Muallif Mavzu: ШАРИАТСИЗ ДАМ УРМАСЛАР ТАРИҚАТДА  ( 1561 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 1 Mehmon ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

1abdulaziz1

  • Newbie
  • *
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 2
  • Xabarlar: 41
ШАРИАТСИЗ ДАМ УРМАСЛАР ТАРИҚАТДА
Эрур дин илми чун зардолу, эй дўст, Мулаззаздур ани ҳам мағзи ҳам пўст.
(Суфи Оллоҳёр роҳимаҳуллоҳ)
Шариатсиз дам урмаслар тариқатда, Тариқатсиз дам урмаслар ҳақиқатда.
Ушбу йўллар ери (бари) билинур шариатда Жумласини шариатдан сўрмок керак.
( «Девони ҳикмат» 135 сах)
Тариқат йўлига қадам қўйган киши дин илмидан, шариат аҳкомларидан муайян даражада бохабар бўлмоғи шарт.
Суфи Оллоҳёр бобомиз айтганларидек:
Амал қилмоқ учун кирсанг бу йўлга
Керакдур шамъи илм албатта қўлга.
Бидуни илм агар куйсанг анга пой,
Тойиб кетсанг сани аҳволинга вой.
Бу борада «Тасаввуф сирлари» китоби муаллифи Муҳаммад Нуруллоҳ Сайдо Ал-Жазарийнинг қўйидаги фикрлари ҳам эътиборга молик:
“Энг муҳим нарсалардан бири, аҳли суннат вал- жамоат эътиқодига мос ақидага эга бўлишдир. Иккинчиси эса, фарз, вожиб, суннат, мандуб (шариатга мувофиқ) амалларни, ҳалол, ҳаром, макруҳ ва шубҳали нарсаларни билиб олиш ва унга амал қилишдир. Лекин... минг афсуски, кейин-кейин пайдо бўлган бидъатлар тариқат ичига шу қадар кўп сингиб кетганки, тариқатларга мухолиф кишилар «Тариқатлар суннатдан узоқлаштиради, бидъатни ўргатади», - десалар, ҳақли бўлиб чиқадилар. Зеро, баъзилар бу покиза тариқатда бора-бора шариатга тескари нарсаларни ижод этдилар ва суннат ташвиқини бидъатларни ёмонламай олиб бордилар ва бу тарзда мурид тўплашга уриндилар. Тариқат, маърифат, хақиқат. Буларнинг ҳаммаси шариатнинг маҳсулидир. Улар шариат дарахтидан таралган шох ва бутоқларга ўҳшайди. Шариат бўсағасидан йироқ, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига бегона бўлган тариқат ва ҳақиқат асло мўътабар эмас. Суфийлар баҳра олган тариқат ва хақиқат эса, иҳлос камоли йўлидаги шариатнинг хизматчиларидир. Шариат талаби бажарилдими, дунё ва охират саодатларига васила бўлувчи Аллоҳ жалла жалалуҳунинг ризолигига эришилади  Албатта, шариат илмлари ва ҳукмлари обидларнинг чироғи ва орифларнинг мезони бўлиб, усиз риёзат дуруст бўлмайди.
Суфи Оллоҳёр бобомиз айтганларидек:
Шариат хукмидин ташқи риёзат
Эмас тоат қабоҳатдур, қабоҳат.
Баҳоуддин Нақшбанд роҳимаҳуллоҳ бу маънода шундай дейдилар: «Хожагонларнинг сўзиким, «биз олимлардан бошоқ тергувчилармиз» Демак, биз исбот қиламиз. Бир куни бир улуғ киши биздан «бир қанча муддатдан буён биз сизлар билан биргамиз ва нега биз сизларнинг тариқаларингизни қабул қилгувчилардан эмасмиз?»- деб савол қилди. Биз бузрукка бизнинг тариқамиз суннатга амал қилишдир, ҳазрат Росул Акрам соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларини тасдиқ билан исбот қилганмиз. Илму амалда уламоларга эргашамиз. Улар он ҳазрат соллаллоҳу алайҳи васалламдан нимани нақл қилсалар, биз уларни амалда юзага чиқарамиз. Аввалдан то шу замонгача бизнинг вазифамиз шудир, - дедик».
(«Мақомоти Хожа Нақшбанд» 199-сах..).
Куриниб турганидек, Накшбандия тариқати раҳнамоси тариқат бу-суннатга эргашиш ва унга амал қилишдан бошқа нарса эмас, дея таъкидламоқдалар. Демак, тариқат - бу шариатга тўла амал қилиш дегани.
Аллоҳ Таоло барчаларимизни уларнинг йўлидан адаштирмасин. Омийн !


Миръотус- соликийн  китоби асосида.

“Найнаво” жомеъ масжиди имоми Р.Омонов

Rahmatnoma