Jamiyat va inson > Salomatlik

HILBA bilan davolaning ...

Sahifalar: (1/2) > >>

Khurshidkv:

Ауъзу биллаҳи минаш-шайтонир-рожийм
Бисмиллаҳир-рохманир-рохийм
В хадисе от Аль-Касима бин Абдуррахмана передано, что пророк Мухаммад соллaллоҳу алайҳи васаллам сказал: «Исцеляйте себя хильбой!»

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллaллоҳу алайҳи васаллам: «Хилба билан даволанинг!» деб айтганлар.

Табиблар: «Агар одамлар хилбанинг фойдасини билишганда эди, уни олтиннинг баҳосига сотиб олишарди», деб айтишган.


Khurshidkv:

Инглиз олими Клебер : «Агар барча дориларни мезоннинг бир палласига, ҳилбани иккинчи палласига қўйсангиз, мезон тенг бўлади», – деб айтган

Хилба ( الحلبة , trigonella foenum-graecum L., пажитник сенной, хильбе, шамбала, чаман, фенугрек, фенигрекова трава, греческое сено, греческий козий трилистник, греческая сочевица, треуголка, верблюжья трава) – дунёда машҳур зиравор ва доривор ўсимлик. Бутун ўсимлик (уруғи билан) кучли хид ва бироз ёнғоқ таъмига эга.

Хилбанинг рецептларини ҳатто ки қадимги (эрамиздан 1500 йил аввал) Миср папирусларида топишган . Қадимги Мисрда хилбани куйган яраларни даъволашда ва туғруқ стимуляцияси, мумиyoларни бальзамлашда ишлатишган. Бизнинг эрамиздан 5 аср олдин машҳур Гиппократ хилба билан кўпгина касалликларни даволаган. Бу уруғни гладиаторлар ва спортсменлар кучларини ошириш va иштахаларини яхшилаш учун ишлатишган. Қирол Карл эса уни ўз ерларида соч тўкилишнинг олдини олиш ва даволовчи восита сифатида ўстирган.


Khurshidkv:

Араб табиблари ҳилбани яра ва абцессларни даволашда ишлатиладиган мазь сифатида қўллашган, чунки ҳилба таркибида шиллиқ ва клейсимон моддалар мавжуд. Бундай шиллиқ моддани яраларга суртиш уларнинг битишига ёрдам беради. Ичганда ҳам худди шундай таъсир қилади. Хитой табиблари уни грижа, безгак, сийдик йўли шамоллашларида, мушак оғриқлари ва бепуштликка қарши ишлатишган. Уни кучли шамоллаш, ичак ва ўпка касалликларида, эркакларда учрайдиган жинсий инфекцияларда, ич қотишда, атеросклероз, триглицерин ва холестерин даражаси ошиб кетганда тавсия қилишган. Хинд мутахассислари бу зиравор билан ошқозон язвасини даволашади ва аёллар саломатлигининг мустаҳкамлашда фойдаланадилар.

Оврупада ҳилбани бенедикт рухонийлари ишлатишган. IX асрдан бошлаб бу зиравор кенг кўламда табобатда қўлланилган: яраларни даволаш, безгак, ўпка ва нафас олиш йўллари шамоллаши ва меъда кассаликларида. Шимолий Америка мустамлакачилари ундан аёллар касалликларини даволашда фойдаланганлар. Вақт ўтиши билан ҳилба Лидия Пинкхемнинг “Xайз муаммоларининг давоси” таркибига киритилди. Дорининг ихтирочиси хилбани XIX асрнинг улуғ кашфиёти деб атади.

Ҳозирги кунда ҳилба бутун дунё миқёсида ишлатилади. Саудия Арабистонида ва бошқа араб давлатларида ҳилба жуда машҳур, улар нафақат ҳилбанинг уруғини, ҳатто унинг яшил баргларини ҳам юқори озуқа воситаси сифатида ишлатишади. Саудияда ҳилбадан турли таомлар тайёрланади, айниқса Рамазон ойида.
Замонавий олимлар ҳилбанинг (русча пажитник) таркибини ўрганиб чиқиб, унинг оқсил ва углеводларга бой эканини, таркибида калий, фосфор, магний, темир, кальций, А, С , В1, В2, РР витаминлари, ҳамда фолик кислота ҳам мавжуд эканлигини, бундан ташқари таркибидаги моддалар балиқ ёғига жуда ҳам ўхшашлигини аниқлашди.


Khurshidkv:

Хилба дуккакдошлар оиласига киради. Уруғи ўртача, ранги оч жигарранг, шакли туртбурчак, чизиқлари бор. Ундириш учун 6-7 кун етарли. Ундирилган ҳилба дезинфекция учун ишлатилади. қон, буйрак ва жигарни тозалайди. Иштахани очади ва анемияni даволашда тавсия қилинади. Кўплаб оқсил ва углеводларга эга, А, D, Е ва В группаси витаминлари, минераллар: фосфор, калий, темир, калций, магний ва сера каби.

Ҳилбанинг ундирилган уруғлари xом ишлатилади. Уларнинг мазаси бироз аччиқ бўлганлиги сабабли зиравор сифатида салат ва шўрваларга ишлатилади.

Тиббиётда ҳилбанинг яллиғланишга қарши бўлган ва тинчлантирувчи ҳусусиятларидан кенг кўламда фойдаланилади. Ҳилба – касалликдан кейин заифлашиб кеткан ва тузалаётганлар учун аъло восита, айниқса асаб тизими, нафас олиш йўллари ва репродуктив тизим касаллари учун.

Ҳилбанинг биологик ҳусусияти: балғамни кетқизади, иситмани туширади, баданга қувват беради, диабетга қарши яхши восита ва ҳоказо. Ҳилба диабетда ва шакар қабул қила олмайдиган вазиятларда ёрдам беради.
Американинг онкологик маркази (Sloan-Kettering Cancer Center) унга шундай баҳо берган:
«Ҳилбада ўта кучли гипохолестерин ва гиполипид ва гипогликемия фаолиятлар мавжуд, диабет бўлганлар учун ҳам соғлом бўлганлар учун ҳам.»

Оврупа илмий жамияти ҳилбани ўрганиб чиққанидан сўнг уни қандли диабет даволашда ва холестеринни пасайтириш учун ишлатиладиган воситалар туркумига киритди. Ҳилба липидларнинг оксидланишига ёрдам бериб, қондаги эркин радикалларнинг сонини пасайтиради.

Олмониянинг озиқ овқат маҳсулотлари ва дори дармонларнинг сифати бўйича санитар назорат, ҳудди Американинг FDA сингари, ҳилбанинг шифобахшлигини қайд этиб, қон айланишини яхшилаш ва инфекцияларнинг кўпайишини олдини олиш учун уни тиббиётда ишлатилишга тавсия қилди.


Khurshidkv:

Абу Али Ибн Сино (Авиценна):
Ҳилба уни қайнатиб асал билан бирга ичса томоқ ва кўкрак қафаси оғриқларини юмшатади, енгиллаштиради, йўтал ва астмани йўқотади. Олма сиркаси билан қайнатиб ичса, язва учун даво бўлади, сувда қайнатиб ичса ич кетишида даво. Ҳилбанинг ёғи меъда ўсимталарига қарши яхши восита. Агар унинг ёғини асал билан аралаштирса у ичаклардаги қолиб кетган суюқ ахлатларни кетқизади, сийдик ва хайз миқдорини купайтиради, ва геморрой (бавосил) билан хасталанганларга кўмак беради.

Нафас олиш йўллари касалликлари
Ҳилба шамоллаш ва нафас олиш йўллари касалликларига қарши уй шароитидаги энг таъсирли воситалардан биридир уни грипп, бронхит, ларингит, синусит, пневмония, туберкулез, узоқ ўтмаган йўтал, бронхиал астмага қарши қўлласа бўлади.

2 чой қошиқ уруғни 1 стакан сувда араб хурмоси билан, анжир (ёки қоқиси) 5-10 дақиқа мобайнида қайнатинг, сўнгра асал қўшинг (масаллиқни сал пал ўзгартирса бўлади). Кунига 3-4 марта ярим стакандан ичса бўлади.

Куруқ йўталга қарши ҳилбани сутда қайнатиб ичиш керак.

Томоқ оғриганда қуйидаги дамламада чайиш керак: 2 ош қошиқ ҳилбани 30 мин ичида ярим литр сувда тиндириб (ёки термосга дамлаб), тиндириб, докадан ёки махсус элакдан ўтқизинг.

Аёллар касалликлари
Замонавий тадқиқотлар ҳилбани аёллар касалликларига аъло даво бўлганлигини исботлашди. Ҳилба уруғларида диосгенин мавжуд, у таркибий жиҳатдан эстрогенга ўҳшайди. Кўп миқдорда ичилган ҳилба хайзнинг келишига ва эмизикли аёлларда сутнинг кўпайишига ёрдам беради. Агар эмизаётган аёлнинг сути кам бўлса кунига 3-4 ҳилба дамламасини ичиш керак ( 2 чой қошиқни бир стакан қайнаган сувга дамлаб, асал билан ичинг).

Бачадон ва жинсий аъзоларнинг яллиғланишида 1 -2 ош қошиқ уруғни бир стакан сувга дамлаб, жинсий аъзоларни шу дамалма билан ювади (спринцевание).

Меъда ва ичак касалликлари
Ҳилба дамламаси меъда, буйрак va ичакларни ортиқча суюқлик ва шлаклардан тозалайди.
Дамлама ички аъзоларнинг деворларини ҳимоя қилувчи парда билан қоплайди, бу ҳусусияти ош қозон 12 бармоқ ичак язвасида қўл келади.

Холестериннинг контроли
АҚШ давлатида ўтқазилган тадқиқотларга кўра, ҳилба уруғлари холестерин даражасини анча пасайтиради.

Тери касалликлари
Майдаланган уруғлардан қилинган паста язва, абцесс ва битиши қийин бўлган яраларни тузалишига ёрдам беради, терини тозалайди ва …

Оғиздан ва бадандан сассиқ хид
Баданда токсинлар кўпайиб кетган сайин, баданда нохуш ҳид кўпаяди. Ҳилбадан чой дамлаб ичсангиз, сизни бехаловат қилаётган ҳид вақт ўтиши билан бу ўсимликнинг хушбўй хидига алишади.

Қандли диабет
2 чой қошиқ уруғни кечаси сувга ивитиб кўйинг. Эрталаб дамламани стевия билан бирга ичинг.

Анемия
Ҳилба уруғи темирга бой. Уруғини ивитиб кунига 1 – 2 чой қошиқ араб хурмоси ёки асал билан қабул қилинг.

Импотенция
Қувват учун ва 2 чой қошиқ ҳилбани туйиб, иссиқ сут (нестле ёки бошқа порошоклисут билан эмас, табий сут) билан ичинг.

Синусит
Бурун шамоллаганида 1 чой қошиқ ҳилбани 250 мл сувда димланг. Сувнинг ярми қолгач, кунига 3 -4 пиёла ичинг.

Иситма
Иситмани тушириш учун аъло восита.

Артрит
Артрит ва полиартритларнинг оғир ҳолларида: 1 ош қошиқ ҳилба уруғини стевия билан димланг,5 минутdan keйин ярим стакандан суткада 3-4 марта ичинг. Ладанни ҳам тутатинг.

Буйрак касалликларида
Ҳилба чойи нафақат меъда ва ичакларни, балким буйракни ҳам тозалайди. Араб хурмоси (қоқиси) ва ҳилбадан таёрланган чой, сийдик йўлларини яхши тозалайди, буйрак ва сийдик пуфакдаги тошларни майдалайди.
Ҳилба бутун бадан учун қувват берувчи ва стимуляция қилиш кучига эга восита, айниқса сийдик тизими учун, одатда ҳайвонлар уларга берилган табий инстинкт сабабидан жигар ва буйрак касалликларида ҳилба истеъмол қилишади.


Sahifalar: (1/2) > >>

Go to full version