Бир куни Авс қабиласидан бир неча киши халифанинг ҳузурига келди. Улар орасида кўзи кўр бир кимса ҳам бўлиб, халифа ундан:
– Кўзингга не бўлди? – деб сўради.
– Эй мўминлар амири, – деди ҳалиги киши, – менинг мол-дунёим, аёлим ва бола-чақаларим кўп эди. Қабила-нинг энг бойи эдим. Мол-дунё ва аҳли аёлимни олиб, қав-мим яшайдиган жойдан четроқдаги бир водийга бордим. Ўша ерда яшамоқчи эдим. Аммо даҳшатли сел келиб, бор нарсамни оқизиб кетди. Биргина туям ва эндигина туғилган чақалоғим омон қолди, холос. Туя ҳам қоча бошлади. Боламни ерга қўйиб, туяни тутмоқчи бўлдим. Узоқ кетмаган эдим, бола чинқиргандек бўлди. Қарасам, чақалоқнинг бошини бўри ғажиётган экан. Уни қутқариш амримаҳол эди. Туянинг изидан кетдим, энди етиб борганимда юзимга бир тепди. Афтим қонга беланди, кўр бўлиб қолдим. Хуллас, бир кечада хотин, бола-чақасиз қолдим, мол-дунёим сувга оқди, кўзим кўр бўлди. Аммо барча мусибатларга сабр қиляпман, Аллоҳдан савоб умидидаман.