Muallif Mavzu: beparvolik  ( 976 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 1 Mehmon ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

1abdulaziz1

  • Newbie
  • *
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 2
  • Xabarlar: 41
beparvolik
« : 29 Dekabr 2016, 11:19:26 »
1.   Бепарволик
2.   
3.   Кишидаги узгалар ҳаётига, атроф- воқеликка эътиборсизлиқ лоқайдликни англатувчи тушунча. Айниқса, давлат ва жамият ҳаётида жиддий ўзгаришлар содир бўлаётган, Ватан равнақи йўлида кишидан юксак фаоллиқ масъулият талаб қилинган шароитдаги бефарқлик нафақат иллат, балки жиноят. Бугунги кунда ҳам Ўзбекистон келажагини ғайрат-шижоатли, иродаси бақувват, имон-эътиқоди бут, Ватан тақдирига бефарқ бўлмаган инсонларсиз тасаввур этиб бўлмайди. “Юксак маънавият - енгилмас куч” асарида: “Бировнинг ҳаётига, ён-атрофда содир бўлаётган воқеа- ҳодисаларга бетараф ва бепарво қараб, шунчаки кузатувчи бўлиб яшайдиган одамдан қўрқиш керак. Улардан хеч қачон яхшилик чиқмайди. Чунки уларда на имон ва на ирода бўлади. Улар ҳатто ўз халқи ва Ватани тақдирига ҳам бамисоли бегона одамдек қарайди. Азалдан маълумки, бепарво одам душмандан ҳам хавфлироқдир. Чунки душманнинг кимлиги, асл қиёфаси сиз учун олдиндан маълум бўлади. Бироқ лоқайд ва бепарво одамнинг қиёфасини бирданига билиб бўлмайди. Шунинг учун у ичингизда юриб, сизга қарши тиш қайрайдиган душманлар учун имконият яратиб беради. Машҳур файласуфлардан бири ана шу ҳаётий ҳақиқатни чуқур таҳлил этиб, қуйидаги ҳаққоний фикрларни баён қилган: Душманлардан қурқма-нари борса, улар сени улдириши мумкин. Дўстлардан қўрқма - нари борса, улар сенга хиёнат қилиши мумкин. Бефарқ одамлардан қўрқ - улар сени ўлдирмайди ҳам, сотмайди ҳам, фақат уларнинг жим ва бепарво қараб туриши туфайли ер юзида хиёнат ва қотилликлар содир бўлаверади”, - деб таъриф берилган.
Демақ бепарволик - иродаси заиф, қатъиятсиз одамларга хос бўлиб, инсонни маънавиятдан, умуман, инсонлик мартабасидан маҳрум этадиган иллатдир.
Булардан ташқари, ижтимоий тармоқ орқали тарқатилаётган хабарларнинг барчаси ҳам тўғри эмас. Балки, мазкур маълумотларнинг аксарияти ёлгон десақ муболага бўлмайди. Минг афсуски, кўп кишилар бу маълумотларга ишониб, уларни одамлар орасида тарқатиб юрадилар ва ўзлари билмаган ҳолда ёлғончи бўлиб қоладилар. Ҳа, бу ҳам ёлғоннинг бир кўриниши. Зеро, Абу Хурайра (розияллоху анху) Пайғамбар (соллаллоху алайхи ва саллам)дан ривоят қилган ушбу хадисда шундай дедилар: “Кишининг барча эшитганларини гапиравериши унинг ёлрончилигига етарли далилдир” (Имом Муслим). Яна Абу Хурайра (розияллоху анху) Пайгамбар (соллаллоху алайҳи ва саллам)дан ривоят қилган бошқа бир ҳадисда у зот: “Кишининг барча эшитганларини гапиравериши унинг ёлғончилигига етарли далилдир” -деганлар (Имом Муслим). Мазкур ҳадисдан эса ўзи ҳали аниқ текшириб, ўрганмаган ижтимоий тармоқ орқали келган маълумотларни тарқатиш ва “ўзгалар билан баҳам кўриш” гуноҳ эканлиги тушунилади. Ижтимоий тармоқларнинг салбий таъсиридан бутун миллат, айниқса, ўсиб келаётган ёш авлодни ҳимоя қилиш ҳар бир онгли инсоннинг муқаддас бурчи эканини таъкидлаш лозим
(Манбалар асосида)


Найнаво жомеъ масжиди имоми  Р.Омонов