Muallif Mavzu: ҚИЁМАТЛИ —ДЎСТЛАР.  ( 476 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 1 Mehmon ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

HazratiBilol

  • Newbie
  • *
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 1
  • Xabarlar: 7
ҚИЁМАТЛИ —ДЎСТЛАР.
« : 09 Iyun 2018, 11:26:49 »
Эркак киши ўзига дўст танлашда, касб-у ҳунар танлашда ва бир умрлик жуфт танлашда, ҳеч қачон адашмаслиги керак.
Бир куни ишдан чиқиб, бир таксига ўтирдим. Ҳайдовчи, сочи оппоқ ёши анча улуғ, қария отахон киши экан. Мен уларга:
-  “Амаки, фарзандларингизни қарзидан қутилиб, ҳаммасини уйли-жойли қилиб бўлмаганмисиз”, - деб сўрадим. Улар менга:
-  “Ҳа, ўз фарзандларимни ҳаммасини оилали, уйли-жойли қилиб бўлганман, аммо, яна 2 та қиз фарзандларим бор, улар учун ишлаб юрибман,” - деди. Бу жавобдан яна ҳайрон бўлдим. Шунда улар менга:
-  “Аллоҳ учун қиёматли дўст тутинган жўрам бор эди. Жуда қадрдон эдик. У қазо қилаётганида менга ўзининг 2 та қизини васият қилиб, уларни яхши жойга узатишимни сўраган эди,” — деб тушунтириш берди. – “Дўстим - жуда яхши эди. Мен оиламдан узоқда юрган вақтларимда  у менинг фарзандларимни ўйлаб бозор қилиб эшикдан кирмасдан, фарзандларимга озиқ-овқат етказиб, улардан доим ҳабар олиб юрган. Биз Аллоҳнинг розилиги учун, охиратимиз учун - дўст тутинганмиз"- деди. Таксист амаки, яна: “Шу дўстимнинг 2 та қизларини узатмагунимча, Аллоҳ мени жонимни олмай турсин, мана ишлаб уларни тўйига анча сеп сарпосини йиғиб қўйдим, ҳаммаси тайёр бўлиб қолди, ИншаАллоҳ энди яхши жойга насиб этса, уларни узатиб олсам, кейин ёруғ юз билан дўстимни олдига борсам деб умид билан яшаб, Аллоҳдан ризқ сўраб юрибман,” - деди.
Мен йиғлаб юбордим. Ҳа, ҳали шундай имони мукаммал инсонлар орамиз борда. Ўшалар борлиги учун бу дунё - шунча разолатлар билан ҳам қиймат бўлмасдан турибдида, деб ўйладим.
Ўша амаки билан хайрлашар эканман, уларга жуда ҳавасим келди. Чунки, унинг ҳақиқий ИМОНИ билан бирга - қиёматли, вафодор дўсти бўлган экан.Бу инсонларга ҳавасим келди. Қиёматли дўстлар кўпайсин.

MirzoMuhammad

  • Sr. Member
  • ****
  • Rahmat
  • -aytdi: 3
  • -oldi: 28
  • Xabarlar: 284
  • Jins: Erkak
  • رب زدني علماً
Javob: ҚИЁМАТЛИ —ДЎСТЛАР.
« Javob #1 : 03 Noyabr 2018, 13:37:54 »
Дўстлар шафоати
   Дўстлик асрлар оша тараннум қилиб келинган улкан инсоний фазилат саналади. Дўстликка барча миллат ва элатларда ҳам юқори рағбат бор. Айниқса, динимиз таълимотларида бу инсонийлик  яна ҳам чиройли ифода топган. Зеро ҳаётнинг пасту-баланди, яхши ва ёмон куни, умуман олганда ҳар қандай ҳолатда дўстга эҳтиёж сезилади.
وعنه ، قَالَ : قَالَ رَسُول الله - صلى الله عليه وسلم - : (( والَّذِي نَفْسِي بِيَدِهِ ، لا تَدْخُلُوا الجَنَّةَ حَتَّى تُؤْمِنُوا ، وَلا تُؤْمِنُوا حَتَّى تَحَابُّوا ، أوَلاَ أدُلُّكُمْ عَلَى شَيْءٍ إِذَا فَعَلْتُمُوهُ تَحَابَبْتُمْ ؟ أفْشُوا السَّلامَ بينكم )) رواه مسلم .
   Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади - Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
   “Жоним тасарруфида бўлган Зотга қасамки, имон кeлтирмагунингизча жаннатга кира олмайсизлар. Бир-бирларингиз билан дўст бўлмагунингизча мўмин бўлмайсизлар. Сизларни бир-бирингиз билан дўст бўладиган амалга далолат қилайми? Ораларингизда саломни ёйинглар”, дeдилар. (Муслим ривояти)
   وعنه ، قَالَ : قَالَ رَسُول الله - صلى الله عليه وسلم - : (( إنّ الله تَعَالَى يقول يَوْمَ القِيَامَةِ : أيْنَ المُتَحَابُّونَ بِجَلالِي ؟ اليَوْمَ أُظِلُّهُمْ فِي ظِلِّي يَوْمَ لاَ ظِلَّ إلاَّ ظِلِّي )) رواه مسلم .
   Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади - Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салла
   “Албатта Аллоҳ таоло Қиёмат куни: Менинг улуғлигим учун дўст бўлганлар қани? Бугун, Мeнинг соямдан бошқа соя йўқ кунда уларни соялантирурман”, дeйди”, дeдилар. (Муслим ривояти)
   Дўст ҳаётда инсоннинг доимий эҳтиёжи экан, қандай дўст танлашга ҳам катта эътибор бериш керак. Дунёвий таълимотларда дўстни сифатлар экан, дўст оғир кунингда синалади дейдилар. Бу тўғри. Лекин яна ҳам аниқроғ айтганда ўша оғир кун нафақат шу дунёда, балки маҳшаргоҳ майдонида яна ҳам эътиборлидир.
Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳдан "Энди бизлар учун на оқловчилар ва на бирон қадрдон дўст бордир" (Шуаро: 100, 101) оятлари ҳақида сўралганда шундай дедилар:
   "Бу қиёмат куни бўлади. Жаннат аҳли жаннатга, дўзах аҳли дўзахга кириб бўлгандан кейин, жаннат аҳлидан бўлган бири киши
   - Эй Раббим, фалончи ҳамроҳим қаерда, фалончи дўстим қаерда? Уни жаннатда кўрмаяпман-ку! - дейди. Унга:
   - У дўзахда, - дейилади. Шунда ҳалиги киши:
   - Эй Раббим, ё Парвардигоро! Унинг ёнимда эмаслиги сабаб жаннат менга татимаяпти, - дейди.
   Шунда Оллоҳ таоло унинг дўстини дўзахдан чиқарилишига буйруқ беради. У дўзахдан чиқиб, жаннатга кираркан, дўзах аҳли:
   - Уни ким шафоат қилди, уни ким чиқарди?! Унинг солиҳ амали борми?! дейдилар.
   - Йўқ, -  деб жавоб берилади.
   - Унда, шаҳид отаси ёки шаҳид акаси шафоат қилдими? -  дейдилар.
   - Йўқ, - дейилади.
   - Унда, пайғамбарлар ва расуллар шафоат қилишдими? - дейдилар.
   - Йўқ, уни солиҳ бир дўсти шафоат қилди, - дейилади.
   Шунда дўзах аҳли фарёд қилишади ва "Энди бизлар учун на оқловчилар ва на бирон қадрдон дўст бордир. Бас қанийди яна бир марта (яшашнинг иложи) бўлса-ю, бизлар ҳам мўминлардан бўлсак", дейдилар. (Шуаро: 100-102).

   Қамариддин Шарофуддинов. Асака т. “Имом Абу Юсуф” жоме масжиди имом хатиби
Нима камиб қоларди бу дунёга келмасам.
Келдиму, не фойда бор дунё сирин билмасам.
Илмлар уммонида бир умр чўмилмасам
Нега келдим дунёга илм талаб қилмасам.

MirzoMuhammad

  • Sr. Member
  • ****
  • Rahmat
  • -aytdi: 3
  • -oldi: 28
  • Xabarlar: 284
  • Jins: Erkak
  • رب زدني علماً
Javob: ҚИЁМАТЛИ —ДЎСТЛАР.
« Javob #2 : 06 Noyabr 2018, 10:18:11 »
Дўстлар зиёрати
Маълумки, динимиз таълимотларида мўминларнинг ўзаро дўст ва биродар бўлишлигига тарғиб қиланди. Хусусан Қурони каримда дўстлик ҳақида шундай баён қилинган.
وَالْمُؤْمِنُونَ وَالْمُؤْمِنَاتُ بَعْضُهُمْ أَوْلِيَاء بَعْضٍ يَأْمُرُونَ بِالْمَعْرُوفِ وَيَنْهَوْنَ عَنِ الْمُنكَرِ وَيُقِيمُونَ الصَّلاَةَ وَيُؤْتُونَ الزَّكَاةَ وَيُطِيعُونَ اللّهَ وَرَسُولَهُ أُوْلَـئِكَ سَيَرْحَمُهُمُ اللّهُ إِنَّ اللّهَ عَزِيزٌ حَكِيمٌ
Яъни: “Мўмин эркаклар ва мўмина аёллар бир-бирларига дўстдирлар. Улар яхшиликка буюрарлар, ёмонликдан қайтарарлар, намозни тўкис адо этарлар, закотни берарлар ҳамда Аллоҳга ва Унинг Расулига итоат қиларлар”. (Тавба. 71)
Демак дўстлик шунчаки улфатчилик эмас, ўзига яраша шарт ва масъулияти бўлган олийжаноблик экан. Дўстликни даъво қилган инсон дўстини яхшиликка ундаб туриши, агар гуноҳга ружуъ қўйган бўлса, уни ташлаб кетмаслиги, балки гуноҳдан қайтариши лозим. Акс ҳолда дўстликдан маъно йўқдир. Чунки дўст танамизнинг аъзосидир. Бу ҳақда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Мўминларнинг бир-бирларига бўлган дўстликлари, раҳмли бўлишлари ва мeҳрибонликлари худди жасадга ўхшайди. Агар ундан бирор аъзо оғриса, жасаднинг бошқа (аъзолари) бeдор бўлиб, иситмага мубтало бўлади», дeганлар. (Бухорий ва Муслим ривоятлари)
Дўстлик ҳақида имом Абу Лайс Самарқандий раҳимаҳуллоҳ “Бўстонул орифин” асрида ёзади:
Биродар ва дўстларни зиёрат қилиш яхши ва бу савобли ишдир. У билан дўстлик зиёда бўлади. Абу Умома Боҳилий:
"Бир мил юриб касални зиёрат қил, икки мил юриб Аллоҳ йўлидаги дўстингни зиёрат қил, уч мил юриб икки кишининг орасини ислоҳ қил", дедилар.
Мазкур асарда дўстга ҳурмат кўрсатиш, ўз навбатида дўст ҳам илтифотдан юз ўгирмаслиги кераклигига далил бор. Ториқ ибн Абдураҳмон ҳикоя қилади:
"Шаъбий ҳузурида ўтирган эдим, унинг олдига Фалон ибн Жарир келган эди, унга ёстиқ ташлади, у ўтирди-да:
"Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам):
"Сизларга бирор қавмнинг улуғи келса, уни ҳурмат қилинглар", деб айтганлар" деди”.
Абу Жаъфар айтади:
"Али ибн Абу Толибга (розияллоҳу анҳу) кўрпача тўшадим, унга ўтирдилар-да:
"Ҳурматдан фақатгина эшак бош тортади", дедилар".
Шунингдек ким билан дўстлашиш ҳақида бир донишманднинг ўғлига қилган насиҳати ибратлидир:
«Эй ўғилчам, беш тоифа инсонлардан ташқари хоҳлаганинг билан дўст бўл, аммо беш киши билан дўст бўлишдан сақлан. Ёлғончини дўст тутма, чунки ёлғончининг сўзи сароб каби яқинни узоқ, узоқни яқин кўрсатади. Аҳмоқни дўст тутма, чунки у сенга фойда бераман деб зарар келтиради. Тамагирни дўст тутма, чунки у сенга эйимлик ва ичимликни сотади. Бахилни дўст тутма, чунки бахил сенга керак бўлганда ёрдамини бермайди. Қўпол билан дўстлашма, чунки у сени ҳам, ота-онангни ҳам сўкади. Қўполлик қилаётгани эса, унинг хаёлига ҳам келмайди".
Дўстлар зиёрати учун қандай савоб борлиги ҳақида Абу Ҳомид Ғаззолий ёзади:
Узоқ жойда яшайдиган диний биродарини, қиёматли дўстини кўрмоқ учун кетаётган киши билан боғлиқ воқеани Пайғамбаримиз (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) баён қиладилар:
«Бир киши узоқ жойдаги уxровий қардоши — қиёматли дўстини зиёрат этгани кетаётганида Аллоҳ бир фариштани унга дуч қилди. Фаришта унга:
— Йўл бўлсин! — деди.
— Фалон қишлоқда қиёматли дўстим бор. Унинг ҳажга кетаётганини эшитиб, зиёратига боряпман, — деди у киши.
—   Сенга ундан бир манфаат борми, бу қадар узоқ йўл азобини тортиб кетяпсан? — деди фаришта.
—   Ҳеч бир манфаат йўқ, фақат Аллоҳ ризоси учун яxши кўраман ва шу учунгина кетяпман, — деди киши.
—   Эй, одам! Ҳеч шубҳа қилмагайсан, сен қиёматли дўстингни қанчалик севсанг, Аллоҳ ҳам сени шунчалик севади! — деди фаришта ва кўздан ғойиб бўлди”.
Бир ишни Аллоҳ Ризоси учун қилганни Аллоҳ жавобсиз ташлаб қўймайди ва муҳаққаҳ ўша қулини севади!  (Эй, фарзанд. зиёуз.сом кутубxонаси)

Шаҳобиддин Парпиев. Асака туман бош имом хатиби
Нима камиб қоларди бу дунёга келмасам.
Келдиму, не фойда бор дунё сирин билмасам.
Илмлар уммонида бир умр чўмилмасам
Нега келдим дунёга илм талаб қилмасам.