Muallif Mavzu: ҚАРИНДОШЛИКНИ УЗМАНГ  ( 1336 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 1 Mehmon ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

MirzoMuhammad

  • Sr. Member
  • ****
  • Rahmat
  • -aytdi: 3
  • -oldi: 28
  • Xabarlar: 417
  • Jins: Erkak
  • رب زدني علماً
ҚАРИНДОШЛИКНИ УЗМАНГ
« : 23 Yanvar 2018, 14:17:18 »
ҚАРИНДОШЛИКНИ УЗМАНГ
Қариндошчилик алоқалари кишини жамиятда ва оилада обрўсини оширади. Ҳам маънавий, ҳам моддий бойликка эга бўлади. Одамлар орасида меҳр-оқибатнинг бардавом бўлишига сабаб бўлади. Динимиз таълимотларида силайи раҳм – қариндошчилик алоқаларини боғлашга катта эътибор берилади. Бу тўғрида кўплаб оятлар нозил бўлган, ҳадислар ривоят қилинган. Хусусан Аллоҳ таоло айтади:
“Албатта, Аллоҳ адолатга, эзгу ишларга ва қариндошга яхшилик қилишга буюради ҳамда бузуқчилик, ёвуз ишлар ва зулмдан қайтаради. Эслатма олурсиз, деб (У) сизларга насиҳат қилур”. (Наҳл сураси. 90-оят)
Исломда ўтган қавм ва элатлар қариндошлик риштасини  дўстлик, раҳм-шафқат алоқаларини  мустаҳкамлашдаги ўзаро манфаатларни амалга  оширишда асосий омил сифатида кўришган. Аллоҳ таолонинг ояти каримаси ҳам шу нарсага ишора қилади:
“Эй, одамлар! Сизларни бир жон (Одам)дан яратган ва ундан жуфти (Ҳавво)ни яратган ҳамда иккисидан кўп эркак ва аёлларни таратган Раббингиздан қўрқингиз! Шунингдек, ўрталарингиздаги ўзаро муомалада номи келтирилувчи Аллоҳдан ва қариндошлар (алоқасини узиш)дан қўрқингиз! Албатта, Аллоҳ сизларни кузатиб турувчидир”. (Нисо сураси, 1-оят)
Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) марҳамат қиладилар: “Силаи раҳм қилмаган, яъни қариндошларидан алоқани узган одам жаннатга кирмайди. Силаи раҳм доимий борди-келди эмас, балки узоқлашиб кетган қариндош ҳолидан хабар олишдир”.
Қариндошчиликни боғлаш банданинг ризқини кенг ва умрини зиёдақилиши ҳақида Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) башорат бериб бундай деганлар:
яъни: “Кимни ризқи-рўзи кенг бўлиши ва умри узоқ бўлиши хурсанд этса, бас у силаи раҳм қилсин, яъни қариндошлик ришталарини мустаҳкамласин”.
Шу билан бирга қариндошлик ришталарини узиш энг катта гуноҳлардан ва ёмон ишлардан саналади. Ислом таълимоти бундай ишлардан қатъий огоҳ этади. Чунки унинг оқибати лаънат ва гумроҳликдир. Аллоҳ таоло айтади:
“Агар (имондан) бош тортсангиз, аниқки, сизлар ерда бузғунчилик қиларсизлар ва қариндошларингиз (билан ҳам алоқаларингиз)ни узасиз, албатта. Ундай кимсаларни Аллоҳ лаънатлагандир, бас, уларнинг (қулоқларини) “кар”, кўзларини “кўр” қилиб қўйгандир”.
Баъзилар “Мен қариндошларимга силаи раҳм қиламан, лекин улар мендан узилиб кетадилар, қанчалик уларга яхшилик қилсам менга ёмонликни раво кўрадилар, уларга яхши муомалада бўлсам буни асло эътиборга олмайдилар”, деб қолади. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) баъзи саҳобалар шундай шикоят қилишган вақтда уларни ёмонликка ёмонлик билан жавоб беришга амр қилмаганлар, балки уларга чиройли муомалада бўлишга, қариндошлик ришталарини асло узмасликка чорлаб, шундай деганлар: “Қариндошларига оқибат қилмайдиган одам қариндош эмас, балки узилиб қолган қариндошлик алоқаларини тикловчи одам қариндошдир”.

Парпиев Шаҳобиддин Асака туман бош имом хатиби
   
Нима камиб қоларди бу дунёга келмасам.
Келдиму, не фойда бор дунё сирин билмасам.
Илмлар уммонида бир умр чўмилмасам
Нега келдим дунёга илм талаб қилмасам.

Abbottzy

  • Newbie
  • *
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 0
  • Xabarlar: 1
Javob: ҚАРИНДОШЛИКНИ УЗМАНГ
« Javob #1 : 09 Avgust 2018, 15:44:34 »
Форуми асосии форум ин каналест, ки ба он хабар медиҳад.

MirzoMuhammad

  • Sr. Member
  • ****
  • Rahmat
  • -aytdi: 3
  • -oldi: 28
  • Xabarlar: 417
  • Jins: Erkak
  • رب زدني علماً
Javob: ҚАРИНДОШЛИКНИ УЗМАНГ
« Javob #2 : 30 Avgust 2018, 12:28:46 »
Алоқани узманг
Динимизнинг барҳаёт таълимотлари жамиятда яшовчи барча инсонларга доимо меҳр-мурувват, дўстлик ва ўзаро ҳамжиҳатлик руҳида муомалада бўлишимиз билан бир қаторда қон-қариндошлик ҳақ-ҳуқуқларига ҳам қатъий риоя қилишимизни алоҳида қайд қилган.
Пайғамбариимз саллаллоҳу алайҳи васалламдан сўрадилар:
«Эй, Аллоҳнинг расули! Яхшилигимни кимга қилсам бўлади?"
"Онангга", дедилар саллаллоҳу алайҳи васаллам. Шу саволни уч бора қайтарсалар ҳам Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Онангга", деявердилар. Тўртинчи маротаба сўраганларида:
"Отангга ва яқин бўлган қариндошларингга", дедилар.
Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) марҳамат қиладилар:
“Силаи раҳм қилмаган, яъни қариндошларидан алоқани узган одам жаннатга кирмайди. Силаи раҳм доимий борди-келди эмас, балки узоқлашиб кетган қариндош ҳолидан хабар олишдир”.
Қариндошчилик ришталарини турли йўл ва усуллар билан мустаҳкамлашга ҳаракат қилиш инсон ризқи ва умрига таъсир этиши мумкинлиги ҳақида ҳам Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) башорат бериб бундай деганлар:
яъни: “Кимни ризқи-рўзи кенг бўлиши ва умри узоқ бўлиши хурсанд этса, бас у қариндошчиликни боғласин”.
Ва яна айтдиларки:
"Азобуқубат қиёмат кунига асраб қўйилгандан ташқари, шу дунёнинг ўзида ҳам инсоннинг ўзига жабр етказадиган гуноҳ - кишиларга зулм қилиш ва қавм-қариндошларга қилинадиган алоқани узиб қўйишдир", дедилар.
Бу эса қариндошчилик алоқаларини боғлаш қанча зурур бўлса, уни узиш ҳам шунчалик оғирлигига далолат қилади.
Исро сурасида шундай баён қилинади:
وَآتِ ذَا الْقُرْبَى حَقَّهُ وَالْمِسْكِينَ وَابْنَ السَّبِيلِ وَلاَ تُبَذِّرْ تَبْذِيراً
Яъни: “Қариндошга ҳаққини бер! Мискинга ва кўчада қолганга ҳам. Исрофгарчиликка мутлақо йўл қўйма”.
Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳу бу оятни шундай тафсир қилганлар:
"Бунда Аллоҳ таоло ҳақларнинг энг зарурини беришга буюрди. Маблағи бўлса, амалларнинг энг афзали бўлган қариндошларга, мискин ва йўлда қолган мусофирларга беришга даъват қилди. Агар маблағи бўлмаса, юқоридаги кишиларга қандай муомала қилиш кераклигини ўргатад”
Ҳозирги кунда шу мавзуда сўз кетса кўпинча “Мен удар билан алоқа қилсам ҳам, улар алоқа қилмаяпти” ёки “Улар шундай-шундай ёмонликлар қиладилар. Мен нима қилишим керак?” деган маънода саволлар бўлади. Бу тўғри Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдан ҳам сўраган эканлар.
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу айтдилар: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига бир саҳобий келиб:
"Ё Расулуллоҳ, менинг қариндошларим бор, мен уларга силаи раҳм қиламан, қариндошликни узадилар. Уларга яхшилик қиламан, улар менга ёмонлик қиладилар. Улар жабру жафо қилсалар ҳам оғирлик ва сабр қиламан", деди.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
"Агар гапинг тўгри бўлса, уларнинг оғзига қиздирилган кулни солгандек бўлибсан. Сен шу. ишингни давом эттираверсанг, Аллоҳ таоло сенинг ёрдамингда бўлади ва уларнинг жабру жафосини даф қилади", дедилар
(фойдаланилган манба: «Ал-адаб ал-муфрад». Имом Исмоил ал-Бухорий. зиёуз.cом кутубхонаси)

 Муҳаммадқудратбек Дадабоев. Асака т. "Ҳолмадодхоҳ"  жоме масжиди имом хатиби
Нима камиб қоларди бу дунёга келмасам.
Келдиму, не фойда бор дунё сирин билмасам.
Илмлар уммонида бир умр чўмилмасам
Нега келдим дунёга илм талаб қилмасам.

MirzoMuhammad

  • Sr. Member
  • ****
  • Rahmat
  • -aytdi: 3
  • -oldi: 28
  • Xabarlar: 417
  • Jins: Erkak
  • رب زدني علماً
Javob: ҚАРИНДОШЛИКНИ УЗМАНГ
« Javob #3 : 30 Aprel 2019, 12:21:23 »
Барҳаёт таълимотлар
Динимизнинг барҳаёт таълимотлари қариндошлик ҳақ-ҳуқуқларига риоя қилишимизни алоҳида қайд қилган:
يَا أَيُّهَا النَّاسُ اتَّقُوا رَبَّكُمُ الَّذِي خَلَقَكُمْ مِنْ نَفْسٍ وَاحِدَةٍ وَخَلَقَ مِنْهَا زَوْجَهَا وَبَثَّ مِنْهُمَا رِجَالًا كَثِيرًا وَنِسَاءً وَاتَّقُوا اللَّهَ الَّذِي تَسَاءَلُونَ بِهِ وَالْأَرْحَامَ إِنَّ اللَّهَ كَانَ عَلَيْكُمْ رَقِيبًا
яъни: “Эй, одамлар! Сизларни бир жон (Одам)дан яратган ва ундан жуфти (Ҳавво)ни яратган ҳамда иккисидан кўп эркак ва аёлларни таратган Раббингиздан қўрқингиз! Шунингдек, ўрталарингиздаги ўзаро муомалада номи келтирилувчи Аллоҳдан ва қариндошлар (алоқасини узиш)дан қўрқингиз! Албатта, Аллоҳ сизларни кузатиб турувчидир”. (Нисо. 1)
Қариндошлик алоқаларини мустаҳкамлаш Исломда «силаи раҳм» дейилади ва динимиз мусулмонларни доимий равишда силаи раҳмга буюрган. Аллоҳ таоло қариндошчилик ришталарига риоя қилиш ҳақ-ҳуқуқини оқил, донишманд кишиларнинг улуғ сифатларидан деб баҳолайди.
Жамият саодати, қонуний тартиб ва низом мустаҳкамланишида асосий омил бўлган қариндошлик алоқаларининг, яъни силаи раҳмнинг аҳамияти адолат, яхшилик қилиш ва бошқа чиройли амаллар каби муҳимдир. Зеро, Аллоҳ таоло айтади:
إِنَّ اللّهَ يَأْمُرُ بِالْعَدْلِ وَالإِحْسَانِ وَإِيتَاء ذِي الْقُرْبَى وَيَنْهَى عَنِ الْفَحْشَاء وَالْمُنكَرِ وَالْبَغْيِ يَعِظُكُمْ لَعَلَّكُمْ تَذَكَّرُونَ
Яъни: «Албатта, Аллоҳ адолатга, эҳсонга, қариндошларга яхшилик қилишга амр этадир ва фаҳшу мункар ҳамда зулмкорликдан қайтарадир. У сизларга ваъз қилур. Шоядки, эсласангиз. » (Наҳл, 90).
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Қариндошлар билан боғланиш савобидек тез келадиган яхшилик йўқ. Дунёда тезгина азоб бериб, охиратда ҳам азоб бўладиган гуноҳ қариндошлардан алоқани узишдир»; «Қон-қариндошлик алоқаларини узганлар жаннатга кирмайди»; «Ким ризқи мўл бўлишини, ажали орқага сурилишини истаса, қариндошлик алоқаларини узмасин»; «Қариндошга қилинган садақа – ҳам садақа, ҳам силаи раҳм ҳисобланади. Уларга икки ажр берилади: бири – қариндошлик ажри, иккинчиси – садақа ажри», дедилар.
Қариндошлик алоқаларини боғлаш вожиб бўлган қариндошлар ака-укалар, амаки, тоғалар, холалар, аммалар ва уларнинг фарзандларидир. Қариндошлар билан алоқани узиш тез орада жазоланишнинг, уқубатга учрашнинг асосий сабабларидан биридир. Силаи раҳмда ўнта мақталган хислат бор:
1.Аллоҳ таолонинг розилиги бор, чунки Аллоҳ таоло шунга буюради.
2.Мўминларга хурсандчилик етказиш бор – бу ҳақда хабар келган.
3.Силаи раҳм билан фаришталар хурсанд бўладилар.
4.Силаи раҳмда мусулмонларга яхши мақтов бор.
5.Иблисга ғам етказиш бор.
6.Силаи раҳмда умр узаяди.
7.Ризқда барака бўлади.
8.Марҳумлар хурсандлиги бор, чунки ота-она ва боболар ортларида қолганларнинг силаи раҳмидан мамнун бўладилар.
9.Дўстлик кучаяди, чунки бир сабаб билан қавм-қариндошлар тўпланишиб, қувонч ёки ғамда бир-бирларига шерик бўладилар ва бу ҳол уларда дўстликнинг кучайишига сабаб бўлади;
10.Ўлгандан кейин ҳам ажрининг кўпайиши бор. Чунки қариндошлар ортидан дуо қиладилар, ҳамма вақт яхшиликларини эслаб юрадилар.

Ҳусанбой Сотволдиев. Асака т. "Икром ҳожи" жоме масжиди имом хатиби
Нима камиб қоларди бу дунёга келмасам.
Келдиму, не фойда бор дунё сирин билмасам.
Илмлар уммонида бир умр чўмилмасам
Нега келдим дунёга илм талаб қилмасам.

MirzoMuhammad

  • Sr. Member
  • ****
  • Rahmat
  • -aytdi: 3
  • -oldi: 28
  • Xabarlar: 417
  • Jins: Erkak
  • رب زدني علماً
Javob: ҚАРИНДОШЛИКНИ УЗМАНГ
« Javob #4 : 15 May 2019, 12:13:53 »
Силайи раҳм
Улуғ ватандошимиз имо Бухорийнинг “Адабул муфрад” китобида ушбу ҳадис бор:
Баҳазрат ибн Ҳаким разияллоҳу анҳу отаси ва бобосидан ривоят қилди, бобоси айтди: "Расулуллоҳдан:
«Эй, Расулаллоҳ, мен яхшилигимни кимга қилсам бўлади?" - деб сўрадим.
"Онангга", дедилар.
Мен шу саволимни уч маротаба қайтарсам ҳам, Расулуллоҳ:
"Онангга", деявердилар.
Тўртинчи маротаба сўраганимда:
"Отангга ва яқин бўлган қариндошларингга", дедилар. (зиёуз.cом кутубхонаси)
Кўринадики, ота-онадан кейинги аввалги яхшилик уларга яқин бўлган қариндошларга экан. Ана ўша қариндошларга яхшилик динимизнинг энг аввалги кўрсатмаларидан биридир. Бу мавзуда оят ва ҳадислар бисёр.
“Албатта, Аллоҳ адолатга, эзгу ишларга ва қариндошга яхшилик қилишга буюради ҳамда бузуқчилик, ёвуз ишлар ва зулмдан қайтаради. Эслатма олурсиз, деб (У) сизларга (доимо) насиҳат қилур”.(Наҳл. 90)
“Эй, одамлар! Сизларни бир жон (Одам)дан яратган ва ундан жуфти (Ҳавво)ни яратган ҳамда иккисидан кўп эркак ва аёлларни таратган Раббингиздан қўрқингиз! Шунингдек, ўрталарингиздаги ўзаро муомалада номи келтирилувчи Аллоҳдан ва қариндошлар (алоқасини узиш)дан қўрқингиз! Албатта, Аллоҳ сизларни кузатиб турувчидир”. (Нисо. 1)
Қариндошчилик ришталарини турли йўл ва усуллар билан мустаҳкамлашга ҳаракат қилиш инсон ризқи ва умрига таъсир этиши мумкинлиги ҳақида ҳам Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) башорат бериб бундай деганлар:
яъни: “Кимни ризқи-рўзи кенг бўлиши ва умри узоқ бўлиши хурсанд этса, бас у силаи раҳм қилсин, яъни қариндошлик ришталарини мустаҳкамласин”.
Шу билан бирга қариндошлик ришталарини узиш энг катта гуноҳлардан ва ёмон ишлардан бўлиб, бемеҳрлик, тошбағирлик ва ҳиссиётсизлик деб билинади. Бундай кимсадан бирон бир яхшилик кутилмайди, ундан раҳм-шафқат умид қилинмайди. Зеро, ўз яқинларига яхшилик қилмаса, бегоналардан бутунлай четда бўлади. Унинг қалби ўз туғишганларига нисбатан тошбағир бўлса, улардан бошқаларга эса янада қаттиқ ва бемеҳр бўлади. Ислом таълимоти бундай ишлардан қатъий огоҳ этади. Чунки унинг оқибати лаънат ва гумроҳликдир. Аллоҳ таоло айтади:
“Агар (имондан) бош тортсангиз, аниқки, сизлар ерда бузғунчилик қиларсизлар ва қариндошларингиз (билан ҳам алоқаларингиз)ни узасиз, албатта. Ундай кимсаларни Аллоҳ лаънатлагандир, бас, уларнинг (қулоқларини) “кар”, кўзларини “кўр” қилиб қўйгандир”.
Фақиҳ Амр ибн Шуайбдан, у эса, отасидан, бобосидан ривоят қилади:
“Бир киши Пайғамбарнинг (с.а.в.) ҳузурларига кeлиб:
“Мeн қариндошлар билан силаи раҳм қилдим, улар мeндан узилдилар, уларни афв этдим, мeнга зулм қилдилар, уларга яхшилик қилдим, мeнга ёмонлик қилдилар. Уларга ўзларидeк муомала қилайинми?” дeди. Айтдилар:
“Йўқ. Унда гуноҳга шeрик бўлиб қоласан. Лeкин уларга яхшилик ва силаи раҳм қил. Ҳамиша Аллоҳдан қувват сeнга давомли бўлади, модомики сeн шу ишингда давом этсанг”. (Танбeҳул ғофилин. Ал-Фақиҳ Абу Лайс ас-Самарқандий. зиёуз.cом кутубхонаси)

Муҳаммадсоли Иминов. Марҳамат туманидаги “Полвонтош” жоме масжиди имом хатиби
Нима камиб қоларди бу дунёга келмасам.
Келдиму, не фойда бор дунё сирин билмасам.
Илмлар уммонида бир умр чўмилмасам
Нега келдим дунёга илм талаб қилмасам.