Muallif Mavzu: Жума  ( 141 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 1 Mehmon ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

MirzoMuhammad

  • Sr. Member
  • ****
  • Rahmat
  • -aytdi: 3
  • -oldi: 28
  • Xabarlar: 284
  • Jins: Erkak
  • رب زدني علماً
Жума
« : 29 Oktyabr 2018, 10:49:31 »
Хафтанинг улуғ куни
Жума кунини улуғлаш бизларга Аллоҳ таоло томонидан ато этилган бир иноятдир.
   إِنَّمَا جُعِلَ السَّبْتُ عَلَى الَّذِينَ اخْتَلَفُواْ فِيهِ وَإِنَّ رَبَّكَ لَيَحْكُمُ بَيْنَهُمْ يَوْمَ الْقِيَامَةِ فِيمَا كَانُواْ فِيهِ يَخْتَلِفُونَ
“Шанба фақат у тўғрисида ихтилоф қилганлар зиммасига юкланди, холос. Албатта, Роббинг қиёмат кунида улар орасида ихтилоф қилган нарсалари ҳақида ҳукм чиқарур”.
“Наҳл” сурасининг ушбу оятининг тафсирида бу ҳақда шундай дейилади:
 لا شك أن الله تعالى شرع في كل ملة يوماً من الأسبوع يجتمع الناس فيه للعبادة فشرع تعالى لهذه الأمة يوم الجمعة لأنه اليوم السادس الذي أكمل الله فيه الخليقة واجتمعت فيه وتمت النعمة على عباده,
“Шубҳасизки, Аллоҳ таоло ҳар бир миллатга хафтанинг бир кунида инсонлар жамланинг ибодат қилишини жорий қилган. Бу умматга жума кунини ихтиёр қилди. Чунки жума Аллоҳ хилқатни мукаммал қилган олтинчи кундир. Бу кунда барча махлуқот яралиб, бандаларга ато қилинган неъмат тамомига етган.
ويقال: إن الله تعالى شرع ذلك لبني إسرائيل على لسان موسى فعدلوا عنه, واختاروا السبت لأنه اليوم الذي لم يخلق فيه الرب شيئاً من المخلوقات الذي كمل خلقها يوم الجمعة فألزمهم تعالى به في شريعة التوراة
Айтибдиларки, Аллоҳ таоло Бани Исроилга ҳам Мусо алайҳис салоим тилидан шу кунни улуғлашни жорий қилган. Лекин улар жума куни бутун махлуқотнинг яралиши камолига етгандан сўнг Тангри таоло бошқа нарсани яратмаган кун деб, ўзларига шанбани ихтиёр қилишди. Шундан сўнг Аллоҳ таоло уларга Таврот орқали шу куннинг ибодатини буюрди”. (Ибн Касир тафсири)
Аллоҳ таоло бу умматга ҳам жума кунининг ибодатини фарз қилди:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِذَا نُودِي لِلصَّلَاةِ مِن يَوْمِ الْجُمُعَةِ فَاسْعَوْا إِلَى ذِكْرِ اللَّهِ وَذَرُوا الْبَيْعَ ذَلِكُمْ خَيْرٌ لَّكُمْ إِن كُنتُمْ تَعْلَمُونَ
Яъни: “Эй иймон келтирганлар! Жума куни намозга нидо қилинганда, Аллоҳнинг зикрига шошилинг ва савдони қўйинг. Агар билсангиз, бу ўзингиз учун яхшидир”.
Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло саодат асрида ҳаёт кечиришлари учун танлаб олган зотлар – Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг асҳоблари эса, яҳудийларга ўхшаб “Эшитдик ва осий бўлдик” демасдан чин имон ила “Эшитдик ва итоат қилдик” дейишлари самараси ўлароқ, Бани Исроил саркашликлари туфайли маҳрум бўлган, Аллоҳ Ўзи солиҳ бандалари учун ихтиёр қилган жума кунини улуғлашлик бу умматга қиёматга қадар жорий бўлиб қолди. (Алҳамдулиллоҳ. Разияллоҳу анҳум ажмаъин)

Улуғбек қори Йўлдошев. Асака т. “Холид ибн Валид” жоме масжиди ходиими.
Нима камиб қоларди бу дунёга келмасам.
Келдиму, не фойда бор дунё сирин билмасам.
Илмлар уммонида бир умр чўмилмасам
Нега келдим дунёга илм талаб қилмасам.