Muallif Mavzu: Sherdil Umarzod she'rlari  ( 893 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 1 Mehmon ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

Sherdil

  • Newbie
  • *
  • Rahmat
  • -aytdi: 1
  • -oldi: 0
  • Xabarlar: 4
Sherdil Umarzod she'rlari
« : 30 Noyabr 2017, 10:46:33 »
Аламли манзара

Титроқли онларда атроф муҳит ҳам,
Чиройли тус олиб кетса арзийди.
Титрашиб туришар йигит ва санам,
Бошлари осмонга етса арзийди.

Чунки йўллари бир аҳдлашар икков,
Қувончин бўлишга кимнинг ҳаққи бор.
Кўринар муҳаббат, мардлик ва чирой,
Муҳаббат куйларин чалаверар тор.

Узоқда бир шарпа кўринмай йиғлар,
Бу ерда бахт деган куйлар янграса.
Бир бирин суйишиб турар ошиқлар,
Ботиниб бир нафас боқаман деса.

Бу лаҳзалар қайтмас билишармикин,
Кўнгиллар бир бирин топиб суйинар.
Ҳавасла боқсам гар ярашармикин,
Чеккада бир йигит йиғлар, куйинар.

Дафъатан ўзгариб атроф муҳит ҳам,
Туманга беркиниб кетса арзийди.
Учунчи одамни босар оғир ғам,
Шу дамда ер юзи чўкса арзийди.


Ҳижрон

Боролмайман, тўққиз ойким ҳижрон эзар,
Кўзи қаро кўзларимни зор этади.
Беқарор ҳаёллар тинмайин кезар,
На шому, на саҳар ташлаб кетади.

Гулим менинг тенггим, тенгсизим,
Дунёларча ғам тутди сўзинг.
Сир очмоққа этмадинг жазм,
Огоҳ этар бир сирдан кўзинг.

Боргим келар, жуда кўргим келади,
Тўққиз ойким ҳаё қиламан.
Баъзан бас деб боргим келади,
Атай қулаб гуноҳ қиламан.

Вужудимда титрар мушт тугун,
Сени исминг айтади такрор.
Келмассан зор йиғлайман бугун,
Боролмайман ярим жон қарор.

Ёмғир мени кўзларим ёши,
Изларингни ювар пок ният.
Қачон эрир бағрингни тоши,
Севдим десанг нимаси уят?!

Кўр ҳолимни эй қалбим зори,
Қолдим сенсиз минг ғамни ютиб.
Бўлма асло ўзганинг ёри,
Умрим ўтар бир сени кутиб.

Муҳаббат учун мени қарғама,
Юракгинам шўрлик не қилсин.
Ўлсам ҳамки бир бор йўқлама,
Фақат бахтинг кўзларим кўрсин.

Табассуминг турар мудом кўзимда,
Шунинг учун мен ҳам куламан.
Соғинчларим гоҳ гоҳ қалбимда,
Олов ёқар, ожиз кўнаман…


Дийдор

Бахтли кўрдим сени узоқдан,
Узоқлардан сени танидим.
Охири йўқ мангу фироқдан,
Шу бир лаҳза узоқда бўлдим.

Нақадар бахт! Табассумингдан
Топа олдим катта армонни.
Ўзи сени кетган кунингдан,
Ҳижрон ўти ёқарди жонни!

Ўша онда юрагимда қон,
Қанчалар тез оқарди ҳайҳот!
Гоҳ бахтингдан топардим қувонч,
Гоҳ армонинг эзарди беҳад.

Сўнг индамай қайтдим йўлимдан,
Бахтингга чанг солиб нетаман.
Бахтинг тилаш келса қўлимдан,
Ўлгунимча шундай ўтаман!

Қизларга

Менга назар ташлашдан аввал,
Қизлар кибр либосин ташланг.
Гул жамоли гўзалдан гўзал,
Тиканига ридосин ташланг.

Қизлар сизга қиё боқмасман,
Жоним қушин ҳароб айларсиз.
Ой исимли қизга ёқмасман,
Қул кўнгилни айтинг найларсиз?

Ҳар биринггиз дурсиз, олмоссиз,
Ҳар биринггиз қуёшсиз, ойсиз.
Лек кўнглимга султон эмассиз,
Бир ажойиб нурли чиройсиз!

Ҳар биринггиз гўзалдир беҳад,
Кумуш, Раъно, Заҳро, Нигорсиз,
Сизга сўрдим энг пок муҳаббат,
Ёрқин иқбол йўлига ёрсиз.

Ҳар бир жойда юрган йўлинггиз,
Тоза бўлур, саришталарсиз.
Тоғ қоридек покдир кўнглинггиз,
Гўзал қалбли фаришталарсиз.

Менга назар ташлашдан аввал,
Қизлар билинг қандай малаксиз.
Сизлар учун ёзилар ғазал,
Сизлар эзгу гўзал тилаксиз.




Ажралишдик анча йил олдин,
Ўшанда хам умид узмаcдим.
Севмайман деб айтардинг такрор,
Ёлғон билиб пинаг бузмасдим.

Ғофил эдим: - Ёки кўр эдим!
Хақиқатга ланат ўқирдим.
Ситамларинг ноз бўлсин дея,
Дилдан сенга шеърлар тўқирдим.

Бир соддадил мухаббатига,
Билмагандим, бефарқ ўтишинг.
Кўзларимда қолганди сени,
Хикмати сир ғамлар ютишинг.

Ким ўйлабди бу кун йироқда,
Ўзга бўлиб ўзга яшашинг.
Фироғингда қийналган содда,
Мухаббатни ўтга ташлашинг.

Кўзларимда қолганди сени,
Хикмати сир мунгли боқишинг.
Шу бир боқиш мен учун эди,
Ғариб ишққа сенинг олқишинг.


Ҳасрат

Кетса арзир аслида, дунё йўқолиб,
Кетишинг ғашликдир, унитишинг дард.
Бераҳм қисмат деб нетардим нолиб,
Аслида барчаси, барчаси ҳасрат.

Севги нима ўзи? Абадий савол,
Етмаган чин ошиқ ёр висолига.
Севги ҳали ҳамон топмаган завол,
Миллионлаб жавоб бор – бир саволига.

Туйғулар сўнмаган – ошиқ юраги,
Сиғмагай замину коинотига.
Уқубатдир балки қисмат тилаги,
Бас келмас, ҳеч нарса инсон дошига...

Фано эшигига яқин келгандим
Бўғзимда қайнади ҳаёсиз нафрат.
Сўнггимда тушуниб, тагига етдим,
Аслида барчаси, барчаси ҳасрат.

Сўроқ йўқ, умримдир мисли ойина,
Ўзимни ўзимча кузатдим фақат.
Нима у – кўксимга сингиган гина?
Аслида барчаси, барчаси ҳасрат.

Шеърият ҳикмати – кўнгил синиғи,
Муҳаббат – уволи тутган ишқий хат.
Ҳудойим бу қандай қисмат қилиғи?!
Аслида барчаси, барчаси ҳасрат…


Онамга хат

Ёшликда бор,  ичикканларим,
Соғинардим онажон сени.
Бу кун сенга кечикканларим,
Ҳавотирлар солади энди.

Ёдимга ҳам келмайсан она,
Бағритошроқ бу бебош ўғлинг.
Сен интизор якка-ягона,
Мен бўлмасам тўлмайди кўнглинг.

Ахир, бордир сени ҳам ҳаққинг,
Ўзинг учун яшамайсан ҳеч.
Кўп нарсага етсада ақлинг –
-О, кутасан нега эрта-кеч?!

Ҳотиржам бўл ўғлингдан ҳар дам,
У бахтлилик – поғонасида.
Она кутсанг, қилади алам,
Йўл қараб уй остонасида…

Шоир севгиси

Шунчаки туюлар капалак умри,
Аслида бир куни – асрларга тенг.
Шунчаки туюлар сайраса қумри,
Лек митти юраги – дунёлардан кенг!

Шунчаки туюлар отнинг йиғиси,
Чавондоз қалбида қолсада абад.
Шунчаки туюлар шоир севгиси,
Йилу асрлар ҳам, этсада ҳасад.


Алам

Мен учун орзусан – кимгадир ташвиш,
Ҳамон сени жондан севарман.
Кўксим узра олов ёқди ишқ,
Ҳамон унга бошим эгарман.

Келинлик кўйлагин кийган кунингдан,
Бутунлай ўзгармиш дунёга фикрим.
Совуқда эрта-кеч турдим йўлингда,
Бу севги – бир сени, бир мени сирим.

Оқибат қайғуда қолдим батамом,
Ҳатто кулсам оғир ботади.
Бу тақдирга беролмадим ном,
Ишқ сўзида – алам ётади.

Келин бўлдинг, наҳот, ё ҳудо!
Минг бор лаънат бундай – қисматга.
Жон нима у? – этардим фидо,
-Билсанг эди, шу – муҳаббатга…


 

Sahobalarning she'rlari

Muallif DoniyorBo'lim Rasululloh SAV va sahobalar

Javoblar: 22
Ko'rilgan: 11116
So'nggi javob 16 Fevral 2011, 22:18:43
muallifi siddiqa
Marhabo Karimova she'rlari

Muallif muxlisaBo'lim She'riyat

Javoblar: 14
Ko'rilgan: 49487
So'nggi javob 09 Sentyabr 2013, 05:37:42
muallifi Хадича
Zulfiya she'rlari

Muallif MuxsiyaBo'lim She'riyat

Javoblar: 13
Ko'rilgan: 5065
So'nggi javob 10 Iyun 2013, 14:35:06
muallifi Muxsiya