Muallif Mavzu: loqaytlik 9  ( 970 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 1 Mehmon ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

1abdulaziz1

  • Newbie
  • *
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 2
  • Xabarlar: 41
loqaytlik 9
« : 29 Dekabr 2016, 10:58:07 »
Лоқайдлик

Жамият ишига бепарво ва онлик билан ёндашишни ифодаловчи маънавий иллат. “Темур тузуклари”даги: “Тажрибамда кўрилганким, азми қатъий, тадбиркор, ҳушёр, мард ва шижоатли бир киши мингта тадбирсиз, лоқайд кишидан яхшироқдир”, - деган сўзлар бугунги кунда хам маънавий жиҳатдан нақадар долзарб аҳамиятга эга.
Барчамизга аён бўлиши керакли, қаердаки бепарволик ва лоқайдлик хукм сурса, энг долзарб масалалар узибуларчиликка ташлаб қўйилса, ўша ерда маънавият энг ожиз ва заиф нуқтага айланади. Ва аксинча - қаерда хушёрлик ва жонкуярлиқ юксак ақл-идрок ва тафаккур хукмрон бўлса, уша ерда маънавият қудратли кучга айланади. Шу маънода, инсоннинг маънавияти юксалиши билан унинг иродаси ҳам кучайиб боради десак янглишмаган бўламиз. Ирода бу аслида мустахкам ишонч демакдир. Иродаси бақувват одам ўзига ишонади ва ҳар қандай мураккаб вазифани ҳам зиммасига олишдан қўрқмайди. Шунинг учун ҳам юксак иродали инсонга суяниш мумкин. Бундай кийиилар бошингизга бирор-бир ташвиш ёки муаммо тушгудек бўлса, лоқайд қараб туролмайди. Ҳеч иккиланмасдан, ёнингизда туриб, қўлидан келганча ёрдам беришга, қийинчиликларни сиз билан биргаликда енгишга харакат қилади.
Азалдан маълумки, бепарво одам душмандан ҳам хавфлироқдир. Чунки душманнинг кимлиги, асл қиёфаси сиз учун олдиндан маълум бўлади. Бироқ лоқайд ва бепарво одамнинг қиёфасини бирданига билиб бўлмайди. Шунинг учун у ичингизда юриб, сизга қарши тиш қайрайдиган душманлар учун имконият яратиб беради. Лоқайдликка қарши кураш, замон даъватларига ҳозиржавоб ва давр билан ҳамнафас, маънан баркамол кишиларни тарбиялаш бу соҳадаги долзарб вазифадир.

(Манбалар асосида)
Найнаво жомеъ масжиди имоми  Р.Омонов