Muallif Mavzu: Тақво  ( 76 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 1 Mehmon ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

MirzoMuhammad

  • Sr. Member
  • ****
  • Rahmat
  • -aytdi: 3
  • -oldi: 28
  • Xabarlar: 343
  • Jins: Erkak
  • رب زدني علماً
Тақво
« : 12 Mart 2019, 13:45:58 »
يَا أَيُّهَا النَّاسُ إِنَّا خَلَقْنَاكُم مِّن ذَكَرٍ وَأُنثَى وَجَعَلْنَاكُمْ شُعُوباً وَقَبَائِلَ لِتَعَارَفُوا إِنَّ أَكْرَمَكُمْ عِندَ اللَّهِ أَتْقَاكُمْ إِنَّ اللَّهَ عَلِيمٌ خَبِيرٌ
“Эй одамлар! Биз сизларни бир эркак ва аёлдан яратдик ва сизларни ўзаро танишишингиз учун халқлар ва қабилалар қилиб қўйдик. Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида энг ҳурматлигингиз энг тақводорингиздир. Албатта, Аллоҳ билувчи ва хабардор зотдир”. (Ҳужурот. 13)
Нима камиб қоларди бу дунёга келмасам.
Келдиму, не фойда бор дунё сирин билмасам.
Илмлар уммонида бир умр чўмилмасам
Нега келдим дунёга илм талаб қилмасам.

MirzoMuhammad

  • Sr. Member
  • ****
  • Rahmat
  • -aytdi: 3
  • -oldi: 28
  • Xabarlar: 343
  • Jins: Erkak
  • رب زدني علماً
Javob: Тақво
« Javob #1 : 12 Mart 2019, 13:46:24 »
Тақво нажотдир
Қиёмат кунининг эгаси бўлганлиги учун Аллоҳ яхшиларни мукофотлаб, ёмонларни жазолагувчи зот ҳисобланади. Биз нима қилишимиз лозим? Аллоҳнинг азобидан сақланишимиз лозим!.. Чунки Аллоҳ ёмонларни жаҳаннамда азоблаб, ёқади. Кўзлар кўрмаган, ақллар бовар қилмаган қўрқинчли азобга гирифтор қилади. Шунинг учун ҳам Унинг азобидан сақланиш керак. бунинг учун эса тақво зарур.
Тақво, бу арабчада сақланмоқ, қўрқмоқ деган маънони билдиради. Ўзаги «воқая»дир. Воқая қилиш бирор нарсадан асранмоқ, сақланмоқ дегани. Тақво бу – инсоннинг ўзини ҳаром ишлардан сақлаши ва қўриқлаши. Нимадан асрайди? Ўзини Аллоҳнинг ғазабидан асрайди. Чунки Аллоҳ таоло – куч-қудрат соҳиби. У охиратда инсонларнинг қилган амалларига яраша жавобини беради.
Тақво қилишнинг фазилатлари ва фойдалари жуда ҳам бисёр бўлиб, Қуръони каримда уларнинг бир қанчалари зикр этиб ўтилган. Жумладан:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا إِنْ تَتَّقُوا اللَّهَ يَجْعَلْ لَكُمْ فُرْقَانًا وَيُكَفِّرْ عَنْكُمْ سَيِّئَاتِكُمْ وَيَغْفِرْ لَكُمْ وَاللَّهُ ذُو الْفَضْلِ الْعَظِيمِ.
яъни: “Эй, имон келтирганлар! Агар Аллоҳдан қўрқсангиз, сизлар учун (ҳақ билан ноҳақликни) ажрим этувчи (ёрдам)ни берур ва гуноҳларингиздан ўтиб, сизларни мағфират қилур. Аллоҳ улкан фазл соҳибидир (Анфол сураси, 29-оят).
Тақводор бандага ҳар қандай танг ҳолатдан чиқиш йўллари осон қилиб қўйилади, унга ризқ эшиклари ҳам ланг очилади. Бу ҳақда Қуръони каримда шундай дейилган:
وَمَنْ يَتَّقِ اللَّهَ يَجْعَلْ لَهُ مَخْرَجًا وَيَرْزُقْهُ مِنْ حَيْثُ لَا يَحْتَسِبُ (سورة الطلاق/3-2 آية).
яъни: “Кимки Аллоҳга тақво қилса, У унга (ташвишлардан) чиқиш йўлини (пайдо) қилур. Яна, уни ўзи ўйламаган жойдан ризқлантирур (Талоқ сураси, 2-3-оятлар).
Тақво туфайли осмонлару ердан баракотлар ёғилиб, халқлар фаровон ҳаёт кечиришларига муяссар бўладилар. Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:
وَلَوْ أَنَّ أَهْلَ الْقُرَى آَمَنُوا وَاتَّقَوْا لَفَتَحْنَا عَلَيْهِمْ بَرَكَاتٍ مِنَ السَّمَاءِ وَالْأَرْضِ (سورة الأعراف/96 آية).
яъни: “Агарда (мазкур) юртларнинг аҳолиси имон келтирган ва тақво қилганларида эди, улар устига осмонлар ва Ердан баракотлар (эшиклари)ни очиб юборган бўлур эдик” (Аъроф сураси, 96-оят).
Бу оятда катта ибрат бордир. Аллоҳ таоло бандаларидан жуда кўп ва оғир нарсани талаб қилмади. Имон келтириб, ширк ва гуноҳлардан ўзларини тийсалар, бас. Шу ишлари эвазига еру осмондан баракот ато этаман, деб ваъда қилмоқда. Бу шарт ва мукофот ваъдаси то қиёматгача дунёга келиб кетувчи барча бандаларга ҳам тегишлидир.
Тақво туфайли банданинг қилган ибодат ва барча солиҳ амаллари Аллоҳ таолонинг ҳузурида мақбул бўлади. Қуръони каримда шундай дейилган:
إِنَّمَا يَتَقَبَّلُ اللَّهُ مِنَ الْمُتَّقِينَ (سورة المائدة /27 آية).
яъни: “Аллоҳ аслида тақволи кишилардан қабул қилур” (Моида сураси, 27-оят). Буюк саҳобийлардан бири бўлмиш Абу Дардо разияллоҳу анҳу шундай деганлар: “Агар Аллоҳ таоло менинг бир вақт намозимни қабул қилганини аниқ билганимда эди, менга бу дунёдаги ҳамма нарсадан ҳам севимли иш бўлган бўлур эди, чунки Аллоҳ таоло: “Аллоҳ аслида тақволи кишилардан қабул қилур”, – деган”.
Юқорида айтганимиздек, тақво бандани наинки Аллоҳ таолога яқинлаштиради, Аллоҳ таоло тақводор бандалар билан биргадир. Бу ҳақда Қуръони каримда:
وَاتَّقُوا اللَّهَ وَاعْلَمُوا أَنَّ اللَّهَ مَعَ الْمُتَّقِينَ (سورة البقرة /194 آية).
яъни: “Аллоҳга тақво қилингиз ва билингизки, албатта, Аллоҳ тақводорлар билан биргадир”, – дейилган (Бақара сураси,194-оят).
Шунинг учун Аллоҳ таоло биз мўмин-мусулмон бандаларини тақвога буюриб:
 يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا اتَّقُوا اللَّهَ حَقَّ تُقَاتِهِ وَلَا تَمُوتُنَّ إِلَّا وَأَنْتُمْ مُسْلِمُونَ (سورة آل عمران /102 آية).
яъни: “Эй, имон келтирганлар! Аллоҳдан чинакам қўрқув билан қўрқингиз ва мусулмон бўлмай дунёдан ўтмангиз!” – деб марҳамат қилган (Оли Имрон сураси, 102-оят).
(Манба: Муслим.Уз ва жума тезислари)

Эркинжон Ҳусанов. Асака т. “Марқаюз” жоме масжиди имом хатиби
Нима камиб қоларди бу дунёга келмасам.
Келдиму, не фойда бор дунё сирин билмасам.
Илмлар уммонида бир умр чўмилмасам
Нега келдим дунёга илм талаб қилмасам.