Muallif Mavzu: Mo'tazila firqasi  ( 2764 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 1 Mehmon ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

Sunnah

  • Jr. Member
  • **
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 15
  • Xabarlar: 79
  • Jins: Erkak
  • Суннат > Бидъат
Mo'tazila firqasi
« : 27 Oktyabr 2007, 06:55:55 »
بسم الله الرحمن الرحيم
الحمد لله رب العلمين، و العاقبة للمتقين و لا عدوان إلا على الظالمين، و الصلاة و السلام على محمد و على آله و أصحابه أجمعين
أما بعد:

Мўътазила фирқаси

Муътазила фиркаси: Булар Амр бин Убайд, Восил бин Ато ва уларнинг шогирдлари бўлади. Муътазила калимаси, четга ажралиб чикканлар маъносини англатади. Булар иккинчи хижрий аср бошларида Ал-Хасанул-Басрий рахимахуллох мажлисидан ажралиб, ўзлари алохида четда ўтиришарди. Катода рахимахуллох  ÐºÐ°Ð±Ð¸ олим тобиъийнлар: Булар муътазилалар бўлади, дейишарди. Шу ўринда маълумот учун адашган муътазила тоифасининг акидаси тўгрисида тўхталиб ўтамиз, иншааллох. Муътазилалар ўз мазхабларини бешта аслга бино килишган. Уларни куйидагича номлайдилар:

1. Адл
2. Tавхид
3. Bаъийдни бажариш
4. Икки манзил орасидаги манзил
5. Яхшиликка амр килмок хамда ёмонликдан кайтармок.


Муътазилалар бу асосларида хакка ботилни кийгазишди. Зеро, бидъат ахлининг ахволи шунака бўлади.
« So'nggi tahrir: 22 Fevral 2011, 17:52:13 muallifi Sunnah »
Г?ìîì Ìîëèê ГЁГЎГ­ ГЂГ­Г Г± ðàҳèìàҳóëëîҳ äåäè: “Ñóííàò ГЌГіҳГ­ГЁГ­ГЈ êåìàñè êàáèäèð. Óíãà ìèíãàí ГЄГЁГёГЁ қóòèëàäè, óíäàí қîëèá ГЄГҐГІГЈГ Г­ ГЄГЁГёГЁ ғГ Г°қ á¢ëàäè” (Ñóþòèé: “ÌèôòàҳГіГ«-æàííàòè ГґГЁГ«-ýúòèñîì ГЎГЁГ±-ñóííàòè”).

Sunnah

  • Jr. Member
  • **
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 15
  • Xabarlar: 79
  • Jins: Erkak
  • Суннат > Бидъат
Мўътазила фирқаси
« Javob #1 : 27 Oktyabr 2007, 07:02:01 »
Адл: Муътазилалар, бу асосларида Аллохга адолат сифатини беришиб, бунинг никоби остида такдирга иймон келтиришни йўкка чикаришди. Айтишдики: Аллох таоло ёмонликни яратмайди. Чунки, ёмонликни бандаларига кисмат килиб, сўнг уларнинг килмишлари учун уларни азоблаш, зулм бўлиб колади. Аллох таоло адолатли зот, зулм килмайди. Муътазилаларнинг бу бузук асосларидан шу нарса келиб чикадики, Аллох таолонинг мулкида, Ул зот хохламаган нарсалар хам бўлиб кетаверади ва У зот бир нарсани хохлаганда, у нарса амалга ошмайди. Масалан: Аллох таоло хохламаса хам котил ўз хохиши ва куввати билан одам ўлдиради,деб тушунишади. Улар  ÐÐ»Ð»Ð¾Ñ…ни ожизлик сифати билан сифатлаган бўлишади. Аллох таоло бу нарсалардан пок зотдир.

Тавхид: Муътазилалар тавхиднинг никоби остида Куръон махлук деган сўзларини яширишади. (Ахли суннат вал-жамоат эътикодида Куръон Аллохнинг каломидир, махлук эмас.) Улар бу бузук сўзлари билан Аллохнинг илми, кудрати ва бошка сифатларини яралмиш нарсага чикариб кўйишади.

Ваъийдни бажариш: (Куръон ва хадисдаги дўзах, азоб, Аллохнинг газаби ва лаънатидан кўркитиш каби ворид бўлган далилларга ваъийд далиллари дейилади. Муътазилалар айтишадики, агар Аллох таоло бандаларининг баъзиларини  Ð°Ð·Ð¾Ð± билан кўркитса, ваъдасини бузиб уларни азобламаслиги тўгри бўлмайди. Чунки, Аллох таоло ваъдасига хилоф иш тутмайди. Шунда муътазилалар тушунчасида Аллох таоло бир бандани афв этишни хохласа хам, афв эта олмайди ва магфират килишни истаган кишисини хам кечира олмайди.

Икки манзил орасидаги манзил: Муътазилалар тушунчасида катта гунох килган киши иймондан чикади. Аммо куфрга кирмайди. Яъни мўмин хам бўлмайди, кофир хам бўлмайди. Иймон ва куфр орасидаги манзилда бўлади. (Китоб ва суннатнинг кўп далилларига асосан уларнинг бу тушунчаси ботил).

Яхшиликка амр килиб ёмонликдан кайтармок: Муътазилалар айтишдики: биз нимага буюрилган бўлсак, бошкаларни хам шунга буюришимиз шарт ва бизга нима лозим бўлса, бошкаларни хам шунга мажбурлаймиз. Улар бу килмишларини амри маъруф ва нахи мункар дейишди. Бунинг никоби остида мусулмон халифалар зулм килишганда уларга карши бош кўтариб жанг килиш дуруст бўлади, деган тушунчаларни яширишади. (Мусулмон халифа агар зулм килиб кўйса хам унга итоатсизлик килишдан Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам  ÐºÑžÐ¿ хадисларида кайтарганлар).

Ахли суннат вал-жамоат айтадиларки: Аллох таоло такдир жихатидан гунохлар бўлишини хохлайди. Аммо Ул зот гунохларни яхши кўрмайди, улардан рози бўлмайди ва гунох килишга амр килмайди. Аксинча, Аллох таоло гунохларни ёмон кўради, уларга газаб килади ва гунохлардан кайтаради.
Аллох таоло нимани хохласа, шу нарса вужудга келади. Нимани хохламаса, у нарса хеч качон бўлмайди.

Аллох таоло бизни хам, Сизларни хам Ахли суннат вал-жамоат эътикодида собит килиб, махшар кунида пайгамбаримиз صلى الله عليه و سلم  Ð¶Ð°Ð¼Ð¾Ð°Ñ‚лари зумрасида тирилтирсин!

Али бин Али бин Мухаммад бин абил-Из Ад-Димашкийнинг "شرح العقيدة الطحاوية" китобларидан фойдаланилди.
« So'nggi tahrir: 22 Fevral 2011, 17:52:50 muallifi Sunnah »
Г?ìîì Ìîëèê ГЁГЎГ­ ГЂГ­Г Г± ðàҳèìàҳóëëîҳ äåäè: “Ñóííàò ГЌГіҳГ­ГЁГ­ГЈ êåìàñè êàáèäèð. Óíãà ìèíãàí ГЄГЁГёГЁ қóòèëàäè, óíäàí қîëèá ГЄГҐГІГЈГ Г­ ГЄГЁГёГЁ ғГ Г°қ á¢ëàäè” (Ñóþòèé: “ÌèôòàҳГіГ«-æàííàòè ГґГЁГ«-ýúòèñîì ГЎГЁГ±-ñóííàòè”).