Muallif Mavzu: Хотиннинг бурчлари  ( 2487 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 1 Mehmon ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

1abdulaziz1

  • Newbie
  • *
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 2
  • Xabarlar: 41
Хотиннинг бурчлари
« : 24 Fevral 2016, 12:20:40 »
Хотиннинг бурчлари
Уз уйига боғланган, эрига ҳамиша итоатда бўлган, ўзига қараган, уйини тартибли ва ораста сақлаган, болаларга чиройли тарбия берган, оиласини бахтиёр қила олган аёл хотинларнинг энг яхшисидир. Хотин, айниқса, эрининг ўзидаги ҳакларини яхши билиб, уларни беками кўст адо этсагина рафиқалик бурчини бажарган бўлади.
Эрнинг хотин зиммасидаги энг мухим ҳақлари қуйидагилар:
Хотин эрининг ҳақини ўзи ва барча яқинларининг ҳақидан ҳам олдинга қўйиши керак, чунки зиммасидаги эрининг ҳақини адо қилмаслик унга қарши исён ва бўйсунмаслик саналади.
Ҳайз ва нифос кунларидан бошқа пайтларда эри ундан ором ва лаззат олишни истаган пайтда ҳеч қандай баҳонасиз тайёр бўлиши лозим. Бу борада эрига тўсқинлик қилиши, эрининг у билан қўшилиш истагини ҳар қандай вақтда қайтариши мумкин эмас. Агар эрининг рағбатига жавоб бермаса, гунохкор бўлади, фаришталарнинг лаънатига учрайди. Бу эрнинг хотин зиммасидаги энг мухим ҳақларидан, икковлари бахтли бўлишларининг асосий омилларидан саналади.
Хотин эридан рухсат олмай нафл рўзаси тутиши мумкин эмас, чунки рўза баҳра олишга тўсиқдир.
Хотин эрининг рухсатисиз унинг бирор нарсасини ўзининг яқинларига бера олмайди. Агар берса, хотинга гунох, эрга эса савоб бўлади. Фақат таомидан маъруф билан садақа қилса бўлади.
Хотин эрининг ижозатисиз уйдан чиқиши, уйдан бошқа жойда ишлаши яхши эмас. Эри рух¬сат берса, ишлаши мумкин. Агар эри хоҳламаса, бошқа аёлларга ҳам аралашмаслиги лозим.
Хотин Аллоҳ, берган ризқ-насибага рози бўлиши, ҳадеб инжиқлик қилиб, эрига норозилигини билдиравермаслиги даркор. Маишат қийинчилиги, ночор аҳволга тушганлиги учун ғазабланмаслиги, дод-вой қилмаслиги зарур. Балки қаноат ва хушнурлик кўрсатиб, эрининг ризқ, топишдаги машаққатларини қадрлаши, ҳаром касбга ўтишидан қўрқиб, ундан ҳожатдан ортиғини талаб қилмаслиги керак. Эрини ҳам сабр-қаноатга ундаб, ҳаром пул топишдан огоҳлантириши лозим". Илгари момоларимиз эрларини ишга кузатаётиб: “Ҳаром касбдан сақланинг, биз очлик ва қийинчиликка чидаймиз, аммо оташга чидай олмаймиз”, дейишар экан.
Хотин баданининг яширилиши лозим бўлган жойларини беркитиши, рухсор ҳамда зийнатларини эри ва маҳрамларидан бошқаларга кўфсатмаслиги керак. Аёлнинг яланғочланиши, кийимларини эридан бошқага ечиши, калта, тор ва шаффоф кийимлар кийиши ҳаромдир.
Хотин эрининг дўстига ҳам ўзини нотанишдек тутиши лозим. Эри йўқлигида унинг дўсти эшик қоқса, у билан сўзлашмаслиги керак. Зеро, киши дўстининг хотини билан танишар экан, бу нарса рашқ ва фитнага сабаб бўлади.
Хотин ҳусни билан эрига фаҳрланмаслиги, эри хунук бўлса, ёмон кўрмаслиги, агар ўзи бой бўлса, бу билан ғурурланмаслиги, эрини бошқа эрларга солиштирмаслиги лозим.
Хотин фарзандларига рахм қилиши, уларни уришиб-лаънатлашдан, эрига юзсизлик би¬лан мурожаат қилишдан тилини тийиши, унинг яхшиликлари ва хизматларини инкор этмаслиги лозим. Булар жуда кам аёллар риоя қиладиган чиройли ҳислатлардир. Зеро, кўплаб аёллар болаларини лаънатлаш, эридан озгина ёмонлик, камчилик содир бўлганида, унинг ҳамма яхшиликларини инкор қилиб юборишлари билан машҳур бўлишган. Қуйида эса хотинларнинг одобига кирувчи муҳим вазифаларни эслатиб ўтамиз: Эр уйга кириб келганида, хотин уни ўрнидан туриб, очиқ юз ва табассум билан, “марҳабо, хуш келдингиз, бегим” (афандим, хўжайин, дадаси) каби сўзлар билан қарши олади.
Эрининг устки кийимини ечиб олади, қўлидаги нарсаси ёки юкини олади, чанқаган бўлса, яхна чой ёки сув тутади.
Хотин эрининг ҳар бир амрига итоатда туради, унинг гуноҳ, бўлмаган ишларини ва топшириқларини сўзсиз бажаради.
Эр ётоғига таклиф этса, турли баҳоналарни рукач қилиб бўйин товламайди, раддини ўч олиш қуролига айлантирмайди, нафсини эрининг истакларига таслим этади.
Эрининг ижозатисиз бирор жойга, ҳатто ота-онасини кўргани ҳам бормайди.
Хотин эрининг кийимларини ювиб-тозалайди, йиртиғини тикади, буюм ва ашёларини авайлаб, асрайди.
Эрининг ош-нонини пиширади, дастурхонини тузайди, меҳмонини кутади.
Эрининг чироғи ва учоғини ёкади, тушагини ёяди. Эрининг ғусл ва таҳоратига сув тайёрлаб беради, агар у истаса, ғусл ва таҳорат қилишга ёрдамлашади.
Хотин эрига ўзининг бойлиги, насаби ва гузаллиги билан мақтанмайди. Эрини бошқаларга солиштириб, бойлик, мансаб, рўзғор тутиш кабиларда уларга ўхшашни талаб қилмайди.
Кийим-кечак, озиқ-овқат масалаларида эрига бирон ғам-ташвиш туғдирмайди, эҳтиёжидан ортиқ, нарсаларни буюриб, уни қийин аҳволга солмайди.
Овозини эриникидан баландлатиб, беҳаёлик ва бадахлоқлик кўрсатмайди, сўзидан ёки ҳулқидан унга азият етказиб, жонидан тўйдирмайди.
Эри борлигида ҳам, йўқлигида ҳам уни дуо қилади, Аллоҳдан тақво ва инсоф, икковларига тотувлик ва саодат тилайди.
Фақат эри учун безаниб, кийинади, иффат ва номусини ўзгалардан асрайди, номаҳрам кишиларга рўпара бўлмаслик чораларини кўради, эри ва хонадони шаъни ва обрўсини пок тутади.
Эрининг уй-жойи, мол-мулкини авайлаб-асрайди, унинг рухсатисиз бирор нарсасини бошқаларга бермайди.
Эрининг ночор, фақир ёки мухтож бўлиб қолган кунларида буни юзига солмай, камситмай, тасалли-далда беради, булар бир имтихон эканини, тезда ўтиб кетишини айтиб, кўнглини кўтаради.
(Ёшларни оилага тайёрлаш китобидан)



Найнаво масжиди имоми:               Р.Омонов

 

Эрнинг бурчлари

Muallif 1abdulaziz1Bo'lim Ma'rifat

Javoblar: 0
Ko'rilgan: 2237
So'nggi javob 24 Fevral 2016, 12:18:58
muallifi 1abdulaziz1