As-salamu alaykum varahmatulloh!
Гуноҳ қилиш илмнинг баракасини йўқотади, уни унутишга олиб келади.
Абдуллоҳ ибн Масъуд
Олимнинг адо этилиши лозим бўлган ҳақлари бор. Унга кўп савол бермаслик, жавобига эътироз қилмаслик, эриниб турганида жавоб беришга зўрламаслик, ўрнидан туришга қаймай этагига осилиб олмаслик, сирларини ошкор этмаслик, ҳузурида бирор кишини ғийбат қилчамлик, ундан хато қидирмаслик, борди-ю хато қилса, узрини қабул қилиш модомики Аллоҳнинг амрига итоат этаркан, унга ҳам Аллоҳ учун ҳурмат кўрсатиш, олдида ўтириб олмаслик, бирор эҳтиёжи бўлса, уни раво қилиш учун ҳаммадан олдин шошилиш олимнинг ҳақларидандир.
Али ибн Абу Толиб
Агарда муаллим бўлса беозор,
Дарсхонани қилгай болалар бозор.
Саъдий Шерозий
Кекса киши бўлса нодону жоҳил, ақлли гўдакни ундан афзал бил.
Носир Ҳислав
Ўзини гуноҳ ва бадлулқликдан сақлай олмаган кишига илм фойда бермайди.
Имом Шофеъий