Muallif Mavzu: OITS ( SPID ) kasaligi  ( 51950 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 1 Mehmon ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

gayrat17

  • Sr. Member
  • ****
  • Rahmat
  • -aytdi: 69
  • -oldi: 61
  • Xabarlar: 388
  • Jins: Erkak
Re: OITS ( SPID ) kasaligi
« Javob #15 : 11 Yanvar 2008, 17:11:13 »
Yaqinda ilmiy safar bilan, Farg'ona viloyati SPID markaziga bordim, Ahvolni eshitib daxshatdandan qotib qoldim.
Qo'qon   shaxri birinchi o'rinda. Keyin Farg'ona, Marg'ilon shaxarlari. Eng achinarli holat Bag'dot tumanida. Ko'p narsalarni bu yerga yozib bo'lmaydi. boshqa forumga yozaman, forumjon.comga. :D

ikbaljohn

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 79
  • -oldi: 197
  • Xabarlar: 1101
  • Jins: Erkak
Re: OITS ( SPID ) kasaligi
« Javob #16 : 25 Yanvar 2008, 14:18:57 »
Yaqinda ilmiy safar bilan, Farg'ona viloyati SPID markaziga bordim, Ahvolni eshitib daxshatdandan qotib qoldim.
Qo'qon   shaxri birinchi o'rinda. Keyin Farg'ona, Marg'ilon shaxarlari. Eng achinarli holat Bag'dot tumanida. Ko'p narsalarni bu yerga yozib bo'lmaydi. boshqa forumga yozaman, forumjon.comga. :D
Marg'ilon shahri nima qilyapti spiskenda  :o
Marg'ilonda odamlar gripp ham bo'lmaydi,san qayodagi spidni gapiryapsan ::)

ALLADIN

  • Newbie
  • *
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 0
  • Xabarlar: 41
Re: OITS ( SPID ) kasaligi
« Javob #17 : 24 Fevral 2009, 10:52:53 »
OITS vaOIV kasalligining farqi nimada?
alladin  sizlarga sog'liq tilaydi.

JaviK

  • Moderator
  • Super Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 1451
  • -oldi: 1144
  • Xabarlar: 2415
  • Jins: Erkak
  • Hammaga sevish, Sevilish nasib etsin!
    • forum.ziyouz.com
Re: OITS ( SPID ) kasaligi
« Javob #18 : 22 Iyul 2010, 17:22:21 »
ОИВдан ҳимояланинг ёхуд яна ОИТС ҳақида огоҳлик
[/i][/color]

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ) ОИВ/ОИТС бўйича дастури маълумотларига кўра бугунги кунда дунё бўйича ОИВга чалинганлар сони 33 млн.ни ташкил этмоқда. Ð¥,ар йили дунёда 2 500 000 нафар шахс ОИВ инфекциясини ÑŽқтириб олмоқда. Хўш, аслида ОИВ ва ОИТС (СПИД) нима? Одамлар ундан қандай ҳимояланишлари лозим?

ОИВ бу одам иммунитети танқислиги вируси ҳисобланади. У фақат одамдан одамга зино, зарарсизлантирилмаган кесувчи, санчилувчи асбоб-ускуналар орқали ҳамда онадан болага ÑŽқади. Шунингдек, ОИВ тиш чўткаси, татуировка, маникюр орқали ҳам ÑŽқиши мумкин. ОИВ инфекциясининг асосий хусусияти шундаки, у узоқ вақтгача ҳеч қандай белгиларсиз кечади. ОИВни ÑŽқтирган кишилар узоқ йиллар давомида ўзларини соғлом сезадилар. Улар ОИВ инфекциясини ÑŽқтирганлар дейилади, яъни ОИТС билан касалланмаган ҳисобланади. Аммо ОИВ ÑŽқтирганлар ҳам, ОИТС билан касалланганлар ҳам бари-бир касаллик манбаи ҳисобланади.

ОИТС бу - одам иммунитети танқислиги синдромидир. Бу одамнинг касалланганини билдиради.

ОИВ қандай шароитларда одамдан одамга ÑŽқмайди? Юқорида вирусни асосан 3 кўринишда ÑŽқишини кўриб ўтдик. Вирус ҳаво-томчи ва маиший йўл билан ÑŽқмайди. Жароҳатланмаган тери ва шиллиқ қаватлар орқали касаллик ÑŽқмайди. Шунинг учун жамоат жойларида бўлганда, суҳбатлашганда, қўл бериб кўришганда, умумий чўмилиш ҳавзалари, ҳожатхона ва идиш-товоқдан фойдаланганда, ўпишганда, битта сочиқ ва ОИВга чалинган одам кийимларидан ÑŽқмайди. Касалликни қон сўрувчи ҳашаротлар (чивин, бит, кана) ва бошқалар ÑŽқтириши исботланмаган.

Ҳозир юртимизда ҳомиладорларда ОИВ инфекциясини эрта босқичларда аниқлаш ишлари олиб борилмоқда. ОИВ аниқланган аёл ҳомиладорлик вақтида антиретровирусли терапия муолажасини олса, бола соғлом туғилиши мумкин. Аслида ҳомила йўлдош туфайли она қорнида вирусдан ҳимояланган бўлади. Бу онанинг иммунитетига, дори-дармонларни вақтида қабул қилишига, шахсий гигиена қоидаларига амал қилишига боғлиқ. Вирус асосан бола туғилаётган вақтда ÑŽқиши мумкин.

«Namozni mukammal ado etingiz, zakot beringiz va ruku qiluvchilar bilan birga ruku qilingiz» (Baqara, 43).

JaviK

  • Moderator
  • Super Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 1451
  • -oldi: 1144
  • Xabarlar: 2415
  • Jins: Erkak
  • Hammaga sevish, Sevilish nasib etsin!
    • forum.ziyouz.com
Re: OITS ( SPID ) kasaligi
« Javob #19 : 22 Iyul 2010, 17:37:53 »
ОИТС тарихдан

 
ОИТС (СПИД) хасталиги ва ОИВ (ВИЧ) — инфекциянинг келиб чиқиш тарихи ҳақида етарли даражада илмий асосланган далиллар ва бир нечта назарий тахминлар Ñ‚Ñžғрисида анчагина гапириш мумкин. Қисқа қилиб айтганда, улардан бири - ушбу хасталикнинг келиб чиқиши, 1950 йилларда Африка қитъасида, касаллик келтириб чиқарувчи вирус одамларга маймунлардан ўтган деган назарий тахминлар бор. Шунингдек, ўша даврларда одамларда клиник белгилари ва оқибати бўйича ҳозирги ОИТС касаллигига ўхшаш айрим хасталиклар мавжуд бўлган. Аммо улар ичида айрим клиник белгиларига кўра бошқачароқ, даволаш қийин бўлган ва натижада доим ўлим билан тугалланаётгани Ñ‚Ñžғрисида маълумотлар пайдо бўлган. Кейинчалик бундай муаммолар 1981 йилда АҚШда (Атланта шаҳрида) касалликларни назорат қилувчи Марказда янги хасталик рўйхатга олинган ва унга орттирилган иммун танқислиги синдроми (ОИТС-СПИД) деб ном берилди.
 
1987 йилнинг ўрталарига келиб СПИД синдроми билан касалланганларнинг сони 930 тага, у билан зарарланган (ÑŽққан) кишиларнинг сони эса 60000 га яқинлашган. Олим Г.Данилин маълумотларига кўра 1991 йилдаёқ СПИД эпидемияси 150 та мамлакатни забт этган эди. У ўзининг хавфлилигига кўра атом бомбасидан кам эмас, деб таъкидланади.
 
1991 йилдаёқ 60 дан ортиқ мамлакатларда, жумладан СССРда (23 апр.1990 й) «Ð¡ÐŸÐ˜Ð” касаллигини олдини олиш учун қонун» чиқарилган ва ўша дастур (программаси) учун 10 млн рубль ажратилган бўлса, АҚШда 1,6 млрд доллар ажратилган.
 
Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотига кўра, ҳозирги кунда дунёнинг 197 мамлакатида 1999 йил охиригача 35 млн. одам ОИТС билан хасталанган ва улардан 13,5 млн. вафот этган. Ҳозирги кунда эса 60 млн. атрофида ҳисобланмоқда. Ўзбекистонда ҳам ОИТС билан касалланганларнинг сони ортиб бормоқда
«Namozni mukammal ado etingiz, zakot beringiz va ruku qiluvchilar bilan birga ruku qilingiz» (Baqara, 43).

Robiya

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 770
  • -oldi: 2058
  • Xabarlar: 7634
  • Jins: Ayol
  • Tilim ila dilimni bir qil, Ilohim
    • Haqiqiy o'zbekona forum
Re: OITS ( SPID ) kasaligi
« Javob #20 : 29 Avgust 2010, 14:43:31 »
 :as:

Хатна қилиш – ОИТС (СПИД)га қарши самарали восита



Нельсин Манделанинг айтиши буйича, СПИД Африкада бу нафақат касаллик, балки ҳақиқий фожеадир. Бу даҳшатли вирус кўп инсонлар ҳаётига зомин бўлмоқда. Ҳатто уруш-қатағон йиллар, очлик ва қўрғоқчилик каби офатлар оқибатида ҳам бу даражада кўп одам умрини олиб кетмаган. Албатта Африка қитъаси ниҳоят даражада камбағал қитъа ҳисобланади. Ҳозирги кунда СПИД билан курашиши учун бу қитъада кўп миллиард маблағлар сарф қилинмоқда, аммо натижа эса ҳамон йўқ. Дунё соғлиқни сақлаш вазирлиги СПИДга қарши ишлатиш мумкин бўлган ва бу борада бир натижага эришилган ҳар бир усулларни қўллаб кўра бошлади. Бу кузатишлар оқибатида эркакларни Хатна қилиш жуда яхши фойда бериши маълум бўлди. СПИД билан касалланиш хатна қилинган эркакларда 48-60 % кам учрар экан.

Ҳар бир ҳалқнинг ўз урф-одатлари мавжуд. Баъзи халқларда йигитни эркаклик даражасига эришиш даврини турли хил қийноқ усуллари билан белгилашган. Аммо Ислом ва Яхудий динларида эса Ñžғил болаларни хатна қилиш одат бўлган. Олимлар бу урфларни ўзида яширин шифо воситаларини сақлаган бўлиши мумкин, деган фикрда ўргана бошлашди.

Хатна қилдиришнинг тарафдорлари бу усулни кўпгина касалликлардан даво деб қабул қилишади. Ҳақиқатан, хатна қилинган болаларда сийиш пайтидаги ачишиш, қизариш каби Ñ‘қимсиз касалликлар бўлмайди. Яна уретрит, поелонефрит, олат саратони, олат учи шамоллаши ва гигиена тарафдан ҳам фойдали. Ҳамда хатна қилинмаган эркакнинг нутфаси аёл бачадонида ўсма пайдо бўлишига ҳам олиб келади. Ҳамда хатна қилиш олат учи териси йўғонлашиб жинсий алоқани чўзишга сабаб бўлади ва айнан терининг шу йўғонлашиши ВИЧ вирусини жинсий алоқа пайтида ÑŽқишини олдини олади. Бу эса Пайғамбаримиз с.а.в. нинг ҳар бир суннатларида бир ҳикмат борлигининг исботидир.

«...Shoyadki, yoqtirmagan narsangiz siz uchun yaxshi bo'lsa. Va shoyadki, yoqtirgan narsangiz siz uchun yomon bo'lsa. Alloh biladir, siz bilmassiz» («Baqara», 216)

 

SPID – dunyo miqyosidagi firibgarlik(mi)?

Muallif AbdulAzizBo'lim Salomatlik

Javoblar: 0
Ko'rilgan: 2901
So'nggi javob 30 Noyabr 2009, 09:25:17
muallifi AbdulAziz