Muallif Mavzu: Manavi illatlar 8  ( 755 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 1 Mehmon ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

1abdulaziz1

  • Newbie
  • *
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 2
  • Xabarlar: 41
Manavi illatlar 8
« : 29 Dekabr 2016, 10:46:11 »
Маънавий иллатлар
Интернетга муккасидан кетиш ёшларда бир қанча маънавий иллатларни урчитмоқда. Минг афсус, ҳозир ёшлар орасида лоқайдлик оғир бир дард, худди тузалмас бир хасталикдай илдиз отиб бораётганга ўхшайди. Ҳатто “Қўшнининг уйи ёниб кетса, менга нима, меники омон қолди-ку”, - дейдиганлар ҳам учраб туради.
Лоқайдлик тобора кучайиб, секин-аста ижтимоий аҳамият касб этиши ҳам мумкин. Кеча боласининг ахлоқсизлигига индамаган ота бугун жамият аъзоларининг жиноятларига ҳам кўз юмиши, ўғлининг одоб-ахлоқи ҳақида кайғурмаган оила бошлиғи бугун айрим юртдошларининг адашган оқимлар, миссионерлар тузоғига осонгина илинаётганига бепарво бўлиши мумкин.
Юртимизга ғарб улкаларидан шиддат билан кириб келаётган, ёшлар ахлоқига захарли ханжар бўлиб урилаётган фаҳш ва бузуқликларни тарғиб қилувчи фильмларнинг фарзандлар тарбиясига салбий таъсир курсатаётганига ҳам кўпинча бепарвомиз. Ғўё бу нарсалар бизга тааллуқли эмасдеқ лоқайдликка бериламиз. Аслида эса шу каби оддий лоқайдлик катта жиноятларга, кулфатларга йўл очиб беришини унутиб қўямиз.
Қаерда бепарволик ва лоқайдлик хукм сурса, энг зарур масалалар узибуларчиликка ташлаб қўйилса, оқибати халокат деяверинг. Лоқайд одамлардан ҳеч қачон яхшилик чиқмайди. Чунки уларда на сидқ ва на ирода бўлади. Улар ҳатто ўз халқи, Ватани тақдирига ҳам бамисоли бегонадек қарайди. Набий (алайҳиссалом): “Мўмин зийрақ эҳтиёткор ва оқил бўлади”, - деб таъкидлаганлар.
Виз қуйида ижтимоий тармоқлар чиқараётган асосий маънавий иллатларга тўхталиб ўтамиз.

(Манбалар асосида)
Найнаво жомеъ масжиди имоми  Р.Омонов