Muallif Mavzu: Қарз ҳақида  ( 439 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 1 Mehmon ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

MirzoMuhammad

  • Sr. Member
  • ****
  • Rahmat
  • -aytdi: 3
  • -oldi: 28
  • Xabarlar: 417
  • Jins: Erkak
  • رب زدني علماً
Қарз ҳақида
« : 12 Fevral 2019, 11:57:16 »
Қарз олди-бердилари ҳақида
Нима камиб қоларди бу дунёга келмасам.
Келдиму, не фойда бор дунё сирин билмасам.
Илмлар уммонида бир умр чўмилмасам
Нега келдим дунёга илм талаб қилмасам.

MirzoMuhammad

  • Sr. Member
  • ****
  • Rahmat
  • -aytdi: 3
  • -oldi: 28
  • Xabarlar: 417
  • Jins: Erkak
  • رب زدني علماً
Javob: Қарз ҳақида
« Javob #1 : 12 Fevral 2019, 11:57:37 »
ҚАРЗ ЮКИ
Ҳозирги кунда одамлар ўртасида энг кўп тарқалган муомалалардан бири – қарз олди-бердиси. Чунки инсонлар кундалик турмушда бу нарсага тез-тез эҳтиёж сезадилар. Кимнингдур маблағи камлигидан қарз сўрашига тўғри келиб қолиши мумкин. Бироқ пули кўп одамнинг харажати ҳам шунга яраша бўлади.
Оишa разияллоҳу анҳо қaрз сўрaрдилaр. "Сиз қaрзни нимa қилaсиз?" дейишгaндa: "Мен Рaсулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Кимнинг бўйнидa қaйтaриш нияти билaн олгaн қaрзи бўлсa, унгa Aллоҳдaн ёрдaм бўлaди", дегaнлaрини эшитгaнмaн. Мен ҳaм Aллоҳнинг ёрдaми билaн юришни xоҳлaймaн", деб жaвоб бергaнлaр.
Пaйғaмбaр саллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Ризққa пешвоз чиқинглaр, aгaр у ғолиб келсa, Aллоҳ вa Унинг рaсули номидaн қaрз сўрaнглaр", дегaнлaр.
Муҳaммaд ибн Aли қaрз олaр эдилaр. Унгa: "Шунчa мол-дунёнгиз бор, қaрз олиб нимa қилaсиз?, дейишди. "Чунки Пaйғaмбaр саллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Aллоҳ қaрздор киши билaн то қaрзини узгуничa биргa бўлaди", дегaнлaр. Мен ҳaм Aллоҳ мен билaн биргa бўлишини xоҳлaймaн", деб жaвоб бердилaр.
Шуни ҳам унутмаслик керакки, қарз олишдан мақсад фирибгарлик бўлмаслиги керак. Шунингдек ўз вақтида қайтариш керак. Акс ҳолда қарз инсонни хор қилади.
Aбу Қaтодa Пaйғaмбaримиз саллаллоҳу алайҳи ва салламдaн ривоят қилaдилaр: “Эй Аллоҳнинг расули! Aллоҳ йўлидa ўлдирилгaн кишининг xaтолaри кечирилaдими?" деб сўрaшди. "Ҳa, aгaр иймонли, сaбрли ҳолaтидa чекинмaсдaн ҳужум қилиб ўлсa. Лекин қaрзлaри қолaди. У ўзигa aзоб бўлaди", дедилaр.
Луқмони Ҳaким дейдилaр: "Темирни, тошни кўтaриб кўрдим, бироқ қaрздaн кўрa оғирроқ нaрсaни кўтaрмaдим".
   
   Сарварбек Йўлдошев. Мирзо Шариф масжиди имоми
   Улуғбек қори Йўлдошев. Холид ибн Валид жомеъ масжиди муаззини
   Асака
Нима камиб қоларди бу дунёга келмасам.
Келдиму, не фойда бор дунё сирин билмасам.
Илмлар уммонида бир умр чўмилмасам
Нега келдим дунёга илм талаб қилмасам.

MirzoMuhammad

  • Sr. Member
  • ****
  • Rahmat
  • -aytdi: 3
  • -oldi: 28
  • Xabarlar: 417
  • Jins: Erkak
  • رب زدني علماً
Javob: Қарз ҳақида
« Javob #2 : 15 May 2019, 15:11:31 »
Оғир юк

Муҳтож бўлганда бировдан қарз сўраб туришлик Исломда ман этилмаган. Аммо қарз олди-бердиси ўта масъулиятли бўлганидан Аллоҳ таоло бу ишни катта аҳамият билан баён қилади:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ إِذَا تَدَايَنتُم بِدَيْنٍ إِلَى أَجَلٍ مُّسَمًّى فَاكْتُبُوه
"Эй, иймон келтирганлар! Маълум муддатга қарз олди-берди қилган вақтингизда уни ёзиб қўйинг. Орангизда бир ёзувчи адолат билан ёзсин. Ҳеч бир ёзувчи Аллоҳ билдирганидек қилиб ёзишдан бош тортмасин. Бас, ёзсин ва ҳақ зиммасига тушган киши айтиб турсин, Раббига тақво қилсин ва ундан ҳеч нарсани камайтирмасин". (Бақара, 282).
Дарҳақиқат, баъзи одам ўта ишонувчанлигидан бировнинг ҳожатини чиқаришда оқкўнгиллик қилади. Яъни, муҳтож кимсанинг оғзаки лафзига ишониб қарз беради. Минг афсуски, яхшиликнинг қадрига етмайдиган ва ишончни суистеъмол қиладиганлар ҳам орамизда учраб турадики, ҳар бир амал динимиз кўрсатмаларига риоя этишлик орқали бажарилса, натижаси ҳам хайрли бўлиши, шубҳасиз.
Бу борада Абу Ҳурайра (р.а.) дан ривоят қилинади: "Набий (с.а.в.): "Бойнинг (зиммасидаги ҳақни) бермай юриши зулмдур", дедилар. Демак, моддий имкон топганидан кейин ҳам ўз зиммасидаги қарзини бермай юрадиганларни золим дейишлик тўғри бўлади. Чунки қарзга бепарво бўлган киши ҳақдорга ҳам, ўзига ҳам зулм қилади. қарз берувчи ундан ўз вақтида ҳаққини ололмагани учун зулмга учраса, қарздор ҳақни вақтида бермаслиги билан гуноҳга ботиб, ўзига зулм қилган бўлади.
...Дарвоқе, киши ўзининг молидан маълум бир бўлакни қирқиб, қарзга бергани учун қарз сўзи луғатда қирқиш маъносини билдиради. Шариатда эса, бошқа кишига бир нарсани унинг бадалини қайтариб бериш шарти билан мулк қилиб бериш тушунилади. Демак, қарзга олинган нарса қарзга олувчининг мулкига айланади ва уни хоҳлаган эҳтиёжига сарфлайди. Қарз берган кишига эса (белгиланган муддатдан ўтказмай) бадалини бериши керак бўлади.
Абдуллоҳ ибн Абу Робийа разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Набий саллаллоху алайҳи ва саллам мендан қирқ минг қарз олдилар. Кейин у зотга мол келганида уни менга қайтариб бердилар. Ва: "Аллоҳ молингга ва ақлингга барака берсин. Албатта, қарзнинг мукофоти мақтов ва адо этишдир", дедилар.
Баъзида шундай кишиларни учратиш мумкин, кимдир қарзга пул сўраса, ўзи айлантириб сармоясини кўпайтираётганини, рози бўлса устига ўзи топаётган фойда миқдорича пулни қўшиб қайтара олса қарз бериб туришлигини айтади. Бироқ фойдани кўзлаган қарз Исломда жоиз эмас, балки рибо (судхўрлик) бўлади. Демак, бу борада чуқур мулоҳаза этиб иш кўриш талаб этилади.
Ҳазрати Набий саллаллоху алайҳи ва салламнинг бир Ҳадисларида: "Менинг жоним қўлида бўлган Зот ила қасамки, агар бир киши Аллоҳнинг йўлида қатл қилинса, сўнг тирилтирилса, яна қатл қилинса ва тирилтирилса, сўнг яна қатл қилинса-ю, унинг зиммасида қарзи бўлса, қарзи адо этилмагунча Жаннатга кирмас", дейилган.
Бундан кўриниб турибдики, Аллоҳ таолонинг йўлида шаҳид бўлишлик қанчалик улуғ мақом бўлмасин, инсон бўйнида қарз билан вафот қилса, қарзини адо қилмагани боис, Жаннатга кира олмас экан.
Ушбу мулоҳазалардан келиб чиқиб шуни айтиш мумкинки, қарз олиб, уни қайтаришликни унутиб юборадиганлар бу ҳақиқатни яхшилаб англаб олмоқлари лозимдир.

Раҳматулло Мамадалиев. Асака т. "Мулла Райимжон" масжиди имом хатиби
Нима камиб қоларди бу дунёга келмасам.
Келдиму, не фойда бор дунё сирин билмасам.
Илмлар уммонида бир умр чўмилмасам
Нега келдим дунёга илм талаб қилмасам.

 

Ҳижрат ҳақида тушунча

Muallif 1abdulaziz1Bo'lim Ma'rifat

Javoblar: 0
Ko'rilgan: 1494
So'nggi javob 14 Fevral 2016, 14:48:15
muallifi 1abdulaziz1