Muallif Mavzu: ВИРТУАЛ ЎЙИНЛАРНИНГ ЗАРАРЛАРИ ТЎҒРИСИДА  ( 2181 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 1 Mehmon ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

1abdulaziz1

  • Newbie
  • *
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 2
  • Xabarlar: 41
ВИРТУАЛ  ЎЙИНЛАРНИНГ ЗАРАРЛАРИ
ТЎҒРИСИДА

Виртуал ўйинларнинг мазмун-мохияти, уларнинг оммалашув сабаблари ва хатарлари тўғрисида  юритилади.
“Виртуал” (лотинча virtualis - имконият) реал кўринишга эга эмас, лекин маълум шартлар кўйиши мумкин деганидир. Виртуал сузи IV асрда қадимги Византия фалсафасида қўлланилган. Хозирги кунга келиб, виртуал сўзи реаллик кўринишига етиб келди. Компьютер худди магнит металлни тортгани каби, кишиларни унданда кучли ўзига тортмоқда.
Компьютер ўйинлари оқибатида ёшларнинг мия фаолиятида ўзгаришлар кузатилган. Яъни, катта ёшли кишининг мия фаолияти ёш боланики каби узгариб қолиши, боланинг мия фаолияти эса аксинча анча катта ёшдагиларникига ўхшаб ўзгариши кузатилган. Виртуал оламда болалар рухий ҳолати ҳамда компьютер қаршисида катталар каби ўзини тутиши намоён бўлган. Минг афсуски, болалар ўзларининг беғубор ва такрорланмас болалик деган бебахо дунёсини виртуал оламга алмаштириб кемоқдалар. Кўплаб олимлар компьютер ўйинлари зарарли экани ва хатто халокатга олиб келишини таъкидлашган.
МИСОЛ:
2005 йилнинг октябрь ойида Хитойлик киз бир неча кун тинимсиз компьютердаги "World of Warcraft" ўйинини уйнаши натижасида вафот этган.
Худди ичкиликбозлик, гиёхвандлик иллатлари каби компьютер ва виртуал ўйинлар хам уз ноғорасига уйнатиш хусусиятига эга. Катта ёшдаги кишилар реал хаётда ҳам узларини болалардек тутиб, масъулиятсиз бўлиб қолади. Бир боланинг айтишича, отаси шу қадар интернетдаги ўйинлар уммонига шунғиб кетганки, натижада оилавий зиддиятлар келиб чиққан. Германиянинг Чарите университети илмий ходимларининг 20 кишидан иборат гурух ичида ўтказган тажрибасида шу нарса намоён бўлдики, иштирокчиларга машхур ўйинлардан олинган суратлар намойиш қилинганда, уларда худди ичкилик, гиёхвандликка ружу қуйганлар каби патологик ўзгаришлар рўй берган.
“Нотингем тренд” университети илмий ходимлари¬нинг 7000 кишилик кузатув тажриба гурухида олиб борган татқиқодлари натижасида гурухдагиларнинг 12 фоизида компьютер ўйинларига тобелик аниқланган.
Ўйинга тобе бўлганлар хар доим рухшунос маслахатига мухтож бўлиб қолади. Узларини шахсий хаётлари ўзгариб бораётганини, қилаётган ишларидан қониқиш сезмаётганини, оддий инсонийликни йўқотиб қуяётганини, кайфияти тушкун бўлиши, фаоллик йўқолиши, жиззакилигидан шикоят қилади.
Олимлар компьютерга тобеликни 4 босқичга бўлишади: биринчи мослашиш, ундан кейин тезда киришиш, инсоннинг шахсий омилларига таъсири, сўнги босқичда инсонлар компьютер ўйинларини хаётининг ажралмас бир бўлаги сифатида кўрадилар.
МИСОЛ:
Ёшлар қизиқиб ўйнайдиган ГТА (GTA) ўйинига назар солсак, биринчи қиладиган иши шуки, зўравонлик билан шаҳар ичидаги автоулов ҳайдовчининг йўлини тўсиб, автоуловни олиб қўяди. Кейинги иш полициядан қочиш билан бир қаторда йўлида учраган кишиларни ваҳшийларча уриш, тепиш, ҳаттоки ўлдиришгача боради. Шу йўсинда охири йўқ босқичлардан ўтиб, олға юраверади.
Компьютер ўйинлари-бирмунча зиддиятли ҳодиса. Уйда, ўқиш ва хатто иш жойида ҳам берилиб компьютер ўйнайдиганлар кўпчиликни ташкил этади. Компьютер ўйинларини соатлаб ўйнаш, уларга муккасидан кетиш асло ярамайди. Чунки виртуал олам ажойиботларини хақиқий ҳаётнинг қувонч ва ташвишларидан устун билиш алал-окибат шахснинг инсонийлик қиёфаси йўкотилишига олиб келади.
Ғарб давлатларида ёшлар ўртасида компьютер ўйинларининг зарарини камайтириш мақсадида бир қанча ишлар амалга оширила бошланди. Францияда компьютер ўйинларида тўкиладиган қоннинг қизил рангда эмас, яшил рангда бўлиши жорий этилгани, Бельгияда компьютер клубларида порнографик ўйинларни тарғиб қилиш қамок, жазоси билан жазоланиши ана шу ислохотларнинг бир кўринишидир.
"Virtual Image Productions" компаниясининг директори: "Компьютер ўйинлари оддий ўйинчоқ, бўлмай қолди. Улар жаҳолатни ўргатиш воситасига айланиб кетди ва биз болаларимизни тепкини босиб роҳатланишга ўргатяпмиз. Аммо биз реал ҳётда бунинг оқибати қандай бўлишини ўргатмаяпмиз".
Хўш, нега улар ғимирлаб қолишди, нега бошида ўзлари бу ўйинларни тарғиб қилишди-ю, энди пайтаваларига қурт тушиб қолди? Чунки улар асл хақиқатни англаб етишди. Бола онги бузилса, келажак ҳам бузилишини бироз кеч англашди.
Виртуал олам инсонни манипуляция (фикрий қарамлик орқали ўзига бўйсундириш) қилмокда. Ҳозир болалар ёки ўсмирларнинг интернет-кафени “иккинчи уйи”га айлантириб олаётгани сир эмас. Кузатишлар шуни кўрсатадики, онлайн ўйинларини ўйновчилар ҳам, асосан, ўсмирлар. Ўсмирлик шахснинг физиологик ва ижтимоий ривожланишидаги ўзига хос давр хисобланади. Агар шу даврда ўғил ёки қиз агрессив руҳдаги онлайн ўйинларига берилса, бу нохуш оқибатларга олиб келиши турган гап.

Интернетдаги тахдидлардан химоя китобидан
“Найнаво” масжиди имоми                Р.Омонов