Тўрт кишидан ҳеч қачон аразламанг:
1.Отадан;
2. Онадан;
3. Ака-укадан;
4. Опа-сингилдан!
Тўрт нарсадан Аллоҳ таолонинг паноҳини тиланг:
1. Ғамдан;
2. Маҳзунликдан;
3. Ожизликдан;
4. Бахилликдан!
Тўрт кишига бағритошлик қилманг:
1. Етимга;
2. Мискингга;
3. Фақирга;
4. Беморга!
Тўрт нарсани тақинчоқ каби тақиб олинг:
1. Сабрни;
2. Ҳалимликни;
3. Илмни;
4. Саҳийликни!
Тўрт кишига яқин юринг:
1. Мухлисга;
2. Вафодорга;
3. Очиқ кўнгилга;
4. Содиққа!
Тўрт кишидан узоқ юринг:
1. Оилангизга кўз олайтирадиган фосиқдан;
2. Миллат хоинидан;
3.Мусулмонларнинг хатосини излаб, шарманда қилиш учун уринадиган «қулоқ»дан;
4. Душманга хизмат қиладиган пасткаш «дўст»дан!
Тўрт кишига ишонманг;
1. Каззобга;
2. Ўғрига;
3. Ҳасадгўйга;
4. Манманга!
Тўрт кишидан меҳрни дариғ тутманг:
1. Жуфтларинггиздан;
2. Фарзандларингиздан;
3. Оиланггиздан;
4. Содиқ дўстларинггиздан!
Тўрт нарсани камайтиринг:
1.Ейишни:
2. Ухлашни;
3. Дангасаликни;
4. Каломни!