Muallif Mavzu: ҲИСОБИ БОР  ( 752 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 1 Mehmon ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

HazratiBilol

  • Newbie
  • *
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 1
  • Xabarlar: 12
ҲИСОБИ БОР
« : 08 Avgust 2018, 08:43:08 »
Ҳазрати Мусо Парвардигорга мурожаат қилиб шундай деди:
– Роббим, менга дўстларингдан бирортасини кўрсат!
Парвардигор Пайғамбарига айтди:
– Эй Мусо, анави тоққа чиқ, у ерда ғор бор, унда бир одам яшайди. Ўша ғорни макон тутган одам Менинг дўстимдир.
Ҳазрати Мусо тоққа чиқиб, ғорга кирди. Қараса, у ерда бир одам очликдан беҳол ётибди. Боши остида ғиштдан ёстиғи, ёнида жойнамози, яна биргина тўни бор, бошқа ҳеч вақоси йўқ бир фақир киши экан. Ҳазрати Мусо:
– Роббим, шу фақир одам Сенинг дўстингми? – деб сўради. Шунда Парвардигор:
– Эй Мусо, азаматим ва қудратим ҳаққи, шу одам дўстим бўлса-да, эгнидаги кийими, ёстиқ қилган ғиштининг ҳисобини бермагунича жаннатга қўймайман, – деди.

MirzoMuhammad

  • Sr. Member
  • ****
  • Rahmat
  • -aytdi: 3
  • -oldi: 28
  • Xabarlar: 417
  • Jins: Erkak
  • رب زدني علماً
Javob: ҲИСОБИ БОР
« Javob #1 : 25 Mart 2019, 10:15:19 »
Охиратда қасос бор
Абу Саид Худрий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинди, у киши айтдилар: "Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
"Қиёмат куни мўмин бандалар дўзахдан қутилганларидан кейин, жаннат билан дўзах ўртасидаги кўприкда тўхтатилади ва ёруғ дунёда ораларида бўлган турли зулмлар учун бир-бирларидан қасос оладилар. Шу қасос олишдан тозаланиб бўлганларидан кейингина жаннатга киришлари учун рухсат берилади. Мўмин бандаларнинг ҳар бири дунёдаги ўз жойига адашмай боришда қанчалик моҳир бўлса, жаннатдаги жойига боришда ундан кўра ҳам моҳирроқ бўлади", дедилар". (Ал-адаб ал-муфрад. Имом Исмоил ал-Бухорий. зиёуз.cом кутубхонаси)
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таборака ва таолодан қуйидагиларни ривоят қиладилар:
“Аллоҳ таоло: “Эй бандаларим, Ўзимга зулмни ҳаром қилдим ва уни ораларингизда ҳам ҳаром қилдим. Бас, бир-бирларингизга зулм қилманглар”, дейди”. Имом Муслим ривояти.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай деган:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا لَا تَأْكُلُوا أَمْوَالَكُمْ بَيْنَكُمْ بِالْبَاطِلِ... (سورة النساء/29 آية).
яъни: “Эй, имон келтирганлар! Мол-мулкларингизни ўртада ноҳақ (йўллар) билан емангиз!...” (Нисо. 29).
Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам мол-дунёни гўзал йўл билан талаб қилиш ҳақида шундай марҳамат қилганлар:
"يَا أَيُّهَا النَّاسُ اتَّقُوا اللهَ وَأَجْمِلُوا فِي الطَّلَبِ، فَإِنَّ نَفْسًا لَنْ تَمُوتَ حَتَّى تَسْتَوْفِيَ رِزْقَهَا وَإِنْ أَبْطَأَ عَنْهَا، فَاتَّقُوا اللهَ وَأَجْمِلُوا فِي الطَّلَبِ، خُذُوا مَا حَلَّ وَدَعُوا مَا حَرُمَ" (رواه الإمام ابن ماجه).
яъни: “Эй, одамлар! Аллоҳдан қўрқинг ва мол-дунёни гўзал йўл билан талаб қилинг. Ҳар бир инсон ўзининг ризқини мукаммал олмагунча, жони узилмайди. Унга белгиланган ризқ бироз кечикиши мумкин, аммо барибир келади. Шунинг учун Аллоҳдан қўрқинг ва мол-дунё талаб қилишда гўзал йўлни танланг. Ҳалолини олинг, ҳаромини тарк қилинг” (Имом Ибн Можа ривояти).
Яна айтганларки:
اَلاَ اِنَّ اللهَ حَرُمَ عَلَيْكُمْ دِمَائَكُمْ وَاَمْوَالَكُمْ (رواه الإمام البخاري(.
яъни: "Огоҳ бўлинглар, албатта Аллоҳ таоло қонларингиз ва молларингизни бир бирингизга ҳаром қилди" (Имом Бухорий ривояти).
مَنْ أَكَلَ الْحَلاَلَ أَرْبَعِيْنَ يَوْماً نَوَّرَ اللهُ قَلْبَهُ وَأَجْرَى يَنَابِيْعَ الْحِكْمَةِ مِنْ قَلْبِهِ عَلَى لِسَانِهِ"
 (رواه أبو نعيم في الحلية من حديث أبي أيوب).
яъни: “Ким қирқ кун ҳалол луқма еса, Аллоҳ таоло унинг қалбини мунаввар қилади ва қалбидаги ҳикмат булоқларини тилига чиқаради” (Имом Абу Нуайм ривояти).
Анас разияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламга: “Ё, Расулаллоҳ, дуо қилинг, Аллоҳ мени дуоси ижобат бўладиган кимсалардан қилсин”, – дедилар. Шунда Пайғамбармиз:
يَا أَنَسُ أَطِبْ كَسْبَكَ تُجَبْ دَعْوَتُكَ فَإِنَّ الرَّجُلَ لَيَرْفَعُ الُّقْمَةَ مِنَ الْحَرَامِ إِلَى فِيْهِ
فَلاَ يُسْتَجَابُ لَهُ دَعْوَةٌ أَرْبَعِيْنَ يَوْمًا (رواه الإمام البيهقي).
яъни:  “Эй, Анас! Луқмангизни ҳалол қилинг, киши ҳаром луқмани оғзига кўтарса (еса), қирқ кун дуоси ижобат бўлмайди”, – дедилар (Имом Байҳақий ривояти).
Яна бир ҳадисда шундай дейилади:
مَنْ لَمْ يُبَالِ مِنْ أَيْنَ اِكْتَسَبَ الْمَالَ لَمْ يُبَالِ اللهُ مِنْ أَىِّ بَابٍ أَدْخَلَهُ النَّارَ (رواه الإمام الديلمي).
яъни: “Ким мол-дунёни қаердан топаётганига парво қилмаса, Аллоҳ таоло ҳам у кишини дўзахнинг қайси эшигидан киргизишига парво қилмайди” (Имом Дайламий ривояти).
يُؤْتَى يَوْمَ الْقِيَامَةِ بِأُنَاسٍ مَعَهُمْ مِنَ الْحَسَنَاتِ كَأَمْثَالِ جَبَلِ تِهَامَةَ حَتَّى إِذَا جِيْءَ بِهِمْ جَعَلَهَا اللهُ هَبَاءً مَنْثُورًا ثُمَّ يُقْذَف بِهِمْ فِي النَّارِ فَقِيْلَ يَا رَسُولَ اللهِ كَيْفَ ذَلِكَ قَالَ كَانُوا يُصَلُّونَ وَيَصُومُونَ وَيُزَكُّونَ وَيَحُجُّونَ غَيْرَ أَنَّهُمْ كَانُوا إِذَا عُرِضَ لَهُمْ شَيْءٌ مِنَ الْحَرَامِ أَخَذُوهُ فَأَحْبَطَ اللهُ أَعْمَالَهُمْ (رواه الإمام الطبرني في المعجم الكبير).
яъни: “Қиёмат кунида айрим кишиларни олиб келишади. Уларнинг Туҳома тоғича келадиган яхшиликлари бўлади. Улар келтирилгач, Аллоҳ уларнинг яхшиликларини тўзғиган ғуборга айлантириб қўяди, ўзлари эса дўзахга улоқтирилади”. Шунда “Ё, Расулаллоҳ, бундай бўлишининг боиси недир?”, – деб сўрашди. Пайғамбаримиз: “Улар намоз ўқир, рўза тутар, ҳаж қилар эдилар, бироқ бирон бир ҳаром нарсага дуч келсалар, уни олишар эди. Шу боис Аллоҳ уларнинг амалларини йўққа чиқарди”, – деб жавоб бердилар (Имом Табароний ривояти).
(Жума тезисларидан фойдаланилди)

Бахтиёржон Хайитбоев. Асака т. "Мулла абдулазиз" жоме масжиди имом хатиби
Нима камиб қоларди бу дунёга келмасам.
Келдиму, не фойда бор дунё сирин билмасам.
Илмлар уммонида бир умр чўмилмасам
Нега келдим дунёга илм талаб қилмасам.

MirzoMuhammad

  • Sr. Member
  • ****
  • Rahmat
  • -aytdi: 3
  • -oldi: 28
  • Xabarlar: 417
  • Jins: Erkak
  • رب زدني علماً
Javob: ҲИСОБИ БОР
« Javob #2 : 30 Aprel 2019, 14:12:30 »
АГАР МЕНДАН СЎРАСА МЕН ҲАМ СЎРАЙМАН
   Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам тавоф қилар экан бир аъробийнинг “Ё Карим!” деганини эшитиб қолдилар. Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам унинг орқасидан “Ё Карим!” – деб қўйдилар.
   Аъробий Мезоб томонга ўтиб яна: “Ё Карим!” – деди. Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам яна: “Ё Карим!” – деб қўйдилар.
   Аъробий Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламга қараб:
-   Эй гўзал юзли ва кўркам қоматли инсон! Мени масхара қилмоқдамисан? Аллоҳга қасамки, мабодо гўзал юзли ва кўркам қоматли инсон бўлмаганингда эди, ҳабибим Муҳаммад (алайҳис салом)га устингдан шикоят қилар эдим.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам табассум қилдилар ва:
-   Эй араб биродар! Пайғамбарингни танийсанми? – дедилар. Аъробий:
-   Йўқ, - деб жавоб берди.
-   Унга қандай қилиб имон келтиргансан?
-   Унинг пайғамбарлигига кўрмай туриб имон келтирдим. Унга йўлиққан бўлмасам-да, рисолатини тасдиқладим.
Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
-   Эй аъробий, мен сенинг бу дунёда сенинг пайғамбаринг, охиратда эса шафоатчингман, - дедилар.
Аъробий Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муборак қўлларини ўпмоқчи бўлиб яқинлашган эди, Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
-   Ҳай-ҳай! Эй араб биродар! Сен менга ажамлар подшоҳларига қилган муомалани қила кўрма! Аллоҳ мени мутакаббир ва жафокаш қилиб юборган эмас. Балки, мени башорат бергувчи ва огоҳлантиргувчи қилиб юборган.
Жаброил алайҳис салом келди ва:
-   Эй Муҳаммад алайҳис салом! Аллоҳ Сизга салом айтди. Сизни олқиш ва ҳурмат ила эслади. Сизга айтадики, “Мана бу аъробийга айт – Бизнинг ҳалимлигимиз ва карамли эканлигимиз уни алдаб қўймасин. Батаҳқиқ, биз уни оз ва кўп амалларининг ҳаммасидан, агарчи хурмонинг пўстлоғича бўлса ҳам, ҳисоб қилажакмиз!” – деди.
-   Эй Аллоҳнинг расули, Аллоҳ мени ҳисоб қиладими! – сўради аъробий.
-   Ҳа, - Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам, - агар хоҳласа ҳисоб қилур.
-   Унинг иззати ва улуғлигига қасамки, агар мендан ҳисоб сўраса, мен ҳам сўрагайман.
-   Раббингдан нимани сўрагайсан, эй араб биродар?
-   Агар Раббим менинг гуноҳимни сўраса, мен Унинг мағфиратини сўрайман. Агар осийлигимдан сўраса, мен Унинг авфини сўрайман. Агар менинг бахиллигимдан сўраса, мен Унинг саҳоватидан сўрайман!
Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам шунчалар йиғладиларки, соқоллари хўл бўлиб кетди.
Жаброил алайҳис салом келиб:
-   Эй Муҳаммад алайҳис салом! Аллоҳ Сизга салом айтди. Сизга айтадики, “Бўлди йиғини камайтиринг! Бўлмаса ҳамалатул Арш (Аршни кўтариб тургувчи муқарраб фаришталар) тасбиҳ айтишликдан чалғиб қолишмоқда. Араб биродаринигизга айтинг – у Биздан сўрамасин, Биз ҳам ундан ҳисоб сўрамаймиз! Ў Сизнинг жаннатдаги рафиқингиз бўлгай!” – деди.

Шайх Аҳмад Муҳаммад Ассофнинг “Қабасотун мин ҳаётир-Расул” китобидан таржима қилинди.
   Шаҳобиддин ПАРПИЕВ
   Асака туман бош имом хатиби
Нима камиб қоларди бу дунёга келмасам.
Келдиму, не фойда бор дунё сирин билмасам.
Илмлар уммонида бир умр чўмилмасам
Нега келдим дунёга илм талаб қилмасам.