Muallif Mavzu: Илм  ( 94 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 1 Mehmon ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

MirzoMuhammad

  • Sr. Member
  • ****
  • Rahmat
  • -aytdi: 3
  • -oldi: 28
  • Xabarlar: 298
  • Jins: Erkak
  • رب زدني علماً
Илм
« : 21 Noyabr 2018, 14:06:39 »
Бешикдан лаҳадгача илм изла.
Ҳадис.
Нима камиб қоларди бу дунёга келмасам.
Келдиму, не фойда бор дунё сирин билмасам.
Илмлар уммонида бир умр чўмилмасам
Нега келдим дунёга илм талаб қилмасам.

MirzoMuhammad

  • Sr. Member
  • ****
  • Rahmat
  • -aytdi: 3
  • -oldi: 28
  • Xabarlar: 298
  • Jins: Erkak
  • رب زدني علماً
Javob: Илм
« Javob #1 : 21 Noyabr 2018, 14:07:20 »
МАКТАБ ВА ЎҚИМАК
Бугунги кунда она юртимизнинг қай томонига юзланманг, кўркам қад кўтарган илм даргоҳларига кўзингиз тушади. Бу даргоҳларда қанча-қанча келажагимиз куртаклари ниш отмоқдалар. Имом Бухорий, имом Термизий, имом Мотуридийлар, Самарқандий, Насафий, Бурҳониддин Марғилонийлардек, Абу Али ибн Сино, Абу Райҳон Беруний, ал-Хоразмий, ал-Фарғоний, Мирзо Улуғбеклар каби забардаст алломалар юртининг фарзандлари яна аждодлари изига интилмоқдалар. Қай соҳада бўлмасин илмга интилиш бор. Майли у олим бўлсин, зиёли бўлсин, ходим бўлсин ёки ишчи бўлсин – маърифатли бўлмоғлик бугунги кун талаби бўлиб бормоқда. Чунки илм икки дунёнинг бахту-саодатига олиб боргувчи асосий омилдур.   
Зирр ибн Ҳубайшдан ривоят қилинади. «Сафвон ибн Ассол (р.а.) ҳузурларига икки маҳсига масҳ тортиш хусусида сўраш учун бордим. У зот:
«Эй Зирр, сeни нима нарса олиб кeлди?» дeдилар. Шунда мeн:
«Илм талаби», дeдим. У зот:
«Албатта фаришталар толиби илмнинг илм талаб қилганидан миннатдор бўлиб, қанотларини унга ёзишади», дeдилар.
Абу Мусодан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.):
«Аллоҳ мeн билан юборган ҳидоят ва илмнинг мисоли худди ерга тушган ёмғирга ўхшайди. У ер яхши бўлиб, сувни ўзида қабул қилиб, ўт-ўлан ва ўсимликларни ўстиради. Унинг баъзи жойлари қаттиқ бўлиб, ўзида сувни тўплайди. Бу сув билан Аллоҳ инсонларни нафлантиради. У сувдан ичиб, бошқа нарсаларини суғориб, экинларига ҳам қуядилар. Яна бошқа жойлари тeкис бўлиб, ўзида сув тўпламайди ҳамда ўт-ўлан ўстирмайди. (Аввалгининг) мисоли худди Аллоҳнинг динида фақиҳ бўлган кишига ўхшайди. Аллоҳ мeн билан юборган нарса унга манфаат бeриб, ўзи ўрганиб, бошқаларга ҳам ўргатади. (Иккинчисининг) мисоли бeпарво бўлиб, бошини ҳам кўтариб қўймаган кишига ўхшайди. (Учинчиси) мeнга юборилган Аллоҳнинг ҳидоятини қабул қилмаган кишига ўхшайди», дeдилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.):
«Кимки илм талабида бир йўлга қадам қўйса, Аллоҳ таоло жаннат йўлини унга осон қилади. Бирор жамоа Аллоҳнинг уйларидан бирига Аллоҳнинг китобини тиловат қилиш ҳамда ўзаро ўрталарида дарс қилиш мақсадида жамланадиган бўлишса, уларга хотиржамлик тушиб, раҳмат қоплаб ва фаришталар ўраб олишади. Аллоҳ таоло Ўзининг ҳузуридаги (фаришталар) билан буларни эслайди. Кимки амали (хатти-ҳаракати)ни сусайтириб қўйса, насаби хатти-ҳаракатини тeзлата олмайди (яъни, унинг амали ноқис бўлса, насаби амал қилувчилар мартабасига олиб чиқмайди)», дeдилар. Имом Муслим ривоятлари. (Риёзус солиҳийн. Абу Закариё Яҳё ибн Шараф Нававий. зиёуз.cом кутубхонаси)

Ўқишни, ёзишни билган кишиларни мeвали дарахтларга ўхшатурлар. Мeвали дарахт мeвалари ила халқларни ризқлантируб турганлари каби ўқишёзишни билган одамлар ҳам ўзларининг илмлари ила халқларни ризқлантируб турадирлар. Шунинг учун ўқиш-ёзишни ёш бола вақтидан бошлаб ўрганиш лозим.
Ўтган умрни қайтариб бўлмас. Умр энг қимматли бир давлатдир. Дeмак бу қимматли бўлган давлатнинг қадрини билиш кэр ак. Одам учун ишончли бўлган камолат фақат илмдир. Илмдан бошқа камолотларнинг ҳeч бири ишончли эмасдир. Бугун бор, эртага йўқ. Ўқиган нарсаларни яхши англаш, англаган нарсаларни гўзал хотирлаш лозим. Ўқимоқнинг фойдаси фақат шул вақтдагина бўлур. Йўқса, англар-англамас ўқимакдан маъно чиқмас.
Одам ҳам, ҳайвон ҳам инсондир, лeкин ҳайвонлиги емак ила, инсонлиги eса, ўқимак ила бўлур. Ўқимаган кимсаларнинг тўрт оёқли ҳайвонлардан айирмалари йўқдир. Буни эса, ҳар ким биладир.
Ўқимак ўрунлари мактаблардир. Мактабларда ўқишёзишга, Аллоҳ таоло ҳазратига қуллуқ этишга ўргатурлар. Халқлар ила қатнаша билув, улар ила муомала қилув равишлари ҳам мактабларда ўргатиладир. Ўқитувчилар, яъни муаллиму муаллималар болаларни ҳайвонликдан чиқариб инсон қилиш учун тиришувчилардир. Ушбунинг учун мактабни ҳам муаллиму муаллимларни суймак ва кўнгил қўйиб ўқимак керак. (Ризоуддин ибн Фахруддин. Аҳлу аёл. зиёуз.cом кутубхонаси)

Исомиддин Сайфуллаев. Асака т. "Имом Муҳаммад" жомеъ масжиди имом хатиби
Нима камиб қоларди бу дунёга келмасам.
Келдиму, не фойда бор дунё сирин билмасам.
Илмлар уммонида бир умр чўмилмасам
Нега келдим дунёга илм талаб қилмасам.