Muallif Mavzu: olmoncha 6  ( 798 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 1 Mehmon ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

1abdulaziz1

  • Newbie
  • *
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 2
  • Xabarlar: 41
olmoncha 6
« : 29 Dekabr 2016, 10:38:40 »

"Оломонча маданият" тобеларига муносабат

Ибн Умар (розияллоху анху) Расулуллоҳ (соллаллоху алайҳи ва саллам)дан ривоят қилади: “Ким ўзини бирон қавмга ухшатса, бас, у ушалардандир” (АбуДовуд, Аҳмад, Табароний ва Баззор). “Ким узини бирон қавмга ўхшатса”, жумласидан, ким қайси қавмнинг кийиниши, юриш- туриши, умуман, ҳаёт тарзига эргашса, деган маъно тушунилади.
Ҳар бир халқнинг миллий урф-одатлари, диний қадриятлари бўлади. Ҳар ким ўз эътиқоди тақозо қиладиган йўлдан юриши керак. Агар ким ўзга дин ва миллат вакилларига тақдид қиладиган, уларнинг урфини устун қуядиган бўлса, ўшалардан ҳисобланади. Чунки маънан улар билан биргадир. Танаси бошқа жойда, ўзга юртда бўлгани билан қалби уларга мойил, вақти келса, Ватанига хиёнат қилиб бўлса ҳам, уларнинг манфаатларини ҳимоя этишга шай туради. Кишилардаги бундай манкуртлик иллати “оломонча маданият” номли оғу таъсирида шаклланади. Бундан ташқари, “оломонча маданият” ёшларни аср вабоси - гиёҳвандликка, ОИТС хасталиги каби офатларга мубтало қилади. Хаммага маълум, одоб ва ҳаё инсонийликнинг ажралмас қисмидир. Инсон доим бузуқ ва нопок ишлардан йироқ бўлиши зарур. Куръони каримда: “Эй имон келтирганлар! Шайтоннинг изидан эргашмангиз! Ким шайтоннинг изидан эргашса, бас, албатта, (шайтон) бузуқлик ва ёвузликка буюрур...” (Нур, 21), - деб огохлантирилганини унутмайлик.
Муҳаммад (алайҳиссалом): “Агар уялмасанг, истаганингни қил!” (Имом Бухорий) - деб беҳаёликдан қайтарганлар.
Халқимизнинг миллий маънавияти, оилаларда амал қилинадиган тартиб-қоидалар ёшлар тарбиясида муҳим аҳамиятга эгадир. Улар оила мустаҳкамлигини таъминлашда улкан пойдевор вазифасини ўтайди.
(Манбалар асосида)
Найнаво жомеъ масжиди имоми  Р.Омонов


 

olmoncha madanyat

Muallif 1abdulaziz1Bo'lim Ma'rifat

Javoblar: 0
Ko'rilgan: 897
So'nggi javob 29 Dekabr 2016, 10:29:22
muallifi 1abdulaziz1