Muallif Mavzu: СОЛИКЛАР КУЗГУСИ  ( 1085 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 1 Mehmon ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

1abdulaziz1

  • Newbie
  • *
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 2
  • Xabarlar: 41
СОЛИКЛАР КУЗГУСИ
« : 30 Mart 2016, 17:15:48 »
СОЛИКЛАР КУЗГУСИ
Покиза шариатнинг шохлари етти қават осмоннинг юқорисида ва илдизлари етти қават ернинг остидаги мустаҳкам дарахт тимсолида қилиб қўйган оламларнинг Яратгувчисига беҳад ҳамду санолар ва ушбу дарахт соҳиби бўлмиш Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳис-саломга ва бу дарахтнинг боғбонлари ва посбонлари бўлмиш ул зотнинг оли асҳобларига дуруди бениҳоялар бўлсин! Зеро, бундай мустаҳкам дарахтнинг шохларини кесмоққа ҳеч кимнинг бўйи етмас ва илдизларини қирқмоққа ҳеч кимнинг қудрати етмас ва ҳар ким бунга уринса, ҳаракати зое бўлиб, дунёда хор ва охиратда азобга гирифтор бўлур. Бу шариат барча камолотлар маскани бўлмиш тариқатнинг баланд нарвонидур-ки, ҳар ким бу нарвонсиз юқори кўтарилмоқ бўлса, жарга қулар ва шайтонга мағлуб бўлар. Хожа Аҳмад Яссавий роҳматуллоҳи алайҳи айтганларидек:
Тарикатга шариатсиз кирганларни,
Шайтон келиб иймонини олур эрмиш.
Яратганга такроран шукрлар бўлсинким, юртимизда истиқлол шарофати билан диний эркинлик бўлиб, шариат ва тариқат илмларини чуқур эгаллаш учун кенг имкониятлар туғилди. Шўро даврида душман қилиб кўрсатилган шариат ва тариқат пешволари бўлмиш алломаларимизнинг буюк сиймолари тикланиб, одам фарзанди кимдан ўрнак олиши керак, деган саволнинг хақиқий жавоби топилди. Аммо шоли курмаксиз бўлмаганидек, шахсий манфаатларини кўзлаб, муқаддас динимиз номидан, динга ёт бўлган дастурлар билан чиққан айрим бузуқ тоифалар бу эркинликдан оқилона фойдаланиш ўрнига, ўзларининг бузуқ ақидаларини сингдириш йўлида динга, мусулмонларга бир талай зарарлар етказдилар. Бу иллатлар тариқатни ҳам четлаб ўтмади. Кўп йиллар истибдод тузумини бошдан кечирган халқимизнинг барча эзгуликлар қомуси бўлмиш шариат ва тариқат илмларига чанқоқ эканлигидан фойдаланиб, айрим тариқатнинг асл моҳиятидан бехабар кимсалар, пирлик даъвоси билан «тариқат пешвоси» бўлиб, ноқисликлари туфайли суфийликдек буюк мақом умидида бўлган баъзи инсонларни адаштирдилар.
Салафи солихийн рохимаҳумуллоҳ бу тоифаларнинг бузуқ эътиқодлари баёнида кўп китоб ва рисолалар ёзганлар. Аммо бу китобларнинг аксарияти араб тилида бўлгани туфайли ҳамма ҳам бундай буюк асарлардан баҳраманд бўла олмайди. Шунинг учун шариат ва тариқат пешволари бўлмиш салафларимизнинг китобларидан далиллар келтириб, бир рисола туздикки, тариқатга кирувчига «Тариқатул Муҳаммадия» китобида «Огох бўлингларки, бундай кимсалар (ноқис пирлар) Аллоҳга олиб боргувчи йўлнинг қароқчиларидур», деб келтирилганидек, бу улуғ йўлнинг қароқчиларидан хабар бергай..
Алҳамдулиллаҳ, юртдошларимиз ҳар бир асрда бутун дунёга шариат ва тариқат таълимотида устозлик қилганлар. Ва, иншааллоҳ, бу анъана яна давом этади,- деган умиддамиз. Аммо юқорида айтиб ўтганимиздек, замонамизда пайдо бўлган баъзи ахли бидъатлар аҳли- сунна вал - жамоанинг ақидаларига зид бўлган тариқат таълимотини талқин эта бошладилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг

“Бидъатлар зоҳир булса-ю, олим сукут килса, унга Аллоҳнинг лаънати бўлсин» ҳадиси шарифининг ваидларидан қўрққан ҳолда, гарчи олимлардан булмасак-да, олимлар ёзган китоблардан далиллар йиғиб, мубтадиъларнинг тариқат таълимотида китоби суннатга ҳилоф бўлган бузуқ эътиқодларининг баъзиларини баён қилмокчимиз. Умидимиз, маърифатга чанқоқ халқимиз уларнинг бидъатларидан огоҳ бўлсинлар ва ҳар ҳил муддаъийларни эмас, балки пири комили мукаммилни топиб эргашсинлар.
Аллоҳ Таоло барчаларимизни ҳақ йўлдан адаштирмасин. Омийн!



Миръотус- соликийн  китоби асосида.

“Найнаво” жомеъ масжиди имоми Р.Омонов