Muallif Mavzu: ogohlik 12  ( 980 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 1 Mehmon ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

1abdulaziz1

  • Newbie
  • *
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 2
  • Xabarlar: 41
ogohlik 12
« : 29 Dekabr 2016, 11:24:16 »
Огоҳлик

Ёшлар ўртасида интернет тармоғидан фойдаланишнинг суистеъмол қилиниши оқибатида 7турли кунгилсизликлар, оиласига хиёнат, фаҳш суратлар ва киноларни томоша қилиш, юздан хаё пардасининг кўтарилиши каби нохуш ҳолатлар кўпайгани кузатилмоқда. Булар ҳаммаси оилалар тинчлигига рахна солмай қолмайди. Агар бу камчилик вақтида ислох қилинмас экан, оилавий ажралишлар сони янада купайиш хавфи каттадир.
Ҳозир баъзи ижтимоий тармоқларда турли ўйинлар ва пул топиш воситалари ташкил этилиб, мўмай даромадни оз муддатда қийинчиликсиз қўлга киритиш имкони борлиги ваъда қилинмоқда. Қолаверса, турли сайтлар, ижтимоий тармоклар ва электрон почта хизмати орқали “фалон ишни қилсанг, фалон миқдорда пулга эга бўласан”, деган маънода пуч ваъдалар берилмоқда. Бундай аврашларга учганлар, биринчидан, енгил-елпи ҳаётга мойил бўлиб қолади, иккинчидан, улар алдов қурбони бўлиб, ҳатто бор-будидан ҳам айрилиб, ота-онасини ҳам қийин аҳволга солиб қўйишлари мумкин. Ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган маълумотлар кичик бир оиладан тортиб, мамлакатни ҳам саросимага солиб қўйиши ҳеч гап эмас. Соф эътиқод соҳиби бўлган мусулмон киши хабарнинг тўғри ёки ёлгон эканини ажрата олиши ҳамда миллий қадриятларга эътиборсиз ва шу билан бирга шарм-ҳаё, ор-номусни унутган кишилардан узоқ бўлиши лозим. Ислом дини таълимоти бандага амалларининг хоҳ диний, ҳоҳ дунёвий амал бўлсин меъёрини, тарозисини тақдим қилган. Аниқроқ қилиб айтсақ Аллоҳ таоло бандага бажарадиган ибодатлари тартиб-интизомини ва меъёрини белгилаб берган. Инсон теварак-атрофда бўлаётган барча воқеа-ҳодисаларга, тўғри ёндашуви, хусусан, интернет тармоқларидаги ҳар қандай маълумотни тўғри деб қабул қилавериш хатарли эканини яхши билмоғи керак. Зеро, уларнинг ҳаммаси хам инсон хаётига фойда беравермайди. Интернет тармоғига боғланиб турадиган киши бу борада хам ўзига яраша одоблар, ахлоқий кўрсатмалар борлигини ёддан чиқармаслиги керак. Чунки бу одобларни билмаса, интернетдан фойдаланиш мақсадида боғланиб, ўзига зарар келтириб кўйиши мумкин.
(Манбалар асосида)


Найнаво жомеъ масжиди имоми  Р.Омонов


MirzoMuhammad

  • Full Member
  • ***
  • Rahmat
  • -aytdi: 3
  • -oldi: 28
  • Xabarlar: 238
  • Jins: Erkak
  • رب زدني علماً
Javob: ogohlik 12
« Javob #1 : 23 Aprel 2018, 16:05:15 »
ЭКСТРЕМИЗМ ТУШУНЧАСИ
Бугунги кунда оммавмй ахборот тарқатиш манбаларининг турлари ниҳоятда кўпайиб кетди. Бинобарин бундан ҳар ким ўзича фойдаланиши натижасида бир томондан инсонларга манфаат етказувчи маълумотлар тарқаса, иккинчи томондан одамларга зарарли маълумотлар ҳам тарқатилмоқда. Ўша зарарли ахборотлар гоҳида моддий жиҳатдан бўлса, бошқа пайтда маънавий жиҳатдан бўлмоқда. Айнан маънавий зарар инсониятга катта зарар олиб келади.
Замонавий ахборот воситалари ичида интернет тизимидаги барча электрон қурилмалар (ВатсАпп, Вайбер, Телеграмма ва ҳ.к.) инсониятга етказаётган фойдаси зарарига кўра жуда ҳам кўп, бироқ озгина зарар ҳам кўпчиликни, жамиятни, башариятни фасодга етаклашда кифоя қилади. Ўша маънавий таҳдидлар бири экстремизм ғояларидур. Ундан ўзимиз ҳам сақланиб, бошқаларни ҳам ҳушёрликка чақириш мақсадида экстремизм ҳақида ҳозирги замонавий ахборот воситаларидан олинган маълумотларни тақдим этишни лозим кўрдик.
“Экстремистик” сўзи эса “ақл бовар қилмас даражада”, “ҳаддан ошиш” маъноларини билдириб, унинг асосий хусусияти ва мақсади – жамиятда қабул қилинган қадриятлар ва меъёрларга зид қарашларни илгари суриш, кескин карашлар ва чораларга мойилликларни келтириб чиқаришдур.
Экстремистик ва террористик ташкилотларга янги аъзоларнинг қўшилиши, кўпинча, динга киритиш, қабул қилишдек шаклу шамойил касб этади ҳамда бир қанча танлов ва синов босқичларини ўз ичига олади.
Экстремистик қарашларни барча диний таълимотлар доирасида учратиш мумкин. Масалан, мутахассислар католик черковининг эркин фикр юритувчи, ҳукмрон феодал-католик черкови ақидаларини рад этувчи кишилар — папа ҳокимияти душманларини таъқиб қилиш учун  XIII асрда тузилган ва минглаб одамларнинг қурбон бўлишига олиб келган инквизиция фаолиятини экстремизмнинг ўзига хос кўриниши сифатида баҳолайдилар.
Шуниси диққатга сазоворки, экстремистик руҳдаги тузилма¬ларнинг ҳеч бири бирон-бир шаклда ўзлари жар солаётган, ўзлари «интилаётган» жамият қурилиши моделини таклиф этолмайди.
Ҳозирги даврда кўплаб экстремистик уюшмалар ва акидапарастлар турли динлар, шу жумладан, ҳристианлик ислом, яҳудийлик динлари таълимотидан фойдаланмоқдалар.
Ҳозирги даврда, энг аввало, ахборот чегараларининг барҳам топишида ўзлигини намоён қилаётган глобаллашув шароитида ва бир пайтлар халқаро муносабатлар мазмунини белгилаган икки қарама-қарши куч — социализм ва капитализм ўртасидаги ўзаро курашнинг барҳам топиши натижасида экстремизм ва терроризм мамлакатлар, минтақалар ва умуман дунё хавфсизлигига асосий таҳдид сифатида биринчи ўринга чиқди. Қўпорувчилик фаолиятининг турли кўринишларини ўз ичига олган инфраструктурани шакллантирган ва ривожлантирган мазкур икки дунёқараш ўртасидаги кураш ҳозирда турли хил кучларни бирлаштирган кўп қутбли дунёнинг мазкур инфраструктурага қарши курашидек шакл-шамойил касб этмоқда.
Экстремизм ва терроризм оммавий ахборот воситалари, айниқса интернет тармоқлари орқали ўзларининг ғаразларини ёйишда фойдаланади. Шундай экан, интернет тармоғидан фойдаланувчи инсонлар экстремизм ҳақида тушунчага эга бўлиб қўйишлари айни муддао бўлур.

Муҳаммадсобир Иминов. Асака т. "Ҳазрат Умар" масжиди имом хатиби
Нима камиб қоларди бу дунёга келмасам.
Келдиму, не фойда бор дунё сирин билмасам.
Илмлар уммонида бир умр чўмилмасам
Нега келдим дунёга илм талаб қилмасам.