Muallif Mavzu: Зулмат ичидагилар  ( 831 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 2 Mehmonlar ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

1abdulaziz1

  • Newbie
  • *
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 2
  • Xabarlar: 41
Зулмат ичидагилар
« : 21 Dekabr 2016, 12:02:40 »
Зулмат ичидагилар

 

Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) етимларнинг бошини силаш, уларга меҳрибонлик қилишга буюрганлар.

Бу хайрли ишда ўзлари ўрнак кўрсатганлар.

 

Ислом одобларида болаларнинг бошини тепадан пастга қараб силашга буюрилади, чунки аксинча силанганда озгина бўлсада, болага озор етказилади. Динимиз бошқаларга мана шу даражада кам озор беришдан ҳам қайтаради.

Абу Умома (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинган ҳадисда бундай дейилади: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам):

“Ким Аллоҳ учун бир етимнинг бошини силаса, силанган ҳар бир соч толасича савоб олади. Кимннинг уйида етими бўлиб, унга яхши муносабатда бўлса, жаннатда мен билан мана бундай туради”, деб кўрсаткич ва ўрта бармоқларини (бирлаштириб) кўрсатдилар (Имом Аҳмад).

Бугун ИШИДчиларнинг урушлари сабабали қанчадан-қанча болалар етим қоляпти, қанчаси қурбон бўляпти. Жиноятчиларни бу норасидаларнинг уволи тутмайдими ?

Уларнинг дарё-дарё қонлари, кўз ёшлари жангариларнинг икки дунёсини куйдириб юбормайдими ?!

Жобир (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам):

“Зулмдан қўрқинглар. Чунки зулм Қиёмат кунида зулматдир”, дедилар (Имом Муслим)

ИШИДчилар инсонни ҳайвон сингари бўғизлаб, бу ишни тасвирга олиб, сунг бутун дунёга намойиш этишни одат қилишди. Бу видеотасвирларни кўрган кишининг ақли озади, инсон боласи бу қадар маълун ишларга қўл уриши мумкинлигини кўриб, ёқа ушлайди.

Жоҳилият даврида жангда ўлдирилганларнинг қулоқ-бурнини кесиб олиш, бош терисини шилиб олиш  каби мудҳиш одатлар бўлган. Бу ишни “мусла” деб аташган. Ислом дини бошқа аянчли одатлар қатори муслага ҳам барҳам берган. Ҳатто Абу Жаҳл сингари дин душманларига ҳам бундай муносабат кўрсатилмаган. Ҳалок бўлган мушриклар ўша атрофда бир жойга кўмилган. ИШИД жиноятчиларининг одамларни ҳақоратлаб ўлдиришлари ваҳшийликдан ва ўта кетган йиртқичликдан бошқа нарса эмас. 

Энди бир ўйлаб кўринг, мўмин-мусулмонларни қасддан ўлдираётган, молига, жонига хеч иккиланмай тажовуз қилаётган золимлар мусулмон бўлиши мумкинми ?!

Ҳеч-ҳеч асло мумкин эмас. 

Ҳалқимиз бундан огох бўлиши лозим, айниқса улғайиб ўсиб бораётган-камолат ва юксакликка интилаётган ёшларимиз бундан огох бўлишлари керак.   

 

Найнаво жомеъ масжиди имоми Р.Омонов