Muallif Mavzu: Тўрт кишидан ҳеч қачон аразламанг  ( 572 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 1 Mehmon ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

1abdulaziz1

  • Newbie
  • *
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 2
  • Xabarlar: 41

Тўрт кишидан ҳеч қачон аразламанг:

1.Отадан;
2. Онадан;
3. Ака-укадан;
4. Опа-сингилдан!

 Тўрт нарсадан Аллоҳ таолонинг паноҳини  тиланг:
1. Ғамдан;
2. Маҳзунликдан;
3. Ожизликдан;
4. Бахилликдан!

 Тўрт кишига бағритошлик қилманг:

1. Етимга;
2. Мискингга;
3. Фақирга;
4. Беморга!

 Тўрт нарсани тақинчоқ каби тақиб олинг:

1. Сабрни;
2. Ҳалимликни;
3. Илмни;
4. Саҳийликни!

 Тўрт кишига яқин юринг:

1. Мухлисга;
2. Вафодорга;
3. Очиқ кўнгилга;
4. Содиққа!

 Тўрт кишидан узоқ юринг:

1. Оилангизга кўз олайтирадиган фосиқдан;
2. Миллат хоинидан;
3.Мусулмонларнинг хатосини излаб, шарманда қилиш учун уринадиган  «қулоқ»дан;
4. Душманга хизмат қиладиган пасткаш «дўст»дан!

 Тўрт кишига ишонманг;

1. Каззобга;
 2. Ўғрига;
 3. Ҳасадгўйга;                           
4. Манманга!

 Тўрт кишидан меҳрни дариғ тутманг:

1. Жуфтларинггиздан;
2. Фарзандларингиздан;
3. Оиланггиздан;
4. Содиқ дўстларинггиздан!

 Тўрт нарсани камайтиринг:

1.Ейишни:
2. Ухлашни;
3. Дангасаликни;
4. Каломни!