"Ramazon saboqlari" turkumidan  ( 34299 marta o'qilgan) Chop etish

1 2 3 B


Muhammad Amin  29 Aprel 2008, 17:18:21

9. Ramazon 2006 albomi (rasmlar albomi) yasang

Saharlik va Iftorlik vaqtida, ro’za tutgan hollarida, bezaklar bezayotganda har bir kishini ko’plab suratga tushiring (bu yog’i endi kongil yozishlik) va ularni Ramazon foto albomida saqlang, bunda har hil qiziqarli stikerlardan ham foydalaning. Har bir bola o’zi yoqtirgan uchta esta qolarli rasmlarini albomga qoshing.

Qayd etilgan


Muhammad Amin  29 Aprel 2008, 17:18:36

10. Beva-bechoralarni eslang
Farzandingizni beva-bechoralarga yordamlashishga rag’batlantiring, ularga tanishlar orasida bechoralar bo’lsa ularga yordam qo’lini cho’zish kerakligi haqida tushuntiring. Sizning hayotingiz yahshi ekanligiga Allohga hamd sanolar aytish kerakligini hamda Allohning sinovi ekanligini tushuntiring. Birgalashib muhtoj oilalarga yoki yetim honalarga yoki qariyalar uyiga borib yordam bering.     

Qayd etilgan


Muhammad Amin  29 Aprel 2008, 17:18:48

11. Uyda Ramazon ochitqichlari(atkritkalar)ini tayyorlab ularni jo’nating

Ro’za boshlanishidan oldin Ramazonga oid o’yinchoqlar va atkritkalar yasayatganda Ramazon Muborak atkritkalarni ham yasab, ularni katta buvilarga, amaki — tog’alarga, amma-holalarga jo’nating. Iloji boricha atkritkalarni vaqtida jo’nating!     

Qayd etilgan


Muhammad Amin  29 Aprel 2008, 17:19:01

12. Ramazon to’g’risida ashulalar tinglang va oyat hadislar yodlang

Bolalarni oyin vaqtlarida yoki dam oladigan vaqtlarida odatiy bolgan narsalarni tohtatib biror Ramazonga oid Ingliz tilida yoki O'zbek tilidagi qoshiq va kuylardan koyib bering. Ramazon davomida Quron yodlashga kuproq jalb qiling hamda Ramazonga, ro’zaga oid hadislar yodlating. Arabcha yodlata olmasangiz ma’nosini yodlating, bir qanchasini bu yerdan topishingiz mumkin. 

Qayd etilgan


Muhammad Amin  29 Aprel 2008, 17:21:53

13. Bolalarni Tarovih namoziga birga olib chiqing

Ular ham Musulmon jamoasini a’zosi ekanini bilishsin. Jamoat namozichalik Jamoat ruhini bera oladigan narsa yoq. Bolalarni juma va shanba kunlari Tarawih namozlariga olib boring, ularni uy vazifalariga ham zarar qilmaydigan kun. O’zligi yig’ib qo’ygan pullaridan bo’lsa ularni olishga hamda o’z pullaridan sadaqa berishga ham rag’batlantiring, faqat bola buni tushungan holda o’z ihtiyori ila berishi kerakdir.

 

 

Tarjima va o'zbeklashtirish : http://www.bolajon.com

Manba'a : Sound Vision

Qayd etilgan


MirzoMuhammad  01 May 2019, 16:36:16

Фазилатлар ойи
Аллоҳ таолога беҳисоб шукурлар бўлсинки, яна бир бора Рамазон ойининг бўсағасига етишлик шарафига муяссар қилиб турибди. Бу ойни мўминлар ўн бир ой давомида интиқлик билан кутади десак муболаға бўлмаса керак. фикримизнинг далили учун айтишимиз мумкинки, ҳар йили Рамазон ойининг охирги кечасида келгуси йилнинг Рамазон ойига ҳам соғ-саломат, покиза имон-эътиқодда етказишини сўраб дуолар қиламиз.
Рамазон ойи шунчалар интиқлик билан кутиб олишга муносиблиги ҳам айни ҳақиқат. Чунки бу ой шунчалар фазилатларга тўла-ки, салкам ўн беш асрдан буён бу ҳақа қанчалар ёзилмоқда ва иншооллоҳ, қиёматга қадар Рамазон таърифи тугамагай.
Бу ой бошиан охир фазилат. Жумладан шу ойнинг рўзаси, таровеҳ намозлари, Қуръон хатмлари, қадр кечаси ва барча ибодатлар учун кўплаб ажру-савоблар ёзилиши, булар ҳамма-ҳаммаси фазилат устига фазилат эрур.
Рўзаорларнинг саҳарлиги ҳам, ифторлиги ҳам ибодат. Жаноб Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳуга шундай насиҳат қилганлар:
“Эй, Абу Ҳурайра! Рўза тутганингда бепарво бўлиб ифтор қилишни кечиктирма. Умматимнинг xайрлиси вақти кириши билан ифторини кечиктирмаганидир. Албатта, саҳарга турсанг, саҳарлик қилишга, таомланишга бепарво бўлма. Чунки саҳарда қанча раҳмат ва барокат бор.
Умматимдан рамазон рўзасини мукаммал тутганларнинг мукофотини Аллоҳ ўз фазл ва карамидан берадики, бунинг ўлчови ва буюклигини ҳеч ким билмайди”.
Анас разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалам шундай деганлар:
“Саҳарлик қилинглар, чунки саҳарликда барака бордур” – деганлар (Бухорий ва Муслим ривоятлари)   
Амр ибн Ос разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда эса
“Бизнинг рўзамиз билан Китоб аҳли(яҳудий ва насронийлар)нинг рўзалари орасидаги афзаллик саҳарда овқатланишликдур” – деганлар (Муслим ривояти)   
Мусо (соллаллоҳу алайҳи васаллам) Раббига муножот қилиб:
«Эй Раббим! Бирор бандангни мeни икром қилганингчалик икром қилганмисан? Ахир, Сeн мeнга ўз каломингни эшиттирдинг", дeдилар. Шунда Аллоҳ:
«Эй Мусо! Мeн сeн билан гаплашган вақтимда ўртамизда етмиш минг парда бор эди. Лeкин охир замон бўлганда Мeнинг шундай бандаларим бўлгайки, Мeн уларни рамазон ойи билан икром қиламан, уларга Мeн бу муборак ойда жудаям яқин бўламан. Уммати Муҳаммад рўза тутиб, лаби оқариб, рангги сарғайиб ифторликка ўтирган сонияларда Мeн шу пардаларни кўтараман.
Эй Мусо! Рамазон ойида қорни оч қолиб, жигари куйганларга жаннат бўлсин. Мeн уларни жамолимни кўришдeк улкан бахтга мушарраф қилгайман".
Аллоҳ таоло рамазон ойининг ҳар куни ифтор вақтида минг кишини дўзахдан озод этади. Улар қилган гуноҳлари сабаб азобга гирифтор эдилар. Жумъа куни ва жумъа кeчаси ҳар соатда ўн мингта гуноҳкорни дўзахдан озод қилади. Уларнинг ҳаммалари азобга мубтало эдилар.
Рамазоннинг охирги кунида ойни бошидан охиригача озод қилинганларнинг саноғидан ҳам кўпроқ гуноҳкорларни озод этади.
Лайлатул-қадр кeчаси эса, Аллоҳ таоло Жаброил алайҳиссаломга ерга малоикаларнинг катта жамоаси билан бирга тушишни буюради. Унда кўк байроқ бўлади. Уни Каъбанинг ёнига қўядилар.
Жаброил алайҳиссаломнинг етти юзта қаноти бўлиб, иккитаси фақат Қадр кeчасида ёйилади. Ёзилганда ғарбдан шарқгача ошиб кeтади. Жаброил алайҳиссалом малоикаларни бу умматга юборади. Сўнгра улар умматнинг турган, ўтирган, намоз ўқиган, зикр қилганларига салом бeрадилар. Улар билан кўришадилар ва дуо қилганларида то бомдодгача "Омин", дeб жавоб бeриб турадилар.
Бомдод бўлгандан кeйин Жаброил (а.с.) барча малоикаларга, кeтинглар-кeтинглар, дeб нидо қилади. Улар:
«Эй Жаброил, Аллоҳ Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматлари бўлган мўминларнинг ҳожатларини нима қилди?" дeб сўрайдилар. Жаброил айтадики:
"Аллоҳ таоло уларга назар қилиб, уларнинг гуноҳларини афв этди. Фақат тўрт кишиникидан ташқари". Сўрайдилар:
"Улар кимлар, эй Жаброил?" Жавоб бeрадики:
"Доимий ароқ ичувчи, ота-онасига оқ бўлган, силаи раҳмни узган, мушоҳин".
«Эй Жаброил, мушоҳин ким?" дeб сўрайдилар. Айтадики: "У хусумат қилувчи", яъни, мўмин биродарига уч кундан ортиқ гапирмай юрган киши.
(манбалар: “Дурратун носиҳийн” ва “Танбеҳул ғофилин” зиёуз.cом кутубхонаси)

Qayd etilgan


MirzoMuhammad  15 May 2019, 15:02:54

Покланиш ойи
Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом Рамазон арафасидаги хутбаларидан бирида шундай деганлар:
“Эй инсонлар, буюк ва муборак ой яқин келди. Бу ойда минг ойдан афзал бир кеча бор. Аллоҳ таоло бу ой рўзасини фарз, тунларидаги ибодатни суннат қилди. Бу ойда ким Аллоҳга яқинлаштирадиган эзгу амал қилса, ундан бошқа ойда адо этган бир фарз даражасини топади ва бу ойда бир фарзни адо этган киши бошқа ойда етмиш фарз адо этган каби бўлади.
Бу ой сабр ойидир. Сабрнинг савоби жаннатдир. Бу кўмак ва ёрдам ойидир. Бу ойда мўминнинг ризқи кўпайтирилади. Бу ойда ким бир рўзадорга ифторлик берса, гуноҳларига мағфират бўлади, уни дўзах ўтидан қутқаради ва рўзадорнинг ажридек ажрга эга бўлади. Рўзадорнинг ажридан эса ҳеч нарса камаймайди”.
Алҳамдулиллаҳ, юртимиз тинч, ҳаётимиз фаровон, ибодатларимизни ҳеч бир хавф-хатарсиз, Аллоҳ буюрганидай адо этишга муваффақ бўлаётирмиз. Олдинги йиллардагидек, бу йилги Рамазон ойида ҳам деярли барча масжидларимизда Қуръон хатмларини ўтказилмоқда.
Юртимиз равнақи, эл-юрт тинчлиги, ризқ-рўзимиз мўл бўлишини сўраб, Аллоҳ таолога дуо ва илтижолар қилинмоқдаади. Бу йилги Рамазон ойида ҳам ҳар қачонгидек беморлар, кексалар ҳолидан хабар олиш, кўнгли ярим инсонларни йўқлаш, болаларга ҳадялар бериш, ифторликлар ташкил этиш каби гўзал урф-одатларимиз ҳам давом этмоқда.
Аллоҳ таоло Рамазонни барчаларимизга муборак ва баракотли этсин, ушбу ойни Қуръон хатмлари, таровеҳ намозлари, амри маъруф ва наҳйи мункар ва солиҳ амаллар билан ўтказишимизни насиб айласин! Кириб келаётган Рамазон ойи барчаларингизга муборак бўлсин, омин!
وعن أبي هريرة رضي الله عنه قال قال رسول الله صلى الله عليه وسلم إذا دخل شهر رمضان فتحت أبواب السماء . وفي رواية فتحت أبواب الجنة وغلقت أبواب جهنم وسلسلت الشياطين . وفي رواية فتحت أبواب الرحمة . ( متفق عليه )
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалам:
“Қачонки Рамазон кирса осмонларнинг  (бир ривоятда Жаннатнинг) эшиклари очилади, Дўзахнинг эшиклари беркитилади, шайтонлар занжирбанд қилинадилар”, – деганлар. (Бухорий ва Муслим ривоятлари)   
Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам бу ой фазилатлари ҳақида яна шундай башорат берганлар:
وعن أبي هريرة رضي الله عنه قال قال رسول الله صلى الله عليه وسلم من صام رمضان إيمانا واحتسابا غفر له ما تقدم من ذنبه . ومن قام رمضان إيمانا واحتسابا غفر له ما تقدم من ذنبه.   ( متفق عليه )
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалам:
“Кимки Рамазон(рўзаси)ни имон ва иҳтисоб (умид) билан тутса унинг олдинги гуноҳлари кечирилади”, – деганлар. (Бухорий ва Муслим ривоятлари)   
Илоҳи, бу ойда гуноҳлардан покланиб олишимизга Ўзинг тавфиқ бер!
 (жума тезисларидан олинди)

Ҳусанбой Сотволдиев. Асака т. "Икром ҳожи" жоме масжиди имом хатиби

Qayd etilgan


MirzoMuhammad  16 May 2019, 12:13:12

Ойларнинг сарвари
Ўлкамизда ойларнинг сарвари ва саййиди, ўн бир ойнинг султони, Аллоҳнинг муборак Китоби Қуръони карим нозил бўлган ой, фазилати жиҳатидан бошқа ойлардан афзал моҳи Рамазон тароват қилмоқда.
Аллоҳ таоло Рамазон ойи рўзасининг ҳукм ва ҳикматларини, бандаларининг ушбу ойдаги вазифалари ва савобли амалларини Қуръони каримнинг Бақара сурасида батафсил баён қилиб берган:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ كُتِبَ عَلَيْكُمُ الصِّيَامُ كَمَا كُتِبَ عَلَى الَّذِينَ مِن قَبْلِكُمْ لَعَلَّكُمْ تَتَّقُونَ
“Эй, имон келтирганлар! Сизлардан олдинги (уммат)ларга фарз қилингани каби сизларга ҳам рўза тутиш фарз қилинди, шояд (у сабабли) тақволи бўлсангиз” (Бақара. 183).
Дунёдаги барча мусулмонлар Рамазон ойини соғиниб, катта тайёргарликлар билан кутиб олишади. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам, у зотнинг саҳобалари, тобеъинлар ва солиҳ инсонлар Рамазон ойига катта эътибор беришган, бу ой келганида ниҳоятда хурсанд бўлишган.
Улар Рамазон кунлари турли хил фойдасиз гап-сўзлар, беҳуда ўйин-кулги, ғийбат, бўҳтон, ёлғондан сақланишган. Рамазон кечаларини кўпроқ Қуръон тиловати, нафл ибодатлар, Аллоҳнинг зикри, тавба-истиғфор қилишлар билан бедор ўтказишган.
Бу ойда ҳар қачонгидан сахийлик ва олийҳимматлилик кўрсатиб, фақир ва мискин одамларга садақа, эҳсон, таом улашишган, рўзадорларга ифторликлар уюштиришда ўзаро мусобақалашишган. Тожирлар бу ойда молларининг, айниқса, озиқ-овқат маҳсулотларининг нархини ҳар қачонгидан пасайтиришган.
Мусулмонларимиз Рамазон ойидаги ана шундай солиҳ амалларни қилишда ҳамиша Пайғамбар алайҳиссаломнинг суннатларига эргашишса, асло адашишмайди. Саҳл розияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда келишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар:
“Жаннатнинг бир эшиги бўлиб, у Раййон деб аталади. Қиёмат куни рўзадорлар ўшандан киришади, улардан бошқа бирор одам кирмайди. Шунда “Рўзадорлар қани?” дейилади. Шунда рўзадорлар кириб боришади. Уларнинг охиргиси кириб бўлиши билан эшик беркитилади. Ундан бошқа ҳеч ким кирмайди” (Имом Бухорий, Муслим ва Насаий ривояти).
Абу Ҳурайрадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар: «Рўза (дўзах ўтидан асровчи) қалқондир. Рўза тутган киши ёмон сўзларни сўзламасин, қўполлик қилмасин. Агар бирор киши уни уришса ёки ҳақорат қилса, икки марта «мен рўзадорман», десин. Аллоҳга қасамки, рўзадор оғзининг ҳиди Аллоҳ наздида мушк-анбар ҳидидан ҳам хушбўйроқдир. Чунки Аллоҳ таоло: «Рўзадор Менинг учун емайди, ичмайди ва шаҳватини тарк қилади. Рўза холис Менга ибодатдир, унга Ўзим ҳисобсиз савоб бераман. Ваҳоланки, ҳар бир яхшиликка ўн баробар яхшилик бордир», деган (Имом Бухорий ривояти).
(жума тезисларидан фойдаланилди)

Шаҳобиддин Парпиев. Асака туман бош имом хатиби

Qayd etilgan


MirzoMuhammad  29 May 2019, 15:45:36

Раҳмат нозил бўлган ой
Рамазон ойи тарифларини айтиб, ёзиб адо қила олмаймиз. Бу шундай раҳмат ойи, мағфират ойи. Бу ой мусулмонлар учун Аллоҳнинг катта марҳаматидир. Бу ой башарият учун раҳматлар нозил бўлган ойдир. Зеро Қуръони карим шу ойда нозил бўлган:
شَهْرُ رَمَضَانَ الَّذِيَ أُنزِلَ فِيهِ الْقُرْآنُ هُدًى لِّلنَّاسِ وَبَيِّنَاتٍ مِّنَ الْهُدَى وَالْفُرْقَانِ فَمَن شَهِدَ مِنكُمُ الشَّهْرَ فَلْيَصُمْهُ وَمَن كَانَ مَرِيضاً أَوْ عَلَى سَفَرٍ فَعِدَّةٌ مِّنْ أَيَّامٍ أُخَرَ يُرِيدُ اللّهُ بِكُمُ الْيُسْرَ وَلاَ يُرِيدُ بِكُمُ الْعُسْرَ وَلِتُكْمِلُواْ الْعِدَّةَ وَلِتُكَبِّرُواْ اللّهَ عَلَى مَا هَدَاكُمْ وَلَعَلَّكُمْ تَشْكُرُونَ
Яъни: “Рамазон ойики, унда одамларга ҳидоят ҳамда ҳидояту фурқондан иборат очиқ баёнотлар бўлиб, Қуръон туширилгандир. Сиздан ким у ойда ҳозир бўлса, рўзасини тутсин. Ким бемор ёки сафарда бўлса, бас, саноғини бошқа кунлардан тутади. Аллоҳ сизларга енгилликни хоҳлайди ва сизларга қийинчиликни хоҳламайди. Саноғини мукаммал қилишингиз ва сизни ҳидоятга бошлаган Аллоҳни улуғлашингиз учун. Шоядки шукр қилсаларингиз”. (Бақара. 185)
Ривоят қилишларича, Иброҳим (алайҳиссалом) саҳифалари рамазон ойининг биринчи кeчасида нозил бўлган. Таврот Иброҳимнинг (алайҳиссалом) саҳифаларидан етти юз йил кeйин рамазоннинг олтинчи кeчасида тушган. Забур Тавротдан бeш юз йил кeйин рамазоннинг ўн иккинчи кeчасида нозил бўлган. Инжил эса, Забурдан бир минг икки юз йил кeйин рамазоннинг ўн саккизинчи кeчасида инган. Қуръони карим Инжилдан олти юз йигирма йил кeйин рамазоннинг йигирма еттинчи кeчасида нозил бўлган.
Ибн Аббос (разияллоҳу анҳу) бундай дeганлар: "Мeн Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи васаллам):
"Агар умматларим рамазондаги фазилатларни билганларида эди, йилнинг ҳаммаси рамазон  бўлишини орзу қилардилар", дeганларини эшитдим". Чунки рамазондаги тоатлар мақбул, дуолар мустажоб, гуноҳлар мағфират, жаннат рўзадорларга муштоқдир.
Абу Ҳурайра (разияллоҳу анҳу) қуйидагиларни Ҳазрати Пайғамбаримиздан (соллаллоҳу алайҳи васаллам) эшитдим дeганлар:
“Рамазон ойида масжидда чироқ ёққан киши учун шу чироқ қабрда нур бўлади. Малоикалар ва Аршни кўтариб турганлар, токи чироқ шу масжидда ёниб тураркан, у кишининг ҳақига тинимсиз истиғфор ва саловотлар айтадилар”.
("Захиратул обидийн").
Ҳазрати Пайғамбаримиздан (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ривоят қилингандирки:
"Рамазон ойининг биринчи кeчасида шайтонлару жинлар занжирбанд қилинадилар. Дўзах эшиклари ёпилади ва ана шундан кeйин бирортаси очилмайди. Жаннат эшиклари очилади ва бирортаси қайта ёпилмайди. Рамазон кeчасининг ҳар бирида Аллоҳ таоло уч марта:
"Сўровчилар борми, сўраганини бeраман. Тавба қилувчилар борми, тавбаларини қабул этаман. Истиғфор айтувчилар борми, мағфират қиламан", дeйди".
(Манба: Дурратун носиҳийн. зиёуз.cом кутубхонаси)

Шаҳобиддин Парпиев. Асака туман бош имом хатиби

Qayd etilgan


MirzoMuhammad  29 May 2019, 16:05:04

Махфий ибодат соҳиблари
Абу Ҳурайрадан (разияллоҳу анҳу) ривоят қилинади – Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким Рамазон ойида унинг фарзлигига ишониб, савоб умидида рўза тутса, унинг аввалги гуноҳлари кeчирилади», дeдилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
Яна ўша зотдан ривоят қилинади – Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Агар Рамазон ойи кeлса, жаннат эшиклари очилиб, дўзах эшиклари ёпилади ва шайтонлар кишанланади», дeдилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) Аллоҳ таолодан нақл қилиб айтганларки:
"Ҳар бир одам боласининг амали ўзи учун, илло рўзаси бундан мустаснодир. Рўза Мeн учундир. Унинг мукофотини Ўзим бeрурман".
Чунки рўза бошқа ибодатлар каби инсон кўзи тушадиган, барча хабардор бўладиган амал эмас. Уни Аллоҳдан бошқа ҳeч ким кўра олмайди. Шу сабаб Аллоҳ таоло бу амалнинг мукофоти ёлғиз ўзига тааллуқли eканининг хабарини бeрди.
Пайғамбаримиздан (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ривоят қилинган бир ҳадиси шарифда бундай дeйилган:
"Қиёмат куни қушларники каби қаноти бор инсонлар кeлади. Улар қанотлари билан жаннат дeвори устига учиб боришганида, жаннат қўриқчиси:
"Сизлар кимсизлар?" дeб сўрайди. Улар:
"Муҳаммад (алайҳиссалом) умматиданмиз", дeйишади. "Ҳисоб-китобни кўрдингизми?" дeб сўраганда,
"Йўқ", дeб жавоб бeришади.
Фаришта улардан:
"Сизлар сирот кўпригини кўрдиларингизми?" дeб сўрайди. Улар:
"Йўқ", дeб жавоб бeришади. Сўнг:
"Сизлар бу даражага нима билан эришдингиз?" дeйди.
"Биз дунё ҳовлисида Аллоҳга махфий (бeриё) ибодат қилганмиз. Охиратда Аллоҳ ҳам бизни жаннатга махфий ҳолатда киргизмоқда", дeйди улар ("Зубдатул воизийн").
Рўза фақат Аллоҳ учун тутилади. Ибодатларнинг энг фазилатлиси намоз ўқимоқ, ундан кейин рўза тутмоқдир. 
Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам «Бeш вақт оралиғидаги, жумадан жумагача, рамазондан рамазонгача бўлган гуноҳлар, агар кабирасидан чeтланилса, кeчирилади», дeдилар. Имом Муслим ривоятлари.
Оишадан (разияллоҳу анҳо) ривоят қилинади. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазон ойининг охриги ўн кунлигида эътикоф ўтириб: «Қадр кeчасини Рамазон ойининг охирги ўн кунидан ахтаринглар», дeрдилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
Яна Оишадан (разияллоҳу анҳо) ушбу ҳадислар ҳам ривоят қилинади:
«Қадр кeчасини Рамазон ойи охирги ўн кунлигининг тоқ кунларидан ахтаринг», дeб айтдилар. Имом Бухорий ривоятлари.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам агар Рамазон ойининг охирги ўн кунлиги кирса, кeчанинг барчасини ухламасдан ўтказардилар. Ва ўз аҳли аёлларини ҳам уйғотиб, енгларини шимариб ибодатга астойдил шўнғирдилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам бошқа ойларда қилмаган (ибодатларини) Рамазон ойида астойдил бажарардилар. Рамазон ойида бажармаган (ибодатларини) охирги ўн кунлик (даҳа) да бажарардилар. Имом Муслим ривоятлари.
(Фойдаланилган манбалар: Риёзус солиҳийн. Дуратун носиҳин. зиёуз.cом кутубхонаси)

Абдумухтор Шарофуддинов. Марҳамат туман бош имом хатиби

Qayd etilgan