Muallif Mavzu: Қўшни  ( 305 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 1 Mehmon ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

MirzoMuhammad

  • Sr. Member
  • ****
  • Rahmat
  • -aytdi: 3
  • -oldi: 28
  • Xabarlar: 298
  • Jins: Erkak
  • رب زدني علماً
Қўшни
« : 17 Iyul 2018, 15:32:30 »
Қўшнинг жўҳид бўлса ҳам
Жобир ибн Абдуллоҳ разияллоҳу анҳу айтдилар: "Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам илгари жаноза намози ўқиладиган ер (мақоми Иброҳим)да оқ кийим кийган бир киши билан рўбарў ўтирган вақтларида бир одам ўз қўшнисидан кўраётган зулмдан шикоят қилгани келиб, мақоми Иброҳим билан Рукни Ямоний ўртасида ўтирдида:
"Ё Расулуллоҳ! Ота-онам сизга фидо бўлсин, ёнингиздаги оқ кийим кийган киши ким эди?" - деб сўради.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
"Уни сен кўрдингми? Сенга кўп яхшилик, баракотлар. келибди, у Ҳазрат Жаброил эдилар. Жаброил (а.с.) менга қўшничилик ҳақида шунчалар кўп таъкидладики, ҳатто мен қўшниларни бир-бирига меросхўр қилиш ҳақида Аллоҳ таолодан ваҳий келтирдилар шекилли, деб гумон қилдим", дедилар".
Савбон разияллоҳу анҳу айтдилар: "Икки киши бир-бири билан уч кундан ортиқ аразлашиб юриб, биттаси вафот этса ёки иккаласи ҳам ярашиб олмай, шу ҳолда ўлса, албатта, иккиси ҳам Аллоҳнинг қаҳрига йўлиқади. Қайси бир қўшни ўз қўшнисига зулм қилиб, уни ўз ҳовлисидан чиқиб кетадиган ҳолатга келтирса, албатта ҳалокатга учрайди", дедилар.
Мужоҳид разияллоҳу анҳу айтдилар: "Ибн Абдуллоҳ ибн Амр разияллоҳу анҳунинг ёнида эдим. Қули бир қўйни сўйиш учун судраб олиб кетаётган эди.
«Эй, йигит! - деди Ибн Амр. – қўйни сўйганинг заҳоти улуш беришни ёнимиздаги яҳудий қўшнимиздан бошлаш эсингдан чиқмасин!"
Ёнимизда турган бир одам:
"Яҳудийга эҳсон қиласанми? Аллоҳ сени ислоҳ қилсин!" - деди. Абдуллоҳ ибн Амр:
"Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам қўшнига эҳсон қилишликни тавсия этганларини эшитганман, шунчалар кўп тавсия қилганларки, ҳатто қўшни бизга меросхўр бўладимикин, деб ўйлаб қолганмиз". деб жавоб берди .
(Ал-адаб ал-муфрад. Имом Исмоил ал-Бухорий. зиёуз.cом кутубхонаси)
Абу  Ҳанифа  (раҳматуллоҳи  алайҳ)  Алқамадан,  у  Ибн  Бурайдадан,  у  эса отасидан ривоят қилади. Ибн Бурайданинг отаси нақл этади:
«Биз  бир  куни  Пайғамбаримизнинг  ёнларида  ўтирар  эдик.  У  зот  саҳобаларига:
 «Яҳудий  қўшнимиз  бемор  экан,  юринглар,  уни  зиёрат қилайлик»,  дедилар. 
Яҳудийнинг  уйига  кирдилар.  У  ўлим  тўшагида  ётар  эди. Расулуллоҳ:
“Аллоҳдан  ўзга  илоҳ  йўқлигига,  мен  Аллоҳнинг  расули эканимга  иқрормисан?”  дедилар. 
Яҳудий  отасига  қайрилиб  қаради,  отаси жим  эди.  Расулуллоҳ  (соллаллоҳу  алайҳи  ва  саллам)  яна: 
“Аллоҳдан  ўзга илоҳ  йўқлигига,  мен  Аллоҳнинг  расули  эканимга  иқрормисан?”
 Бемор яҳудий  яна  отасига  қараб  қўйди.  Бу  сафар  отаси:
«Иқрор  бўл»,  деди.
Йигит: 
«Аллоҳдан  бошқа  илоҳ  йўқлигига,  Муҳаммад  Аллоҳнинг  расули эканига  иқрорман»,  деди.  Пайғамбаримиз  бундай  марҳамат  қилдилар:
«Оловдан қутқарган Аллоҳга ҳамд бўлсин».
(Имом Абу Ҳанифа муснади. Fikr Media кутубхонаси. fikr.uz)

Азизбек Жабборов. Асака т. “Мамир қори” жоме масжиди имом хатиби
Нима камиб қоларди бу дунёга келмасам.
Келдиму, не фойда бор дунё сирин билмасам.
Илмлар уммонида бир умр чўмилмасам
Нега келдим дунёга илм талаб қилмасам.

MirzoMuhammad

  • Sr. Member
  • ****
  • Rahmat
  • -aytdi: 3
  • -oldi: 28
  • Xabarlar: 298
  • Jins: Erkak
  • رب زدني علماً
Javob: Қўшни
« Javob #1 : 21 Noyabr 2018, 12:07:02 »
Қўшниларнинг яхшиси
Қўшничилик муносабатлари ҳақида қанча ёзсак кам. Ҳолбуки, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга Жаброил алайҳис салом ҳам қўшничилик ҳақида жуда ҳам кўп васият қилганликлари кўпчиликка маълум.
Оиша разияллоҳо анҳу айтадилар: "Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
"Ҳазрат Жаброил қўшни ҳақига риоя қилиш тўгрисида менга шу қадар кўп васият қилдиларки, мен уни ҳатто молимга ҳам меросхўр қилиб қўйсалар керак, деб ўйладим", - дедилар".
Қуръони карим оятларида ҳам бу ҳақда баён қилинган:
وَاعْبُدُواْ اللّهَ وَلاَ تُشْرِكُواْ بِهِ شَيْئاً وَبِالْوَالِدَيْنِ إِحْسَاناً وَبِذِي الْقُرْبَى وَالْيَتَامَى وَالْمَسَاكِينِ وَالْجَارِ ذِي الْقُرْبَى وَالْجَارِ الْجُنُبِ وَالصَّاحِبِ بِالجَنبِ وَابْنِ السَّبِيلِ وَمَا مَلَكَتْ أَيْمَانُكُمْ إِنَّ اللّهَ لاَ يُحِبُّ مَن كَانَ مُخْتَالاً فَخُوراً
Яъни: “Ва Аллоҳга ибодат қилинглар ва Унга ҳеч нарсани ширк келтирманглар. Ота-онага, қариндошларга, етимларга, мискинларга, яқин қўшниларга, ён қўшниларга, ёнбошдаги соҳибларга, кўчада қолганларга ва қўлингизда мулк бўлганларга яхшилик қилинглар. Албатта, Аллоҳ ўзини юқори тутувчи ва одамлар устидан фахр қилувчиларни хуш кўрмас”. (Нисо. 36)
Тафсирчи уламоларимиз ояти каримада зикр қилинган «яқин қўшни»ни қариндош қўшни, яъни, яқинлиги бор қўшни, деб; «ён қўшни»ни эса оддий, яқинлиги йўқ қўшни, деб тушунтирганлар.
Қўшнига яхшилик қилиш ҳақидаги исломий таълимотлар ҳам дунёда мисли йўқ таълимотдир. Кези келганда шу жойда бир неча ҳадиси шарифларни кўриб ўтайлик.
Имом Термизий Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом:
«Аллоҳнинг ҳузурида дўстларнинг яхшиси ўз дўстига яхшилик қилганидир. Аллоҳнинг ҳузурида қўшниларнинг яхшиси ўз қўшнисига яхшилик қилганидир», деганлар.
Ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Эй аҳлим, намоз ўқинг, закот беринг, мискинларга, етимларга, қўшниларга яхшилик қилинг. Шояд Аллоҳ сизларни жаннатда бирга қилса, деган одамга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин», деганлар. (Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Яхшилик ва ахлоқ китоби)
Ҳадиси қудсийда айтилади:
“Эй Одам фарзанди! Жаҳаннам оловини ҳар бир кофир учун, чақимчи учун, ота-онасига оқ бўлган киши учун, риёкор учун, молидан закот бермайдиган кимса учун, зинокор учун, судхўр ва ароқхўр учун, етимга зулм қилувчи учун, хоинга хизмат қилувчи учун, ўликка бўкириб йиғловчи учун ва қўшниларга озор берувчи ҳар кимса учун,  фақат шулар учун яратдим”.
“Эй Одам фарзанди! Зиммангда учта мажбурият бор: молингдан закот бериш, қариндошлар билан  алоқани  узмаслик,  оиланг  ва  меҳмонларингга  тааллуқли  ишлар.  Агар  буюрганимни қилмасанг, (шармандали жазолаш билан) сени бутун оламларга ибрат қиламан.
Эй  Одам  фарзанди!  Агар  қўшнингнинг  ҳаққига  оиланг  ҳаққини  адо  қилгандек  риоя қилмасанг, сенга назар солмайман, амалингни қабул қилмайман, дуонгни ижобат этмайман”.
Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳидан қўшни ҳақида сўралганда, у. шундай жавоб берди:
"Ҳовлининг олд томонидан қирқ ҳовли, орт томондан қирқ, ўнг томонидан қирқ, сўл томондан қирқ ҳовлининг ҳаммаси қўшни ҳисобланади".
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу: "Яқиндаги қўшни қолиб, узоқдагига юугурилмайди. қўшничилик узоқдагиси билан эмас, яқиндагиси билан бошланади” деган.

Шаҳобиддин Парпиев. Асака туман бош имом хатиби
Нима камиб қоларди бу дунёга келмасам.
Келдиму, не фойда бор дунё сирин билмасам.
Илмлар уммонида бир умр чўмилмасам
Нега келдим дунёга илм талаб қилмасам.