Muallif Mavzu: ИСЛОМИЙ ОИЛА  ( 819 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 1 Mehmon ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

HazratiBilol

  • Newbie
  • *
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 1
  • Xabarlar: 7
ИСЛОМИЙ ОИЛА
« : 28 Iyun 2018, 07:45:32 »
Бир одам хотинидан:
 "Мени севасанми?" - деб сўраб, қасам ичдирди. Хотини:
- "Йўқ, севмайман", - деди. Бунинг хабари Умар розияллоҳу анҳуга етиб келди ва у аёлдан:
- "Эрига "Сени ёмон кўраман", деб айтган хотин сенмисан?" - дея сўрадилар. Аёл:
- "Ҳа, у мендан “Аллоҳ ҳаққи айт”, деб туриб олди. Мен ёлғон гапиришга журъат қилолмадим", - дея жавоб қилди. Шунда ҳазрати Умар дедилар:
 - "Ёлғон гапир!!!
 Агар сизлардан бирингиз бировни ёқтирмаса, бу ҳақда унга сўзламасин!!!
 Чунки жуда кам оилаларгина муҳаббат устига қурилади. Одамлар Ислом ва эҳсон асосида яшашади".
Ҳазрати Умарнинг фиқҳларига тасаннолар!!!Яъни, оилалар фақатгина муҳаббат узра бахтли бўлмайди. Балки гўзал оилавий ҳаёт учун кўпроқ Ислом ва бир-бирига яхшилик қилиш боис бўлади.

Richardh

  • Newbie
  • *
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 0
  • Xabarlar: 1
Javob: ИСЛОМИЙ ОИЛА
« Javob #1 : 20 Iyul 2018, 13:59:16 »
The most important thing for knowledge in this forum.

MirzoMuhammad

  • Sr. Member
  • ****
  • Rahmat
  • -aytdi: 3
  • -oldi: 28
  • Xabarlar: 298
  • Jins: Erkak
  • رب زدني علماً
Javob: ИСЛОМИЙ ОИЛА
« Javob #2 : 24 Iyul 2018, 12:34:21 »
ЯХШИ ХУЛҚ
   Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар:
"Бир мусулмоннинг хулқи яхши бўлса, кeчаси билан ибодат қилган мусулмоннинг даражасига тeнг бўлади", деганлар".
Абдуллоҳ ибн Амр разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Ахлоқнинг яхши бўлиши, таомнинг покизалиги, ростлик ва омонатга хиёнат қилмаслик - мана шу тўрт хислатни Аллоҳ таоло сeнга бeрган бўлса, дунёвий ишлардан чeтда қолган бўлсанг ҳам, зарари йўқдир". (“Адабул муфрад”)
Одобни болаликдан бериш лозим. Кимки болаликдан тарбия олмаса кейин бу йўлга тушиш қийин бўлади. Айниқса маҳалладаги ҳар бир бола учун ҳар биримиз жавобгар эканлигимизни унутмаслигимиз керак.
Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар:
“Ҳар бир фарзанд мусулмончиликни қабул қилаверадиган табиат билан туғилади, лекин уни яҳудийга айлантириб юборадиган ҳам, насроний ёки мажусийга айлантириб юборадиган ҳам унинг ота-онасидир”. (Бухорий ривояти).
Абу Ҳафс Умар ибн Абу Салама Абдуллоҳ ибн Абдул Асад разияллоҳу анҳудан ривоят  қилинади. «Мeн ёшлик пайтимда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг тиззаларига ўтирдим. Қўлим товоқнинг атрофида айланганида Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Эй болакай, аввал «Бисмиллоҳ», дeгин. Ўнг қўлинг билан егин ҳамда ўзингнинг олдингдан егин», дeдилар. Ўшандан буён овқат ейиш одатим ана шу тарзда бўлди». Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
Фақиҳ, Аллоҳ ундан рози бўлсин, айтади: Отамнинг Ҳифс Искандаронийдан ҳикоя қилганларини эшитдим. У киши, Аллоҳ раҳмат қилсин, Самарқанд уламоларидан эди. У кишининг олдига бир киши кeлиб:
«Ўғлим мeни уриб қийнайди”, дeди.
“Субҳоналлоҳ, ўғил ҳам отани урадими?”
“Ҳа, мeни уриб оғритди”.
“Сeн унга таълим-тарбия, одоб-ахлоқ бeрдингми?”
“Йўқ”.
“Сeн унга Қуръонни ўргатдингми?”
“Йўқ”.
“Ўғлинг нима иш қилади?”
“Дeҳқончилик”.
“Сeни уришига сабаб бўладиган бирон нарса ўргатганмидинг?”
“Йўқ”.
Олим айтдики:
“Балки ўғлинг тонгда эшакка миниб, ҳўкизлари олдида, итини эргаштириб даласига кeтаётиб, Қуръон ўқишни билмагани учун қўшиқ айтиб кeтаётган бўлса, шу пайт сeн ўғлингга рўбарў кeлиб қолган бўлсанг, сeни ҳам бир мол дeб ўйлагандир. Бошингни ёрмагани учун Худога ҳамд айтгин!” (Танбeҳул ғофилин. зиёуз.cом кутубхонаси)

Холиқов Анваржон. Асака туманидаги Пастки Қурама жоме масжиди имом хатиби
Нима камиб қоларди бу дунёга келмасам.
Келдиму, не фойда бор дунё сирин билмасам.
Илмлар уммонида бир умр чўмилмасам
Нега келдим дунёга илм талаб қилмасам.

MirzoMuhammad

  • Sr. Member
  • ****
  • Rahmat
  • -aytdi: 3
  • -oldi: 28
  • Xabarlar: 298
  • Jins: Erkak
  • رب زدني علماً
Javob: ИСЛОМИЙ ОИЛА
« Javob #3 : 24 Iyul 2018, 13:55:00 »
Ёқут бўлаги
   Тоза олтин ҳар қанча ахлатга қоришса ҳам олтинлигича қолганидек, имон-эътиқодли инсон ҳар қанча фосиқу-фужжор орасида ҳам имон жилоси билан ажралиб турар экан.
Ёқутнинг кичкина бўлаги ҳам катта бўлаги янглиғ жилоланганидек, тақволик инсоннинг фарзанди ҳам ажралиб туради. Ҳозирги кунда ҳам мактаб ўқувчиларига разм солинг, тақволи инсонларнинг фарзандлари оқиллиги ва одоби ила ажралиб туради.
“Мунаббиҳот” китобида келганидек, кимки ҳаромдан сақланиб ҳалол еса, унинг фикри тиниқлашади. Инчунун фарзандлариннг табиати ҳам гўзал ва эътиборли бўлади.
Ҳикоя:
Шўро даврида бир ёш муаллима бошланғич синф ўқувчиларига табиатшунослик дарси давомида даҳрийликдан тушунча берди. Аввало ўзининг даҳрий эканлигига иқрор бўлди. Дунёқарашидан келиб чиқиб даҳрийликни кўкларга кўтариб мақтади.
   Ниҳоят жажжи ўқувчиларнинг мурғак дунёқарашини қанчалик даражада захарлаганини билиб кўриш мақсадида уларнинг даҳрий ёки даҳрий эмасликларини сўради. Табиийки, даҳрийлик нималигини билмаган ўқувчилар устозларига тақлид қилган ҳолларида ўзларини даҳрийлигини эътироф қилишди.
   Фақат биргина Зайнаб исмли қиз индамай ўтирар эди. Муаллима ундан сўради:
-   Нима, сен даҳрий эмасмисан?
-   Йўқ. Мен даҳрий эмасман.
-   Сен кимсан?
-   Мен мусулмонман.
-   Нима учун сен даҳрий эмас, мусулмонликни танладинг?
-   Чунки мени ота-онам шундай тарбия қилган. Улар ҳам мусулмонлар. Шунинг учун мен ҳам мусулмонман.
-   Хўп, унда ота-онанг аҳмоқ бўлганларида сен ҳам аҳмоқ бўлармидинг?
Муаллима ўзича ғолиблигини намойиш қилиб мағрурлик билан ўқувчиларига қаради. Хонада кулги кўтарилди. Зайнаб бир оз жим турди. Ниҳоят кулги тўхтаганидан сўнг табассум қилиб, босиқлик билан жавоб берди:
-   Йўқ. Агар ота-онам аҳмоқ бўлганларида мен даҳрий бўлар эдим...


Анваржон Холиқов. Асака туманидаги “Пастки Қурама” жоме масжиди имом хатиби
Нима камиб қоларди бу дунёга келмасам.
Келдиму, не фойда бор дунё сирин билмасам.
Илмлар уммонида бир умр чўмилмасам
Нега келдим дунёга илм талаб қилмасам.