Muallif Mavzu: Зино  ( 198 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 1 Mehmon ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

MirzoMuhammad

  • Sr. Member
  • ****
  • Rahmat
  • -aytdi: 3
  • -oldi: 28
  • Xabarlar: 417
  • Jins: Erkak
  • رب زدني علماً
Зино
« : 30 Mart 2019, 11:28:41 »
وَلاَ تَقْرَبُواْ الزِّنَى إِنَّهُ كَانَ فَاحِشَةً وَسَاء سَبِيلاً
 Ва зинога яқинлашманглар. Албатта, у фоҳиша иш ва ёмон йўлдир. (Исро)
Нима камиб қоларди бу дунёга келмасам.
Келдиму, не фойда бор дунё сирин билмасам.
Илмлар уммонида бир умр чўмилмасам
Нега келдим дунёга илм талаб қилмасам.

MirzoMuhammad

  • Sr. Member
  • ****
  • Rahmat
  • -aytdi: 3
  • -oldi: 28
  • Xabarlar: 417
  • Jins: Erkak
  • رب زدني علماً
Javob: Зино
« Javob #1 : 30 Mart 2019, 11:29:16 »
ЗИНО – ОФАТ!
   Зино – оғир гуноҳ. Зино – қабоҳат. Зино – жамиятнинг маънавий кушандаси. Зино – ўта ахлоқсизлик. Гарчи ғариб Ғарб демократияси жинсий эркинлик деб зинони ҳар қандай кимсанинг шахсий ҳуқуқи деб даъво қилса-да, Аллоҳнинг шариъати қиёматга қадар боқий. Инчунун, зино ҳам то қиёматга қадар ҳаром! ҳаром!! Ҳаром!!!
   Зино масаласи шахсий масала ҳам эмас. Балки жамият масаласи. Бунга шунчаки бефарқ қараш мутлақо мумкин эмас! Бугун қўшнимизнинг дарвозасини очиб кирган разолат эртага бизнинг дарвозамизни муқаррар. Аллоҳ бизларни зиноан, нафақат зинонинг ўзидан, балки унга яқин боришдан ҳам қайтарган:
وَلاَ تَقْرَبُواْ الزِّنَى إِنَّهُ كَانَ فَاحِشَةً وَسَاء سَبِيلاً
“Ва зинога яқинлашманглар. Албатта, у фоҳиша иш ва ёмон йўлдир”. (Исро, 32)
Нафақат зинога яқин боришдан, балки номаҳрамга шаҳват назари билан қарашдан ҳам қайтарган.
قُل لِّلْمُؤْمِنِينَ يَغُضُّوا مِنْ أَبْصَارِهِمْ وَيَحْفَظُوا فُرُوجَهُمْ ذَلِكَ أَزْكَى لَهُمْ إِنَّ اللَّهَ خَبِيرٌ بِمَا يَصْنَعُونَ * وَقُل لِّلْمُؤْمِنَاتِ يَغْضُضْنَ مِنْ أَبْصَارِهِنَّ وَيَحْفَظْنَ فُرُوجَهُنَّ
“Сен мўминларга айт, кўзларини тийсинлар ва фаржларини сақласинлар. Ана шу улар учун покдир. Албатта, Аллоҳ нима ҳунар қилаётганларидан хабардордир. Сен мўминаларга айт: Кўзларини тийсинлар, фаржларини сақласинлар”.
Қандай тубанликки, бизни йўқдан бор қилган Холиқ таоло зинони фаҳш иш ва ёмон йўл эканлигини очиқ-ойдин баён қилса-ю, биз уни шахсий ҳуқуқимиз деб даъво қилсак! Эгасини танимаган итнинг иши эмасми – бу?!
Зино бошқа гуноҳларди фарқли ўлароқ бир одамнинг ўзи билангина содир бўлмайди. Балки бир зино камида икки инсон билан воқеъ бўлади.
Зино инсонга дунёда ҳам охиратда ҳам кўпгина мусибатлар олиб келади. Жумладан кишининг динига ғорат қилади, тақвосини сўндиради, обрўсини кетказади, ҳаёни барбод қилади, юздан нурни сўндиради, қалбни қорайтиради.
Зино фақирликни келтиради, Яратганнинг ҳузурида ҳам, бандаларнинг орасидан ҳам ҳурмати кетади.
Зинокордан “ҳаёли”, “одобли”, “одил” деган номлар ўчиб, ўрнига “зинокор”, “фожир”, “фосиқ”, “хоин” деган номлар тамғаланади, ҳаловати кетади, одамлар унга ишонмай қўяди, унинг баданидан ва оғзидан зинонинг  бадбўй ҳиди келиб туради, қалби тораяди ва юраги сиқилади.
Аллоҳ таоло ҳалол қилган лаззатга ҳаром йўл билан борганлари учун зинокорлар зинодан истаган лаззатини топа олмайди, ўзларича маза қилиб роҳатландим деб ўйлайди, аммо пок инсонлар покиза лаззатдан қанчалик роҳатларини билганларида эди, ўзларининг бу йўлда ҳам қаттиқ адашганларини ҳис қилар эди, бироқ била олмайди.
Зинокор жаннатдаги гўзал ҳурлардан маҳрум бўлади.
Зино қариндошлик алоқаларини узади, ота онага оқ бўлишгача олиб келади, ҳаромдан мол топишга мажбур қилади, ўз оиласининг ҳаққига ва ризқига хиёнат қилади. Уйидан барка кетади.
Зинокор ўзи билган ва билмаган ҳолда сеҳру жодуларга мубтало бўлади. Насли бузилади, касофати ўзидан туғиладиган фарзанларга ҳам етиб боради.
Зинокор нафақат ўзи учун, балки ҳам оиласи учун, ҳам бутун жамият учун улкан зарарлар ва хатарларга сабабчи бўлади.

Абдураззоқ Фармонов.
Нима камиб қоларди бу дунёга келмасам.
Келдиму, не фойда бор дунё сирин билмасам.
Илмлар уммонида бир умр чўмилмасам
Нега келдим дунёга илм талаб қилмасам.

MirzoMuhammad

  • Sr. Member
  • ****
  • Rahmat
  • -aytdi: 3
  • -oldi: 28
  • Xabarlar: 417
  • Jins: Erkak
  • رب زدني علماً
Javob: Зино
« Javob #2 : 04 May 2019, 07:22:12 »
ЗИНОНИНГ КАСОФАТИ
Зино – энг оғир, энг қабиҳ фаҳш иш саналади. Зино гуноҳи кабирадир. Аллоҳ таоло биз мўмин бандаларга хитобан: “Зинога яқинлашманг! Чунки бу бузуқликдир – энг ёмон йўлдир”, - деган ("Исро". 32).
Эътибор берилса, бу оятда “зино қилманг!” – дейилмаяпти, балки “зинога яқинлашманг!” – деб амр қилинмоқда. Бундан келиб чиқадики, мўмин банда зинога олиб бориши мумкин бўлган ҳар қандай ишдан узоқ юриши лозим.
Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) айтадилар:
"Ким муслима чўри ёки ҳур аёл билан зино қилса-ю, тавба қилмасдан вафот этса, Аллоҳ унга қабрида уч юзта дўзах эшигини очиб қўяди. У Қиёмат кунигача азоб чeкади. Сўнгра (Қиёмат куни) у дўзахга кирадиганлар билан бирга жаҳаннамга киради" ("Ҳаётул қулуб").
   Ана шундай катта гуноҳлардан бири - зино. Зинонинг оқибатлари ҳақида кўплаб ёзилган. Биз эса бир йигитнинг ҳикоясини тақдим қилмоқчимиз.
   Унинг ҳикоя қилишига кўра бир қанча улфатлари билан бошқа шаҳарга сафарга чиқмоқчи бўлди. Сафардан мурод бегона шаҳарда хоҳлаганларича маишат қилишлик эди. Йигит отадан етим қолган бўлиб, онаси ҳаёт эди. Онасидан сафар учун рухсат сўради. Она сафардан нима мақсад эканлигини сўради.
-   Шунчаки, ҳаво алмаштириб, бошқа шаҳарни кўриб дам олиб келамиз, - жавоб берди ўғил. Она кўнмади. – Ҳамма ўртоқларимга уйидагилар рухсат берди, сиз ҳам рухсат бера қолинг. - Илтимос қила бошлади ўғил. Охири онаси шарт қўйди:
-   Бир шарт билан рухсат бераман. Борган жойингда гуноҳ иш қилмайман, деб ваъда берасан.
Йигит ночор рози бўлди. Онаси унга узоқ дуо қилиб сафарга кузатди. Йигит айтади:
“Ҳаммамиз меҳмонхонага  жойлашдик. Меҳмонхона ходимлари бизни яхши кутиб олишди. Ҳаммамиз алоҳидадан жой буюрдик. Бизга  чиройли қизларни кўрсатишди. Ҳар ким ўзига ёққан қиз билан хонасига кириб кетди. Мен ҳам битта қиз билан хонамга кирдим. Қизнинг қилиқларини кўриб тезроқ гуноҳ иш қилмоқчи бўлдим. Бироқ шу пайт онамга берган ваъдам ёдимга тушиб қолди. Қиз ҳам эркаланишини қўймас, мен эса бир томондан гуноҳ қилишга интилсам, иккинчи томондан онамга берган ваъдам гуноҳдан тўсар эди.
Ниҳоят бир сўзлигим ва онамни жуда ҳам қаттиқ ҳурмат қилишим устун келди. Гуноҳдагн воз кечдим. Қиз менинг ҳолатимдан ҳайрон бўлган эди, ўзимча унга ёлғон баҳона кўрсатишга мажбур бўлдим:
-   Узр, синглим. Сиз ҳали ёш қиз экансиз, келажангиз олдинда. Шунинг учун сизга ёмонликни раво кўргим келмади. Тўғрисини айтсам, мен СПИД касалига чалинганман. Қўйинг, ёш умрингиз ҳазон бўлмасин”.
Шу пайт қиз нима депти денг? Сира ҳам пинагини бузмасдан, бамайлихотир шундай депти:
-   Нима бўпти. Мен ҳам СПИДман, бу жойдаги қизлар ҳаммаси шу касалга чалинган..... “
Йигит шошилиб ўртоқларини огоҳлантиргани уларнинг хоналарига чиқди. Бироқ энди кеч бўлган эди.

Қамариддин Шарофуддинов. Асака т. “Имом Абу Юсуф” жоме масжиди имом хатиби
Нима камиб қоларди бу дунёга келмасам.
Келдиму, не фойда бор дунё сирин билмасам.
Илмлар уммонида бир умр чўмилмасам
Нега келдим дунёга илм талаб қилмасам.