Muallif Mavzu: Соғлом эътиқоддан адашганларга муносабат  ( 874 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 1 Mehmon ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

1abdulaziz1

  • Newbie
  • *
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 2
  • Xabarlar: 41
Соғлом эътиқоддан адашганларга муносабат

 

Инсон қаердан, қандай маълумотларни олмасин, албатта, текшириб кўриши ва уларга кўр-кўрона  эргашмаслиги керак. Аллоҳ таолонинг “(Эй инсон!) Ўзинг (аниқ) билмаган нарсага эргашма ! чунки қулоқ, кўз дилнинг ҳар бири тўғрисида (ҳар бир инсон) масъул бўлур (жавоб берур)” (Исро-36),-деган хитобига қатъий амал қилиш лохим.

Абдуллоҳ ибн Муборак (раҳимаҳуллоҳ): “Дин-бу илмдир, уни кимдан олаётганларингизга қаранг”,-деган. Эътиқод илмини яхши билмаслиги боис инсоннинг ақидаси ноқис бўлиб қолади. Ислом  дини таълимотига кўра, агар ақида бузуқ, эътикод ботил бўлса, кишининг амали беҳуда кетади ва ўзи залолат ботқоғига ботади.

Соғлом эътиқод нафақат шахснинг баркамоллиги, балки жамиятнинг барқарор бўлиши учун ҳам жуда мухимдир. Қайси жамиятда кишилар эътиқоди соф бўлса,  ўша жойда тинчлик мустаҳкам бўлади. Аксинча, бузуқ эътиқодли кишилардан-да хавфли одам бўлмайди, ундайлар ҳар қандай пасткашликка тайёр туради.

Улар ҳар бир давр учун ва ҳар бир жамият учун катта таҳдиддир!

Жаноби Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) саҳобаи киромлар билан ўтирган ҳолларида ерга учун тўғри чизиқ тортиб, бу Аллоҳнинг йўлидир, деб айтдилар. Кейин унинг ўнг тарафига 36 та ва чап тарафига яна 36 та чизиқ тортиб “Булар шундай йўлларки, ҳар бирининг бошида биттадан шу йўлга чақирадиган шайтон бордир”, дедилар-да, сўнг қуйидаги оят каримани ўқидилар:

“Албатта, мана шу (Менинг) Тўғри йўлимдир. Унга эргашингиз! (Бошқа турли) йўлларга эргашмангиз! Акс ҳолда улар сизларни Унинг йўлидан айириб қўяди. Тақволи бўлишингиз учун (Аллоҳнинг) қилган ҳукм(лар)и мана шу(лар)дир” (Анъом, 153). Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ва саҳобаларининг йўли бағрикенглик, бировга қўли билан ҳам, тили билан ҳам озор бермаслик, эзгулик, илм ва одоб йўли эди. Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Мусулмон, унинг қўлидан ва тилидан бошқа мусулмонлар озор чекмайдиган кишидир”,-деганлар.

Айни кунда аниқ хужжат ва далиллар келтирилгандан кейин ҳам эгри йўлдан қайтмайдиган қайсар кимсалар ўзига-ўзи зулм қилувчи, адашганлардир. Аллоҳ таоло:

“Хужжатлар келгандан кейин ҳам бўлиниб, ўзаро ихтилофга берилган кимсаларга ўхшамангиз! Ана ўшаларга улкан азоб бордир” (Оли Имрон, 105)-деб қаттиқ огоҳлантирган. 

Террорчилик билан шуғулланувчи ёвуз кучлар ўз сайтларида, куч ишлатиш йўлига ўтишга гуёки мажбур бўлганларини асослашга ва қўпаровчилик ҳаракатларини оқлашга уринади. Ёшларни эса, ушбу жиноий йўлда бирлашишига чақиради. Даҳшатли томони, ғаразли мақсадларига эришиш учун интернет сайтларига қўлбола қурол тайёрлаш, одам ўлдириш, ўзини ўзи портлатишга доир қўлланмаларни жойлаштиради. Шунингдек, бузғунчилар худкушликка умуман алоқаси бўлмаган тарихий воқеалардан ўз қилмишларини оқлаш учун фойдаланмоқда.

Ислом қайси динга мансублигидан қатъи назар, тинч аҳолини ўлдириш у ёқда турсин, уларнинг тинчини бузишни ҳам тақиқлайди. Шундай экан, қандай  қилиб мусулмон ўз мусулмон биродарининг тинчини бузиши, ўлдириши ва ёки мурдаларни хорлаши мумкин ?

Ислом дини ўз жонига қасд қилиш, моли ва жонини хатарга қўйиш каби ишлардан қайтаради. Инсон ўз жонига қасд қилиши ислом таълимотига кўра ҳаром ишлардан саналади.         

 

 

Найнаво жомеъ масжиди имоми Р.Омонов