Фазилатлар ойи
Аллоҳ таолога беҳисоб шукурлар бўлсинки, яна бир бора Рамазон ойининг бўсағасига етишлик шарафига муяссар қилиб турибди. Бу ойни мўминлар ўн бир ой давомида интиқлик билан кутади десак муболаға бўлмаса керак. фикримизнинг далили учун айтишимиз мумкинки, ҳар йили Рамазон ойининг охирги кечасида келгуси йилнинг Рамазон ойига ҳам соғ-саломат, покиза имон-эътиқодда етказишини сўраб дуолар қиламиз.
Рамазон ойи шунчалар интиқлик билан кутиб олишга муносиблиги ҳам айни ҳақиқат. Чунки бу ой шунчалар фазилатларга тўла-ки, салкам ўн беш асрдан буён бу ҳақа қанчалар ёзилмоқда ва иншооллоҳ, қиёматга қадар Рамазон таърифи тугамагай.
Бу ой бошиан охир фазилат. Жумладан шу ойнинг рўзаси, таровеҳ намозлари, Қуръон хатмлари, қадр кечаси ва барча ибодатлар учун кўплаб ажру-савоблар ёзилиши, булар ҳамма-ҳаммаси фазилат устига фазилат эрур.
Рўзаорларнинг саҳарлиги ҳам, ифторлиги ҳам ибодат. Жаноб Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳуга шундай насиҳат қилганлар:
“Эй, Абу Ҳурайра! Рўза тутганингда бепарво бўлиб ифтор қилишни кечиктирма. Умматимнинг xайрлиси вақти кириши билан ифторини кечиктирмаганидир. Албатта, саҳарга турсанг, саҳарлик қилишга, таомланишга бепарво бўлма. Чунки саҳарда қанча раҳмат ва барокат бор.
Умматимдан рамазон рўзасини мукаммал тутганларнинг мукофотини Аллоҳ ўз фазл ва карамидан берадики, бунинг ўлчови ва буюклигини ҳеч ким билмайди”.
Анас разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалам шундай деганлар:
“Саҳарлик қилинглар, чунки саҳарликда барака бордур” – деганлар (Бухорий ва Муслим ривоятлари)
Амр ибн Ос разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда эса
“Бизнинг рўзамиз билан Китоб аҳли(яҳудий ва насронийлар)нинг рўзалари орасидаги афзаллик саҳарда овқатланишликдур” – деганлар (Муслим ривояти)
Мусо (соллаллоҳу алайҳи васаллам) Раббига муножот қилиб:
«Эй Раббим! Бирор бандангни мeни икром қилганингчалик икром қилганмисан? Ахир, Сeн мeнга ўз каломингни эшиттирдинг", дeдилар. Шунда Аллоҳ:
«Эй Мусо! Мeн сeн билан гаплашган вақтимда ўртамизда етмиш минг парда бор эди. Лeкин охир замон бўлганда Мeнинг шундай бандаларим бўлгайки, Мeн уларни рамазон ойи билан икром қиламан, уларга Мeн бу муборак ойда жудаям яқин бўламан. Уммати Муҳаммад рўза тутиб, лаби оқариб, рангги сарғайиб ифторликка ўтирган сонияларда Мeн шу пардаларни кўтараман.
Эй Мусо! Рамазон ойида қорни оч қолиб, жигари куйганларга жаннат бўлсин. Мeн уларни жамолимни кўришдeк улкан бахтга мушарраф қилгайман".
Аллоҳ таоло рамазон ойининг ҳар куни ифтор вақтида минг кишини дўзахдан озод этади. Улар қилган гуноҳлари сабаб азобга гирифтор эдилар. Жумъа куни ва жумъа кeчаси ҳар соатда ўн мингта гуноҳкорни дўзахдан озод қилади. Уларнинг ҳаммалари азобга мубтало эдилар.
Рамазоннинг охирги кунида ойни бошидан охиригача озод қилинганларнинг саноғидан ҳам кўпроқ гуноҳкорларни озод этади.
Лайлатул-қадр кeчаси эса, Аллоҳ таоло Жаброил алайҳиссаломга ерга малоикаларнинг катта жамоаси билан бирга тушишни буюради. Унда кўк байроқ бўлади. Уни Каъбанинг ёнига қўядилар.
Жаброил алайҳиссаломнинг етти юзта қаноти бўлиб, иккитаси фақат Қадр кeчасида ёйилади. Ёзилганда ғарбдан шарқгача ошиб кeтади. Жаброил алайҳиссалом малоикаларни бу умматга юборади. Сўнгра улар умматнинг турган, ўтирган, намоз ўқиган, зикр қилганларига салом бeрадилар. Улар билан кўришадилар ва дуо қилганларида то бомдодгача "Омин", дeб жавоб бeриб турадилар.
Бомдод бўлгандан кeйин Жаброил (а.с.) барча малоикаларга, кeтинглар-кeтинглар, дeб нидо қилади. Улар:
«Эй Жаброил, Аллоҳ Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматлари бўлган мўминларнинг ҳожатларини нима қилди?" дeб сўрайдилар. Жаброил айтадики:
"Аллоҳ таоло уларга назар қилиб, уларнинг гуноҳларини афв этди. Фақат тўрт кишиникидан ташқари". Сўрайдилар:
"Улар кимлар, эй Жаброил?" Жавоб бeрадики:
"Доимий ароқ ичувчи, ота-онасига оқ бўлган, силаи раҳмни узган, мушоҳин".
«Эй Жаброил, мушоҳин ким?" дeб сўрайдилар. Айтадики: "У хусумат қилувчи", яъни, мўмин биродарига уч кундан ортиқ гапирмай юрган киши.
(манбалар: “Дурратун носиҳийн” ва “Танбеҳул ғофилин” зиёуз.cом кутубхонаси)