Muallif Mavzu: Buxoro shahri haqida ensiklopediyalarda  ( 48471 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 1 Mehmon ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

muxbir

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 30
  • -oldi: 43
  • Xabarlar: 2127
  • Jins: Erkak
  • Correspondent
Re: Buxoro shahri haqida ensiklopediyalarda
« Javob #30 : 22 Yanvar 2010, 11:33:25 »
БУХОРОЙИ ШАРИФ (Шарофатли Бухоро) — қад. Бухоронинг кенг тарқалган номларидан бири. Ўрта асрларда жаҳондаги 7 шаҳар: Макка, Мадина, Қуддус, Бухоро, Бағдод, Дамашқ, Мозори Шарифга линий марказ сифатида шуҳрат қозонганликлари учун «Ð¨Ð°Ñ€Ð¸Ñ„» унвони берилган эди. Бухоро қадимдан турли номлар б-н аталиб келган (к, Бухоро). Айниқса, Араб халифалиги ва сомонишар даврида шаҳар юксалган. Бухоронинг номларидан «Ð¤Ð¾Ñ…ира» («Ð¤Ð°Ñ…рли шаҳар») атамаси Наршахийнинт таърифи бўйича, ислом динининг барқарорлиги йўлида қон тўккан шаҳидлар шарафига нисбат қилиб берилган. Шаҳар исломни тарғиб қилиш ва қарор топтириш йўлида ҳам муҳим роль ўйнаган. Бухородан исломият ва ҳадис илмларининг йирик тарғиботчилари ва таснифчилари (Имом Бухорий ва б.) етишиб чиқди. И слом ҳуқуқшунослигининг Бухоро мактаби ташкил топди. Бухоронинг ислом дини, мусулмон ахлоқи, маданияти ва ҳукуқшунослигининг Шаркдаги кучли марказларидан бирига айланиши туфайли унга 9-а. бошларидаёқ «Қуббат улислом» — «Ð˜ÑÐ»Ð¾Ð¼ динининг гумбази» деган сифат ҳам берилади. Наршахийнинг гувоҳлик беришича, машҳур фиқҳшунос (ҳуқуқшунос) олим Хожа имом Абу Хафси Кабир Бухорий туфайли Бухоро «Қуббат улислом» деб аталган.
Ўрта асрларда Бухоро фақат исломиятдагина эмас, балки илму маърифат ва маданият тарқатишда ҳам Мовароуннаҳрда йирик марказ сифатида шуҳрат топди. Бухорода турли асрларда бино қилинган 200 га яқин мадрасаларда ўз даврида минглаб толиби илмлар диний ва дунёвий билимларни олиб, бутун Ўрта Осиё бўйлаб зиё тарқатганлар. Шайх Сайфиддин Боҳарзий фаолияти туфайли Бухоронинг шухрати ислом оламида яна ҳам кўпроқ тарқалди. Шу сабабли 13-а.дан бошлаб унга яна бир сифат — «ÑˆÐ°Ñ€Ð¸Ñ„» сўзи қўйилиб, у Бухоройи шариф, яъни Шарофатли Бухоро номи б-н юритиладиган булди. Бухоро ҳукмдорлари томонидан «Ð—арби Бухоройи шариф», яъни »Ð‘ухоройи шарифда зарб этилган» деб битилган тамғалар б-н олтин ва кумуш тангалар ҳамда мис чақалар ишлаб чиқарилган.
Мирзо Улугбек томонидан Бухорода Чорсу майдонида қурдирилган мадраса дарвозасида ҳатто арабча «Ð˜Ð»Ð¼ олмакка интилиш ҳар бир муслим ва муслима учун қарзу фарздир» деган сўзларнинг ўйиб ёзилиши, ўрта асрларда, айниқса темурийлар даврида илм ва маърифатга бўлган ижобий муносабатнинг Ñ‘Ñ€қин далилидир.

«ÐŽÐ·Ð±ÐµÐºÐ¸ÑÑ‚он Миллий Энциклопедияси»Ð´Ð°Ð½
Xabarlar ummonida biz bilan birga...

muxbir

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 30
  • -oldi: 43
  • Xabarlar: 2127
  • Jins: Erkak
  • Correspondent
Re: Buxoro shahri haqida ensiklopediyalarda
« Javob #31 : 22 Yanvar 2010, 11:33:39 »
«Ð‘УХОРОЙИ ШАРИФ» — жадидлар газ. Когон ш.да 1912 й. 11 мартдан 1913 й. 2 янв.гача тожик тилида чиққан. Газ. дастлаб ҳафтасига 6 марта, кейин 3 марта нашр этилган. Жами 153 сони чиққан. «Ð‘. ш.» 1913 й. 12 янв.да Россия бош сиёсий бошқармаси томонидан тақиқланган. Газ. сахифаларидан исломий аҳкомлар, илмфан, тижорат ҳамда иктисодиёт янгиликлари, маърифатни тарғиб этувчи мақолалар ўрин олган. «Ð‘. ш.»Ð´Ð° маҳаллий шоир ва ёзувчилар асарларидан парчалар, жаҳон адабиёти намуналари эълон қилинган. «Ð‘. ш.» га озарбайжон ёзувчиси ва журнал и сти Мирзо Жалол муҳаррирлик, Мирзо Ғаффор бош котиблик қилган.

«ÐŽÐ·Ð±ÐµÐºÐ¸ÑÑ‚он Миллий Энциклопедияси»Ð´Ð°Ð½
Xabarlar ummonida biz bilan birga...

muxbir

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 30
  • -oldi: 43
  • Xabarlar: 2127
  • Jins: Erkak
  • Correspondent
Re: Buxoro shahri haqida ensiklopediyalarda
« Javob #32 : 22 Yanvar 2010, 11:34:02 »
«Ð‘УХОРОНОМА» — Бухоро вилояти ҳокимлигининг ижтимоийсиёсий газ. Бухоро ш.да узбек тилида ҳафтада 2 марта чиқади. Дастлаб «Ð£Ñ‡қун» номи б-н Самарқандда нашр этилиб (1920 й. июнь—сент.), Бухорода яширин тарқатилган, БХСР ташкил этилгач (1920 й. сент.), Бухоро ш.да «Ð‘ухоро ахбори» номи б-н нашр этила бошланган. Кейинчалик «ÐžÐ·Ð¾Ð´ Бухоро» (1923—30), «Ð‘ухоро пролетари» (193038), «Ð‘ухоро ҳақиқати» (1938— 99) номлари б-н чикди. 1999 й. дек.дан ҳоз. номда. Газ.га турли даврларда Файзулла Хўжаев, Фитрат, Чўлпон, Сайд Ахрорий, Остонқул Абдуқаюм Ñžғли, Косим Сорокин, Фотиҳ Сулаймон, Абдусалом Ниёзий, Аббос Алиев, Аҳмаджон Ёқубов, Рустам Абдураҳмонов, Ашур Бозоров, Турғун Ёкубов, Отахон Тошхўжаев, Йўлдош Муқимов, Абдураҳим Нурмуҳамедов, Тошпўлат Ҳамид ва б. муҳаррирлик қилган. Газ. саҳифаларида Абдурауф Фитрат, Абдулҳамид Чўлпон, Садриддин Айний, Иброҳим Мўминов, Абдулҳамид Мажидов, Атоулла Хўжаев, Усмонхўжа Пўлатхўжаев, Муинжон Аминов, Неъмат Аминов, Омон Мухторов каби таниқди давлат арбоблари ва зиёлилар долзарб мавзулардаги мақолалари б-н қатнашишган. Газ.нинг дастлабки сонларидан бошлаб миллим мустақиллик ғояси ундаги мақолаларнинг бош мавзуи бўлган. 20-й.ларда газ .да БХСР ҳудудидан шўро қўшинларини олиб чиқиб кетиш, демократияни ривожлантириш, давлат идораларини руслаштиришга чек қўйиш, ёшларни тараққий этган хорижий мамлакатлардаги олий Ñžқув юртларида Ñžқитиш каби долзарб масалалар ёритилган. Шу боис газ. таҳририяти жамоаси ва муаллифлари шўро тузумидан кўп жафо кўришган. Газ.нинг собиқ муҳаррирлари ва етакчи муаллифларидан Файзулла Хўжаев, Абдурауф Фитрат, Сайд Аҳрорий, Абдулҳамид Чўлпон, Маҳмуд Бадайлий, Зиё Усмоний, Остонақул Абдуқаюм 30-й.лардаги қатағонда ҳибсга олиниб, қатл этилган. Аббос Алиев, Абдусалом Ниёзов, Абдулҳамид Мажидов, Аъло Камолов, Ашур Бозоров узоқ муддатга қамалган.
Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгандан кейинги даврда «Ð‘.» шаклан ва мазмунан тубдан ўзгариб, Бухоро вилояти ҳаётини ҳар вақтдагидан яхшироқ ёритишга ҳаракат қилмоқда. Газ. истиқлол мафкурасини шакллантириш, ёш авлодни иймонэътиқодли, Ватанга садоқатли қилиб тарбиялаш, бозор муносабатларини ривожлантириш, қ.Ñ….да ислоҳотларни амалга ошириш. тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, Бухоро ш.ни ободонлаштириш ва ундаги асориатиқаларни асрабавайлаш мавзуларига доимий эътибор бермоқда.
Газ. мустақиллик даврининг гигант корхонаси бўлган Бухоро нефтни қайта ишлаш з-ди қурилишида мухбирлар постини ташкил қилиб, 2 йил мобайнида қурилишнинг боришини мунтазам ёритиб турди. Бухоро ш.нинг 2500 йиллик юбилейи (1997 й.) олдидан туркум мақолалар берди. Таҳририятда иқгисодиёт, ижтимоий масалалар, ҳуқуқ ҳамда хатлар ва оммавий ишлар бўлимлари ишлаб турибди. Турли йилларда таҳририятда меҳнат қилган Бақо Саидов, Ҳабиб Абдуллаев, Тошпўлат Ҳамид, Бахшулло Саидов, Ҳалил Қодиров, Аҳмаджон Ниёзмуродов Республикада хизмат кўрсатган маданият ходими, Республикада хизмат кўрсатган журналист унвонларига сазовор бўлишган. 1996 й.дан газ. компьютер усулида нашр этилади. Таҳририят «Ð˜Ð½Ñ‚ернет» орқали жаҳон ахборот тармоғига чиқмоқда. «Ð‘ухоро янгиликлари», «Ð‘ухоро футболи» иловалари бор. Газ. адади 6000 (2001).
Нусратилло Наимов.

«ÐŽÐ·Ð±ÐµÐºÐ¸ÑÑ‚он Миллий Энциклопедияси»Ð´Ð°Ð½
Xabarlar ummonida biz bilan birga...

AbdulAziz

  • Forum Administratori
  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 6942
  • -oldi: 12023
  • Xabarlar: 20359
  • Jins: Erkak
  • Sevelim, sevilelim. Yunus Emre
    • Ziyo Uz
Re: Buxoro shahri haqida ensiklopediyalarda
« Javob #33 : 14 May 2010, 15:50:58 »
Улуғ вилоятиким, Самарқанд қаринасидур, Бухородур . Самарқанднинг ғарбий тарафи йигирма беш йиғоч йўлдур. Бухоронинг ҳам неча тумоноти бор. Тавр шаҳре воқе бўлубтур. Меваси кўп бўлур ва хўб бўлур, қовуни бисёр яхши бўлур. Мовароуннаҳрда Бухоро қовунича кўп ва хуб қовун бўлмас, Агарчи Фарғона вилоятидин Ахсининг бир навъ қовуниким, мир темурий дерлар, мунинг қовунидин чучукроқ ва нозукроқ бўлур, вале Бухорода ҳар жинс қовундин кўп бўлур ва яхши бўлур. Яна «Ð¾Ð»ÑƒÐ¹Ð¸ бухорий» машҳурдур. Бухоро олусидек ҳеч ерда бўлмас, терисини сўюб қурутуб табарруклук била вилояттин вилоятқа элтарлар. Талйин учун бисёр яхши тадовидур. Парвори  товуғи ва қози бисёр бўлур, Мовароуннаҳрда Бухоро чоғирларидин гундроқ чоғир бўлмас. Мен Самарқандта аввал ичганда Бухоро чоғирларини ичар эдим.

«Ð‘обурнома»Ð´Ð°Ð½
Ilm o'rganish - Allohdan qo'rqish, uni talab qilish - ibodat, izlash - jihod, bilmaganga o'rgatish - sadaqa, uni o'z ahliga o'rgatish - Allohga qurbatdir. Ilm - tanholikda hamroh, hilvatda - do'st, to'g'ri yo'l ko'rsatuvchi - dalil, begonlar oldida - eng sodiq do'st, Jannat yo'lining minorasidir.
Hazrati Umar ibn Hattob r.a.

 

Kogon shahri haqida ensiklopediyalarda

Muallif MohinurBo'lim Buxoro viloyati

Javoblar: 9
Ko'rilgan: 14905
So'nggi javob 30 Aprel 2013, 16:45:52
muallifi levdeo
Asaka shahri haqida ensiklopediyalarda

Muallif shoirBo'lim Andijon viloyati

Javoblar: 2
Ko'rilgan: 7181
So'nggi javob 20 Iyul 2009, 08:55:45
muallifi muxbir
Qorasuv shahri haqida ensiklopediyalarda

Muallif shoirBo'lim Andijon viloyati

Javoblar: 0
Ko'rilgan: 6168
So'nggi javob 13 Iyul 2006, 04:24:32
muallifi shoir
Andijon shahri haqida ensiklopediyalarda

Muallif shoirBo'lim Andijon viloyati

Javoblar: 33
Ko'rilgan: 22019
So'nggi javob 13 Aprel 2010, 12:01:29
muallifi AbdulAziz
Shahrixon shahri haqida ensiklopediyalarda

Muallif shoirBo'lim Andijon viloyati

Javoblar: 1
Ko'rilgan: 6223
So'nggi javob 13 Iyul 2006, 05:04:35
muallifi shoir