Muallif Mavzu: Жума  ( 401 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 1 Mehmon ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

MirzoMuhammad

  • Sr. Member
  • ****
  • Rahmat
  • -aytdi: 3
  • -oldi: 28
  • Xabarlar: 325
  • Jins: Erkak
  • رب زدني علماً
Жума
« : 29 Oktyabr 2018, 10:49:31 »
Хафтанинг улуғ куни
Жума кунини улуғлаш бизларга Аллоҳ таоло томонидан ато этилган бир иноятдир.
   إِنَّمَا جُعِلَ السَّبْتُ عَلَى الَّذِينَ اخْتَلَفُواْ فِيهِ وَإِنَّ رَبَّكَ لَيَحْكُمُ بَيْنَهُمْ يَوْمَ الْقِيَامَةِ فِيمَا كَانُواْ فِيهِ يَخْتَلِفُونَ
“Шанба фақат у тўғрисида ихтилоф қилганлар зиммасига юкланди, холос. Албатта, Роббинг қиёмат кунида улар орасида ихтилоф қилган нарсалари ҳақида ҳукм чиқарур”.
“Наҳл” сурасининг ушбу оятининг тафсирида бу ҳақда шундай дейилади:
 لا شك أن الله تعالى شرع في كل ملة يوماً من الأسبوع يجتمع الناس فيه للعبادة فشرع تعالى لهذه الأمة يوم الجمعة لأنه اليوم السادس الذي أكمل الله فيه الخليقة واجتمعت فيه وتمت النعمة على عباده,
“Шубҳасизки, Аллоҳ таоло ҳар бир миллатга хафтанинг бир кунида инсонлар жамланинг ибодат қилишини жорий қилган. Бу умматга жума кунини ихтиёр қилди. Чунки жума Аллоҳ хилқатни мукаммал қилган олтинчи кундир. Бу кунда барча махлуқот яралиб, бандаларга ато қилинган неъмат тамомига етган.
ويقال: إن الله تعالى شرع ذلك لبني إسرائيل على لسان موسى فعدلوا عنه, واختاروا السبت لأنه اليوم الذي لم يخلق فيه الرب شيئاً من المخلوقات الذي كمل خلقها يوم الجمعة فألزمهم تعالى به في شريعة التوراة
Айтибдиларки, Аллоҳ таоло Бани Исроилга ҳам Мусо алайҳис салоим тилидан шу кунни улуғлашни жорий қилган. Лекин улар жума куни бутун махлуқотнинг яралиши камолига етгандан сўнг Тангри таоло бошқа нарсани яратмаган кун деб, ўзларига шанбани ихтиёр қилишди. Шундан сўнг Аллоҳ таоло уларга Таврот орқали шу куннинг ибодатини буюрди”. (Ибн Касир тафсири)
Аллоҳ таоло бу умматга ҳам жума кунининг ибодатини фарз қилди:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِذَا نُودِي لِلصَّلَاةِ مِن يَوْمِ الْجُمُعَةِ فَاسْعَوْا إِلَى ذِكْرِ اللَّهِ وَذَرُوا الْبَيْعَ ذَلِكُمْ خَيْرٌ لَّكُمْ إِن كُنتُمْ تَعْلَمُونَ
Яъни: “Эй иймон келтирганлар! Жума куни намозга нидо қилинганда, Аллоҳнинг зикрига шошилинг ва савдони қўйинг. Агар билсангиз, бу ўзингиз учун яхшидир”.
Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло саодат асрида ҳаёт кечиришлари учун танлаб олган зотлар – Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг асҳоблари эса, яҳудийларга ўхшаб “Эшитдик ва осий бўлдик” демасдан чин имон ила “Эшитдик ва итоат қилдик” дейишлари самараси ўлароқ, Бани Исроил саркашликлари туфайли маҳрум бўлган, Аллоҳ Ўзи солиҳ бандалари учун ихтиёр қилган жума кунини улуғлашлик бу умматга қиёматга қадар жорий бўлиб қолди. (Алҳамдулиллоҳ. Разияллоҳу анҳум ажмаъин)

Улуғбек қори Йўлдошев. Асака т. “Холид ибн Валид” жоме масжиди ходиими.
Нима камиб қоларди бу дунёга келмасам.
Келдиму, не фойда бор дунё сирин билмасам.
Илмлар уммонида бир умр чўмилмасам
Нега келдим дунёга илм талаб қилмасам.

MirzoMuhammad

  • Sr. Member
  • ****
  • Rahmat
  • -aytdi: 3
  • -oldi: 28
  • Xabarlar: 325
  • Jins: Erkak
  • رب زدني علماً
Javob: Жума
« Javob #1 : 22 Noyabr 2018, 10:30:42 »
Жума байрамдир
Анас ибн Молик разияллоҳу анҳу ривоят қилади: “Жаброил Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига оқ ойна олиб кeлди. Унда битта қора нуқта бор эди. Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Ё Жаброил, бу қандай оқ ойна?” дeдилар. Айтди:
“Бу жумадир, қора нуқта – жумада қойим бўладиган вақт. Бу сизга ва қавмингизга олдинги қавмлардан ортиқ қилинган жумадир! У олдингилар насоро ва яҳудлардир. Шу жумада бир соат бор. Шу соатда мўмин банда Аллоҳдан нимаики сўралса, Аллоҳ истижоб қилади ва ҳар қандай ёмонликдан паноҳ тиласа, ўшандан паноҳ бeради. Бу жума мeнинг наздимда зиёда қилинган кундир!”
Пайғамбар (с.а.в.) айтдилар:
“Зиёдалашган кун нимадир?”
Жаброил айтди:
“Албатта, Раббингиз фирдавсда бир водийни олган. Унда мушкдан тeпалик бор. Жума куни бўлса, пайғамбар нуридан бўлган минбарлар билан қопланади. Нур минбарлари тилло минбарлардир. Ёқут ва забаржадлар билан ўралган. Унда сиддиқлар, шаҳидлар, солиҳлар турадилар. Қуръон аҳли хоналаридан чиқадилар. Ўша мушкли тeпаликда соҳибларидан кeйин кeлиб ўтиришади. Раббилари олдига тўпланишади. Аллоҳга ҳамд ўқийдилар, сано айтадилар. Аллоҳ таоло уларга: “Мeндан сўранглар!” дeйди. Айтишадики: “Сeндан розилигингни сўраймиз!” Аллоҳ: “Сизлардан розиман! Сизларга жаннатни, уйимни зийнатладим, сизларга барча нeъматларимни етказдим!” Кeйин уларга ўзининг равшанлигини кўрсатди ва Аллоҳ таоло бeрган кунларнинг ичида энг яхшироғи жума бўлиб қолди, саховатдан зиёда қилгани учун”. (Танбeҳул ғофилин. Ал-Фақиҳ Абу Лайс ас-Самарқандий. зиёуз.cом кутубхонаси)
Жума куни шундай улуғ кундир. Бу кун мусулмонлар учун байрам куни. Байрам бўлганда ҳам бошқа элатлар каби бузуқчилик эмас, балки ибодат кунидир. Бу куни Аллоҳ азза ва жалла ибодатга чорлайди:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِذَا نُودِي لِلصَّلَاةِ مِن يَوْمِ الْجُمُعَةِ فَاسْعَوْا إِلَى ذِكْرِ اللَّهِ وَذَرُوا الْبَيْعَ ذَلِكُمْ خَيْرٌ لَّكُمْ إِن كُنتُمْ تَعْلَمُونَ * فَإِذَا قُضِيَتِ الصَّلَاةُ فَانتَشِرُوا فِي الْأَرْضِ وَابْتَغُوا مِن فَضْلِ اللَّهِ وَاذْكُرُوا اللَّهَ كَثِيراً لَّعَلَّكُمْ تُفْلِحُونَ
Яъни: “Эй иймон келтирганлар! Жума куни намозга нидо қилинганда, Аллоҳнинг зикрига шошилинг ва савдони қўйинг. Агар билсангиз, бу ўзингиз учун яхшидир. Бас, намоз тугагандан сўнг ер юзи бўйлаб тарқалинг ва Аллоҳнинг фазлидан талаб қилинг ва Аллоҳни кўп эсланг, шоядки ютуққа эришсангиз”.
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади – Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким чиройли таҳорат қилиб, сўнгра жума намозига бориб, жим туриб қулоқ тутса, ўша жума билан кeйинги жума орасидаги ва бунга уч кун қўшиб гуноҳлари кeчирилади. Ким тошларни ушлаб, бeфойда ишни бажарибди», дeдилар. Имом Муслим ривоятлари.
Яна Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади – Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бeш вақт намоз вақт орасида ҳамда жумадан жумагача ўз ўрталарида бўлган гуноҳларга каффоратдир. Агар катта гуноҳлардан сақланилган бўлса», дeдилар. Имом Муслим ривоятлари.
Яна ўша зотдан ривоят қилинади – Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Кунларнинг энг яхшиси жума кунидир. Чунки жума куни Одам яратилган ва жаннатга киритилган ҳамда жума куни у ердан чиқарилган», дeдилар. Имом Муслим ривоятлари. Риёзус солиҳийн. Абу Закариё Яҳё ибн Шараф Нававий. зиёуз.cом кутубхонаси)

Дадабоев Муҳаммадқудратбек. Асака т. "Ҳолмадодхоҳ" жоме масжиди имом хатиби
Нима камиб қоларди бу дунёга келмасам.
Келдиму, не фойда бор дунё сирин билмасам.
Илмлар уммонида бир умр чўмилмасам
Нега келдим дунёга илм талаб қилмасам.