Muallif Mavzu: «Кимки, Аллоҳ учун камтарлик қилса, Аллоҳ таоло унинг қадрини кўтаради»  ( 197 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 1 Mehmon ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

HazratiBilol

  • Newbie
  • *
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 1
  • Xabarlar: 12
Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) саҳобаларига нисбатан яқин дўстдек муомалада бўлар эдилар. Қайси бир инсон билан суҳбатлашсалар унга шундай яқин муносабатда бўлардиларки, ҳатто ҳамсуҳбатлари хаёлида – Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) мени ҳаммадан ҳам кўпроқ яхши кўрар эканлар, деган фикр қолар эди. Саҳобаларини тоқатларидан ортиқ ишга буюрмас, акс ҳолда уларга ўзлари ёрдамлашиб юборар эдилар.
Ривоят қилинишича, Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи васаллам) сафарларининг бирида саҳобаларига бир қўйни сўйиб, таом тайёрлашга буюрдилар. Шунда бирлари: Қўйни мен сўяман деса, иккинчилари, мен эса терисини шилиб, майдалайман деди. Учинчилари, уни пишириб таом тайёрлаш эса менинг зиммамга, деди. Шунда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): «У ҳолда мен ўтин териб келаман» – дедилар. Саҳобалар: «Ё Расулаллоҳ! Сиз қўяверинг, ўзимиз қилаверамиз» – дейишди. Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи васаллам) эса: «Тўғри, бу ишни ҳам ўзингиз уддалайсиз, аммо мен сизлардан ажралиб туришни хоҳламайман. Чунки, Аллоҳ таоло бандасини ўз биродарларидан ажралиб турган ҳолда кўришни ёқтирмайди» – деб жавоб бердилар.
Он ҳазратларининг ушбу сифатлари ҳам камтарлик бобида биз учун ўрнак бўлмоғи лозим. Чунки, баъзи инсонларга обрў ёки бир оз мол-дунё тегиб қолса, ўзини йўқотиб қўяди. Бошқаларга нисбатан беписанд назар билан боқади. Халқимизда «Камтарга камол, манманга завол» – деган мақол ҳам бор. Қолаверса, Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам): «Кимки, Аллоҳ учун камтарлик қилса, Аллоҳ таоло унинг қадрини кўтаради» – деганлар.
«Шифои шариф» китобида келтирилишича:
 Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) Ҳабашистон подшоҳи Нажоший томонидан келган элчиларга ўзлари хизмат қилганлар. Саҳобаларнинг, бизлар хизмат қиламиз, сиз қўяверинг, дейишларига қарамай, У зот хизматдан тўхтамадилар ва: «Булар менинг Ҳабашистонга ҳижрат қилиб борган саҳобаларимга хизмат қилишган эди. Шунинг учун мен ҳам улардан ўз қарзимни » – деганлар. Албатта, ўзгаларнинг ҳурматига нисбатан ҳурмат билан жавоб қайтариш ҳам гўзал фазилатдир. Бизлар бу соҳада ҳам Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) дан ўрнак олмоғимиз даркор.