Muallif Mavzu: Hayo haqida.  ( 12113 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 1 Mehmon ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

Munira xonim

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 430
  • -oldi: 1300
  • Xabarlar: 4853
  • Jins: Ayol
  • Arsh arkida sulton O'zi...Beaybu benuqson O'zi...
Hayo haqida.
« : 07 Noyabr 2007, 11:13:02 »
Ҳаё сўзи луғатда уятсизликнинг тескарисини англатади. Бошқача қилиб айтганда «Ҳаё айбдан ва ёмонланишдан қўрқиб ўзини паст олиш ва ўзгаришдир».

Уламолар ҳаёни турлича таъриф қилганлар:
Журжоний: «Ð£ нафянинг бир нарсадан тортиниши ва маломатдан ҳазир бўлиб уни тарк қилишидир», деган.
Яна: «Ð£ қабиҳни тарк қилишга боис бўладиган ва ҳақ эгасининг ҳақида нуқсонга йўл қўйишни ман қиладиган хулқдир», деган.
Ибн Муфлиҳ Ҳанбалий: «Ҳаёнинг ҳақиқати у бир хулқ бўлиб гўзал нарсани қилишга, ёмон нарсани тарк этишга боисдир», деган.
U balki mendirman, balki sizdirsiz,
Balki biz tanimas g'arib bir olam.
Nima bo'lganda ham suyganim yolg'iz -
Joynamoz ustida o'tirgan odam!

Munira xonim

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 430
  • -oldi: 1300
  • Xabarlar: 4853
  • Jins: Ayol
  • Arsh arkida sulton O'zi...Beaybu benuqson O'zi...
Re: Hayo haqida.
« Javob #1 : 07 Noyabr 2007, 11:14:29 »
Ҳаёнинг турлари

Ҳаё икки хил: туғма ва касб қилинган бўлади. Касб қилинган ҳаёни шариатда иймоннинг шўъбаларидан бири деб ҳисобланган. Чунки, шариатда ўша ҳаё талаб қилинган, туғма ҳаё эмас. Чунки туғма ҳаё ўз-ўзидан бор нарса. Гоҳида шахс касб қилинган ҳаёни ўзига яхши сингдирса худди туғма ҳаё даражасига етиши ҳам мумкин.
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламда ҳаёнинг икки тури ҳам жам бўлган эди. Набий саллоллоҳу алайҳи васаллам туғма ҳаёда чачвони ичидаги қиздан ҳам ҳаёлироқ эдилар. Касб қилиадиган ҳайда эса, энг баланд чўққида эдилар.
Муновий: «Ҳаё икки хил бўлади. Биринчиси нафсоний. У барча нафсларда халқ қилинган бўлади. Мисоли авратни очишдан ёки одамлар ҳузурида жинсий яқинлик қилишдан ҳаё қилиш кабилар. Иккинчиси иймоний. У мусулмоннинг Аллоҳ таолодан қўрқиб ҳаром ишларни қилишдан тийилишидир», деган.
Маъсиятлар ҳаёни кеткизади.
Маъсиятларнинг касофатларидан бири қалб ҳаёти моддаси бўлган ҳаёни кетказишидир. Ҳаё барча яхшиликларнинг асосидир. Унинг кетиши барча яхшиликларнинг кетишидир.
Маъсиятлар аста – секин ҳаёни заифлаштириб бориб, бир йўла йўқ қилиб юбориши ҳам мумкин.
U balki mendirman, balki sizdirsiz,
Balki biz tanimas g'arib bir olam.
Nima bo'lganda ham suyganim yolg'iz -
Joynamoz ustida o'tirgan odam!

Munira xonim

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 430
  • -oldi: 1300
  • Xabarlar: 4853
  • Jins: Ayol
  • Arsh arkida sulton O'zi...Beaybu benuqson O'zi...
Re: Hayo haqida.
« Javob #2 : 07 Noyabr 2007, 11:38:34 »
Уламолар ҳаёни ўн хилга тақсимлашган

1. Жиноят ҳаёси.


Яъни, банданинг қилган жиноятидан ҳаё қилиши. Бунга мисол Одам Ота алайҳиссаломнинг жаннатда қочгандаги ҳаёси. Аллоҳ таоло:
«ÐœÐµÐ½Ð´Ð°Ð½ қочмоқдамисан, эй Одaм?» деди.
«Ð™Ñžқ» Эй Роббим! Сендан ҳаё қилиб», деди.
« So'nggi tahrir: 07 Noyabr 2007, 11:45:30 muallifi Munira xonim »
U balki mendirman, balki sizdirsiz,
Balki biz tanimas g'arib bir olam.
Nima bo'lganda ham suyganim yolg'iz -
Joynamoz ustida o'tirgan odam!

Munira xonim

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 430
  • -oldi: 1300
  • Xabarlar: 4853
  • Jins: Ayol
  • Arsh arkida sulton O'zi...Beaybu benuqson O'zi...
Re: Hayo haqida.
« Javob #3 : 07 Noyabr 2007, 11:44:45 »
2. Нуқсон ҳаёси.

Бунга кечасию кундузи чарчамай тасбиҳ айтадиган фаришталарнинг ҳаёси мисол. Қиёмат куни бўлганда улар: «Ð Ð¾Ð±Ð±Ð¸Ð¼Ð¸Ð·! Биз Сенга ҳақиқий ибодат қила олмадик», дейдилар
U balki mendirman, balki sizdirsiz,
Balki biz tanimas g'arib bir olam.
Nima bo'lganda ham suyganim yolg'iz -
Joynamoz ustida o'tirgan odam!

Munira xonim

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 430
  • -oldi: 1300
  • Xabarlar: 4853
  • Jins: Ayol
  • Arsh arkida sulton O'zi...Beaybu benuqson O'zi...
Re: Hayo haqida.
« Javob #4 : 07 Noyabr 2007, 11:46:08 »
3. Улуғлаш ҳаёси.

Бу маърифат ҳаёси бўлади. Банданинг ҳаёси Роббиси ҳақидаги маърифатига қараб бўлади.
U balki mendirman, balki sizdirsiz,
Balki biz tanimas g'arib bir olam.
Nima bo'lganda ham suyganim yolg'iz -
Joynamoz ustida o'tirgan odam!

Munira xonim

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 430
  • -oldi: 1300
  • Xabarlar: 4853
  • Jins: Ayol
  • Arsh arkida sulton O'zi...Beaybu benuqson O'zi...
Re: Hayo haqida.
« Javob #5 : 07 Noyabr 2007, 11:46:43 »
4. Карамлилик ҳаёси.

Бунга Набий саллоллоҳу алайҳи васалламнинг Зайнаб онамизга уйланишларида ўзлари валиймага таклиф қилган саҳобалардан қилган ҳаёлари мисол. У зот ҳаё қилиб уларга, туринглар дея олмадилар.
U balki mendirman, balki sizdirsiz,
Balki biz tanimas g'arib bir olam.
Nima bo'lganda ham suyganim yolg'iz -
Joynamoz ustida o'tirgan odam!

Munira xonim

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 430
  • -oldi: 1300
  • Xabarlar: 4853
  • Jins: Ayol
  • Arsh arkida sulton O'zi...Beaybu benuqson O'zi...
Re: Hayo haqida.
« Javob #6 : 07 Noyabr 2007, 11:47:31 »
5. Истиҳола ҳаёси.

Бунга Али розияллоҳу анҳу истиҳоласи мисол бўлади.
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «ÐšÑžÐ¿ мазийлик одам эдим. Қизларининг истиҳоласи учун Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўрашга уялар эдим. Бас, ал-Миқдод ибн ал-Асвадга буюрдим. У Онҳазрат соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўради.
У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ð—акарини ювади ва таҳорат қилади», дедилар». Бешовлари ривоят қилишган.
U balki mendirman, balki sizdirsiz,
Balki biz tanimas g'arib bir olam.
Nima bo'lganda ham suyganim yolg'iz -
Joynamoz ustida o'tirgan odam!

Munira xonim

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 430
  • -oldi: 1300
  • Xabarlar: 4853
  • Jins: Ayol
  • Arsh arkida sulton O'zi...Beaybu benuqson O'zi...
Re: Hayo haqida.
« Javob #7 : 07 Noyabr 2007, 11:48:09 »
6. Ўзини паст санаш ҳаёси.

Бунинг мисоли банда ўзини паст санаб Аллоҳ таолодан ҳожатини сўрашга ҳаё қилиш киради. Бунинг сабаби иккита:
Биринчиси сўровчи ўзини ҳақир ва гуноҳларини катта ва кўп санайди.
Иккинчиси Сўралувчи Зот – Аллоҳ таолони улуғ санайди.
U balki mendirman, balki sizdirsiz,
Balki biz tanimas g'arib bir olam.
Nima bo'lganda ham suyganim yolg'iz -
Joynamoz ustida o'tirgan odam!

Munira xonim

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 430
  • -oldi: 1300
  • Xabarlar: 4853
  • Jins: Ayol
  • Arsh arkida sulton O'zi...Beaybu benuqson O'zi...
Re: Hayo haqida.
« Javob #8 : 07 Noyabr 2007, 11:48:37 »
7. Муҳаббат ҳаёси.

У муҳибнинг маҳбубидан қиладиган ҳаёсидир. Ҳаттоки, маҳбубнинг ўзи йўқ бўлса ҳам уни эслаган муҳиб қалбидан ҳаё қилади ва юзида уни аломатлари пайдо бўлади.
Шунингдек, муҳиб маҳбубига тўсатдан йўлиқиб қолганда қаттиқ сесканиб кетади.
U balki mendirman, balki sizdirsiz,
Balki biz tanimas g'arib bir olam.
Nima bo'lganda ham suyganim yolg'iz -
Joynamoz ustida o'tirgan odam!

Munira xonim

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 430
  • -oldi: 1300
  • Xabarlar: 4853
  • Jins: Ayol
  • Arsh arkida sulton O'zi...Beaybu benuqson O'zi...
Re: Hayo haqida.
« Javob #9 : 07 Noyabr 2007, 11:49:14 »
8. Бандалик ҳаёси.

Бу муҳаббат билан хавф аралаш ва маъбудига ибодати мос эмаслигини мушоҳада қилиш ҳаёсидир. Албатта, маъбуднинг қадри бундан юксак эканини билиш оқибатидан чиққан хижолатлик ҳаёсидир.
U balki mendirman, balki sizdirsiz,
Balki biz tanimas g'arib bir olam.
Nima bo'lganda ham suyganim yolg'iz -
Joynamoz ustida o'tirgan odam!

Munira xonim

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 430
  • -oldi: 1300
  • Xabarlar: 4853
  • Jins: Ayol
  • Arsh arkida sulton O'zi...Beaybu benuqson O'zi...
Re: Hayo haqida.
« Javob #10 : 07 Noyabr 2007, 11:50:01 »
9. Иззат ва шараф ҳаёси.

Катта ва улуғ нафсдан ўз қадрига муносиб бўлмаган сарф харажат, адо ёки эҳсон бўлгандаги ҳаё. Бундай ҳолда у ўз нафсининг иззати ва шарафи туфайли ҳаё қилади.
U balki mendirman, balki sizdirsiz,
Balki biz tanimas g'arib bir olam.
Nima bo'lganda ham suyganim yolg'iz -
Joynamoz ustida o'tirgan odam!

Munira xonim

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 430
  • -oldi: 1300
  • Xabarlar: 4853
  • Jins: Ayol
  • Arsh arkida sulton O'zi...Beaybu benuqson O'zi...
Re: Hayo haqida.
« Javob #11 : 07 Noyabr 2007, 11:50:37 »
10. Кишининг ўзидан ўзи ҳаё қилиши.

Бу шарафли ва азиз нафсларнинг ўзига нуқсонни раво кўргани учун ҳаёсидир. Бунда ўзидан ўзи ҳаё қилади, уялиб кетади. Худди унинг иккита нафси борга ўхшаб қолади. Биринси билан бошқасидан ҳаё қилади. Бу энг баркамол ҳаёдир. Чунки банда ўзидан ўзи ҳаё қилса – уялса, ўзидан бошқадан ҳаё қилиши – уялиши турган гап.
U balki mendirman, balki sizdirsiz,
Balki biz tanimas g'arib bir olam.
Nima bo'lganda ham suyganim yolg'iz -
Joynamoz ustida o'tirgan odam!

Munira xonim

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 430
  • -oldi: 1300
  • Xabarlar: 4853
  • Jins: Ayol
  • Arsh arkida sulton O'zi...Beaybu benuqson O'zi...
Re: Hayo haqida.
« Javob #12 : 07 Noyabr 2007, 11:51:14 »
Амри маъруф ва ҳаё

Ҳақиқий ҳаё амри маъруф ва наҳйи мункардан ман қилмайди.
Бу ҳақда «Ð¤Ð°Ð·ÑƒÐ»Ð»Ð¾ҳис Сомад» номли китобда қуйидагилар келган: «Ҳаё соҳиби гоҳида ҳақ билан юзма юз келишга ҳаё қилиб амри маъруф ва наҳйи мункарни тарк қилиши мумкин. Гоҳида ҳаё уни баъзи ҳуқуқларни риоя қилмаслигига сабаб бўлиши мумкин. Бунга ўхшаш нарсалар одатда учраб туради.
Ушбу гапларни айтадиганларга жавобим шулки, бу ҳаё эмас, балки ожизлик, қўрқоқлик ва хорликдир. Буни ҳаё дейиш мажоз бўлиши мумкин холос.
Қачон ҳаё қилинаётган нарсанинг қабоҳати ҳақиқий бўлгандагина ундан қилинган ҳаё ҳақиқий бўлади. Баъзи одамларга Ñ‘қмайдиган аммо ўзи аслида яхши бўлган нарсадан тортиниш ҳаё бўлмайди. Аксинча ундай нарсадан тортиниш ундан кўра қабоҳатлироқ бўлади.
Бунинг мисоли баъзи содда аёлларнинг безори хилват жойда тўсиб тажовуз қилмоқчи бўлганда, одамлар билиб қолса уят бўлади деган хаёл билан дод солиб ёрдам сўрамаслигидир. Аслида унинг дод солиши тажовузга учрашидан яхши.
Шунинг учун ҳам Набий саллоллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳаё фақат яхшилик келтиради», деганлар. Ана ўша ҳақиқий ҳаёдир.
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг чачвонидаги бокира қиздан ҳам ҳаёлироқ эканлари собит ҳақиқатдир. Аммо Аллоҳ таолонинг ҳурмати оёқ ости қилинганда У зотнинг ғазаблари олдида ҳеч нарса тура олмас эди. У зот биз учун ўрнакдирлар».
U balki mendirman, balki sizdirsiz,
Balki biz tanimas g'arib bir olam.
Nima bo'lganda ham suyganim yolg'iz -
Joynamoz ustida o'tirgan odam!

Munira xonim

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 430
  • -oldi: 1300
  • Xabarlar: 4853
  • Jins: Ayol
  • Arsh arkida sulton O'zi...Beaybu benuqson O'zi...
Re: Hayo haqida.
« Javob #13 : 07 Noyabr 2007, 11:53:37 »
Ҳаё нимадан пайдо бўлади?

Жунайд раҳматуллоҳи алайҳ: «Ҳаё неъматларни кўришдир ва нуқсонларни кўришдир. Иккисининг орасида ҳаё туғиладир», деган.
Абул Фидо Исмоил Ҳаравий: «Ҳаё муҳаббат ила ўралган улуғлашдан ҳаё туғилади», деган.

Қуръони Каримда ҳаё иккита оятда зикр қилинган.
Аллоҳ таоло «Қасас» сурасида: «Ð‘ас, икковларидан бири ҳаё билан юриб келиб: «ÐžÑ‚ам сенга бизларга суғориб берганинг ҳаққини бериш учун чақирмоқда», деди. Қачонки унга келганида ва қиссани айтиб берганида, у: «Қўрқма, золим қавмлардан нажот топдинг», деди», деган (25 – оят).

Мусо алайҳиссаломнинг олдиларига ҳалиги икки қизнинг бири ҳаё билан уялибгина келиб: «ÐžÑ‚ам сенга бизларга суғориб берганинг ҳаққини бериш учун чақирмоқда», деди».
Бу оятда Шуъайб алайҳиссаломнинг қизлари ҳаё асосида тарбия топганлари алоҳида таъкидланмоқда.

Аллоҳ таоло «Ðҳзоб» сурасида: «Ð­Ð¹, иймон келтирганлар! Набийнинг уйларига кирманг. Магар таомга изн берилганида, унинг пишишига мунтазир бўлмайдиган бўлиб (киринг). Лекин чақирилсангиз, киринг-да, таомни еб бўлишингиз билан тарқалиб кетинг, гапга берилиб, (қолиб) кетманг. Албатта, бундай қилишингиз Набийга озор берур. У эса, сизлардан ҳаё қиларди. Аллоҳ ҳақ(ни айтиш)дан ҳаё қилмайдир. Қачонки улардан бирор нарса сўрасангиз, парда ортидан сўранг. Шундай қилмоғингиз ўз қалбларингиз учун ҳам, уларнинг қалблари учун ҳам покроқдир. Сиз учун Расулуллоҳга озор бериш ва ундан кейин унинг жуфтларини никоҳингизга олишингиз ҳеч қачон мумкин эмас. Албатта, бундай қилмоғингиз Аллоҳнинг наздида катта(гуноҳ)дир», деган (53 – оят).
U balki mendirman, balki sizdirsiz,
Balki biz tanimas g'arib bir olam.
Nima bo'lganda ham suyganim yolg'iz -
Joynamoz ustida o'tirgan odam!

Munira xonim

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 430
  • -oldi: 1300
  • Xabarlar: 4853
  • Jins: Ayol
  • Arsh arkida sulton O'zi...Beaybu benuqson O'zi...
Re: Hayo haqida.
« Javob #14 : 07 Noyabr 2007, 11:54:58 »
Ушбу ояти кариманинг маъноларини яна ҳам чуқурроқ англаб етишимиз учун унинг нозил бўлиш сабабини ўрганиб чиқайлик.

Имом Бухорий ва имом Муслимлар қилган ривоятда машҳур саҳобий Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Зайнаб бинти Жаҳш онамизга уйланган кунлари нималар бўлгани ҳақида қуйидагиларни айтадилар: «ÐŸÐ°Ð¹ғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам уйланиб, ўз аҳллари ҳузурига кирганларида онам хийс (таомнинг тури) қилиб, тавр(идиш)га солиб: «Ð­Ð¹, Анас, мана буни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга олиб боргин-да, буни сизга онам бериб юборди, у киши сизга салом айтдилар ва мана шу озгина нарса биздан сизга, деб айтдилар, дегин», дедилар. Мен уни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга олиб бориб: «ÐžÐ½Ð°Ð¼ сизга салом айтдилар ва мана шу озгина нарса биздан сизга, деб айтдилар», дедим.
Расулулоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ð£Ð½Ð¸ қўй», дедилар.
Сўнгра: «Ð­Ð½Ð´Ð¸ бориб фалончи, фалончиларни ва йўлда учратган одамларингни ҳам айтиб кел», деб бир қанча одамларнинг исмларини айтдилар. Мен у зот айтган одамларни ва йўлда учратганларимни чақириб келдим.
Одамлар: «ÐÐµÑ‡Ð° киши эдилар?» деб сўраганларида, Анас розияллоҳу анҳу: «Ð£Ñ‡ юз кишича бор эди», деганлар.
Кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: «Ð­Ð¹, Анас, таврни олиб кел», дедилар».
Суффа ва ҳужра одамларга тўлиб кетган эди. Расуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «ÐŽÐ½Ñ‚а-ўнтадан халқа бўлиб ўтиринглар, ҳар ким ўз олдидан есин», дедилар. Ҳаммалари еб тўйдилар. Бир гуруҳи чиқиб, бир гуруҳи кириб, ҳаммалари едилар. Сўнг менга: «Ð­Ð¹ Анас, кўтар», дедилар. Билмайман, олиб келиб қўйганимда кўпмиди ёки қайтариб олганимдами? Ўшалардан баъзи гуруҳлар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уйларида ўтириб, гаплашиб қолдилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам ўтирдилар. Аёллари эса, юзини деворга ўгириб ўтирарди. Бу ҳолат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга оғир келганидан, ташқарига чиқиб, аёлларига салом бериб кирдилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қайтиб келганларини кўрган чоғларида, ўтирганлар у зотнинг оғир олганларини билдилар ва ҳаммалари эшик томон юриб, чиқиб кетдилар.
U balki mendirman, balki sizdirsiz,
Balki biz tanimas g'arib bir olam.
Nima bo'lganda ham suyganim yolg'iz -
Joynamoz ustida o'tirgan odam!

 

Islomiy kitoblar haqida

Muallif Abu MuslimBo'lim Islom

Javoblar: 6
Ko'rilgan: 13577
So'nggi javob 28 Sentyabr 2007, 19:12:49
muallifi Muhammad Amin
Ota-onalarimiz haqida she'rlar

Muallif KumushbibiBo'lim She'riyat

Javoblar: 78
Ko'rilgan: 344481
So'nggi javob 24 Mart 2013, 06:33:47
muallifi muzaffar.uz92@yahoo.com
G'ijduvon haqida ensiklopediyalarda

Muallif MohinurBo'lim Buxoro viloyati

Javoblar: 3
Ko'rilgan: 11324
So'nggi javob 05 Iyul 2009, 17:03:30
muallifi MSJON
Kogon shahri haqida ensiklopediyalarda

Muallif MohinurBo'lim Buxoro viloyati

Javoblar: 9
Ko'rilgan: 15152
So'nggi javob 30 Aprel 2013, 16:45:52
muallifi levdeo
Buxoro shahri haqida ensiklopediyalarda

Muallif MohinurBo'lim Buxoro viloyati

Javoblar: 33
Ko'rilgan: 49267
So'nggi javob 14 May 2010, 15:50:58
muallifi AbdulAziz