз, яхши сўзга муҳтож бўлади. Яна “аёл киши қулоғидан семиради”, деган гап ҳам бор.
Аёлига бола тарбиясида яқиндан ёрдам бера¬ди, бу сохада унинг ишларини енгиллаштиради. Болаларга имон-эътиқодни тушунтириш, касб- ҳунар ўргатиш, жисмонан чиниқтириш кўпроқ оталар зиммасида бўлади.
Хотинини асло урмайди, дунёвий ишлардаги айрим қусур ва камчиликлари учун сўкиб тергамайди. Дин ишларида йўл қўйган қусури учун бир кундан ортиқ, гина-араз қилмайди, аёли жуда ҳаддан ошганида, исломий танбех чорасини қўллайди.
Эр аёлининг ёмон қилиқларига сабр қилади, уни тарбиялаш чораларини ахтаради. Аёли ғазабланганда, сукут қилади. Аёл киши заифа бўлгани учун, ана шу сукутга таслим бўлади, ғазабига пушаймон чекиб, эридан узр сўрайди.
Хотини яхши хулқли, ораста бўлиб, хизматларини комил адо этса, унинг ҳақига дуолар қилади, Яратганга хамдлар айтади.
Тирикчилик ва рўзғор ташвишлари хусусидагина эр аёли билан маслаҳатлашади, бундан бошқа катта иш, масъулиятларни аёлига юкламайди. У аёлига ўзининг қайғу-мусибатлари ва ташвишларини, ишидаги кўнгилсизликларини, душманлари ва зиммасидаги бурчларини айтиб, унинг оромини бузмайди.
Хотинининг гуноҳ бўлмаган майда-чуйда қусур ва ҳийлаларига кўз юмиб, уларни билмаганликка олади, унинг бутун сир ва айбларини бошкалардан пинхон тутиб, яширади.
Аёлининг номаҳрам, бегона эркаклар билан бирга ўтиришидан, улар билан ёлғиз қолишидан, апоқ-чапоқ бўлиб кетишидан рашк қилади.
Эр хотинига Аллоҳ, буюрган амалларни, дин одобларини ўргатади.
Эр аёлининг изнисиз сафарга кетмайди, уни узоқ, вақт ҳижронга солмайди, аёли билан бахтли ҳаёт кечиришаётган бўлса, устига уйланмайди.
Аёлининг кечаю кундуз эр хизматини қилгани, рўзғорининг барча юмушларини бажаргани, фарзандини боқиб-тарбиялагани, оиланинг посбони, ҳазинабони, мунис ёри бўлгани учун унинг олдидан ҳам, ортидан ҳам фақат яхши дуолар қилади, қарғамайди, миннатдорчилик билдириб туради.
(Ёшларни оилага тайёрлаш китобидан)


Найнаво масжиди имоми:               Р.Омонов

 

Хотиннинг бурчлари

Muallif 1abdulaziz1Bo'lim Ma'rifat

Javoblar: 0
Ko'rilgan: 2500
So'nggi javob 24 Fevral 2016, 12:20:40
muallifi 1abdulaziz1