Muallif Mavzu: Аждодлар  ( 490 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 1 Mehmon ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

MirzoMuhammad

  • Sr. Member
  • ****
  • Rahmat
  • -aytdi: 3
  • -oldi: 28
  • Xabarlar: 284
  • Jins: Erkak
  • رب زدني علماً
Аждодлар
« : 05 Aprel 2018, 09:53:26 »
Улар биз учун шунчаки фахр эмас, ИБРАТ!
Нима камиб қоларди бу дунёга келмасам.
Келдиму, не фойда бор дунё сирин билмасам.
Илмлар уммонида бир умр чўмилмасам
Нега келдим дунёга илм талаб қилмасам.

Rahmatnoma


MirzoMuhammad

  • Sr. Member
  • ****
  • Rahmat
  • -aytdi: 3
  • -oldi: 28
  • Xabarlar: 284
  • Jins: Erkak
  • رب زدني علماً
Javob: Аждодлар
« Javob #1 : 05 Aprel 2018, 09:54:32 »
Буюк бобокалонимиз
Ҳадис мулкининг султони, муҳаддислар устози, буюк ватандошимиз имом Исмоил ал-Бухорий Бухорофда, ҳижрий 194 йил Рамазон ойининг 13-санада, жума куни таваллуд топган.
Отаси Исмоил ўз даврининг етук мухаддисларидан, Молик ибн Анаснинг шогирди ва яқинларидан бири бўлган. Онаси тақводор, диёнатли, оқила аёл эди. Отаси вафот этгач, унинг тарбияси волидаси зиммасига тушган. У 5-6 ёшдан исломий илмларни, Муҳаммад (Саллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг ҳадисларини ўрганишга ва ёдлашга киришади.
16 ёшга етгунча, ўз юртидаги машойихлардар ҳадис эшитиб, ёзиб олиб, халифаликнинг турли вилоятлари томон йўл олади. 825 йил онаси ва акаси Аҳмад билан Маккага келиб, ҳаж ибодатини адо этади. Онаси ва акасини Бухорога қайтариб, ўзи Маккада қолади. 827 йили Мадинага бориб, машҳур уламолардан Иброҳим ибн ал-Мунзир, Мутриф ибн Абдуллох, Иброҳим ибн Ҳамза ва бошқалар билан мулоқотда бўлиб, улардан ҳадислар бўйича сабоқ олади.
Тарихчиларнинг таъкидлашича Бухорий Хижоз, Мака, Мадина, Тоиф, Жиддага қилган рихлати 6 йил давом этган. Сўнг, Басра, Қува ва Бағдодга сафар килади. Шом ва Мисрга ўтади. Бундан ташқари Хуросон, Марв, Балх, Хирот, Нишопур, Рай, Жибол каби шаҳарларда бўлиб, бу шаҳарлардаги олимлардан сабоқ олди ва ҳадислар тўплади. Хорижий юртлардаги сафардан кейин Бухорога қайтгач, ҳадис илмини тарғиб этишга киришади. Ул зотнинг саъйу ҳаракатлари бу вақтда Бухорода ҳукмдорлик қилган Холид ибн Аҳмад аз-Зухлийга хуш келмайди.
Шу сабабли, Бухорий Бухорони тарк этиб, Пойкентга, кейин эса Самарқанд яқинидаги Хартанг қишлоғига келиб яшашга мажбур бўлади ва шу ерда вафот этади.
Бухорий бутун фаолияти давомида илм кишиларини маънавий ва моддий жихатдан қўллаб-кувватлаган. Тижорат қилганда топган даромадидан ойига 500 дирҳамдан фақиру мискинларга илм толибларига сарфлаган. Шахсий ҳаётида ортиқча дабдаба, сарф-харажатларга йўл қўймаган.
Бухорий умр бўйи ҳадисларни тўплаш ва тизимга солиш билан шуғулланган. Уларни саҳиҳ ва ғайри саҳиҳга ажратган. Бу ишни ҳадис ровийларининг маиший ҳаётлари, яшаш жойлари, туғилган ва вафот этган саналари, бир-бирлари билан қилган ўзаро муносабатларини ўрганиш билан боғлик ҳолда олиб борган.
Бухорий жами 600 мингга яқин ҳадис тўплаган бўлиб, шундан 100 минг «саҳиҳ» ва 200 минг «ғайрисаҳиҳ» ҳадисни ёддан билган. Бухорий ўзининг ноёб қобилияти иқтидори, қувваи хофизасининг ўта кучлилиги билан илм аҳилларини лол қолдирган. 20 дан ортиқ китоб тасниф этган. Улардан айримлари бизгача етиб келган.
Бухорийнинг «Ал-жомий ас-саҳиҳ» деб номланган 4 жилддан иборат ҳадислар тўплами ислом оламидаги бошқа мухаддислар тузган ҳадис тўпламлари орасида энг ишонарли ва мукаммалидир.
Бухорий ёзган «Ал-адаб ал-Муфрад» («Адаб дурдоналари») асари катта тарбиявий аҳамиятга молик беназир тўпламдир.
Бухорийнинг бошқа асарлари орасида «Тафсир ал-Куръон» («Куръон тафсири») китобини ҳам алоҳида таъкидлаш керак. Бухорий асарлари мусулмон дунёсининг барча мадраса ва дорилфунунларида пайғамбар (Саллаллоҳу алайҳи ва саллам) суннатлари бўйича асосий дарслик, қўлланма ҳисобланади. Жамоат арбоблари, олиму уламолар ва дин пешволари Бухорий асарларига таяниб иш тутадилар.
(Зиё.нет сайтидан фойдаланилди)

Эркинжон Ҳусанов. Асака т. "Марқаюз" жомеъ масжиди имом хатиби
Нима камиб қоларди бу дунёга келмасам.
Келдиму, не фойда бор дунё сирин билмасам.
Илмлар уммонида бир умр чўмилмасам
Нега келдим дунёга илм талаб қилмасам.

Rahmatnoma