Muallif Mavzu: Жамоат намози  ( 294 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 1 Mehmon ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

MirzoMuhammad

  • Sr. Member
  • ****
  • Rahmat
  • -aytdi: 3
  • -oldi: 28
  • Xabarlar: 284
  • Jins: Erkak
  • رب زدني علماً
Жамоат намози
« : 12 Iyul 2018, 10:27:43 »
Бугунги кун неъмати
Алҳамдулиллоҳки, бугунги кунимизда диний қадриятларимизга эътибор юқори. Жумлада масжидларимиз ҳар қачонгидан ҳам кўра обод. Ичкарисию-ташқариси шинам ва покиза. Намозхонлар сони ҳам ортиб бормоқда. Натижада халқимиз ҳозирги глобал тартибсизликлар даврида Исломни ниқоб қилиб олган турли туман оқимларнинг тузоқларига илинмасдан, Исломнинг ҳақиқий инсонпарварлик ғояларидан танишиб, муқаддас динимиз нақадар тинчликсевар, нақадар бағрикенг ва нақадар маърифатпарвар дин эканлиги англаб етмоқдалар. Шу билан бирга жамоат намозидек улкан ажру-савобларга етишмоқдалар.
Буларнинг ҳаммаси учун Аллоҳ таолога беҳисоб ҳамду-сано, маърифат дарвозаларини кенг очиб юборган Юртбошимиз бошлиқ барча дунёвий ва диний раҳнамоларимизга ташаккур айтсак кам.
Бугунги кунда жамоат намозининг савобларидан ёзмасак бўлмас.
Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.)
«Менинг жоним тасарруфида бўлган зотга қасамки, мен ўтин тeриб кeлишни буюришга қасд қилсам. Бас, ўтин тeриб кeлинса. Кeйин намоз ўқишга буюрсам, у намозга азон айтилса, кeйин бир кишига буюрсам, у одамларга намоз ўқиб бeрсаю мен бунга хилоф қилиб, жамоатга кeлмаганларнинг уйига ўт қўйиб юборсам», дeб айтдилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
Ибн Масъуддан (р.а.) ривоят қилинади. Бу зот: «Кимни эртага Аллоҳ таолога мусулмон ҳолда йўлиқиш хурсанд қилса, азон айтиладиган масжидда намозларини адо этсин. Албатта, Аллоҳ набийларингизни ҳидоят йўлига йўналтириб қўйган. Албатта, бeш вақт намозни масжидда жамоат билан ўқиш ҳидоят йўлларидандир. Агар сизлар ҳам уйида намоз ўқувчи кишилар каби уйингизда ўқисангиз, набийларингиз суннатини тарк қилган бўласизлар. Агар набийларингиз суннатини тарк қилсангизлар, залолатга кeтасизлар. Биз саҳобаларни кўрар эдик. Маълум бир нифоқи бор мунофиқ бўлмаса, жамоат намозидан қолмас эди. Икки кишининг орасида кeлиб бўлса ҳам, сафда турар эди», дeдилар. Имом Муслим ривоятлари.
Имом Муслимнинг бошқа ривоятларида: «Албатта, Расулуллоҳ (с.а.в.) бизга ҳидоят йўлини ўргатдилар. Азон айтиладиган масжидда намозни жамоат билан ўқиш ҳидоят йўлларидандир», дeдилар. (Риёзус солиҳийн. Абу Закариё Яҳё ибн Шараф Нававий. зиёуз.cом кутубхонаси)
Абу Ҳурайра ривоят қиладирлар: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Одамлар азон айтмакнинг ҳамда биринчи сафда туриб намоз ўқимакнинг қанчалик савоби борлиғини билганларида эрди, ҳеч бўлмаганда чек ташлаб, ўз ниятларига эришган бўлур эрдилар. Агар одамлар жамоат бирлан намоз ўқимакнинг савобини билғай эрдилар, ким ўзарга масжидға югуриб кетган бўлур эрдилар. Агар одамлар бомдод бирлан хуфтон намозини жамоат бирлан бирга ўқимакда не савоб борлиғини билсалар эрди, эмаклаб бўлса ҳам боришғай эрдилар», — деганлар». (Ал-жомеъ ас-саҳиҳ. Имом Исмоил ал-Бухорий. www.ziyouz.com kutubxonasi)
Пайғамбаримиз (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) марҳамат этадилар:
«Намоз — дин устунидир. Намозни мукаммал ўқиган динини мукаммал қилади. Намозни бузган динни бузади. Намоз — барча ибодатлардан афзалдир. Намозни жамоат билан ўқимоқ, ёлғиз ўқигандан йигирма беш, йигирма етти даража афзалдир».
Пайғамбаримиз (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) шундай марҳамат этадилар:
«Жамоат билан намоз ўқишни узрсиз тарк этиб, уйида ёлғиз ўқиган киши фақат қарзини ўтайди. Йигирма етти даражали жамоат савобидан маҳрум
бўлади». (Эй, фарзанд. Абу Ҳомид Ғаззолий. www.зиёуз.сом кутубxонаси)

Исомидин Сайфуллаев. Асака т. "Имом Муҳаммад" жомеъ масжиди имом хатиби
Нима камиб қоларди бу дунёга келмасам.
Келдиму, не фойда бор дунё сирин билмасам.
Илмлар уммонида бир умр чўмилмасам
Нега келдим дунёга илм талаб қилмасам.