Muallif Mavzu: olmoncha madanyat  ( 897 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 1 Mehmon ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

1abdulaziz1

  • Newbie
  • *
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 2
  • Xabarlar: 41
olmoncha madanyat
« : 29 Dekabr 2016, 10:29:22 »
“Оломонча маданият” офатлари

Хозирги вақтда ахлоксизликни маданият деб билиш ва аксинча, асл маънавий қадриятларни менсимасдан, эскилик сарқити деб қараш билан боғлиқ ҳолатлар ёшлар тарбиясига катта хавф солмоқда. Кўпчилик бутун жаҳонга тарқалиб бораётган бундай хуружларга қарши курашиш нақадар мухим эканини англаб олмоқда.
Ёшларнинг ахлоқи ва маънавиятига салбий таъсир кўрсатаётган "оломонча маданият”нинг баъзи кўринишлари қйидагилардир:
Биринчиси, ҳозир жаҳон медиа бозорининг туртдан уч қисмини ғарб телевизион дастурлари эгаллаган. Уларнинг тумтароқ мусиқалари, маъносиз ва ғайритабиий қўшиқларига бутун дунё такдид қилаётгани ачинарли ҳол. Бундай кўринишлар ёшларни маҳлиё қилиб, уз домига тортмоқда. Оқибатда, айрим ўсмирлар уйда, мактабда ва ҳатто йўлда ҳам ана шундай зарарли нарсалар билан банд бўлишяпти.
Иккинчиси, бугун Гарбда аксарият ёшлар маънавияти таназзулга учраётгани аниқ. Шунга қарамай, айрим оммавий ахборот воситаларида уларнинг турмуш тарзи тарғиб этилаётгани ажабланарли. Гарчи бундай вазият мамлакатимизда кузатилмасада, хотиржам бўлишга асос йўқ.
Учинчиси, хорижда ишлаб чиқарилаётган андозасиз кийимлар ва уларда акс эттирилган маъносиз сўзлар ёки ёвузликка чорловчи суратлар ёшлар онги ва феълига билмаган ҳолда салбий таъсир ўтказади. Масалан, хорижда тайёрланган кийимлардаги «killer» (қотил), «danger» (даҳшат) каби сўзлар ва ҳаёсизликни ифода этувчи манзараларнинг туб моҳиятига эътибор қаратиш керак. Акс ҳолда, фарзандларда зўравонлик ва жонга қасд қилиш каби иллатлар оддий ҳолатга айланиб қолиши мумкин.
Тўртинчиси, Ғарб ёшларида уюшган жиноятчилик ва зўравонликка берилиш ҳолатлари анча юқори. Бунга сабаб - болаларга меъёридан ортиқ эркинлик берилганидир. Бунинг устига, "оломонча маданият" эр- хотин ва болаларнинг оиладаги вазифалари, бурч ва масъулиятларидан «озод» этиб, оилавий бирлик меҳр- мурувватни йўқга чиқаряпти, оилани инқирозга олиб келмоқда.
Бешинчиси, ғарб турмуш тарзида ғурур-ор, эркаклик шаъни, аёллик иффати деган нозик тушунчалар емирила бошлаганига анча бўлди.
Ер юзидаги ахборот алмашинуви шиддатли тус олган ҳозирги шароитда, Ғарбдаги "марказлар" бундан унумли фойдаланиб, бошка давлатлар ва халқлар ўртасида Ғарб ҳаётининг бузғунчи "жозибалари"ни, жумладан, "оломонча маданият" таъсирини "эркинлик шабадалари" тарзида имкон қадар кенг ёйишга енг шимариб ҳаракат қилаётгани ҳеч кимга сир эмас. "Натижалари" эса якқол кўриниб турибди, масалан, Ғарб давлатларининг айрим мактабларида содир этилаётган портлашлар, болаларнинг савдойи, васвос кимсалар қўлида қурбон бўлаётгани, ёшлар феълида тажовузкорлик кучайиб бораётгани ҳар бир оқил инсонни ўйга толдиради.
"Оломонча маданият" маҳсулотлари ёшлардан фикр юритишни талаб этмайди, аксинча, уларни ҳар хил ҳаёт ташвишларидан, турмуш муаммоларидан гўё «халос» этади. Ўқишга, билим олишга эмас, балки бир марта бериладиган ҳаётда «яйраб қолиш»га чақиради. Ҳолбуки, бунинг салбий натижалари-меҳр-оқибатнинг йўқалиб бораётгани, одоб-ахлоқ мезонларига путур етаётгани, беҳаёлик ва зўравонликнинг авж олаётгани бутун дунё ахлини ташвишга солмоқда.
Беҳаёларча кийиниш, ташқи кўринишлари, кийимлари, бадбашара соқол қўйишлари, қулоқ ва бурунларига зирак тақиб олишлари билан ўзларининг қиёфаларини қўрсатишади. "оломонча маданият" мафкурачилари зўр бериб тарқатаётган ғоя ва тавсияларнинг ташвишли жиҳатлари кўп. Яъни айрим масалаларда бундай маънавий тахдидларнинг дунё бўйлаб таъсир доираси кенглиги ва кучайиб кетиши кузатилади.
Юқорида таъкидланганидеқ "оломонча маданият" мафкурачилари, анъанавий маданиятни ўзгартириш ва бошқариш орқали ўзларининг бузғунчилик ахлоқларини сингдириб, мамлакатларни маънавий таназзулга учратиш  мақсадларини амалга оширмокдалар. "Оломонча маданият"нинг энг мукаммал таърифи шу фикрда яширин. Яъни, "оломонча маданият" бу - бизга четдан кириб келаётган, ўзбекона кадриятларимизга мутлақо ёт маънавий ва ахлоқий тубан иллатларни уз ичига олган хуружлар йиғиндисидир.
“Оломонча маданият” мафкурачилари “ўргимчак тўри” орқали ота-боболаримиз “қора” деган нарса

 

olmoncha 6

Muallif 1abdulaziz1Bo'lim Ma'rifat

Javoblar: 0
Ko'rilgan: 797
So'nggi javob 29 Dekabr 2016, 10:38:40
muallifi 1abdulaziz1