Улуғларнинг «деди-деди»га муносабатлари  ( 2953 marta o'qilgan) Chop etish

1 B


1abdulaziz1  10 Mart 2018, 02:07:45


Улуғларнинг «деди-деди»га муносабатлари

Бир киши Хазрати Холид ибн Валид розияллоҳу анҳунинг олдиларига келиб:
- Фалончи сизни ҳақорат қилди, деди.
- Ўзининг китоби, уни хоҳлаган нарса билан тўлдирсин-дедилар.

Бир киши Хазрати Ваҳб ибн Мунаббиҳ роҳимаҳуллоҳга бир киши фалончи сизни сўкди, деди.
Хазрати Ваҳб ибн Мунаббиҳ роҳимаҳуллоҳ айтдилар:
- Шайтон сендан бошқа элчи тополмадими?!

Хазрати ибн Ҳусайн роҳимаҳуллоҳнинг ҳузурларида фалончи сиз ҳақингизда ёмон сўзларни айтди, деди.
У зот роҳимаҳуллоҳ:
- Агар уни мен ҳақимда айтганлари рост бўлса мени, ботил бўлса уни Аллоҳ гуноҳларини кечирсин, дер эдилар.

Донолардан бирларига фалончи сизни ҳақорат қилди дейилди.
- У менга найза отган эди менга тегмади. Сен нима учун ярим йўлда қолган найзани олиб юрагимга санчмоқдасан?! дедилар.

Деди-дедиларга бизнинг муносабатимиз қандай?!

Qayd etilgan