Tarbiya nimaga bog'liq..?  ( 37205 marta o'qilgan) Chop etish

1 2 3 4 5 6 B


Robiya  18 Fevral 2008, 17:40:34

ТАА БИЯГА БАА ЧА МАСАªУЛ
Баъзи ёшларнинг тарбисси ачинарли аҳволда сканлигини Саломат опа сз мақоласида бир нечта мисол орқали сққол очиб бера олган. Афсуски, шу мисоллар қаторига ҳар бир муштарий снталаб ҳаётий мисол қсша олади...Чиндан ҳам бу жуда ачинарли ҳол. Лекин ундан ҳам ачинарлиси, нафақат ёшлар, балки айрим катталарнинг ҳам ахлоқи шунчалар бузуқ-ки, ҳайратдан ёқа ушлайсан... Мен ҳозир бир банк идораси билан ҳамкорлик қилаётганим учун у ердаги хизматчиларни анча схши таниб қолдим. Мадина исмли ҳисобчи қиз бор. Ксринишидан сртаҳол оиланинг фарзанди. Маошидан оз-оз йиғиб, умридаги биринчи қсл телефонини сотиб олиб, шодлигини ҳамкасблари билан баҳам ксраётганининг гувоҳи бслувдим. Атрофдагилар телефон қандай русумдалигини муҳокама қилиб, уни қслма-қсл узатишаётганда, телефон тссатдан счиб қолибди. Гап нимадалигини барча чувиллашиб аниқлашаётганда йслакда бошқарувчи ксринибди-ю, ҳамма шоша-пиша жой-жойига тарқалибди. Бошқарувчи 50 ёшлардаги қаттиққсл, жиддий инсон, қатъий оҳангда ҳозирги шовқиннинг сабабини ссрабди. Мадина гап нимадалигини тушунтириб, узр ссрабди. Шунда бошқарувчи Мадина телефонини олиб, унинг хонасига киришини буюриб, сшикни ёпибди. Мадина бошқарувчи хонасига кириб кетибди. Бошқарувчи қизнинг қслидан телефонни олиб, қандайдир тугмачаларни босган скан, телефон ишлаб кетибди. Бошлиқ: - Ана, бслди, жоним, шунга шунча ташвишми?-дебди-да, кутилмаганда олдида турган қизнинг белидан ушлаб, юз-ксзи аралаш спа кетибди. Қиз бечора типирчилаб, унинг қучоғидан чиқай деса, у: "Ғинг десанг, шармандангни чиқазаман. Ҳам ишингдан, ҳам обрсйингдан айриласан!" деб қсрқитармиш... Содда қиз тишини тишига қсйиб чидаган скан, аммо бир маҳал бсйнида сркакнинг сслагини ҳис стиб, шунчалар жирканибди-ки, қандай додлаб, бир пой туфлисиз қандай хонадан отилиб чиққанини сзи ҳам билмай қолибди... Хсш, бундай сркаклар сз фарзандларига қандай тарбис бера олишади? Унинг сғли 17 ёшга кирар-кирмас, оила қурмай туриб ота бслган, ҳозир сша қизи 11 га қадам қсйган, жисним билан бир синфда сқийди. Синф раҳбари болалардан келажакдаги орзулари ҳақида ёзишларини ссраган скан, сша бадном оилада тарбис ксраётган қизча,-"Мен келажакда актриса бсламан ва фақатгина сротик фильмларда суратга тушаман. Чунки, биринчидан, бундай фильмларни дадам севиб томоша қиладилар, иккинчидан, сротик саҳналар учун актрисаларга катта гонорар тслашар скан",-деб ёзибди. Изоҳга, менимча, хожат йсқ. Саломат опа сз мақоласида тарбисни бола маҳалладан олиши табиий сканлигини айтиб стибди. Ҳақ гап. Яна бир гап, мақола муаллифининг таъкидлашича, бирор бола ёмон йслнинг бошини тутса, хабар топган маҳалладошлар бунга бефарқ бслмасликлари керак. Қанчалар куюниб айтилган хақиқат! Буни исботлаш учун сизларга Ҳилола ҳақида ссзлаб берай. Биз мактабда сқиб юрган давримизда маҳаллада шу қиз ёмон йслга кирганлиги хақида миш-мишлар тарқалди. Бу миш-мишлар кейинчалик чиндан ҳам сз тасдиғини топди: маълум бслишича Ҳилола 7-синфда сқиб юрганда юқори синф болалари мактаб томида спиртли ичимликлар, сигаретлар истеъмол қилаётганлигини сезиб, уларни пойлаш учун сша ерда сширинган. Болалар сса уни топиб олишган ва маст ҳолда зсрлашган... Кейин ҳеч кимга айтмасликни уқтиришиб, псписа қилишган. Вақт стиб срмакка айланган қиз маҳаллада овоза бслиб кетди. Ачинарлиси сса, ҳеч ким очиқчасига қизга ёки унинг ота-онасига ҳеч нима демас, ҳамма орқаваротдан гапирар, 2-3 аёл бир жойга йиғилса, дарров шу қизнинг ғийбатини қилишарди. Лекин қизга ёрдам бериш, лоақал ота-онасини огоҳ стиш ҳеч кимнинг хаёлига келмасди. Токи қиз "профессионал" фоҳишага айланиб, милияисга тушмагунча ота-она бехабар қолишибди. Ахир бу дахшат-ку! Қсшнингнинг уйи ёнса-ю, ёнғин сенинг уйинга стиб кетмаслиги чорасини ксриб қсйсанг-да, ёнаётган уйнинг сгасига хабар бермай қандай бехавотир, бемалол сшаш мумкин?! Ҳозир Ҳилолани ҳеч ким менсимайди, аммо бу қизнинг шунчалар тубан кетишига сшанда орқаваротдан ғийбат қилган ҳар бир тилнинг қисман бслсада айби бор. Ўшанда сша тил ғийбатга смас, ёрдамга шайлангандами, балки қизнинг тақдири ҳозир бошқача бслармиди. Мақолада кстарилган сна бир мавзу: чет слнинг беҳаё кинолари таъсирида ёшларнинг ҳаётга бслган нуқтаи назари бузилспти. Бу фильмларнинг асосий ғосси зсравонлик ва ҳаёсизлик томошабин онгига чуқур сингиб бораётгани рост. Фильмнинг бош қаҳрамони қора кучларга қарши курашади, йсл-йслакай гсзал ёрини учратиб, дарров уни тсшакка тортқилаб, кейин ҳеч нима бслмагандек дунёни ёвузликдан қутқаришда давом стади... Бундай ксркам паҳлавонга қайси ёш бола тақлид қилмайди, дейсиз? Аегадир ҳеч бир режиссёр сз фильмларида Худо, ҳатто адолат йслида ҳам сзганинг жонига қасд қилишни таъқиқлаганини ксрсатмайди, зинонинг аснчли оқибатлари, синган умрлар, ота меҳрига зор фарзандлар ҳақида ссз ҳам очмайди. Йсқ, аксинча, уларнинг қаҳрамонлари ҳеч қачон жинсий алоқа орқали стувчи касалликларга йслиқишмайди, севикли ёрлари сса негадир ҳомиладор бслиш срнига сувдан қуруқ чиқиб қолаверишади. Ашларимиз сса бу чспчакларга ишониб, шундай "гсзал" ҳаётга интилишаётгани аччиқ ҳақиқат. Йсқса очиқ қоринлар-у, йигитлар қулоғидаги зираклар сзбекларга қаердан юққан? Ксчада биров билан тасодифан танишиб қолишдан қсрқасан киши. Чунки илгари дсстлашиш учун танишишган бслишса, ҳозир барчанинг ҳаёлида фақат тсшак, шекилли.
Яқинда поччам автоҳалокатга учраб, Тошкентдаги Хонобод вилост касалхонасига ётқизилганини сшитиб, дарров хабар олишга чоғландим. Илгари бу касалхона ҳақида сшитмаган сканман, қаерда жойлашганини билмас сдим, суриштиришга сса вақт йсқ. Билганим-Қсйлиққа етиб олсам, у ердан Хонободни топиш осон скан. Шунинг учун ҳамма ишимни ташлаб, Янгибозор-Қсйлиқ маршрут таксисига стирдим. Йслда кетаётсак, қсл телефоним жиринглаб қолди. Танишим скан. Гаплашиб бслгач, ундан Хонобод ҳақида у билиш-билмаслигини ссраган сдим, билмаслигини айтиб хайрлашди. Шунда олдимда стирган баланд бсйли йигит менга юзланиб Хонободни схши билишини, у ерда қачонлардир бувиси даволанганлигини, истасам мени кузатиб қсйиши мумкинлигини айтди. Мен миннатдорчилигимни билдириб, уни овора қилиб қсйишни истамаслигимни, менга бор-йсғи қандай етиб боришни тушунтирса етарли сканлигини айтсам-да, у сз гапида қатъий туриб олиб, Қсйлиққа етиб борганимизда қаршилигимга қарамай, сз ёнидан такси ёллаб, касалхонага мени бошлаб борди. Лоччам билан опамга сзини А­лбек деб таништириб, суҳбат давомида исмимни ҳам билиб олди. Қсйлиқ автостаняиссига қайтганимизда сса: - Мени бир меҳмонга чақирмайсизми?- деб ссраб қолди.- Ахир хизмат хаққимни барибир қаердадир тслашингиз керак-ку,-деди илжайиб. - Ие, йигит, хизматингиз ҳали пуллимиди?-ҳайрон қолдим. - Лулидан ташвиш қилманг. Ааҳот сизлар томонда дам олиш маскани ё меҳмонхона йсқ бслса? Қарзингизни срталабгача узардингиз... Ғазабимни зсрға босдим. - А­, йсқ, унақаси кетмайди. Умрим бино бслиб бировдан қарз бслмаганман, ҳозир ҳам бслмайман. Ушланг!- дедимда, қслига пул тутқазиб, йсловчи машинани тсхтатиб кетиб қолдим... Буларнинг барчасини ақл тарозисига солиб, Саломат опанинг бу иллатларни йсқотиш вақти келди, деганларига юз фоиз қсшиламан. Фақат қай йсл билан уларни йсқотиш мумкинлигини ким билади?
Manba

Qayd etilgan


Robiya  18 Fevral 2008, 17:44:29

Баъзи бир ота-оналар болаларининг оғзидан чиққанини муҳайё қилиши, уларга бслмағур ссзларни сргатиши, бундай хатти-ҳаракатлари билан сз жигарбандларини бетарбис, ҳавойи, танбал қилиб сстираётганини, бунинг оқибати схшиликка олиб бормаслигини сзлари тасаввур ҳам қилолмайдилар. Оғзидан бирон ёмон гап чиқса, бу гапни қайтиб оғзингга олма, уст бслади, дейиш срнига, мақолада тилга олингандай, қайтага сзи сргатиб туради. Бегона бслса ҳам майли, ҳатто баъзилар "қани сғлим бир онангни схшилаб сскиб қсй-чи", деб сз туққан онасини сскишга сргатганларни, агар онаси: "болага бунақа гапларни сргатманг" деса: "сғил бола сскишни сргансин", деганларини ксп сшитганмиз. Адашиб сиз бундайларнинг фарзандига танбеҳ бериб ксринг, билмай, чин кснгилдан гапириб қсйганингизга минг пушаймон едиришади. Лекин улар катта бслганларида сса уларнинг сскиниб, қспол, қсрс муомала қилиши бегоналар у ёқда турсин, сз ота-онасига ҳам ёқмай қолади. Афсуски, снди кеч, вақт стган бслади. Тарбислайман десанг, бундай ноқобил фарзанд отага ҳам, онага ҳам қсл кстаришдан тоймайди. Мақолада тилга олинган таксичига схшаган иймонсиз кимсаларнинг тузоғига сизнинг болангиз илинмайди, деб ким кафолат бера олади. Яхшиликдан ксра ёмонликнинг томир отиши осонроқ бслади, дейишади. Ўша истироҳат боғига танда қсйган сспирин сизнинг болангиз смасми? А­ҳтимол қсшнингизнинг сғлидир? Балки танишингизнинг сғлидир? Фарқи нима! Ўша хилват жойларда санғиб, бемазагарчиликлар қилиб юрган 14-15-16 ёшлардаги йигитчалар осмондан тушмаган-ку?! Дарҳақиқат, кейинги пайтларда аксарист истироҳат боғлари ва хиёбонлар бузуқлар учрашадиган, беҳаёлар бир-бирларининг қснжига кириб мушукдай бир-бирларини слаб-юлқийдиган аҳлоқсиз жойларга айланиб қолди. Гсё "истироҳат" смас, "исловот" боғига айланиб қолгандай. Яна илгарлари унча-мунча учраб турган жуфтларнинг аксаристи европа миллатларига тегишли бслган бслса, ҳозир ҳар қадамда учраётган беҳаё жуфтликларнинг аксаристи "Кумушбиби"нинг авлодлари бслган сзимизнинг сзбек қизларимиз. Бундай манзараларга ксзи тушаётган ссмирларнинг сса 13-14 ёшданоқ тарбисси бузилиб, издан чиқаспти. А­рта ксзи очилган ссмирларнинг сй-ҳаёлларини снди сқиш ёки хунар срганиш смас, бошқа ахлоқсизликлар сгалласпти.Хсш, бундай муаммоларнинг бирон бир ечими борми? Бслса, у нимадан иборат? Катта ёшдагилар схши сслашади. Илгарилар "навбатчи дружинниклар" юришган. Улар асосан ишининг тайини бор, кснгилли ишчи ёшлардан тайинланган. Уларга ишда бир қанча имтиёзлар берилган. Чунки "бекорга мушук офтобга чиқмайди", шунинг учун "кснгиллилар" га бериладиган имтиёзлар биринчи сринда туриши керак. Агар "Камолат" ёшлар ижтимоий ҳаракатими ёки партисларнинг ёшлар қанотларими бу ташаббусни қслга олишса, истироҳат боғлари ва хиёбонлар чинакам ҳордиқ олиш масканларига айланган бсларди. Manba

Qayd etilgan


Robiya  04 Mart 2008, 11:02:39

Tarbiya atalmish ulug‘ yumush juda-juda nozik, go‘zal va injiq amallar tizimiga o‘xshaydi. Beshikdan to qabrgacha ilm o‘rganmoq da’vati nechog‘lik ibratli sanalsa, insonning dunyoga kelgan onidan hayotining intihosigacha «birni ko‘rib fikr, birni ko‘rib zikr» qilib yashamog‘i, ya’ni o‘zining ma’naviy olamini g‘uborlardan tozalab, yoritib bormog‘i ham yashamoq gashtining ajralmas bir qismidek, go‘yo.
Gap yana o‘quvchi-yoshlarimizning dunyoqarashlari shakllanishida ma’lum o‘rin tutuvchi tashqi ta’sirlar, aniqroq aytadigan bo‘lsak, daftar muqovalari yuzidagi yarashiqsiz suratu tasvirlar xususida. Gazetamiz bu xususda bir necha bor chiqishlar qildi. Mavzu atrofida gazetxonlarimizning fikr-mulohazalari e’lon qilindi. Ahvol birmuncha o‘nglanganday bo‘ldi, ya’ni savdo rastalarida o‘quvchiga xos va mos muqovali daftarlar ko‘rina boshladi. Lekin, bizni yana o‘ylashga, Siz aziz mushtariylarning e’tiboringizni qaratishga majbur etguvchi, daftar muqovasini afishalar taxtasiga aylantirayozgan holatlar, afsuski, takrorlanayapti. Ayniqsa, o‘quvchining asosiy quroli sanalmish daftar yuzidan hayosiz suratlarning o‘rin olishi va sinf xonalariga kirib borishi tashvishlanish, o‘ylash, xulosa chiqarish, amaliy harakatlarga boshlamog‘i shart bo‘lgan jihatdir.
— O‘g‘il-qizlarimiz foydalanishi kerak bo‘lgan daftarlar yuziga turli-tuman suratlar bosilishi bolalarimizning fikrini chalg‘itmaydimi? Bunday behayolikka indamay qarab turib bo‘ladimi axir?! — deb yozadi mehnat faxriysi, andijonlik Sadriddin Qambariddinov. — Men buni bir xuruj deb bilaman...
Darhaqiqat, muallif haq. Bu xuruj birovni urmoq yoki so‘kmoqdan-da xavfliroq. Bu xuruj turli ko‘rinishlarda bo‘lib, ma’naviyatning ildiziga bolta urmoq sari yo‘naltirilganga o‘xshaydi.
— Ko‘rib turganingizdek ras¬talarimizdan muqovalari oddiy va qalin daftarlar o‘rin olgan, — deydi «Sharq ziyokori» ochiq aktsiyadorlik jamiyati kitoblar markazi menedjeri I.Ahatova. — E’tiborlisi, farzandlari maktablarda o‘qiydigan ota-onalar asosan ana shunday daftarlarni xarid qilishadi. Talabalarimiz esa yuzida turli rasmlar, san’atkorlarning suratlari bo‘lgan daftarlarni surishtirishadi...
O‘ylanib qolasan kishi, bo‘yi bo‘yimiz bilan tenglashib qolgan o‘g‘limiz yoki qizimizni tergash, uning harakatlarini nazorat qilish, qiziqishlariyu odatlariga e’tibor qaratish ham katta burchimiz ekanini unutib qo‘yyapmiz chog‘i ba’zan. Axir, biz «Sen falon yoshga yetding, ixtiyoring o‘zingda...» deydigan xalq emasmiz-ku?! Biz nafaqat farzandini uyli-joyli qilgan, balki o‘g‘il-qizlariga juft tanlashni davlat siyosati darajasiga ko‘targan, nevara-evaralarini qo‘lidan tutib ulug‘ ziyoratgohlarga boshlab borguvchi, qadriyatlarini boshida ko‘targan O‘zbekmiz. Jigarbandlarimizning nigohlarini, dillarini, tillarini har xil illatlardan himoya etmoq madaniyatimizning bir qirrasi sanaladiku? Yanglish qadamlar har xil illat va holatlar sabab tashlanmog‘i mumkinligini har lahza his etmoq ham tarbiya bobidagi ziyrakliklardan emasmi?!
Yunusobod tumanidagi «Universam» magazini qarshisidagi savdo rastalarini kuzatamiz: Yana o‘sha, ne ma’nini anglatayotgani mavhum bo‘lgan suratlar aks etgan muqovali daftarlar. Birida «NOTEBOOK» degan yozuv va badaniga turli yozuv va belgilar chizilib bir holatda o‘tirgan, bu tomonida esa «EMINEM» degan yozuv va yana yarim-yalang‘och sifat yigitlarning rasmi. Daftarning qaerdan chiqqani haqida hech qanday belgi yo‘q. Ikkinchi «LARA GROFT TOMB RAIDER» yozuvli daftarda esa yarim-yalang‘och qizning bir holatda to‘pponcha ushlab turgan holati. Unda Turkiyada ishlab chiqarilganlik belgisi bor. Sotuvchi yigitlarni suhbatga tortmoq bo‘lamiz. Ular o‘zlarini chetga tortishadi. Bu daftarlarni qaerdan olib kelib sotishayotgani haqidagi savolimiz esa javobsiz qoladi. Afsuski, bundayin munosabatga bir nech¬ta nuqtada duch keldik. Taajjub, fikr aytmoq, vaziyatni anglatmoqdan nahotki savdo xodimi cho‘chisa?! Axir, vazifa, kasb taqozosi faqat pul topishu kun kechirmoqdan iborat emas-ku?! O‘z rastasini ma’nan yetuklikka xizmat qilguvchi mollar bilan to‘ldirish ham savdo madaniyatiga xizmat qilishini, bu esa halol mehnat qilishdek fazilatning bir qirrasi ekanini bu soha xodimlarining barchasi to‘liq ang¬lasa, balki mavzumiz atrofidagi muammolarning yechim topishi osonroq kecharmidi?!
Toshkent shahridagi 1-maktabda bo‘lib mavzuimizga daxl¬dor vaziyatlar bilan qiziqqanimizda, tarix fani o‘qituvchisi Manzura Isaxo‘jaeva 5-sinf o‘quvchisi qo‘lidagi bir daftarni olib qo‘ygan ekan. Haqiqatdan-da daftar muqovasidagi rasm¬ni ko‘rgan kishi ko‘zini yashiradi.
— Ota-onasini maktabga chaqirtirdim, — deydi muallima. — Nahotki, farzandiga shu daftarni o‘zlari sotib olib berishgan bo‘lsa. Ular bilan atroflicha gaplashib, bunday e’tiborsizliklar ham tarbiyaga ta’sir etishini anglatishga harakat qilaman.
Domlaning bu ish uslubini quvvatladik. Chunki yoshlar tarbiyasida asosiy mas’ullikni zimmasiga olgan ustozlar bu kabi qusurlarni bartaraf etishda ham sinalgan va sinalmagan usullardan foydalanishga burchdorlar.
Yunusobod bozori yonida joylashgan 595-do‘konda bo‘lganimizda, sotuvchi Zaynab  Obidxo‘jaevaning fikrlari bilan qiziqdik:
— Varaqlari oppoq, sifatli daftarlarning ko‘pchiligi yuzida estrada xonandalari yoki teleseriallar qahramonlarining suratlari bosilgan. Mana bularning varaqlari xira...
Opa bilan daftarning u yoq-bu yog‘ini ag‘darib qaerdan chiqarilganligi haqidagi biror belgi yoki yozuvni topa olmaymiz. Shu o‘rinda haqli bir savol tug‘iladi: Nega peshtaxtalardan «egasi» noma’lum mahsulotlar joy olgan?! Dorixonada dorining, do‘konda xo‘jalik mollarining, qo‘yingki, oziq-ovqat turlarigacha tayyorlagan manzil-makonini sotuvchi aytib bera olsayu o‘quv quroli haqida do‘kondor «u yerdan oldim. Bu yerdan keltirishgan...» qabilida aylanma gap qilib o‘tirsa. Daftarlar yuzida jilmayib turgan san’atkorlar suratiga ko‘zim tushganda bir narsa meni o‘ylantiradi: falon xonandani qo‘shiqlari elga tanitgan, betakror iste’dodi e’zozli qilgan. Ular sahnalarga, teleekranlarga, yaxshi kunlarda davralarga juda yarashiqli. Lekin hamma narsaning chegarasi bor, deydilar. Ularning roziligi yoki ruxsatisiz daftarlar yuziga suratlarining chop etilishi bachkanalik emasmikan?! Komiljon Otaniyozov, Nasiba Abdullaeva, Muyassar Razzoqova, Zamira Suyunova singari xalqning yurak-yuragidan joy olgan ajoyib san’atkorlarimizning suratlari hech qachon o‘rinli, o‘rinsiz bosilavermasa ham mashhurligi, suyukliligi kamayib qolmagan! Shunday ekan, bugun darsda o‘quvchilar ermakka goh qoshini, goh labini bo‘yab o‘tirgan surat sohiblari ham bundayin beo‘xshov afishalarga muhtoj emasdirlar?
Mavzu atrofidagi kuzatishlarda oydinlashdiki, ayrim daftarlar sifat darajasi yuqoriligi sababli qo‘shni davlatlardan buyurtma asosida olib kelinayapti. Bunda esa o‘z vaqtida har bir turdagi daftar muqovasini alohida ko‘rish va tanlashning imkoniyati bo‘lmayapti. Natijada bizning mentalitetimizga umuman zid bo‘lgan tasvirdagi muqovali daftarlar savdoga chiqib ketayapti. Yana bir muammo: ayrim turdagi daftarlar qaerda va qachon ishlab chiqilganligi haqidagi ma’lumot mahsulotda qayd etilmayapti. Bu borada tegishli tashkilotlar qat’iy chora-tadbirlar ishlab chiqib, amalga oshishini nazorat qilmoqlari darkor. Shuningdek, daftarlar sifati ma’nosida qo‘yilayotgan talablar sirasiga, albatta, muqovalardagi tasvirlarning mazmun-mohiyati masalasini kiritmoq kerak.
... Yana o‘sha og‘riqli mavzu — daftar muqovalaridagi afishalar masalasi gazetamiz sahifasidan o‘rin oldi. Siz bu haqda nima deysiz, muhtaram forumdosh?! Manba

Qayd etilgan


Sakina  04 Mart 2008, 13:23:01

Robiya, Alloh rozi bo'lsin.

Qayd etilgan


Robiya  20 Mart 2008, 14:00:04

Germaniyalik mutaxassislarning ta’kidlashicha, eng yaxshi tarbiya bu zukko va komil ota-ona tomonidan o‘z farzandiga berilgan tarbiyadir. Chunki ota-ona oldida farzandiga ta’sir etish imkoniyatlari boshqalardan ko‘ra eng ko‘p hisoblanib, bu vazifani ado etishda ham ular o‘zlaridagi bor mehrni ishga soladi. Qolaversa, barkamol ota-onaning bosh maqsadi farzandlarining ilmli bo‘lishlari uchun muhit hamda sharoit yaratib berishga qaratiladi va ular har qanday sharoitda ham vaqt ajratib, bolalarining ta’lim-tarbiyasi bilan jiddiy shug‘ullanadilar.


Shu nuqtai nazardan "œBarkamol ota-ona - sifatli ta’lim, mustahkam oila» mutanosibligiga erishish har qanday sog‘lom jamiyatning maqsadidir. Ammo bugun oliy ma’lumotli, komil ota-onalar soni har qancha ko‘payib borayotgan bo‘lishiga qaramay, dunyo pedagoglarining xavotiri ham shunchalik kuchayib bormoqda. Chunki ke­yingi o‘n yil ichida ota-onalarning o‘z farzandlari tarbiyasi uchun ajratayotgan vaqtlari tobora qisqarib bormoqda. Buning sabablari sifatida nikohsiz tug‘ilish holatlarining ortib borishi va ajrashishlarning ko‘payayotgani qanchalik tashvishli holat sifatida e’tirof etilayotgan bo‘lsa, ota-onalarning ishga haddan ortiq berilib ketishi natijasida farzandlari bilan birga bo‘lishga vaqt topa olmayotganligi ham eng jiddiy sabab qilib ko‘rsatilmoqda.


Qayd etilgan


Robiya  20 Mart 2008, 14:00:45

Muammo nimada?

Ishdan horib kelgan ota yoki onani hamda horish nimaligini bilmay ota-onasining ishdan kelishini intizorlik bilan kutib o‘tirgan kichkintoylarni bir ko‘z oldingizga keltiring-a. Bunday paytda oshxona yumushlariga kirishib ketgan ona va televizor kanalidan biror dam olish dasturini qidirayotgan ota bolalarining ularga xalaqit bermasligini qanchalik istashsa, jajjilar esa eng yaqin do‘stlari - ota-onalari bilan birgalikda dars tayyorlashni, biror qiziqarli mavzuda muloqot qilishni va o‘yinlar o‘ynashni shunchalik xohlashadi. Bola ko‘nglidagi ana shu ma’naviy istaklar amalga oshmay qolgan kundan e’tiboran esa, eng yaqin hamkori ota-ona emas, kompyuter bo‘lib qolayotgan va unga mukkasidan ketib, ipsiz bog‘lanib qolayotgan va his-tuyg‘ulari o‘tmaslashayotgan bolakaylar ko‘payishining yana bir sababi yuzaga keladi. Shu o‘rinda esa, yozuvchi ingliz olimi Timoti Uinterning mavzuimiz davomi bo‘la oladigan mana bu fikrlari bilan ham tanishing:

«"¦Ota-onalarning ishi shunchalik ko‘payib ketayotganidan ovqatlanish vaqti ham o‘z qat’iyligini yo‘qotib, konserva ochib yeyish ishiga aylanib bormoqda. Aslida u butun oila a’zolarini mehr rishtalari bilan bir-biriga bog‘laydigan va orziqib kutiladigan fursat bo‘lishi kerak. Afsuski, buning iloji bo‘lmayapti. Chunki ota-onalar ertalab farzandlari uyg‘onmasdan turib ishga otlanadilar va ularni kutib-kutib uxlab qolganlarida kirib keladilar. Natijada, oila a’zolarining uyga va bir-biriga tegishlilik hissi yo‘qolib bormoqda. Ayni chog‘da bolalar uyni tark etadi. Chunki ular o‘zlarini uyda hech narsa ushlab turmayotgandek his etadilar».


Qayd etilgan


Robiya  20 Mart 2008, 14:02:07

Ahvol shu tarzda davom etar ekan, o‘rinli savol tug‘iladi:
Qanday yo‘l tutish kerak?

Ota-onalarning ish bilan band bo‘lib, farzand tarbiyasiga vaqt ajrata olmayotganliklari bizning jamiyatimizda ham mavjudligidan ko‘z yuma olmaymiz. Talaygina qorako‘zlar otalarining dam olish kuni qachon kelishini hisoblab yurishlari ham bu fikrimizning eng oddiy dalili bo‘la oladi. Yaponiyada esa, jurnalistlar bunday dalillarning turli-tumanini keltirishga tayyor. Chunki ularda mazkur muammo ko‘lami bizga nisbatan bir necha marotaba keng bo‘lib, ancha tashvishli ahvolga kelib qolgan. Hattoki, ma’lumotlar, ta’tilsiz ishlash natijasida kasb kasalligiga uchrab, umriga zomin bo‘layotgan yapon fuqarolari soni ortib borayotganini ham ko‘rsatmoqda. Ammo ular mazkur muammoni bartaraf etish uchun "œIsh tarzimizni shunday tartibga solaylikki, toki farzandlarimiz tarbiyasi bilan shug‘ullanishga ham imkonimiz bo‘lsin. Aks holda 20 - 30 yil o‘tib ota-ona tarbiyasida kemtikligi bo‘lgan bu farzandlarimiz topgan-tutganimizni yo‘q qilib, bugungi mehnatlarimizni ham chippakka chiqarishi mumkin", deya qaramoqda.

Tarbiyaning qanchalik muhimligini yana bir bor anglatuvchi bu qarash albatta har qanday ishbilarmon ota-onani ham tegishli xulosa chiqarishga undaydi. Suhbatdoshimiz pedagogika fanlari doktori, professor Qumri Abdullaevaning e’tiroficha, biz ham o‘zimizga xos sharoitdan kelib chiqib shu va shunga o‘xshash bir qator xulosalarni amaliy ishlarimiz qatoriga qo‘shishimiz lozim:

Mahalliy sharoitimizga e’tibor beradigan bo‘lsak, maktabgacha ta’lim muassasalariga qatnaydigan farzandalarimiz ma’lum ma’noda ta’limning ilk va sodda ko‘rinishlaridan bahramand bo‘lmoqda. Ammo ko‘pmingsonli MTMga qatnamayotgan 3 yoshdan 6 yoshgacha bo‘lgan bolalarimiz-chi? Ularga uy sharoitida berilayotgan oilaviy ta’lim-tarbiya qoniqarli ahvoldami? Kuzatishlarimga tayanib aytadigan bo‘lsam, bu masala qoniqarli ahvolda emas. Jumladan, aksar hollarda vaqti yetarli bo‘lgan uy bekalari ham bola tarbiyasiga jiddiy munosabatda emas. Negadir ular bolalarining usti butligi, qorni och yoki to‘qligi haqida ko‘proq o‘ylashadi-yu, ammo ta’lim-tarbiya haqida qayg‘urayotgani yarq etib sezilmaydi.

- Yaqinda uzoq qishloqlardan birida yashayotgan xonadonda bo‘ldim, - deydi yana bir pedagog suhbatdoshimiz Muhtarama Jovlieva. - Avvaliga yoshgina bolakay salom-aliksiz u yoq-bu yoqqa o‘taverdi. So‘ngra bizning oldimizga kelib onasiga talpindi. E’tiborimni tortgan murg‘akkina go‘dakka qarab yoshini so‘radim. U uyaldimi gapirmagach, onasi javob berdi.

- 6 yoshda.

- Voy, maktabga borar ekansan-da? Sanashni o‘rganayapsanmi?

Savolimga bolakay indamadi, ammo uning o‘rniga yosh ona xotirjam javob berdi.

-Mening ortimdan takrorla, deb sanashni o‘rgatmoqchi bo‘lsam, hech aytganimni qilmaydi. Bu turishda maktabda ikkichi bo‘lib qoladi-da.

Pedagog bo‘lganim, doimo shu haqda o‘ylaganim uchunmi yoki bo‘lmasa dilimdagi og‘rig‘im qo‘zg‘agandek bo‘ldimi, ichimda bir narsa chirt etib uzilgandek bo‘ldi. To‘g‘rirog‘i, farzandida boshlanayotgan ilmsizlikdan qayg‘urmayotgan va bunga xotirjam qarayotgan onadan xafa bo‘ldim. Bolaning tarbiyasi shu tarzda davom etsa, uning kelajagi nima bo‘ladi? Axloqi, tarbiyasi-chi? Qaerdadir ishlab vaqt topolmaganidaku, boshqa gap derdik. Ammo bolasining tarbiyasi bilan shug‘ullanishi uchun vaqti yetarli-ku. Bunday onalarga guldek bolalarining axloqi va tarbiyasidanda muhim yana qanday yumush bo‘lishi mumkin? Shundan so‘ng bu haqda uzoq o‘ylanib yurdim. Nazarimda, boshqalar tarbiyaga vaqt topolmay chora qidirayotgan bo‘lsa, biz ma’lum bir toifadagi vaqti bor onalarimizning va albatta, otalarimizning fursat bo‘lganida yuzaga keladigan vaqtlarini farzandlari bilan mazmunli va foydali o‘tkazishlari haqida o‘ylashimiz kerak.
Xulosa

Ayrim ota-onalar har qanday ish sharoitida ham farzandalariga vaqt ajratishning uddasidan chiqadi. Ishxonadan turib uyga qilingan bir zumlik qo‘ng‘iroq ham ko‘proq hol-ahvol so‘rashga o‘xshab ketsada, ammo bu ota-onaning farzand tarbiyasi bilan bog‘liq munosabatida muhim o‘rin tutadi. Eng muhimi esa, bu holatlar ota-onada ham, farzandda ham oilaga tegishlilik hissini kuchaytiradi va mehr rishtalari mustahkamlanishiga ko‘maklashadi.

Biz suhbatda bo‘lgan ota-onalarning ko‘pchiligi ular tashkil etgan ish tartibi farzandlari tarbiyasi bilan shug‘ullanish uchun xalaqit bermasligini aytgan bo‘lsa, bunday emasligidan noliganlar ham kamchilikni tashkil etmadi. Shunday ekan, ota-onalarning farzandlari ta’lim-tarbiyasi bilan shug‘ullanish uchun ajratayotgan vaqtlari haqida o‘ylab ko‘rishiga zarurat bor. Qolaversa, bu hozircha ish tartibi bilangina bog‘liq bo‘lib ko‘rinsa-da, aslida ota-ona, farzand, oila va jamiyat kelajagi bilan bog‘liqdir. Manba


Qayd etilgan


Amina  10 Aprel 2008, 14:42:04

Tarbiya avvalo oilaviy muhitga, jamiyatga bog`liq. Ota-ona bola tug`ilmasdanoq, uni tarbiyalashga kirishish kerak. Hozirda ota-onalar bolalarga hamma narsa mumkin deb uylashayapdi. lekin manimcha bu tug`ri fikr emas. ba`zi narsalarni bolaga ta`qiqlash ham kerak .

Qayd etilgan


Robiya  12 Aprel 2008, 15:08:44

Doktor Yusuf Karachay : Komil farzand tarbiyalashning oltin qoidalari (Birinchi qoida)       

O’zini tarbiyalay olmagan inson, boshqalarni ham tarbiya qila olmaydi

Avvalo tarbiyani o’zingizdan boshlang. O’z o’zini tarbiyalay olmagan inson boshqa bir kishini tarbiya qilishdan ko’ra, uni noto’g’ri yo’lga boshlash ehtimoli yuqoriroq.

Farzandlari juda yaxshi tarbiya ko’rgan bir oilani bilaman. Ular hech qanday tarbiya metodikasiga asoslaninb tarbiya qilinmaganliklarini ham bilaman. Bir kun ularnikida bo’lganimda farzandlariqa qanday qilib bunday go’zal tarbiya berganlarini so’ramoqchi bo’ldim. Lekin ozginadan keyin bu savolni berishga hojat yo’qligini tushundim. Hamma narsa shundoq ham ayon edi.

Farzandlarning otasi — samimiy, o’gir-bosiq va taqvodor inson, onasi esa mehribon va jonkuyar ayol. Oilada hayrli amallar qilishga alohida e’tibor berilardi. Uydagi televizor odatda o’chgan bo’ladi. Suhbatlarning barchasida Alloh zikri bor, g’iybat va yolg’ondan esa uman uzoq turiladi. Bunday oilada albatta go’zal xulqli farzandlar yetishadi. Qush uyasoda ko’rganini qiladi deb bekorga aytishmaydi.

Psixiatr bo’lganligim uchun turli xil oilalar farzandlarinig muammolari bilan menga murojaat etishadi. Ularning hammasi aynan bir narsadan shikoyat qilishadi: "œBu bola o’zini juda ham g’alati tutayapti. Unga yordamingiz kerak". Menda hatto qabulimga keladigan barcha bolalarning ota-onalari bir degan tasavvur shakllanadi. Ko’p hollarda muamo ota-onalarda bo’lib, aynan ular qo’pol xatolarga yo’l qo’yishadi, hatto turli xil komplekslardan, ruhiy rohatsizlikdan aziyat chekishadi. Lekin afsuski ular muammo farzandlarida deb o’ylashadi. Xuddi bola oilada tarbiya olmaganu, oydan tushganday tasavvur paydo bo’ladi insonda. Ota-onalar bor kuchlariyu aqllarini sarflab tarbiya qilayotgan farzandlarida ularga yoqmaydigan hatti-harakatlar qayerdan kelganini o’ylab o’ylariga yetolmaydilar. Biz bunday ota-onalarga to’g’ri ta’sir ko’rsatishga harakat qilamiz, shunday qilganimizdan keyingina ularning farzandlari go’yo ko’z o’nglarida yaxshi tomonga o’zgarishga boshlaydilar.

Shuning uchun ham men doim avval o’zingizning hatta-harakatlaringizni tahlil qilib chiqing deyman.

 

Qayd etilgan


Robiya  12 Aprel 2008, 15:10:23

Poydevor mustahkam bo’lsin

Poydevor imoratning asosi bo’lganidek, inson umrinig dastlabgi yilari uning ruhiy rivojlanishining asosidir. Bolaning aqliy rivojlanish jarayonining 80% 7-8 yoshlargacha sodir bo’lganidek, inson shaxsinig har tomonlama va uyg’un rivojlanishi ham aynan shu davrga to’g’ri keladi.

Asosan ilk ikki yil juda muhim. Chunki bu davrda o’ziga va atrofdagilarga ishonch tuyg’usi shakllanadi. Bu davrda bola muntazam e’tibor va sevgiga kuchli ehtiyoj sezadi. Hatto unga kim tarbiya berayotgani uncha muhim emas- eng asosiysi munosabatlarning davomiy va sobit bo’lishi. Tez-tez o’zgarib turadigan muhitda katta bo’lgan bolalarda keyinchalik atrofdagilarga ishonchsizlik, shuningdek odamovilik hislatlari kuzatiladi. Birovga o’ta bog’liqlilik, asabiylik, har doim shubha ichida bo’lish kabi sifatlar ilk yillarda ota-onalar amal qilishi kerak bo’lgan qoidalarga rioya qilmaganliklaridan yuzaga keladi.

Filippinda o’tkazilgan tadqiqotlar shuni ko’rsatdiki, hayotinig ilk yillarida mehr va e’tibor bilan tarbiyalangan bolalar katta bo’lganlarida ancha og’ir- bosiq, o’z hissiyotlarini boshqara oladigan insonlar bo’lib yetishganlar. Shuning uchun ham sizga hali hech narsani anglamaydigan yosh bo’lib tuyulgan ilk yillar farzandingizning ong osti rivojlanishining asosi ekanligini doim yodda tuting.

Qayd etilgan