Muallif Mavzu: yolgon guvohlik 13  ( 793 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 1 Mehmon ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

1abdulaziz1

  • Newbie
  • *
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 2
  • Xabarlar: 36
yolgon guvohlik 13
« : 29 Dekabr 2016, 11:30:12 »
Ёлғон гувоҳлик бериш
Ҳар қандай хабарни эшитиб ёки кўриб, у ҳақда одамлар орасида сўзлаб юрувчиларни Расулуллоҳ (соллаллоху алайҳи ва саллам) ёлғончи кишилар қаторига кушганлар.
Ёлғон гувоҳлик бериш ёлғоннинг энг хатарли турларидандир. Абдуллоҳ ибн Масъуд (розияллоҳу анху) шундай деган: “Ёлгон гувоҳлик бериш Аллоҳга уч маротаба ширк келтиришга тенглаштирилган” (Табароний).
Демак оят ва ҳадислардан ёлғон гапириш, уларни ўзгаларга ҳам ижтимоий тармоқ орқали жўнатиш ёки уларни тармоқлар орқали ўқиб, одамларга гапириб юриш катта гуноҳ эканлиги англашилади. Ақлли, зийрақ дини ва Ватани олдида садокатли инсон бу каби гуноҳ ишларни қилмайди ва бундай ишларни қилиб юрганларга ҳам лоқайд булмайди.
Инсон у ёки бу ахборотни эшитар экан, адашмаслиги учун ҳеч бўлмаганда: “Бу ахборотни ким узатяпти?”, “Қандай мақсадда узатяпти?” деган саволларни, аввало, ўзига бериши, уларга асосли жавоб топишга ҳаракат қилиши керак.
(Манбалар асосида)


Найнаво жомеъ масжиди имоми  Р.Омонов