Muallif Mavzu: СЎНГИ ҚЎНҒИРОҚ (эртароқ ёзилиб, кечиккан шеър)  ( 3023 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 2 Mehmonlar ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

Umarxonov

  • Newbie
  • *
  • Rahmat
  • -aytdi: 3
  • -oldi: 1
  • Xabarlar: 14
  • Jins: Erkak
Ўтиб кетди тўққиз-ўн йил, ортда қолди болалик...
Энди ортда қолди: чиллак, варраклар-у қўғирчоқ!
Остонангдан ўтаябмиз, хайр энди, болалик!
Жаранглайди дилни эзиб, бугун сўнги қўнғироқ!..

Армон энди: дарсдан қочиш, бутун синфга - бир дафтар,
Йиртилган дафтар вароғи ва синфда учган "каптар!.."
Шўхлик... Жазо - "Бурчакда тур, бир соат стул кўтар!!!"
Жаранглайди дилни эзиб, бугун сўнги қўнғироқ!..

Доска олди турнақатор - юз қизил - биз эсли-да!
Ёлғончилик бор азалдан ўзи одам наслида:
"Ўқувдим, эсдан чиқибди" - ўқилмаган аслида!
Жаранглайди дилни эзиб, бугун сўнги қўнғироқ!..

Ёшлик - бу бебошлик экан, билакча тўлган кучга,
Баъзан билиб, баъзан билмай, оғирлик қилар ручка,
Ручка оғир, китоб оғир, арзимаймиз ҳам "уч"га...
Жаранглайди дилни эзиб, бугун сўнги қўнғироқ!..

Хайр, сулув синфдош қиз! Кўз ёшларинг мисли кўл -
Катта ҳаёт учун катта очилаяпти-ку йўл?!
Энди сен ҳам дилни эзиб, "хайр"га кўтарма қўл -
Жаранглайди дилни эзиб, бугун сўнги қўнғироқ!..

"Ҳаёт" номли катта боғда айлармиз энди сайр...
Қайтмоқликка ҳеч имкон йўқ - мактаб, алвидо, хайр!

Умархонов Ғиёсхон
29.04.2016

Vicenter

  • Newbie
  • *
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 0
  • Xabarlar: 1
Do not know if you can help me explain more about these content?